← Назад
Решение #828281 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 237 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
АНДИЖАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
Тел: (74) 223-60-64, факс: 223-60-37, 223-60-37, Веб-сайт: www. sud.uz,
эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2201/2099– сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов, раислигида,
даъвогар – “ЭЛ АРДОҒИ”масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси
Ф.Алижоновнинг жамият манфаатида жавобгар – “АБДУПАТТО СЕРВИС” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 3 000 000 сўм қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисида электрон кўринишда келган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
4-1701-2201/2099-сонли иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг
иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар – “ЭЛ
АРДОҒИ”масъулияти
чекланган
жамиятининг
тугатиш
бошқарувчиси Ф.Алижонов жамият манфаатида Андижон туманлараро иқтисодий судига
электрон кўринишда даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “АБДУПАТТО
СЕРВИС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 000 000 сўм қарз ва суд
харажатларини ундиришни ундиришни сўраган.
Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-бобида
назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, Андижон туманлараро иқтисодий судининг
14.03.2022 йилдаги 4-1701-2202/222-сонли ҳал қилув қарорига кўра “ЭЛ АРДОҒИ”
масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш
юритилиши белгиланиб, тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси
Алижонов Фахриддин Абдумуталиб ўғли тайинланган.
Тугатиш бошкарувчиси томонидан тугатиш даврида банкрот корхонанинг пул
айланмалари таҳлили ўтказилиши давомида “ЭЛ АРДОҒИ” МЧЖ томонидан
“АБДУПАТТО СЕРВИС” МЧЖга ЧЭКИ “МҲАМКОРБАНК” Нодирабегим филиалидаги
ҳисоб рақамидан 06.07.2015 йилда 3 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағи 21-сонли
шартномага асосан 06.07.2015 йилга молиявий ёрдам ўтказилди деган мазмунда
ўтказилган бўлсада, ушбу қарздорлик қайтарилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги учун қарздорлик ва унга
нисбатан ҳисобланган пеняни ундириш мақсадида судга мурожаат қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суд жавобгарнинг даъвогардан 3 000 000 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги
даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
3 000 000 сўм қарзни ундиришни лозим топади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг
23-моддасида суд бошқарувчиси олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари
ва бошқа аризалар билан судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги кўрсатилганлиги
инобатга олинган ҳолда даъво ариза олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга
олинган.
Мазкур ҳолатда суд суд ҳаражатларини муҳокама этган ҳолда даъвонинг
қаноатлантирилганлиги муносабати билан суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, юқорида баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “АБДУПАТТО СЕРВИС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
даъвогар - “ЭЛ АРДОҒИ”масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 000 000 сўм
қарз ва 24 000 сўм почта харажати;
Республика бюджети, суд ҳокимияти органлари фаолиятини ривожлантириш
жамғармасига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон Андижон вилоят судига апелляция шикояти,
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
Ж.К.Мамитов