← Назад
Решение #82461 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
№1-1006-2505/290-сонли
2025 йил март ойининг “07” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" маҳалла фуқаролар йиғини
биносида, сайёр суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори
катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Ф.Миртожиев ва унинг
ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев ҳамда жабрланувчилар А.Ёриева,
Д.Худойбердиева, фуқаровий даъвогар Т.Норматовларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумонланган:
1992 йил 28 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти
ўрта, “ИБР” АЁҚШда ишчи, оилали, 1 нафар фарзанди
бор, судланмаган, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани,
Шифокорлар МФЙ, Шифокорлар кўчаси, 16-уй,
28-хонадонда
яшовчи,
Миртожиев
Фатхулла
Файзулла ўғли (MIRTOJIYEV FATXULLA FAYZULLA
O’G’LI)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Миртожиев Фатхулла
Файзулла ўғли ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01|Z782BB бўлган
“СПАРК” русумли автоуловида, Тошкент шахар Чилонзор туманидаги
Бунёткор шох кўчаси бўйлаб бошқариб бориб, ушбу кўчада жойлашган
“7-автосарой” қаршисига етган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати
қоидалари»нинг 4-банди, ва 53-банди яъни «Йўл ҳаркати қатнашчилари
бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф
туғдирмасликлари керак» ва «ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш,
йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб
ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр
хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит
бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак» деб кўрсатиб ўтилган
талабларига амал қилмасдан, йўлнинг орқага қайрилиб олиш учун
мўлжалланган йўл қисмидан ҳаракатини чапга ўзгартираётган вақтида
қарама-қарши томондан ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Норматов
Тоир Зокировичнинг бошқарувидаги давлат рақами 01|V978BC бўлган
“МАТИЗ” русумли автоулови билан тўқнашув содир этган.
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги,
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда
жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 12.11.2024 йилдаги №8015-ҲХуж-сонли хулосасига кўра хайдовчи А.Ёриева оғирлик даражасига кўра,
«ОҒИР» турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 21.11.2024 йилдаги №7917-ҲРаж-сонли хулосасига кўра хайдовчи Д.Худойбердиева оғирлик
даражасига кўра, «ЕНГИЛ» турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Жабрланувчи Ж.Аззамов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи Ф.Миртожиевга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Р.Акрамова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи Ф.Миртожиевга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин
келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Фуқаровий даъвогар Т.Норматов суд мажлисида, ярашув
тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи Ф.Миртожиевга нисбатан
ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги,
аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан
тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини
тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖК
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган
шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан
жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчилар Ж.Аззамов, Р.Акрамова ва фуқаровий даъвогар
Т.Норматов ҳамда гумонланувчи Ф.Миртожиев томонидан ярашув
тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлиги,
етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчига
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
инобатга олиб, Ф.Миртожиевга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчилар А.Ёриева, Д.Худойбердиева ҳамда фуқаровий
даъвогар Т.Норматовларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
гумонланувчи Миртожиев Фатхулла Файзулла ўғли (MIRTOJIYEV
FATXULLA FAYZULLA O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги
муносабати билан тугатилсин.
Жабрланувчи Ж.Аззамовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Жабрланувчи Р.Акрамовага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Фуқаровий даъвогар Т.Норматовга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов