Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/724 Дата решения 18.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Ўзсаноатқурилишбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ANDIJON BROYLER фермер хўжалиги
Source ID 879084 Claim ID 2773245 PDF Hash fc9aefc55dafabd7... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 279-моддаси нинг 279 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2201/724-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогарАТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” манфаатида, жавобгарлар- «Andijon broller” фермер хўжалиги, «Шарқ шамоли” масъулияти чекланган жамияти ва «Камалак” хусусий корхоналарига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакиллари Ж.Шакиров, О.Азимов (ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Andijon broller” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади), «Шарқ шамоли” масъулияти чекланган жамияти ва «Камалак” хусусий корхонасидан солидар тартибда 11 463 296 881,94 сўм кредит асосий қарз, шундан муддати ўтган 1 775 796 887,94 сўм қарз, 539 242 867,88 сўм фоиз қарз, 7 297 795,43 сўм юқори фоиз ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Суднинг 2022 йил 28 июнь кунги ажрими билан ишга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида кўрсатма беришиб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлашиб, кредит шартномасига асосан белгиланган миқдорда кредит маблағлари берилганлигини, жавобгар тўлов жадвали амал қилмасдан белгиланган тўловларни ўз муддатида амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда огохлантиришлар берилганлигини, суд кунига мавжуд қарздорликлар ортганлигини, тўловлар амалга оширилмаётганлигини, жавобгарларни суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида огохлантирилганлигини, вакил иштирок этиши маълум қилинганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида суд ажрим даъвогар вакиллари томонидан тақдим этилган, бироқ жавобгар вакили суд ажримини олишдан бош тортган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасида, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги назарда тутилган. «Шарқ шамоли” масъулияти чекланган жамияти ва «Камалак” хусусий корхонаси суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдиришмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар ва «Шарқ шамоли” масъулияти чекланган жамияти ва «Камалак” хусусий корхонаси вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Андижон минтақавий филиали ва «Andijon broller” фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 22 майда №305-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, филиал жавобгарга 2024 йил 21 майга қадарли шундан парранда боқиш ускуналари ва бино сотиб олишга ажратиладиган кредит бўйича кредит асосий қисмини сўндиришга 12 ой имтиёзли давр билан 60 ой муддатга, омухта ем сотиб олишга ажратилган кредит бўйича кредитнинг асосий қисмини сўндиришга 12 ой имтиёзли давр билан 18 муддатга кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик 20 фоиздан (МБ қайта молиялаш ставкаси +4 фоиздан, фоиз устамаси ўзгарувчан), шундан парранда боқиш ускунаси сотиб олиш учун ажратиладиган кредит бўйича кредит фоизининг 10 % қисми ва омухта ем сотиб олиш учун ажратиладиган кредит бўйича кредит фоизининг 5 % қисми Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тарзида қоплаб берилиши шарти билан сотиб олинадиган паррандачилик дастгоҳлари миллий валюта конвертация қилиш шарти билан 992 500 АҚШ доллари Хитой давлатининг “Qingdao Global International Trade Co.Ltd” компаниясига ўтказиб беришликка, жавобгар эса белгиланган тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2019 йил 27 май кунги ҳамда 2019 йил 5 июль кунги нотариал тасдиқланган ипотека шартномалари расмийлаштирилган бўлиб, шартномаларга кўра «Камалак” хусусий корхонасига тегишли бўлган Наманган вилоят, Учқўрғон шаҳар, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган умумий ер майдони 1257,0 кв.метр, жами қурилиш майдони 1146,0 кв.метр, фойдаланиш майдони 1637,52 кв.метр, 30 хонадан иборат бўлган оромгоҳ ресторани биноиншоотлари ва унга бириктирилган ер учатка майдони билан биргаликда, Наманган вилоят, Учқўрғон туман, Бахт ҚФЙ, Каттачек МФЙда жойлашган умумий ер майдони 7,8 гектар, жами қурилиш майдони 25340,51 кв.метр, фойдали майдони 4865,65 кв.метр, 72 хонадан иборат бўлган чорвачилик фермаси бино-иншоотлари ва унга бириктирилган ер участка майдони билан биргаликда ҳамда «Andijon broller” фермер хўжалигига тегишли Андижон вилоят, Асака туман, Ниёзботир махалла фуқаролар йиғинида жойлашган умумий ер майдони 610 000,0 кв.метр, жами қурилиш майдони 71 735,0 кв.метр, фойдали майдони 19 727,40 кв.метр бўлган паррандачилик фабрикаси бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Даъвогар даъво аризасида гаров учун жавобгарга тегишли бўлган Улуғнор туман, Чўлобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Паррандачилик” биносига ўрнатилган Хитой давлатининг “Horgas Huasheng Trade Co.LTD” компаниясида ишлаб чиқарилган ускуна ва дастгоҳларга ҳам қаратиб беришликни сўраган. Бироқ мазкур ускуналар олиб келинган бўлсада нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси расмийлаштирилмаган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги мулкга қаратиш талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини бажариб, жавобгарга белгиланган кредит маблағлари берилган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 5.1.4-бандига кўра, кредитни қайтариш жадвалида белгиланган миқдор ҳамда муддатларни бир йилда икки ва ундан ортиқ маротаба бузган ҳолда асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни тўламаганда; бизнес режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда; кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш мумкинлиги, 8.1бандида асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), қарздор банкга бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баравар оширилган миқдорида юқори фоиз тўлаш белгиланган. Жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни сурункали равишда амалга оширмаган. Ушбу ҳолатда даъвогар кредит маблағларини муддатидан олдин талаб қилишга ҳақли. Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 4-бандига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборган олишлари лозимлиги, 8-бандида кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлуксиз жорий санкция ҳисобланишлиги юзасидан тушунтириш берилган. Жавобгарнинг 2022 йил май ойи ҳолатига 11 463 296 881,94 сўм кредит асосий қарз, шундан муддати ўтган 1 775 796 887,94 сўм қарз, 539 242 867,88 сўм фоиз қарз, 7 297 795,43 сўм юқори фоиз қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолатда суд жавобгардан даъвогар фойдасига 11 463 296 881,94 сўм кредит асосий қарз, шундан муддати ўтган 1 775 796 887,94 сўм қарз, 539 242 867,88 сўм фоиз қарз, 7 297 795,43 сўм юқори фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ундирувни жавобгарлардан ундиришни сўраган. Кредит шартномаси бўйича жавобгар томонидан мажбуриятларни бажарилиши таъминлаш мақсадида 2019 йил 10 октябрь куни №305/1-сонли даъвогар, жавобгар ва «Шарқ шамоли” масъулияти чекланган жамияти ўртасида кафилик шартномаси тузилиб, кафиллик шартномасига мувофиқ, 17 000 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини кредит шартномасидаги қарздорнинг мажбуриятлари билан келишилган. Кафиллик суммаси 21 250 000 000 сўм этиб белгиланган. ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг кафиллик шартномасига мувофиқ “Andijon broyler” фермер хўжалиги ва “Шарқ шамоли” масъулияти чекланган жамиятидан мавжуд кредит асосий ва фоиз қарздорликларни солидар тартибда ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” фойдасига «Andijon broller” фермер хўжалиги ва “Шарқ шамоли” масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар тартибда 11 463 296 881,94 сўм кредит асосий қарз, 539 242 867,88 сўм фоиз қарз, 7 297 795,43 сўм юқори фоиз қарз, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровда бўлган: - «Камалак” хусусий корхонасига тегишли бўлган Наманган вилоят, Учқўрғон шаҳар, Дўстлик МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган умумий ер майдони 1257,0 кв.метр, жами қурилиш майдони 1146,0 кв.метр, фойдаланиш майдони 1637,52 кв.метр, 30 хонадан иборат бўлган оромгоҳ ресторани биноиншоотлари ва унга бириктирилган ер учатка майдони билан биргаликда; - «Камалак” хусусий корхонасига тегишли бўлган Наманган вилоят, Учқўрғон туман, Бахт ҚФЙ, Каттачек МФЙда жойлашган умумий ер майдони 7,8 гектар, жами қурилиш майдони 25340,51 кв.метр, фойдали майдони 4865,65 кв.метр, 72 хонадан иборат бўлган чорвачилик фермаси бино-иншоотлари ва унга бириктирилган ер участка майдони билан биргаликда; - «Andijon broller” фермер хўжалигига тегишли Андижон вилоят, Асака туман, Ниёзботир махалла фуқаролар йиғинида жойлашган умумий ер майдони 610 000,0 кв.метр, жами қурилиш майдони 71 735,0 кв.метр, фойдали майдони 19 727,40 кв.метр бўлган паррандачилик фабрикаси бино-иншоотларига қаратилсин. «Andijon broller” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 240 196 750,91 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев