← Назад
Решение #82725 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 266 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | 1 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида)
2025 йил март ойининг 06 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ
сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров,
судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси
Н.Рустамов, гумонланувчи М.Юнусов, жабрланувчи А.Хаитбаевнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 266-моддасининг
1-қисми билан гумонланган Юнусов Музаффар Кабиловичга нисбатан № 11006-2501/304-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Юнусов Музаффар Кабилович (Yunusov Muzaffar
Кabilovich)-1985 йил 04 май куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри Шайхонтохур
тумани Жангох МФЙ Абай кўчаси 2В-уй 69-хонадонда
истиқомат қилади.
Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ҳамда
жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва
суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
2024 йил 13 декабрь куни соат 18:30 ларда, ҳайдовчи 1985 йил 4-майда
туғилган Юнусов Музаффар Кабилович бошқарувидаги ДАМАС русумли
давлат рақами 01|А352GC бўлган автоуловини, Тошкент шаҳар Чилонзор
тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Оқ-анжир номли бино қаршисида
амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1-қисми, 11-банди «г»
қисми, 77-банди 1-3 қисми, яьни «йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл
ҳаракати қатнашчиларнинг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари
керак», «харакатланиш жараёнида пиёдалар, айникса болалар, ногиронлар,
кариялар ва велосипедчиларга нисбатан эхтиёткорлик чораларини кўриши»,
«ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг
хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек
ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт
воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, тезлик
ҳайдовчига ушбу Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт
воситасининг ҳаракатини доимий назорат қилиб бориш имкониятини
бериши керак, ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши
имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла
тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа
ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш
чораларини кўриши керак», деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал
қилмасдан, йўл-қатнов қисмини кесиб ўтаётган 1988 йил 3-мартда туғилган
Хаитбаев Азиз Шакировични уриб юборган.
Йўл
транспорт
ҳодисаси натижада пиёда А.Хаитбаев танжароҳатлари олиб шифохонага олиб борилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 23 декабрь кунидаги
№9151-Х-Хуж., сонли хулосасига кўра, А.Хаитбаев танасида, “Кўкрак қафаси
ёпиқ жарохати, ўнг томонлама 4-7 қовурғалар ёпиқ асоратсиз синиб қониқари
туриши, ўнг томонлама қов ва ўтирғич суяклари ёпиқ синиб қониқарли
туриши”, каби тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича ОҒИР
тан жароҳатларига кириши аниқланган.
Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи М.Юнусов Ўзбекистон
Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда гумон қилинган.
Гумонланувчи М.Юнусов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
жабрланувчи А.Хаитбаевдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан
пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи А.Хаитбаевга етказилган моддий
зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари
муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди.
Жабрланувчи А.Хаитбаев суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб,
ҳозирда М.Юнусовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий
зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир
тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли
М.Юнусовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан
тугатиш ҳақида кўрсатув берди.
Суд мажлисида гумонланувчи М.Юнусов ҳамда жабрланувчи А.Хаитбаев
судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан
жиноят ишини тугатишни сўрашган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК
266-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс,
агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан,
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар
тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан
ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала
ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган.
Суд, жабрланувчи А.Хаитбаев ва ҳамда гумонланувчи М.Юнусовнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи М.Юнусов, жабрланувчи
А.Хаитбаевнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган
фикрларини эшитиб, М.Юнусовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига
иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи
томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув
уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва
3
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК 266-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ М.Юнусовни жиноий жавобгарликдан озод
қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал
қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига
асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, жабрланувчи А.Хаитбаевга Ўзбекистон Республикаси ЖПК
583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш
лозимлигини қайд этади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
Қ И Л А Д И:
Гумонланувчи Юнусов Музаффар Кабилович (Yunusov Muzaffar
Кabilovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган
жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан
жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига
асосан тугатилсин.
Гумонланувчи М.Юнусовга тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси ўзига
қайтарилсин.
Жабрланувчи А.Хаитбаевга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб
ҳисоблансин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
Аслига тўғри:
имзо
И.Сабиров