Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/83 Дата решения 06.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367697 Claim ID 2728985 PDF Hash 2b4b1ab492393707... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 29
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 5 code_article
збекистон Респбликаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми збекистон Респбликаси Жиноят кодекси 273 5 code_article
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
збекистон Респбликаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Респбликаси ЖК 273 5 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
тказиш ЖК 273-моддаси тказиш ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖПК 23 3 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
збкистон Респбликаси ЖК 276-моддаси збкистон Респбликаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 2 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
збкистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми збкистон Республикаси ЖК 273 2 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 2 law
ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддаси ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 10-моддаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
унга нисбатан айбли деб топилаётган ЖК 273-моддасининг 2-қисми унга нисбатан айбли деб топилаётган ЖК 273 2 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 code_article
кодекси 276-моддаси кодекси 276 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 2 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 276 2 code_article
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил март ойининг 06 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, халқ маслаҳатчилари А.Саттаров ва К.Худойназаровалардан иборат судлов ҳайъатида, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи Б.Обидов ва унинг ҳимоячиси “Ximoya manbai” адвокатлар ҳайъатининг адвокати А.Имамкулов, судланувчи Ш.Мамасиддиқов ва унинг ҳимоячиси “Legal position” адвокатлик бюросининг адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми билан айбланган Обидов Бекзод Баходир ўғли ҳамда Ўзбекистон Респбликаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 2-қисми билан айбланган Мамасиддиқов Шукруллох Араббой ўғлига нисбатан 1-1006-2501/83-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Обидов Бекзод Баходир ўғли (Obidov Bekzod Baxodir o’g’li) 1992 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Қизилқўшин МФЙ, Хирмонтепа кўчаси, 79-уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 30 сентябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган ҳамда Мамасиддиқов Шукруллох Араббой ўғли (Mamasiddiqov Shukrullox Arabboy o’g’li) 1999 йил 01 июнь куни Андижон вилоятида туғилган, миллати уйғур, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Сой МФЙ, Сой кўчаси, 66-уйда яшаган, иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 30 сентябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган Суд ҳайъати, судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ш.Мамасиддиқов гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида 2024 йил 29 сентябрь куни, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Хасанбой МФЙ ҳудудида Б.Обидов билан учрашиб, унга кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказган. Ўз навбатида, Б.Обидов Ш.Мамасидиқовдан олган кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламасдан ёнида сақлаб келиб, 2024 йил 29 сентябрь куни соат 18:45ларда, ўзининг бошқарувидаги “Матиз” русумли, давлат рақами 01 W 397 EB бўлган автомашинада Чилонзор тумани, Заргарлик кўчасида жойлашган “Гавҳар” тўйхонаси ёнига ҳаракатланиб келиб, ички ишлар ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этилишининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир жараёнида тўхтатилиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги шимининг ўнг чўнтагидан оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги, шунингдек, автомашинаси салонининг бар қисмида оқ рангли полиэтилен пакетга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Шундан сўнг, Б.Обидовнинг кўрсатувларига кўра тезкор тадбир давом эттирилиб, 2024 йил 30 сентябрь куни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Янгинур кўчасида Ш.Мамасиддиқовнинг бошқарувидаги “Тико” русумли, давлат рақами 60 F 265 QA бўлган автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина ҳайдовчи эшиги олдида ерда Ш.Мамасиддиқов томонидан ташлаб юборилган ва у томонидан ўтказиш мақсадини кўзламасдан, шахсий истеъмоли учун сақлаб келган жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, Ш.Мамасиддиқовнинг вақтинча яшаб келган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Аҳиллик МФЙ, Зилол кўчаси, 21уйда кечиктириб бўлмас тинтув ўтазилганида, хонадон ётоқхонасидан Ш.Мамасиддиқовга тегишли бўлган, юзасида жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон модда қолдиқлари ва излари мавжуд бўлган электрон тарози борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 3869сонли хулосасига кўра, Б.Обидовнинг ёнидан олинган модда таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол моддаси мавжуд бўлиб, унинг соф оғирлиги 2,921 граммни ташкил қилиши, Б.Обидовнинг автомашинаси салон қисми баридан олинган модда таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол моддаси мавжуд бўлиб, гашиш деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 0,447 граммни ташкил қилиши аниқланган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 01 октябрдаги 3877сонли хулосасига кўра, Ш.Мамасиддиқовнинг автомашинасидан олинган модда таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол моддаси мавжуд бўлиб, гашиш деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 0,32 граммни ташкил қилиши, электрон тарозидан олинган сув этанол экстрактида тетрагидроканнабинол гиёҳванд фаол моддаси излари мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги РСЭМнинг 2024 йил 04 ноябрдаги 29/18(9319)8.Z/16470, 29/18(9319)16471-сонли хулосасига кўра, тадқиқотга тақдим қилинган, Б.Обидовдан олинган 2,921 грамм, 0,447 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ҳамда Ш.Мамасиддиқовдан олинган 0,292 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаларининг асосий компонентлар таркиби, морфологик белгилари бўйича умумий турдошлиги ва гуруҳий мансубликка эга эканлиги аниқланган. Судланувчи Б.Обидов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, бир неча йиллардан буён гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиб келиши, сўнгги пайтларда гиёҳвандлик воситасини Ш.Мамасиддиқовдан харид қилиб келганлиги, 2024 йил 29 сентябрь куни Ш.Мамасиддиқов билан Ҳасанбой маҳалласида учрашиб, ундан 800.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиб олганлиги, сўнгра шу куни “Гавҳар” тўйхонаси ёнига ўз бошқарувидаги автомашинада келганида, унинг автомашинасини ички ишлар ходимлари тўхтатишиб, гиёҳванд воситалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлашга қаратилган тадбир ўтказилаётганини маълум қилишиб, уни ва автомашинасини холислар иштирокида кўрикдан ўтказишганида, унинг эгнидаги шимининг чўнтагидан Ш.Мамасиддиқовдан харид қилиб олган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда автомашина баридан ҳам “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан, ушбу модданинг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни таниши Ш.Мамасиддиқовдан сотиб олганини айтиб, тадбирда иштирок этишга розилик билдириб, Ш.Мамасиддиқовга қўнғироқ қилиб ва унга 2.000.000 сўмлик “гашиш” гиёҳвандлик воситаси сотиб олмоқчи эканини айтганида, Ш.Мамасиддиқов доимий учрашадиган жойларига келишини тайинлаганлиги, шундан сўнг ички ишлар ходимлари билан биргаликда Тошкент тумани, Янгинур кўчасига боришганлиги ва ички ишлар ходимларига Ш.Мамасиддиқовнинг “Тико” русумли автомашинасини кўрсатиб қўйганлиги, сўнгра ички ишлар ходимлари Ш.Мамасиддиқовни ушлашганлиги, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш ёки сотиш мақсади бўлмаганлиги, уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгиролқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Ш.Мамасиддиқов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, бир неча йиллардан буён гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиб келиши, 2024 йил 30 сентябрь куни ўзининг бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинада кетаётганида, бир автомашина унинг йўлини қисиб, тўхташини айтганлиги, йўл четига тўхтаганида автомашинадан ички ишлар ходимлари тушишганини кўриб, ёнида бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ерга ташлаб юборганлиги, унинг бу ҳаракатларини ички ишлар ходимлари кўриб қолишганлиги ва холислар иштирокида уни шахсий кўрикдан, автомашинасини кўрикдан ўтказиб ва сўнгра ерда ётган гиёҳвандлик воситасини олишганлиги, шундан сўнг унинг вақтинча ижарада яшаб келган хонадонида тинтув ўтказилиб, ички ишлар ходимлари бирор ноқонуний нарса аниқлай олишмагач, уни қўлига қандайдир электрон тарозини бериб қўйишиб, фотосуратга олишганлиги, аммо ушбу тарози унга тегишли бўлмаганлиги, тергов жараёнида Б.Обидов унга нисбатан гўёки гиёҳванд воситаларини сотгани ҳақида кўрсатув берганини билганлиги, аммо Б.Обидовга бирор марта гиёҳвандлик воситаларини сотмаганлиги, ўзида сақланган гиёҳвандлик воситасини Андижон вилоятида адирликка бориб, ёввойи ҳолда ўсиб ётган наша ўсимлигининг ширасини олиб ва қўллари орасида ишқалаб тайёрлаганлиги, уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келганлиги, ўзини берган кўрсатувлари доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчилар Б.Обидов ва Ш.Мамасиддиқов айбларига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, уларнинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Гувоҳ Г.Кучкарова суд мажлисида, 2024 йил 3 сентябрь куни ўз ишлари билан Тошкент тумани, Янгинур кўчасидан ўтиб кетаётганида, унга бир неча ички ишлар ходимлари мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришини сўрашганлиги, рози бўлгач, яна бир холис сифатида ўғли Ш.Собировни жалб қилишиб, ички ишлар ходимлари билан биргаликда кейинчалик шахсини билган Ш.Мамасиддиқовнинг ёнига боришганлиги ва Ш.Мамасиддиқов ҳамда унинг бошқарувидаги автомашина кўрикдан ўтказилганлиги, бироқ бирор ноқонуний нарса аниқланмаганлиги, шундан сўнг автомашина ҳайдовчи эшиги олдида ерда тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли, мумсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинганлиги, ички ишлар ходимларининг саволига жавобан Ш.Мамасиддиқов ушбу модданинг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келганини, ички ишлар ходимларини кўрганидан сўнг ташлаб юборганини маълум қилганлиги, шундан сўнг Ш.Мамасиддиқовнинг вақтинча яшаб келган хонадони кўздан кечирилганида ётоқхонада бўлган печ устида электрон тарози борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинганлиги, воқеа куни электрон тарозини ички ишлар ходимлари ташлаб қўйишмаганлиги, электрон тарози хонага кирганда печ устида яққол кўзга ташланиб турганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ З.Низомходжаев суд мажлисида, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Аҳиллик МФЙ, Зилол кўчаси, 21-уй унга тегишли эканлиги, мазкур уйда яшамагани сабабли, уни Ш.Мамасиддиқов ва Ш.Камолиддинларга ижарага берганлиги, уйни ижарага бирор жиҳозсиз берганлиги ва уйдан аниқланган электрон тарози унга тегишли эмаслиги, Ш.Мамасиддиқовнинг гиёҳванд воситалари савдоси билан шуғулланганидан хабари бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ш.Камолиддинов видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида, Тошкент шаҳрига устачилик фаолияти билан шуғулланиш учун келганлиги ва 2024 йил 15 сентябрдан З.Низамходжаевга тегишли бўлган уйни таниши Ш.Мамасиддиқов билан ижарага олиб яшаб келишганлиги, 2024 йил 24 сентябрь куни ўз ишлари билан Андижон вилоятига кетганлиги ва ишларини битириб юрганида, 2024 йил 25 сентябрь куни Ш.Мамасиддиқовни кўриб қолганлиги, шунда Ш.Мамасиддиқов унга 2024 йил 27 сентябрь куни Тошкент шаҳрига кетишини билдирганлиги, 2024 йил 02 октябрь куни Ш.Мамасиддиқовнинг отаси унга қўнғироқ қилиб, Ш.Мамасиддиқов гиёҳванд воситалар савдоси устида ушланганини айтиб, уни Тошкент шаҳрига бирга олиб кетишини илтимос қилганлиги, шунда Ш.Мамасиддиқовнинг отасини Тошкент шаҳрига бирга олиб келганлиги, Ш.Мамасиддиқовнинг гиёҳванд воситалари савдоси билан шуғулланганидан умуман хабари бўлмаганлиги, Ш.Мамасиддиқов унга бирор марта гиёҳвандлик воситаларини таклиф қилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ш.Бозоров видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида, 2024 йил 29 сентябрь куни таниши С.Хамидов билан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Заргарлик кўчасида жойлашган “Гавҳар” тўйхонаси ёнидан ўтиб кетишаётганида, уларга ички ишлар ходимлари мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок этиб беришни сўрашганлиги, рози бўлишгач, ички ишлар ходимлари билан биргаликда кейинчалик шахсини билган Б.Обидовнинг ёнига боришганлиги ва ички ишлар ходимлари текширув эълон қилишиб, Б.Обидовни шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг эгнидаги шимининг чўнтагидан полиэтилен пакетга ўралган тўқ жигар рангли, мумсимон модда борлиги, автомашинаси салон қисми барида ҳам худди шундай модда борлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, Б.Обидов ички ишлар ходимларининг саволига жавобан ушбу модданинг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини билдирганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Суд ҳайъати, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган гумон қилинувчи, айбланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112моддалари талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчилар Б.Обидов ва Ш.Мамасиддиқовларнинг содир этган жинояти дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек экспертиза хулосаси, ашёвий далилни олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг далолатномалари ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд ҳайъати, судланувчи Ш.Мамасиддиқовнинг Б.Обидов ёки бирор бошқа шахсга гиёҳвандлик воситаларини бермаганлиги ва сотмаганлиги, ижара уйидан олинган электрон тарози унга тегишли бўлмаганлиги, ушбу тарозини унга ички ишлар ходимлари бериб қўйишганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари тартибида баҳо бериб, унинг мазкур кўрсатувлари судланувчи Б.Обидовнинг кўрсатувлари, нарсани олиш баённомалари, гувоҳ Г.Кучкарованинг Ш.Мамасиддиқовнинг ижарада яшаб келган хонадонида тинтув ўтказилганида, ётоқхонада печ устида электрон тарози турганини, ушбу тарози яққол кўзга ташланиб турганлиги ва ички ишлар ходимлари томонидан тақдим қилинмаганлиги ҳақидаги кўрсатувлари, Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ экспертиза хулосасига кўра, Б.Обидовдан олинган гиёҳвандлик воситалари ва Ш.Мамасиддиқовдан олинган гиёҳвандлик воситалари морфологик хусусиятларига кўра турдош эканлиги аниқлангани ҳолатлари билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, Ш.Мамасиддиқовнинг мазкур кўрсатувлари судни чалғитиш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида берилган деб баҳолаб, мазкур қарама-қаршилик суд тергови жараёнида тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисблайди. Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Обидовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми, судланувчи Ш.Мамасиддиқовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддасининг 5-қисми, 273-моддасининг 2-қисми билан эълон қилинган айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги; 463-моддаси 1-қисмида эса, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми диспозициясида, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Тергов органи томонидан Б.Обидовга Ўзбекистон Респбликаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан айблов эълон қилинишига, 2024 йил 29 сентябрь куни ўтказилган тадбирда унинг эгнидаги кийимидан 2,921 грамм ҳамда автомашинаси баридан 0,447 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинганлиги сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандининг 3-хатбошисида “Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади” – деб қайд қилинган. Мазкур банднинг 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади” – деб раҳбарий тушунтириш берилган. Жиноят иши ҳужжатларида судланувчи Б.Обидовнинг кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотгани, сотишга суиқасд қилганини тасдиқловчи объектив далил, яъни гиёҳвандлик воситаси савдоси юзасидан ариза, телефон сўзлашувлари ёхуд ўзаро ёзишмалар стенограммалари мавжуд эмас, дастлабки тергов органи томонидан ҳам ушбу ҳолат юзасидан бирор-бир далил тақдим қилинмаган. Бундан ташқари, ҳолат юзасидан ўтказилган наркологик экспертизасининг 2024 йил 11 октябрдаги 2451-сонли далолатномасига мувофиқ, Б.Обидов каннабиноид гиёҳвандликга (наша, гашиш) чалинганлиги ва мажбурий даволанишга муҳтожлиги қайд қилинган. Судланувчи Б.Обидов ҳолат юзасидан, воқеа куни ундан аниқланган гиёҳвандлик воситаларини шахсий истеъмоли учун сақлаб келганини ва уни бирор шахсга ўтказиш ёки сотиш ниятини кўзламаганини билдирган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 3-қисмига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Бундай ҳолатда суд ҳайъати, ишда юзага келган шубҳа-гумон ва ноаниқликларни бевосита суланувчи Б.Обидовнинг фойдасига ҳал қилиб, жиноят иши ҳужжатларида Б.Обидовни гиёҳвандлик воситаларини айнан сотиш мақсади бўлганини тасдиқловчи асосли, объектив далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмидан, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаш аломатларига кўра Ўзбкистон Респбликаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми диспозициясида, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаш, ташиш ҳамда ўтказишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми диспозициясида, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Тергов органи томонидан Б.Обидовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан айблов эълон қилинишига, 2024 йил 29 сентябрь куни ўтказилган тадбирда Б.Обидовнинг эгнидаги кийимидан 2,921 грамм ҳамда автомашинаси баридан 0,447 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинганлиги сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандининг 3-хатбошисида “Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади” – деб қайд қилинган. Мазкур банднинг 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади” – деб раҳбарий тушунтириш берилган. Жиноят иши ҳужжатларида судланувчи Ш.Мамасиддиқовнинг кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотганини тасдиқловчи объектив далил мавжуд эмас, иш юзасидан ашёвий далил тариқасида пул маблағлари олинмаган. Ш.Мамасиддиқов Б.Обидовга мазкур гиёҳвандлик воситаларини гўёки 800.000 сўмга сотгани юзасидан фақат судланувчи Б.Обидовнинг кўрсатувлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларининг қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли Қарорининг 9-банди “д” кичик бандида, гумон қилинувчи, айбланувчининг суриштирув ва дастлабки тергов даврида гувоҳ сифатида сўроқ қилинганда берган кўрсатувлари суд мажлисида бошқа далиллар билан тасдиқланмаган бўлса, далил мақбул эмас деб тан олиниши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 3-қисмига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Бундай ҳолатда суд ҳайъати, ишда юзага келган шубҳа-гумон ва ноаниқликларни бевосита суланувчи Ш.Мамасиддиқовнинг фойдасига ҳал қилиб, жиноят иши ҳужжатларида Ш.Мамасиддиқовни гиёҳвандлик воситаларини айнан сотганлигини тасдиқловчи асосли, объектив далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмидан, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш аломатларига кўра Ўзбкистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, тергов органи томонидан судланувчи Ш.Мамасиддиқовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисми билан айблов эълон қилинишига, 2024 йил 30 сентябрь куни ички ишлар ходимлари томонидан шахсий кўрикдан ўтказилганида, у томонидан ерга ташлаб юборилган 0,292 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси олинганлиги сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 21-бандининг 3-хатбошисида “Шахснинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарлик уларнинг миқдори билан боғлиқ ҳолда келиб чиқади” – деб қайд қилинган. Мазкур банднинг 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади” – деб раҳбарий тушунтириш берилган. Жиноят иши ҳужжатларида судланувчи Ш.Мамасиддиқовнинг мазкур озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотиш ёки ўтказиш мақсадида сақлаб келганини тасдиқловчи объектив далил мавжуд эмас, иш юзасидан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ариза, сўзлашувлар ва ўзаро ёзишмалар стенограммалари олинмаган. Бундан ташқари, ҳолат юзасидан ўтказилган наркологик экспертизасининг 2024 йил 11 октябрдаги 2452-сонли далолатномасига мувофиқ, Ш.Мамасиддиқов каннабиноид гиёҳвандликга (анаша, гашиш) чалинганлиги ва мажбурий даволанишга муҳтожлиги қайд қилинган. Судланувчи Ш.Мамасиддиқов ҳолат юзасидан, воқеа куни ундан аниқланган гиёҳвандлик воситаларини шахсий истеъмоли учун сақлаб келганини ва уни бирор шахсга ўтказиш ёки сотиш ниятини кўзламаганини билдирган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддасининг 3-қисмига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Бундай ҳолатда суд ҳайъати, ишда юзага келган шубҳа-гумон ва ноаниқликларни бевосита судланувчи Ш.Мамасиддиқовнинг фойдасига ҳал қилиб, жиноят иши ҳужжатларида Ш.Мамасиддиқовни гиёҳвандлик воситаларини айнан сотиш мақсади бўлганини тасдиқловчи асосли, объектив далиллар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмидан, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга, айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг 56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд ҳайъати, судланувчи Б.Обидовга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, қарамоғида уч нафар фарзандлари бўлиб, оилада ягона боқувчи эканлигини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, биринчи бор унча оғир бўлмаган жиноят содир этганини эътиборга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 11 октябрдаги 2451-сонли далолатномасида судланувчи Б.Обидовнинг гиёҳвандликка йўлиққани ва наркоманиядан даволанишга муҳтожлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 32-бандининг 2-хатбошисида “ЖК 96-моддасига мувофиқ гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаш нафақат озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан, балки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ҳолларда ҳам тайинланиши мумкин”- деб тушунтириш берилган. Шу сабабли суд ҳайъати, судланувчилар Б.Обидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллашни лозим топади. Суд ҳайъати, судланувчи Ш.Мамасиддиқовга жазо тайинлашда ва турини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, қарамоғида икки нафар фарзандлари бўлиб, оилада ягона боқувчи эканлигини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, эътиборга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган ЖК 273-моддасининг 2-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди. Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 11 октябрдаги 2452-сонли далолатномасида судланувчи Ш.Мамасиддиқовнинг гиёҳвандликка йўлиққани ва наркоманиядан даволанишга муҳтожлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарори 32-бандининг 2-хатбошисида “ЖК 96-моддасига мувофиқ гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан мажбурий даволаш нафақат озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларга нисбатан, балки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ҳолларда ҳам тайинланиши мумкин”- деб тушунтириш берилган. Шу сабабли суд ҳайъати, судланувчилар Ш.Мамасиддиқовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллашни лозим топади. Суд ҳайъати, иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган, 2025 йил 21 январь кунги 10113-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган 2,861 грамм “гашиш”, 0,404 грамм “гашиш” ва 0,250 грамм “гашиш” (умумий вазни 3,515 грамм “гашиш”) гиёҳвандлик воситалари ҳамда бир дона электрон тарози қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноятпроцессуал кодексининг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-474-моддаларига риоя қилиб, суд ҳайъати Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Обидов Бекзод Баходир ўғли (Obidov Bekzod Baxodir o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. 13 кодекси 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо манзил колониясида ўтаттирилсин. Жазо муддатини ўташ 2024 йил 30 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин. Б.Обидовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан Обидов Бекзод Баходир ўғлига нисбатан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чораси қўлланилсин. Мамасиддиқов Шукруллох Араббой ўғли (Mamasiddiqov Shukrullox Arabboy o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273моддасининг 2-қисми, 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Мамасиддиқов Шукруллох Араббой ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми билан 5 (беш) йил муддатига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Мамасиддиқов Шукруллох Араббой ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг 2-қисми билан 3 (уч) йил муддатига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, жиноятлар мажмуи тариқасида Мамасиддиқов Шукруллох Араббой ўғлига тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил 06 (олти) ой муддатига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2024 йил 30 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Мамасиддиқовга нисбатан танланган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан Мамасиддиқов Шукруллох Араббой ўғлига нисбатан наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чораси қўлланилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилиб, 2025 йил 21 январь кунги 10113-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга топширилган 2,861 грамм “гашиш”, 0,404 грамм “гашиш” ва 0,250 грамм “гашиш” (умумий вазни 3,515 грамм “гашиш”) гиёҳвандлик воситалари ҳамда бир дона электрон тарози қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан 14 сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров Халқ маслаҳатчилари имзо А.Саттаров имзо К.Худойназарова