Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/725 Дата решения 18.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Ўзсаноатқурилишбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ANDIJON BROYLER SANOAT масъулияти чекланган жамияти
Source ID 879085 Claim ID 2773217 PDF Hash 0570550f73128f07... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 279-моддаси нинг 279 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2201/725-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогарАТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” манфаатида, жавобгарлар- «Andijon broller Sanoati” масъулияти чекланган жамияти, «Andijon Broller” фермер хўжалиги ва «Shiddat Nasilli Parranda” фермер хўжаликларига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакиллари Ж.Шакиров, О.Азимов (ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Andijon broller Sanoati” масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади), «Andijon Broller” фермер хўжалигидан солидар тартибда 18 000 000 000 сўм кредит асосий қарз, 2 063 330 990,86 сўм фоиз қарзни ундириш, ундирувни гаровдаги жавобгар ва “Shiddat Nasilli Parranda” фермер хўжалигига тегишли мулкларга қаратишни сўраган. Суднинг 2022 йил 28 июнь кунги ажрими билан ишга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлашиб, кредит шартномасига асосан белгиланган миқдорда кредит маблағлари берилганлигини, жавобгар тўлов жадвали амал қилмасдан белгиланган тўловларни ўз муддатида амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда огохлантиришлар берилганлигини, суд кунига мавжуд қарздорликлар ортганлигини, тўловлар амалга оширилмаётганлигини, жавобгарларни суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида огохлантирилганлигини, вакил иштирок этиши маълум қилинганлигини, барча корхоналар таъсисчиси бир шахс эканлигини билдиришиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва «Andijon Broller” фермер хўжалигига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида суд ажрим даъвогар вакиллари томонидан тақдим этилган, бироқ жавобгар вакили суд ажримини олишдан бош тортган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасида, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги назарда тутилган. “Shiddat Nasilli Parranda” фермер хўжалиги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар, «Andijon Broller” фермер хўжалиги ва “Shiddat Nasilli Parranda” фермер хўжалигиси вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Андижон минтақавий филиали ва “Andijon broller Sanoati” масъулияти чекланган жамият ўртасида 2021 йил 27 октябрда №42-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, филиал жавобгарга 18 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан, 24 фоиз устама тўлаш шарти билан, жами 20 000 000 000 сўм 1-траншда 12 000 000 000 сўм 2-транш ажратилаётганда дастлабки траншда ажратилган кредит қисмининг мақсадли ишлатилиши ва тўлиқ ўзлаштирилганлиги юзасидан белгиланган тартибда мониторинг далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг ажратиш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш учун броллер жўжа ва тухум озуқа ем ва озуқа ишлаб чиқариш учун хом ашё сотиб олиш шарти билан кредит бериш, жавобгар эса белгиланган тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2021 йил 28 октябрь кунги нотариал тасдиқланган ипотека шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, шартномага кўра “Shiddat Nasilli Parranda” фермер хўжалигига тегишли бўлган Андижон вилоят, Улуғнор туман, Мирзаахмедов массивида жойлашган умумий ер майдони 37 000,0 кв.метр, қурилиш майдони 3895,79 кв.метр, фойдаланиш майдони 3836,35 кв.метрдан иборат бўлган парранда еми ишлаб чиқариш цехи, жўжа очиш инкубацияси ва етиштирилган махсулотларни сотиш савдо дўкони бино-иншоотлари ва унга бириктирилган ер учатка майдони билан биргаликда ҳамда «Andijon Broller” фермер хўжалигига тегишли бўлган Андижон вилоят, Асака туман, Ниёзботир махалла фуқаролар йиғинида жойлашган умумий ер майдони 610 000,0 кв.метр, қурилиш майдони 25 877,42 кв.метр, фойдали майдони 24 004,44 кв.метрдан иборат бўлган паррандачилик фабрикаси бино-иншоотлари ва унга бириктирилган ер учатка майдони билан биргаликда гаровга қўйилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги мулкга қаратиш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини бажариб, жавобгарга белгиланган кредит маблағлари берилган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 4.3.3-бандига кўра, кредитни қайтариш жадвалида белгиланган миқдор ҳамда муддатларни бир йилда икки ва ундан ортиқ маротаба бузган ҳолда асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўламаганда; бизнес режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда; кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш мумкинлиги белгиланган. Жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни сурункали равишда амалга оширмаган. Жавобгарнинг 2022 йил май ойи ҳолатига 18 000 000 000 сўм кредит асосий қарз, 2 063 330 990,86 сўм фоиз қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолатда даъвогар кредит маблағларини муддатидан олдин талаб қилишга ҳақли. Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборган олишлари лозимлиги, 8-бандида кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланишлиги юзасидан тушунтириш берилган. Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогар фойдасига 18 000 000 000 сўм кредит асосий қарз, 2 063 330 990,86 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ундирувни «Andijon Broller” фермер хўжалигидан солидар тартибда ундиришни сўраган. Кредит шартномаси бўйича жавобгар томонидан мажбуриятларни бажарилиши таъминлаш мақсадида 2021 йил 27 октябрь куни №42/1-сонли даъвогар, жавобгар ва «Andijon Broller” фермер хўжалиги ўртасида кафилик шартномаси тузилиб, кафиллик шартномасига мувофиқ, 20 000 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини кредит шартномасидаги қарздорнинг мажбуриятлари билан белгиланган муддат ва миқдорда тўлаш мажбуриятини олишликка келишилган. Кафиллик суммаси 25 000 000 000 сўм этиб белгиланган. ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг кафиллик шартномасига мувофиқ «Andijon Broller” фермер хўжалигидан мавжуд кредит асосий ва фоиз қарздорликларни солидар тартибда ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қаноатлантирилсин. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” фойдасига “Andijon broller Sanoati” масъулияти чекланган жамият ва “Andijon Broller” фермер хўжаликлари ҳисобидан солидар тартибда 18 000 000 000 сўм кредит асосий қарз, 2 063 330 990,86 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровда бўлган: - “Shiddat Nasilli Parranda” фермер хўжалигига тегишли бўлган Андижон вилоят, Улуғнор туман, Мирзаахмедов массивида жойлашган умумий ер майдони 37 000,0 кв.метр, қурилиш майдони 3895,79 кв.метр, фойдаланиш майдони 3836,35 кв.метрдан иборат бўлган парранда еми ишлаб чиқариш цехи, жўжа очиш инкубацияси ва етиштирилган махсулотларни сотиш савдо дўкони бино-иншоотлари ва унга бириктирилган ер учатка майдони билан биргаликда; - «Andijon Broller” фермер хўжалигига тегишли бўлган Андижон вилоят, Асака туман, Ниёзботир махалла фуқаролар йиғинида жойлашган умумий ер майдони 610 000,0 кв.метр, қурилиш майдони 25 877,42 кв.метр, фойдали майдони 24 004,44 кв.метрдан иборат бўлган паррандачилик фабрикаси биноиншоотлари ва унга бириктирилган ер учатка майдонларига қаратилсин. “Andijon broller Sanoati” масъулияти чекланган жамиятдан Республика бюджетига 401 266 619,82 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев