Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/297 Дата решения 07.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 372042 Claim ID 2751252 PDF Hash 54302d4c23e5c5d4... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисми ЖКнинг 168 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил март ойининг 7 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди, Чилонзор туман 2-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, ВКА режимида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи И.Илхамов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юлчиева, жабрланувчи Д.Нормуродовларнинг иштирокида, Илхамов Иброхим Рустам ўғли (Ilxamov Ibroxim Rustam o’g’li), 19.09.2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти ўрта, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қоратош мавзеси, Чакар МФЙ, 77-уй, 36-хонадонда яшовчи, иш бўйича “сиртдан муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2025 йил 14 февраль кунидаги қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД ҳузуридаги Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисми билан судланувчига оид № 1-1006-2504/297-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Иш ҳужжатларига кўра, Илхамов Иброхим Рустам ўғли 2024 йил 31 август куни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани, “Бешёғоч” МФЙ, ҳудудида жойлашган “Халқдар Дўстлиги” Санъат саройи атрофида бўла туриб, шу ерда бўлган 20.11.2006 йилда туғилган Абдукадирова Камола Рустам қизидан 12.03.2005 йилда туғилган, Нормуродов Диёрбек Рустам ўғлига тегишли баҳоси 2.000.000 сўм бўлган қизил-қора рангли велосепедини дўконга бориб келиш учун миниб туришлик учун сўраб олиб, қизил-қора рангли велосепедни қўлга киритиб, Д.Р.Нормуродовга тегишли бўлган қизил-қора рангли велосепедни К.Р.Абдукадировага қайтариб олиб келиб бермасдан, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Илхамов Иброхим Рустам ўғли, ўзининг ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, яъни «фирибгарлик, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш» деб қайд этилган жиноятни содир этганликда айбланган. Дастлабки терговда айбланувчи И.Илхамов ва жабрланувчи Д.Нормуродовлар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ Тергов бўлими терговчисининг қарорига кўра, айбланувчи И.Илхамовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган. Судланувчи И.Илхамов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 2024 йил 31 август куни Чилонзор тумани, “Бешёғоч” МФЙ, ҳудудида жойлашган “Халқдар Дўстлиги” Санъат саройи атрофида бўлган фуқаро Абдукадирова Камола Рустам қизидан Нормуродов Диёрбек Рустам ўғлига тегишли баҳоси 2.000.000 сўмли бўлган қизил-қора рангли велосепедини дўконга бориб келиш учун сўраб олганлигини, қизил-қора рангли велосепедни қўлга киритиб, қайтариб бермасдан кетиб қолганлигини, ҳозирда у жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи Д.Нормуродов билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради. Жабрланувчи Д.Нормуродов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам И.Илхамов 2024 йил 31 август куни, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешёғоч” МФЙ, ҳудудида жойлашган “Халқдар Дўстлиги” Санъат саройи атрофида унга тегишли бўлган фойдаланиш учун Абдукадирова Камола Рустам қизига топширган қизилқора рангли баҳоси 2.000.000 сўм бўлган велосипдни, дўконга бориб келиш мақсадида олиб, қайтариб бермасдан кетганлигини маълум қилиб, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлигини, И.Илхамовга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган. Суд, жабрланувчи Д.Нормуродов ва судланувчи И.Илхамовларнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, судланувчи И.Илхамов айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва судланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув судланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1- қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66 1-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, судланувчи И.Илхамовга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Д.Нормуродовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л Д И Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисми билан айбланган Илхамов Иброхим Рустам ўғлига нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасининг 1-қисми билан айбланган Илхамов Иброхим Рустам ўғлига нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жабрланувчи Д.Нормуродовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри_______________ Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович