← Назад
Решение #82510 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖК | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил 07 март куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди саёр суд мажлисида "3-чарх Камолон" МФЙ биносида,
судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Рахматуллаев ва
унинг ҳимоячиси – «JUSTICE IS PROTECTION» адвокатлик бюроси
адвокати У.Хамраевнинг иштирокида Рахматуллаев Самандар Акбар ўғлига
оид 1-1006-2502/284-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига
кўра:
Рахматуллаев Самандар Акбар ўғли
(Raxmatullayev
Samandar
Akbar
o’g’li) 2000 йил 28 апрель куни
Самарқанд
вилоятида
туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
Менеджмент
ва
иқтисодиёт
университети
талабаси,
Самарқад
вилояти Каттақўрғон шаҳар А.Темур
МФЙ А.Темур кўчаси 17-уй 49хонадонда рўйхатда туриб, яшаган,
муқаддам судланмаган, 02.08.2024
йилда “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган,
айблов
хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг
кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган
далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни
таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини
тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи С.Рахматуллаев 2024 йил 28 июль куни соат 10:30да
давлат рақами 30Х681JB бўлган, қора рангли “Lacceti-Gentre” русумли
автомашинада Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙ ҳудудида
жойлашган “Эркин” ЙПХ маскани томонга ҳаракатланиб келаётган вақтда
шубха уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, унинг
эгнидаги қора рангли шимининг чап чўнтагидан “СПИЧКА” ёзуви
туширилган гугурт қутиси ичидан 2 дона газета бўлагига ўралган яшил
рангли ўткир хидли ўсимликка ўхшаш модда ва 1 дона чекиш учун
мўлжалланган ангишвона борлиги аниқланиб, ушбу моддалар холислар
иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 30.07.2024 йилдаги 2905-сонли
хулосасида, Рахматуллаев Самандар Акбар ўғлидан олинган моддалар
(объектлар №1-3) таркибида фаол гиёҳванд модда “Тетрагидроканнабинол”
мавжуд бўлиб, бу моддалар (объектлар 1-3) “Марихуана” деб аталаши,
марихуаналар (объектлар №1-3)нинг умумий оғирлиги 4.13 граммга тенглиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида судланувчи С.Раҳматуллаев эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2024 йил 28 июль куни Самарқанд вилояти
Каттақўрғон туманига таниши Мамиров Умид Эркин ўғлининг
бошқарувидаги давлат рақам белгиси 30X681JB бўлган қора рангли Ласетти
русумли автомашинада Тошкент шаҳридан ўқишидаги камчиликларни
тўғирлаш мақсадида келиб қайтиб кетаётган бўлганлиги, автомашинада
таниши Умиддан ташқари икки нафар аёл ва битта ёши каттароқ одамни ҳам
мижоз сифатида Олмазор метро бекати ёнидан олишганлиги, ўша вақтда
Умид чарчагани учун автомашинани бошқаришга ўзи ўтирганлиги, Тошкент
шаҳридан чиқишда Чилонзор тумани “Эркин” ЙПХ масканидан ўтиб
кетишаётганида ЙПХ ҳодимлари тўхтатишиб, шахсларини тасдиқловчи
хужжатларни сўраб, автомашина ва ён чўнтакларини икки нафар ҳолислар
иштирокида кўздан кечиришганида, эгнидаги қора рангли шимнинг чап
томон чўнтагидан бир дона гугурт қутиси ва икки дона газета бўлагига
ўралган ўткир ҳидли, яшил рангли ўтсимон моддани аниқлашганлиги, ушбу
моддани марихуанна эканлигини билганлиги, шунинг учун ортиқча
қаршилик қилмасдан ўз хоҳиши билан ушбу моддани ИИО ҳодимларига
топширганлиги, бундан ташқари ёнида ушбу моддаларни чекиш учун қопқоқ
ҳам бўлганлиги, уни ҳам чиқариб берганлиги, сўнг уларни ИИО маъмурий
биносига олиб келишиб, тушунтириш хати олишганлиги, у ушбу моддани
Тошкент шаҳрига келишида телеграм платформасидаги GTA номли
гуруҳдаги эълондан буюмртма қилиб, 1.000.000 сўмга сотиб олган
бўлганлиги, ушбу гиёҳвандлик моддасини бошқа шахсларга сотиш ўтказиш
мақсади бўлмаганлиги, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат
бошқа қайтарилмаслигини, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб
кўрсатувлар берди.
Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг
содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан
исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан;
Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ У.Мамиров ва гувоҳ
А.Мирвохидовнинг дастлабки терговда берган ҳамда суд мажлисида ўқиб
эшиттирилган кўрсатувлари исботини топган.
Шунингдек, судланувчи С.Рахматуллаевнинг айби ашёвий далилни
олиш, юзлаштириш ва сўроқ баённомалари, суд-кимёвий ва суд-наркология
экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари ва Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи
билан ўз исботини топган.
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
С.Раҳматуллаевнинг ҳаракатини юридик квалификациясини муҳокама қилиб,
унинг ҳаракати гиёҳванд моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай сақлашда
ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи С.Рахматуллаевга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик
принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик
принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон
Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши –
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”
деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг
хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан
келиб чиқиб, унинг шахсини, аёллигини, муқаддам судланмаганлиги, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
56-моддасига асосан унинг жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан, модда
санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни;
- Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 09 августдаги
1852-сонли
далолатномасига
кўра,
судланувчи
С.Рахматуллаев
гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслигини
инобатга олишни;
- иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон
Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати МТТБда 21.11.2024 йилдаги
09505-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами
вазни 3.83 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини белгиланган
тартибда йўқ қилишни белгилашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454, 457,
462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ,
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Рахматуллаев Самандар Акбар ўғли (Raxmatullayev Samandar Akbar
o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Рахматуллаев Самандар Акбар ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК
276-моддаси 1-қисми билан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн)
баравари миқдорида, яъни 3.750.000 (уч миллион етти юз эллик минг) сўм
жарима жазоси тайинлансин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
Судланувчи С.Рахматуллаевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ
атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргач бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил деб эътироф этилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик
хизмати МТТБда 21.11.2024 йилдаги 09505-сонли квитанция асосида
сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 3.83 грамм “марихуанна”
гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд
орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация
тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович