Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/10 Дата решения 06.03.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368079 Claim ID 2748281 PDF Hash b130f38f3572d797... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 2 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
олда ЖКнинг 57-моддаси олда ЖК 57 law
лган кунларини ЖКнинг 62-моддаси лган кунларини ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 2 law
билан ЖКнинг 45-моддаси билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: Ф.Халилов Биринчи инстанция судининг судьяси: И.Сабиров АЖРИМИ 2025 йил март ойининг 6 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, ҳайъат судьялари: Ш.Шерматов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, жабрланувчининг қонуний вакили А.Юлдашева, судланувчи Э.О.О. ва унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат У.Хамидовларнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 11 февралдаги ҳукмига кўра: 1995 йил 15 октябрда Тошкент вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Бўзсув” МФЙ, А.Темур кўчаси, 40-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Э.О.О. га нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан Чилонзор туман прокурори томонидан келтирилган протест ва судланувчи Э.О.О. ва унинг адвокати У.Хамидов томонидан берилган апелляция шикояти асосида 1-1006-2501/10-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Э.О.О. Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми билан 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Суднинг ҳукмига кўра, Э.О.О. 2024 йил 9 сентябрь куни соат 22:50 ларда, ишончнома орқали бошқарган “Ласетти” русумли, 01 А 795 СА давлат рақамли автомашинани барча тегишли ҳужжатлари асосида, техник соз ҳолатда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб, Гавҳар кўчаси томонидан Эркин ЙПХ маскани томонга бошқариб келиб, ушбу кўчада жойлашган мебель дўкони қаршисига етганида, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 11-банди “г” кичик банди, 77-банди 1 ва 3-қисми талаблари, яъни “транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳаракатланиш жараёнида 1 эҳтиёткорлик чораларини кўриши шарт”лиги, “ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситасининг тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши кераклиги, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак”лиги талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланиб келиб, йўлни унга нисбатан чапдан ўнгга кесиб ўтаётган пиёда З.Юлдашовани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлиги натижасида пиёда З.Юлдашова тан жароҳатлари олиб, шифохонага етиб боргунга қадар вафот этган. Судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йил 2 октябрдаги 916-Мурда-сонли хулосаси билан З.Юлдашованинг ўлими мазкур йўлтранспорт ҳодисаси натижасида олган бош, кўкрак қафаси ва қориннинг ёпиқ қўшма жароҳати, бош мия тўқимаси ва пардалари остига қон қуйилиши, икки томонлама кўплаб қовурғаларнинг ёпиқ синишлари, чап ўпка лат ейиши, чап ўпка ва жигар йиртилишлари, ички қон кетиши, кўкрак ва бел умуртқалари синишлари, танасидаги эзилибйиртилган яралари ва шилинмалари каби тан жароҳатлари билан бевосита боғлиқлиги аниқланган. Судга оид автотехник экспертизасининг 2024 йил 3 декабрдаги 2182-сонли хулосаси билан “Ласетти” русумли автомашина агар пиёда ҳаракатга хавф туғдириб, ҳайдовчининг кўриш доирасида 5 метр масофани 5,2 км/соат тезликда ҳаракатланиб ўтган бўлса, ҳайдовчи 60-63 км/соат тезликда ҳаракатланиб келиб, автомашинани тормоз бериш йўли билан тўхтатиб қолиш техник имкониятига эга бўлганлиги аниқланган. Адвокат У.Хамидов апелляция шикоятида, суд томонидан Э.О.О.нинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, марҳума З.Юлдашованинг қонуний вакили А.Юлдашевага етказилган барча зарарлар қоплаб берилиб, қонуний вакилнинг Э.О.О.га нисбатан даъвоси йўқлиги ва енгилроқ жазо тайинлашни сўраганлиги инобатга олинмасдан, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида важлар келтириб, Э.О.О.га нисбатан қонуний вакилнинг даъвоси йўқлиги, унинг муқаддам судланмаганлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги ва шу каби бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. 2 мунча оғир жазо тайинланганлиги, иш бўйича марҳумнинг қонуний вакили А.Юлдашеванинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, Э.О.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266моддасининг 2-қисми билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Э.О.О. ва унинг адвокати У.Хамидов ҳамда жабрланувчининг қонуний вакили А.Юлдашеваларнинг апелляция шикояти ва протестни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Суд томонидан иш тафсилотлари тўғри аниқлаб, Э.О.О.нинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келинган. Чунончи, судланувчи Э.О.О.нинг жиноят содир этганликдаги айби, судда ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, қонуний вакилнинг кўрсатуви, шунингдек, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган чизма, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумотнома, билдирги, экспертиза хулосалари ҳамда ишдаги бошқа объектив далиллар билан тасдиқланган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан Э.О.О.нинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди Э.О.О.га нисбатан жазо тайинлашда жабрланувчининг қонуний вакилининг даъвоси йўқлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олмасдан, бирмунча оғир жазо тайинлаган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги; 3 нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси судида жабрланувчининг қонуний вакили А.Юлдашева, судланувчи Э.О.О.нинг оила аъзолари томонидан моддий ва маънавий зарарлар тўлиқ қопланганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, унга енгиллик беришни сўраб, судга ариза тақдим қилди. Шу боис, судлов ҳайъати, Э.О.О.га нисбатан жазо тайинлашда, эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда юқоридаги Қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя этган ҳолда унинг шахси, муқаддам судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва моддий аҳволи, жабрланувчининг қонуний вакилини унга нисбатан даъвоси йўқлиги каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Э.О.О.га нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни лозим топади. Судлов ҳайъати, судланувчи Э.О.О.га нисбатан тайинланган жазодан қамоқда бўлган кунларини ЖКнинг 62-моддаси тартибида чегиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ажрим қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 11 февралдаги Э.О.О. га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин. Э.О.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 2-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат 4 даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида Э.О.О.нинг 2025 йил 11 февралдан 6 мартга қадар 23 кун қамоқда сақланган муддатини тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан чегириб, унга ўташ учун 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 9 ой 21 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Жазолар ижроси Э.О.О.нинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилсин, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазони ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин, жазони ўташ муддати Э.О.О. жазони ўташ учун юборилган корхонада иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Э.О.О.га нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинсин ва у дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарлар ўрни қопланганлиги ва жабрланувчининг қонуний вакили шу мазмунда судга ариза тақдим қилганлиги инобатга олинсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти ва протести тўлиқ қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: Ҳайъат судьялари: /имзо/ /имзо/ /имзо/ Ажрим нусхаси аслига тўғри: 5 М.Юсупов Ш.Шерматов Ф.Халилов