← Назад
Решение #824846 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 274 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ИПК | 278 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
мажбуриятни бажарилмаганлиги учун тарафларнинг жавобгарлиги аниқ
белгиланганлиги сабабли инвестиция мажбуриятларини бажарилишини
тасдиқловчи мустақил аудиторлик ва баҳоловчи ташкилотларнинг
ҳисоботларини даъвогарга қайта тақдим этиш мажбуриятини қайта
юклаб бўлмайди деб нотўғри хулосага келганлиги, тегишли ҳужжатлар
даъвогарга тақдим этилмасдан келинаётганлиги, бу ўз навбатида
инвестиция мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмаганлигини англатиши каби важлар баён этилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлиси ҳақида тегишли равишда огоҳлантирилган жавобгар ва
Хўжаобод туман хокимлиги вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (келгусида
матнда “ЎзР ИПК” деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ЎзР ИПК 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд ишни жавобгар ва
Хўжаобод туман хокимлиги вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, шикоятда
келтирган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан шу кунгача ҳам
ҳисоботлар топширилмаганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция
шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида Андижон вилояти
Хўжаобод тумани, Олтин водий ҚФЙ, Саноатчилар МФЙда жойлашган
Хўжаобод туман ҳокимлиги балансидаги собиқ “Сув тозалаш” биноси
(бундан буён матнларда “Объект”деб юритилади)ни “нол” харид
қийматида сотиш юзасидан 2017 йил 13 январь куни 01/17-км-сонли
олди-сотди шартномаси (бундан буён матнларда “Шартнома” деб
юритилади) тузилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2018 йил 20 декабрда 73-18/ққсонли ва 2020 йил 15 апрелда 03-108/20-ққ-сонли қўшимча келишувлар
расмийлаштирилган.
Мазкур қўшимча келишувларга асосан шартноманинг 4.1-банди ва
2-иловаси бўйича инвестиция киритиш муддати 12 ойдан 24 ойга қадар
қўшимча муддат берилиб, инвестиция киритиш муддати 2021 йил 13
январь кунига қадар узайтирилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 05 августдаги 252-сонли
қарори ҳамда ҳудудий танлов комиссиясининг 2016 йил 30 декабрдаги
қарорига асосан Хўжаобод тумани, Олтинводий ҚФЙ, Саноатчилар МФЙда
жойлашган Хўжаобод туман ҳокимлиги балансидаги собиқ “Сув тозалаш”
биноси “нол” харид қийматида харидор мулкига инвестиция
мажбуриятларини қабул қилиш эвазига сотиш мажбуриятини олиши,
жавобгар эса ушбу шартнома шартларига мувофиқ инвестиция ва бошқа
мажбуриятларни лозим даражада бажариш мажбуриятини олиши
юзасидан ўзаро келишган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра объектга эгалик қилиш ва ундан
фойдаланиш ҳуқуқи жавобгарга объектга бўлган эгалик қилиш ва
фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи Давлат ордери (тасарруф этиш
ҳуқуқисиз) берилганидан ва кейинчлик "Ергеодезкадастр" давлат
қўмитаси органларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ўтиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандига асосан
жавобгар шартноманинг 2-иловасига мувофиқ 910 000 000 сўм миқдорида
инвестиция киритиши ва 15 та янги иш ўринларини яратиш
мажбуриятини 2 йил муддат ичида бажариши, объектда таъмирлаш
ишларини якунлаш, сув тозалаш ишларини ташкил этиш мажбуриятини
олган.
Жавобгар томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилганлиги
юзасидан якуний ҳисобот, мустақил аудитор хулосаси ва баҳолаш
ташкилотларининг ҳисоботлари даъвогарга шартномада белгиланган
муддатда тақдим этилмаганлиги ҳамда юборилган талабномалар
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан
инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини тасдиқловчи мустақил
аудиторлик ва баҳоловчи ташкилотларинг ҳисоботларини суд ҳал қилув
қарори кучга киргандан кейин 10 кун муддатда топшириш мажбуриятини
юклаш талаби билан судга мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнларда “ЎзР ФК” деб юритилади) 234-моддасига биноан,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик
кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шартноманинг 3.8-бандида жавобгар даъвогарга инвестициявий ва
ижтимоий
мажбуриятларнинг
бажарилиши
тўғрисида
уларни
тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда чораклик
ҳисоботни ҳамда яратилган ишчи ўринлари тўғрисидаги маълумотни
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-санасидан кечиртирмасдан тақдим
этиш мажбуриятини олган.
Шартнома ва қўшимча келишув 2-иловаси 3-бандига кўра
жавобгарнинг инвестиция мажбуриятларни бажарганлигини эътироф
этиш жавобгар томонидан тақдим қилинадиган объектнинг сотилгунга
қадар ва ҳисобот тақдим қилинган пайтдаги молиявий ҳолати
тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинган
ҳолдаги мустақил аудитор ва баҳоловчи ташкилотларнинг тегишли
ҳисоботларига асосан даъвогарнинг инвестиция мажбуриятларини қабул
қилиш комиссияси томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бўлимида шартнома
мажбуриятларни
бузганлик
учун
тарафларнинг
жавобгарлиги
белгиланган бўлиб, шартноманинг 5.1-бандига кўра тарафлар
зиммаларига олинган мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада
бажармаганда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига
мувофиқ жавобгар бўлиши қайд этилган.
Шартноманинг 5.2-бандига асосан, агар мазкур шартнома
имзолангандан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса ёҳуд мазкур
шартнома имзолангандан кейин ҳохлаган пайтда 1-иловада кўрсатилган
бирор-бир кафолат нотўғри ёки чалғитувчи эканлиги ёки риоя
қилинмасилигини кўрсатувчи бирорта ҳолат ёки ҳодиса тарафлардан
бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф
белгиланган тартибда ушбу шартномани бекор қилишни ва етказилган
зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Даъвогар жавобгарга топшириш мажбуриятини юклашни талаб
қилаётган мустақил аудиторлик ва баҳолаш ҳисоботлари мажбуриятларни
бажарилганлиги фактини тасдиқловчи далил ҳисобланади. Ушбу
ҳужжатлар даъвогарга топширилмаганлиги жавобгар томонидан
мажбурият лозим даражада бажарилмаганлигини белгилайди.
Мажбурият бажарилмаганлиги учун тарафларнинг жавобгарлиги
шартнома ва келишувларда аниқ белгиланганлиги, шартномада эса
жавобгарнинг инвестиция мажбуриятларини бажарилишини тасдиқловчи
мустақил аудиторлик ва баҳолаш ҳисоботларини даъвогарга тақдим этиш
мажбурияти борлиги сабабли жавобгарга нисбатан инвестиция
мажбуриятларини бажарилишини тасдиқловчи мустақил аудиторлик ва
баҳолаш ҳисоботларини даъвогарга тақдим этиш мажбуриятини қайта
юклаб бўлмайди.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган
важлар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ЎзР ИПК 278-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича, суднинг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ЎзР ИПК 118-моддаси биринчи ва тўққинчи қисмларига биноан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда
даъвогар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати ЎзР ИПК 118, 278, 280-моддаларини
қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир
йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши
мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Мирзаев
Ҳайъат аъзолари
А.Абдурахмонов
У.Холиков