← Назад
Решение #826876 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
4-1703-2201/688-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида аризачи – Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – «Ёрқиной Зийнати” фермер
хўжалигига нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари М.Кадиров, С.Мухтаров
(ишончнома асосида), жавобгар вакили Э.Зокировларнинг иштирокида Бўстон
туман Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“Аризачи” деб аталади) Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, «Ёрқиной Зийнати” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан 3 486 600 256 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 23 июнь кунги ажрими билан ишга мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Божхона
бошқармаси жалб қилинган. Бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризада кўрсатилган
важларни такрорлашиб, суд кунига қадарли муддати ўтган қарздорликлар
бартараф этилмаганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
шахсий кабинетига ажрим нусхаси юборилганлигини ҳамда телефон алоқа
хизмати орқали хабардор этилганлигини билдиришиб, аризани тўлиқ
қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, хўжалик раҳбари ўғли
эканлигини, ҳозирда онкологик касаллик билан касалланганлигини, барча
хўжалик ишларини ўзи юритишлигини, мазкур экспорт махсулотлари хўжалик
номидан бошқа жамият мансабдор шахслари шуғулланганлигини, уларга
нисбатан жиноят иши қўзғатилиб қидирувга берилганлигини, жиноят иши
тўхтатилганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, «Ёрқиной
Зийнати” фермер хўжалиги билан Қирғизистон Республикасининг ОСОО “Артур
ЛТД” компанияси ўртасида 2019 йил 12 октябрда №1-сонли шартнома суммаси
5 000 000 АҚШ доллари миқдорида экспорт шартномаси ҳамда Қирғизистон
Республикасининг ОСОО “Стека” компанияси ўртасида 2019 йил 30 октябрда
№2-сонли шартнома суммаси 5 000 000 АҚШ доллари миқдорида экспорт
шартномалари имзоланган.
Мазкур шартномаларга кўра, жавобгар томонидан 2020 йил 13 январь
холатига Қирғизистон Республикасининг ОСОО “Артур ЛТД” компанияси
ўртасида 2 095 327,36 АҚШ доллари, Қирғизистон Республикасининг ОСОО
“Стека” компанияси ўртасидаги 18 122,35 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлигини вужудга келтирган.
Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 26 январда 22-03457-сонли
ҳамда 2022 йил 20 май кунги 22-30384-сонли талабномалар юборилиб, унда
муддати ўтказиб юборилган жами 2 113 449,71 АҚШ доллари миқдоридаги
дебитор қарздорликни ўн кун муддат ичида бартараф қилиш ёки Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-бандига асосан Марказий банкнинг 2022 йил 26 январь ҳолатига
валюта курси (1$=10 818) бўйича 5 фоизи миқдорида, яъни 1 143 164 948 сўм
жарима ҳамда 2022 йил 20 май ҳолатига валюта курси (1$=11 088,2) бўйича 10
фоизи миқдорида, яъни 2 343 435 307 сўм жарима жами 3 486 600 256 сўм
жаримани ихтиёрий тўлаш тавсия қилинган.
Бироқ, жавобгар ушбу дебитор қарздорликни бартараф қилмаган ёки
белгиланган жарима суммасини тўламаган.
Юқоридаги асосга кўра, аризачи жавобгарга нисбатан молиявий жарима
қўллаш тўрисида судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи
савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда матнда “ТСОЯЭАТ” деб
аталади) орқали амалга оширилади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар
ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро
талаб этиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандига
кўра, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб
кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича
божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга
(ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси
имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига
кўра, Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини
(чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки
пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни)
мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)»
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар”деб белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш тизимини
такомиллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча
чора тадбирлар” тўғрисидаги ПҚ 5087-сонли Қарори 10-бандида
“2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтирилсин. 2021 йил 1 май ҳолатига
шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш
тўхтатилсин ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари
2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблансин” деб белгиланган.
Жавобгар томонидан юқоридаги экспорт шартномалари бўйича
махсулотлар экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан 365 календарь
кунгача бўлган муддатда 2 113 449,71 АҚШ доллари миқдоридаги хорижий
валютадаги маблағлар келиб тушиши таъминланмаганлиги оқибатида муддати
ўтган дебитор қарздорлик юзага келганлиги ишдаги далиллар, судда
аниқланган ҳолатлар билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга
асосан
суд,
аризачининг
аризасини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб, давлат божини жавобгардан ундирмасликни, олдиндан тўлаб
чиқилган 24 000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддасининг биринчи қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан
озод қилинган.
Юқоридаларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,
170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
«Ёрқиной Зийнати” фермер хўжалигига нисбатан 3 486 600 256 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жаримани ундириш мажбурияти Андижон
вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
«Ёрқиной Зийнати” фермер хўжалиги ҳисобидан Андижон вилояти Давлат
солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кунлик муддатда Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев