← Назад
Решение #82529 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖК | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил 07 март куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди саёр суд мажлисида "3-чарх Камолон" МФЙ биносида,
судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Каюмов ва унинг
ҳимоячиси – «KAXRAMON HIMOYASIDA» адвокатлик бюроси адвокати
Қ.Сувоновнинг иштирокида Каюмов Мехрож Мамуржоновичга оид 1-10062502/286-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
КАЮМОВ
МЕХРОЖ
МАМУРЖОНОВИЧ
(KAYUMOV
MEXROJ MAMURJONOVICH) 1998
йил 06 ноябрь куни Самарқанд
вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, ўрта-махсус
маълумотли, муқаддам судланмаган,
Самарқад вилояти Пастдарғом тумани,
Маданий юриш МФЙ, Уклан ҚФЙ,
197-уйда рўйхатда туриб яшаган,
19.09.2024 йилда “муносиб хулқатворда
бўлиш
ҳақида
тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг
кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган
далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни
таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини
тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи М.Каюмов 2024 йил 07 август куни соат 03:00да давлат
рақами 30G021HB бўлган, оқ рангли “Lacceti-Gentrа” русумли автомашинада
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган
“Эркин” ЙПХ маскани томонга ҳаракатланиб келган вақтда хужжатларни
текшириш мақсадида тўхтатилганда автомашина хайдовчиси Каюмов
Мехрож Мамуржонович шубха уйғотганлиги сабабли унинг ёни ва
автомашина холислар иштирокида текшириб кўрилганда, автоулов
тарпедасининг чап томон кичик чўнтагида бўлган сигарет қутиси ва тарпеда
ўнг томони катта чўнтаги ичидан жигар рангли ўткир хидли модда
аниқланиб, баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 13.08.2024 йилдаги 3014-сонли
хулосасида, Каюмов Мехрож Мамуржоновичдан олинган моддалар
таркибида фаол гиёҳванд модда “Тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу
модда “Гашиш” деб аталаши, унинг умумий оғирлиги 0.27 граммга тенглиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида судланувчи М.Каюмов эълон қилинган айбловга тўлиқ
иқрорлик билдириб, у 2024 йил июль ойларида ўзи истиқомат қиладиган
туман “Чортут” номли кўприк ёнидан оқ изолентага ўралган тўқ жигар
рангли мумсимон моддани топиб олганлиги, қизиқиши туфайли мазкур
топиб олган нарсасини кейинроқ чекиб кўриш учун чўтагига солиб
қўйганлиги, сўнг бир икки марта уни истеъмол қилганлиги, қолганини эса
яна чўнтагига солиб олиб юрганлиги, сўнг орадан вақт ўтиб, 06.08.2024
йилда ишлаш мақсадида ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 30G021HB
бўлган, оқ рангли “Lacceti-Gentrа” русумли автомашинада Тошкент шаҳрига
йўлга чиққанлиги, чўнтагида бўлган гиёхвандлик воситасини сигарет
қутисига солиб, автомашина тарпеда қисмининг чап чўнтагига солиб
қўйганлиги, сўнг Самарқанд шаҳридан икки нафар йўловчини олиб йўлга
тушганлиги, сўнг 2024 йил 07 август куни соат 03:00да Тошкент вилоятига
келиб Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙ ҳудудида
жойлашган “Эркин” ЙПХ маскани орқали Тошкент шаҳрига кириб келаётган
вақтида уни машинасини ЙПХ ходимлари тўхтатишиб, хужжатларни
текшириб, уларда шубха уйғотаётганлигини айтишиб, икки нафар
холисларни таклиф қилишиб, ундан агар ёнида таъқиқланган нарсалар ёки
гиёхвандлик
воситалари
бўлса
эркин
топшириши
лозимлигини
айтишганлиги, шунда у ўз ихтиёри билан ЙПХ ходимларига сигарет қутиси
ичида бўлган гиёванд моддасини уларга топширганлиги, сўнг ходимлар
автомобилни кўздан кечиришганлиги, топилган гиёхвандлик моддаларини
баённома билан расмийлаштириб олишганлиги, сўнг уни ИИЎ биносига
такилиф қилишиб, у улар билан бирга ИИО маъмурий биносига борганлиги,
ушбу гиёҳвандлик моддасини бошқа шахсларга сотиш ўтказиш мақсади
бўлмаганлиги, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа
қайтарилмаслигини, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар
берди.
Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг
содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан
исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан;
Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ Б.Мамадалиев ва гувоҳ
С.Умбаровнинг дастлабки терговда берган ҳамда суд мажлисида ўқиб
эшиттирилган кўрсатувлари исботини топган.
Шунингдек, судланувчи М.Каюмовнинг айби ашёвий далилни олиш,
юзлаштириш ва сўроқ баённомалари, суд-кимёвий ва суд-наркология
экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари ва Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Каюмовнинг
ҳаракатини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг ҳаракати
гиёҳванд моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай сақлашда ифодаланган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи М.Каюмовга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик
принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик
принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон
Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши –
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”
деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг
хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан
келиб чиқиб, унинг шахсини, аёллигини, муқаддам судланмаганлиги, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
56-моддасига асосан унинг жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан, модда
санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни;
- Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 21 октябрдаги
2653-сонли далолатномасига кўра, судланувчи М.Каюмов гиёҳвандликдан
мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олишни;
- иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон
Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати МТТБда 10.10.2024 йилдаги
08874-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами
вазни 0.22 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини белгиланган тартибда йўқ
қилишни белгилашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454, 457,
462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ,
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Каюмов
Мехрож
Мамуржонович
(KAYUMOV
MEXROJ
MAMURJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Каюмов Мехрож Мамуржоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддаси 1-қисми билан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари
миқдорида, яъни 3.750.000 (уч миллион етти юз эллик минг) сўм жарима
жазоси тайинлансин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
Судланувчи М.Каюмовга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга
киргач бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил деб эътироф этилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик
хизмати МТТБда 10.10.2024 йилдаги 08874-сонли квитанция асосида
сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0.22 грамм “Гашиш”
гиёҳвандлик моддасини белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд
орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация
тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович