Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/278 Дата решения 07.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368410 Claim ID 2754354 PDF Hash a3d80c0e8f55ac28... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ЖПКнинг 224-моддаси ЖПКнинг 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди ва 168-моддаси банди ва 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 30 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1100-сонли 2025 йил март ойининг 07 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ZOOM иловаси орқали, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Джумаев ва унинг ҳимоячиси адвокат П.Саитметов, жабрланувчилар А.Алиев, Т.Шавкатов ва Ш.Турсунқуловларнинг иштирокида, Джумаев Давронжон Усмонжоновичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Джумаев Давронжон Усмонжонович (DJUMAYEV DAVRONJON USMONJONOVICH), 1993 йил 29 сентябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Қорақамиш” МФЙ, 2/4-даҳаси, 57А-уй, 53-хонадонда яшовчи, ЖПКнинг 224-моддаси тартибида 2024 йил 27 декабрдан 28 декабрга қадар ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 168-моддаси 3-қисми “б” банди “б” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 1. Судланувчи Джумаев Давронжон Усмонжонович алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 2022 йил 12 декабрь куни Турсунқулов Шохзод Ғофур ўғлига “Epson” русумли принтерни 400 АҚШ долларига сотишини айтиб, Ш.Турсунқуловни ишончига кириб, ундан 400 АҚШ доллари (5.146.000 сўм)ни олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. киритиш мақсадида 2024 йил 12 декабрь куни Алиев Азим Турғун ўғлига “XIAMI S20plus” русумли чангютгични 260 АҚШ долларига сотиб олишини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, ундан 260 АҚШ доллари (3.551.920 сўм)га тенг бўлган “XIAMI S20plus” чангютгични олиб уни сотиб, пулларни шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. 3. Бундан ташқари, судланувчи Д.Джумаев такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 2024 йил 16 декабрь куни фуқаро Шавкатов Тошпўлат Қудрат ўғлига “Philips” русумли чангютгични 320 АҚШ долларига сотишини айтиб, Т.Шавкатовнинг ишончига кириб, ундан 320 АҚШ доллари (4.125.440 сўм)ни олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган. Судланувчи Д.Джумаев суд мажлисида айбига иқрор бўлиб, 2011 йилда Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасида сотувчи бўлиб ишлаб келганлигини, сўнг шу билан бирга 2024 йил сентябрь ойида “Малика” савдо мажмуасида ўзининг савдо дўкони бор эканлигини ва ушбу дўконини рақами Б40-сонли дўконни юритиб келганлигини, 2024 йил сентябрь ойида ишлари юришмасдан касодга учраган эканлигини ва одамларда 800 АҚШ доллари миқдоридаги қарзлари бор эканлигини, сўнг у пулни қаерда топишни билмасдан пул топишни осон йўлини топиб жиноят йўлига кириб, 2024 йил август ойида “Малика” савдо мажмуасида ишлаб юрган вақтида дўконда мавжуд бўлган буюмларни тезроқ сотиш мақсадида “OLX” онлайн савдо мажмуасига қўйган эканлигини, сўнг 2024 йил унга нотаниш шахсдан телефон рақамига қўнғироқ бўлганлигини, сўнг унга ушбу шахс мижоз эканлигини ва у “OLX”га қўйган эълони бўйича, яъни “Epson” русумли принтерини сотиб олиш мақсади бор эканлигини, сўнг унга пул зарур бўлиб қолганлиги сабабли ушбу мижозга “Epson” русумли принтер бор деб айтганлигини, сўнг уни 2024 йил 16 декабрь куни Чилонзор тумани 7-мавзе ҳудудига чақириб унинг “Телеграм” интернет ижтимоий тармоғига у турган жойнинг жойлашувини ташлаб берганлигини, сўнг унинг олдига дастлабки тергов жараёнида шахси маълум бўлган Ш.Турсунқулов келганлигини ва у “Epson” русумли принтерни кўришни сўраганлигини, унга ушбу 7-мавзеда жойлашган 8А-уйнинг ичидан бошқа таниш мижоздан олиб чиқиб беришлигини айтиб унинг ишончига кириб ундан 400 АҚШ доллари ва 100.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, ушбу Чилонзор тумани 7-мавзе, 8А-уйга кириб орқа эшигидан чиқиб кетганлигини, сўнг ушбу шахсни бошқа кўргани йўқлигини, бундан ташқари 2024 йил 12 декабрь куни “OLX” онлайн савдо мажмуасига кириб у ерда бир шахс “XIAMI S20plus” русумли чангютгични 260 АҚШ доллари миқдоридаги 2 пулларига сотиш учун эълон қўйган эканлигини, сўнг у ушбу “XIAMI S20plus” русумли чангютгични олиб Чилонзор туманидаги мижозга сотмоқчи эканлигини ва ушбу “XIAMI S20plus” русумли чангютгични эгасини юқорида кўрсатилган Чилонзор тумани 7-мавзе, 8А-уйнинг олдига чақирганлигини ва ушбу мижозга ҳам “Телеграм” интернет ижтимоий тармоғига у турган жойнинг жойлашувини ташлаб берганлигини, сўнг унинг олдига дастлабки тергов жараёнида шахси маълум бўлган Алиев Азим Турғун ўғли келганлигини, сўнг унга ушбу “XIAMI S20plus” русумли чангютгични сотишини яъни Чилонзор тумани 7-мавзе 8А-уйда эди деб айтганлигини, сўнг нархи 260 АҚШ доллари бўлган “XIAMI S20plus” русумли чангютгични олиб уйдан пулини олиб чиқишини айтиб, юқорида кўрсатилган 7-мавзе 8А-уйга кириб орқа эшигидан чиқиб кетганлигини ва у ушбу “XIAMI S20plus” русумли чангютгични олиб сотмоқчи эканлигини, аммо ушбу “XIAMI S20plus” русумли чангютгични сотишга улгурмаганлигини, бундан ташқари 2024 йил 16 декабрь куни “OLX” онлайн савдо мажмусига кириб у ерда бир шахс “Philips” русумли чангютгични 320 АҚШ доллари миқдоридаги пулларига сотиш учун эълон қўйганлигини, сўнг у ушбу “Philips” русумли чангютгични олиб, Чилонзор туманидаги мижозга сотмоқчи бўлганлигини ва ушбу “Philips” русумли чангютгични эгасини Чилонзор тумани 7-мавзе, 80-уйнинг олдига чақирганлигини ва ушбу мижозга, яъни дастлабки тергов жараёнида шахси аниқ бўлган Шавкатов Тошпўлат Қудрат ўғлига ҳам “Телеграм” интернет ижтимоий тармоғига у турган жойнинг жойлашувини ташлаб берганлигини, сўнг унинг олдига Т.Шавкатовнинг ҳайдовчиси ушбу “Philips” русумли чангютгични олиб келганлигини, сўнг у ушбу “Philips” русумли чангютгични олиб пулини олиб чиқиб бераман деб воқеа жойидан яширинганлигини, сўнг орадан вақт ўтиб унга ИИО ходимлари қўнғироқ қилишганлигини ва чақирувига асосан Чилонзор тумани ИИО ФМБга етиб келганлигини ва ундан ҳолат тушунтириш хати олишди ва бир неча ҳужжатлар расмийлаштиришганлигини дастлабки тергов даврида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Д.Джумаев эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи А.Алиев ZOOM иловаси орқали суд мажлисида, у 2022 йил тахминан февраль ойининг ўрталаридан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” савдо мажмуасида жойлашган А33-сонли савдо дўконида сотувчи бўлиб ишлаб келишлигини, шу билан бирга электрон маиший жиҳозларни сотиш учун, уларни “OLX” интернет савдо тармоғига, дўконида мавжуд 3 бўлган маҳсулотларни, хусусан “XIAMI S20plus” русумли чангютгични тан нархи 260 АҚШ доллари деб сотиш учун эълон қўйганлигини, сўнг 2024 йил 16 декабрь куни тахминан соат 12:20 ларда унга +998 (91) 100-42-42 рақамидан номаълум шахс томонидан қўнғироқ бўлганлигини ва ушбу шахс унга ўзини мижоз эканлигини ва ундан юқорида кўрсатилган “XIAMI S20plus” русумли чангютгич борми” деб сўраганлигини ва у ушбу мижозга “ха бор” деб жавоб берганлигини, сўнг ушбу номаълум шахс унга мазкур маҳсулотни Чилонзор туманига етказиб беришини ва у нахт шаклидаги пулларини беришини айтганлигини, сўнг у “Телеграм” ижтимоий сайтимга +998 (91) 100-42-42 алоқа рақамидан ўзининг яшаш жойини яъни Чилонзор тумани 7-мавзе, 8А-уйнинг жойлашувини ташлаб берганлигини, сўнг у ушбу жойлашув асосида у сўраган “XIAMI S20plus” русумли чангютгичини олиб борганлигини, сўнг 2024 йил 16 декабрь куни соат тахминан 16:00ларда Чилонзор тумани 7-мавзе, 8А-уйга етиб борганлигини ва уни ушбу жойда бўй тахминан 175-180 метр, ўзбек миллатига мансуб, сариқдан келган, эгнида оқ куртка кийганлигини ва бошида кепка ҳамда курткани бош қисми билан ёпиб олганлигини ва унинг бўйнида татуси бор эканлигини сўнг ушбу номаълум шахс унга “XIAMI S20plus” чангютгичини ишлатиб кўришлигини ишласа агар уйдан 260 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб чиқиб беришини айтганлигини, сўнг у унинг қўлига “XIAMI S20plus” русуми чангютгичини берганлигини ва у ушбу чангютгични текшириб кўриш учун 8А-уйга кириб кетганлигини, орадан тахминан 15-20 дақиқадан сўнг +998(91) 100-42-42 рақамига қайтиб қўнғироқ қилганида гўшакни кўтармаганлигини, сўнг у ушбу уйга яъни 8А-уйга кириб биринчи қаватдаги эшикларни чақириб чиққанида ушбу уйда яшайдиган одамлар унга ушбу ҳолат биринчи маротаба содир бўлмаётганлиги ва уйнинг орқа томонидан чиқиши борлигини айтганлигини, сўнг у дарҳол ушбу ҳудудни профилактика инспекторига қўнғироқ қилганлигини, сўнг ИИО ходими ундан ариза ва тушунтириш ҳати олганлигини, ҳозирда судланувчи томонидан етказилган зарар қопланганлигини, судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; жабрланувчи Т.Шавкатов ZOOM иловаси орқали суд мажлисида, у 2021 йилдан бери Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Абу сахий савдо мажмуаси 127 дўконда сотувчи бўлиб ишлашлигини, шу билан бирга у ушбу дўкондаги маиший техникаларни сотиб олиб ижтимоий тармоқларда сотиш билан шуғулланишлигини, 2024 йил 16 декабрь куни (91) 100-42-42 рақамидан номаълум шахс Телеграм орқали “Boсrsh” ва “Philips” русумли чангютгич сўраганлигини у борлигини жами 550 АҚШ доллар бўлишини айтганлигини, сўнг ушбу номаълум шахс рози бўлганлигини, у ушбу маҳсулотларни 2024 йил 4 17 декабрь куни соат тахминан 13:00 “Нодиржон” исмли танишидан бериб юборганлигини, Н.Эргашбоев 2 дона 550 АҚШ долларли чангютгични номаълум шахс айтган жойга олиб бориб пулини унга олиб келиб бериши керак эканлигини, сўнг соат тахминан 15:00 да 91-100-42-42 рақамидан номаълум шахс телефон қилиб жойлашув ўзгарганлигини Н.Эргашбоевга айтганида бошқа жойлашувга кетган эканлигини бир соатдан бери совуқда қолиб кетганлигини айтганлигини, сўнг у Н.Эргашбоевга телефон қилиб номаълум шахс совуқда қолиб кетганлигини биринчи ушбу шахсни чангютгичини олиб беришини айтганлигини у рози бўлганлигини, сўнгра соат тахминан 18:30да Н.Эргашбоев қўнғироқ қилиб бир дона чангютгични номаълум шахсга берганлигини пулини уйдан олиб чиқиб беришлигини айтиб кириб кетганлигини айтганлигини, лекин 30 минутдан бери чиқмаётганлигини, сўнг у телеграмга кириб қараса ушбу номаълум шахс барча ёзишмаларни ўчириб ташлаганлигини билганлигини, ҳозирда судланувчи томонидан етказилган зарар қопланганлигини, судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; жабрланувчи Ш.Турсунқулов ZOOM иловаси орқали суд мажлисида, у Тошкент шаҳрига 2019 йилда ўқиш мақсадида келганлигини, у ҳозирда Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқиб бўш вақтларида “SUPPLY AND TRANSPORTATION” MCHJда тармоқ брокер бўлиб ишлашлигини, уннинг вазифаси давлат харидларида иштирок этиб давлат ташкилотларига харид қилган нарсаларини олиб бориб беришдан иборатлигини, 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Миллий университетидан 1 дона принтер, 1 дона компьютер ва бир дона проектор буюртма олганлигини, шу вақтда уни буюртмалари кўп бўлганлиги сабабли ушбу буюртмага улгура олмаганлигини, сўнгра у 2024 йил 04 декабрь куни Миллий унверситетдан олган буюртмаларини етказиб бериш учун “OLX” платформасидан принтр қидира бошладим, шунда унга бита принтер ёқиб қолганлигини, ушбу принтер эгасига қўнғироқ қилмоқчи бўлганлигини, қараса платформада +998911004242 номери бор эканлигини, у ушбу номерга қўнғироқ қилганида номаълум эркак олди ёнида яна бир неча одамларнинг овози эшитилиб турганлигини, ушбу номаълум шахс унга принтер 400 АҚШ доллар бўлишини айтиб унга 50 % ни картадан ташлаши кераклигини қолган 50 % принтерни олганидан сўнг беришини айтганлигини, у рози бўлмаганлигини, ишонмаслигини принтерни олганидан сўнг пул ташлаб беришини ёки айтган жойидан принтерни олиб сўнгра пул беришимни айтганлигини, сўнг 10 декабрь куни ушбу номаълум шахс кўришиб олишга рози бўлганлигини, сўнгра ушбу номаълум шахс унга принтерни иш бошқарувчи уйига олиб кетганлигини ушбу иш бошқарувчининг 5 уйидан олиб беришини айтганлигини, шу тариқа ушбу номаълум шахс 2024 йил 12 декабрь куни унга телеграм орқали жойлашув ташлаб берганлигини, сўнгра соат тахминан 17:50да жойлашув бўйлаб Чилонзор тумани 7 мавзе Жиззах таомлари орқасидаги кўп қаватли уйлар олдига борганлигини, шу ерда уни номаълум шахс кутиб олганлигини, сўнгра ушбу номаълум шахс унга принтер шу ерда эканлигини пулни берса олиб чиқиб беришини айтганлигини, сўнг у ушбу номаълум шахсга 400 АҚШ доллар ва олиб келиб берганлиги учун 150.000 сўм берганлигини, сўнгра ушбу номаълум шахс 8А-уйнинг биринчи йўлагига кириб кетганлигини, соат тахминан 18:00 да ушбу номаълум шахсга қўнғироқ қилганида жавоб бермаганлигини, у ушбу шахсдан шубҳаланиб кирган жойига кирса ушбу уйнинг орқа эшиги ҳам мавжуд эканлигини, сўнгра у ушбу шахсни топа олмаганидан сўнг 102 рақамига қўнғироқ қилиб, ҳозирда судланувчи томонидан етказилган зарар қопланганлигини, судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Д.Джумаевнинг айби жиноят ишида тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ёзган аризалари, тушунтириш хатлари, фотосуратдан таниб олиш, видеони кўздан кечириш, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, ўз айбига иқрорлик аризаси, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Д.Джумаевнинг: - “фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи Ш.Турсунқуловнинг 400 АҚШ доллари (5.146.000 сўм)ни қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан; - “фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи А.Алиевнинг баҳоси 260 АҚШ долларига (3.551.920 сўм) пулларига тенг бўлган “XIAMI S20plus” чангютгичини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан; - “фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи Т.Шавкатовнинг 320 АҚШ доллари (4.125.440 сўм) пул маблағларини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри 6 қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида, ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Суд, судланувчи Д.Джумаевга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Шу сабабли, суд судланувчи Д.Джумаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси талабига амал қилиб, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, иш бўйича жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлигини, судланувчининг моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд 7 USMONJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси жазоси тайинлансин. Джумаев Давронжон Усмонжонович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 27 декабрдан 28 декабрга қадар ушлаб турилган вақти (1 кун) ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 27 (йигирма етти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент вилояти Тошкент тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Д.Джумаевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Д.Джумаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Манфаатдор томонга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 8 А.А.Мухиддинов