Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/251 Дата решения 07.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368180 Claim ID 2753478 PDF Hash 23fd13aeed121c6d... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
аровий даъвогар ЖКнинг 661-моддаси аровий даъвогар ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил март ойининг 07 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи А.Раҳмонов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи Ш.Ҳакимованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан айбланган Раҳмонов Асадбек Ҳусан ўғлига нисбатан 1-1006-2501/251-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Раҳмонов Асадбек Ҳусан ўғли (Rahmonov Asadbek Husan o’g’li)–2006 йил 21 сентябрь куни Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Маликобод МФЙ, 49-уйда истиқомат қилади, “Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Айбланувчи А.Раҳмонов 2025 йил 23 январь куни соат 17:00дан 17:30гача бўлган вақт оралиғида ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98А-уйда жойлашган “Diamend” номли клиникида бўла туриб, ушбу клиникада шифокор бўлиб ишловчи Ҳакимова Шаҳноза Абдуваҳобовнага тегишли қора рангли аёллар сумкаси клиниканинг 1-қавати деразасида қаровсиз қолдирилганлигидан ҳамда атрофда хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ушбу сумка ичида бўлган 200 АҚШ доллари ва 1.400.000 сўм миқдоридаги нақд пулларни ўғрилик йўли билан қўлга киритиб, ушбу сумкани клиниканинг бурчагида турган ногиронлар аравачасига кўйиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи А.Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Айбланувчи А.Раҳмонов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Ш.Ҳакимовадан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Ш.Ҳакимовага етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи Ш.Ҳакимова суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи А.Раҳмоновга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи А.Раҳмоновга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи А.Раҳмонов жабрланувчи Ш.Ҳакимовага етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Ш.Ҳакимова ва айбланувчи А.Раҳмоновнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи А.Раҳмонов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи Ш.Ҳакимованинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи А.Раҳмоновнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи А.Раҳмоновни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. 3 Шунингдек, жабрланувчи Ш.Ҳакимова Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Айбланувчи Раҳмонов Асадбек Ҳусан ўғли (Rahmonov Asadbek Husan o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, А.Раҳмоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Ш.Ҳакимовага мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров