Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2201/1089 Дата решения 19.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зааминский межрайонный экономический суд Судья Бегматов Шомурод Хамдамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зарбдор тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "NISHONOV AKBARSHOX" хусусий корхонаси
Source ID 860147 Claim ID 2799598 PDF Hash 23627e23e0aa8329... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ZOMIN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ZAAMIN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 130800, Зомин тумани, Небўса қишлоғи 130800, Nebusa village of Zaamin dictirict Тel: (72) 224-01-20, Fax: 224-01-20 Е-mail: i.zomin@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зомин тумани 2022 йил 19 июль 4-1303-2201/1089-сонли иш Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Х.Бегматов раислигида, Ж.Избосаров котиблигида, аризачи Зарбдор тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "NISHONOV AKBARSHOX" хусусий корхонасига нисбатан банкдаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи вакили Р.Бобожонов (2022 йил 19 июлдаги 23-02493-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Зомин туман Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайѐр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Зарбдор тумани Давлат солиқ инспекцияси (бундан буѐн матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "NISHONOV AKBARSHOX" хусусий корхонаси (бундан буѐн матнда “Жавобгар” деб юритилади) 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлиги боис жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, ариза талабини қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботлари суд кунига қадар тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, бу ҳақида судга ушбу кун ҳолатига берилган маълумотномани тақдим этиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Зарбдор тумани Давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 17 июндаги қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ѐки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, 273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан жавобгар "NISHONOV AKBARSHOX" хусусий корхонасининг банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан 2022 йил апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи топширилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилгач банк томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан жавобгарнинг ҳисобварақлари бўйича операциялари тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (тарафлар мурожаати мавжуд бўлганида прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик этувчи, судья Ш.Х.Бегматов