← Назад
Решение #82830 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| лган жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | 8 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Ф.Тураходжаев
Биринчи инстанция судининг судьяси
Ф.Эргашев
кассация инстанциясида маърузачи
судья М.Мирзохидов
АЖРИМИ
2025 йил 6 март куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Ф.Тураходжаевнинг раислигида, ҳайъат судьялари: С.Қўчкаров ва
Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси: У.Норбоевнинг
котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев,
маҳкум И.Эргашбоевнинг ҳимоячиси – адвокат Б.Файзиевнинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 июндаги
ҳукмига кўра,
Эргашбоев Иззатулла Суннатулла ўғли (Ergashboyev
Izatulla Sunnatulla o`g`li), 2002 йил 26 февраль куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали,
1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2021 йил 12 октябрдаги ажримига кўра, ЖК
168-моддасининг 1-қисми билан бўлган жиноят иши
ЖКнинг 661-моддаси тартибида тарафлар ярашганлиги
муносабати билан тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
2023 йил 3 августдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддасининг
1-қисми билан айбдор деб топилиб, иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда,
2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, Келес даҳаси, 19-уй,
12-хонадонда доимий рўйхатда туриб яшаган, иш бўйича
2023 йил 5 октябрь куни унга нисбатан “муносиб хулқ
атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, 2023 йил 23 октябрь куни унга қўлланилган
эҳтиёт чора “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасига
ўзгартирилганга
нисбатан 1-1006-2403/57-сон жиноят ишини маҳкум И.Эргашбоев томонидан
келтирилган тафтиш шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 июндаги
ҳукмига кўра, И.Эргашбоев Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б” банди билан ЖК 59-моддасининг 8-қисми, 60,61-моддалари
тартибида узил-кесил ўташ учун 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчи И.Эргашбоевдан
жабрланувчиларга етказилган зарар суммалари ундирилиши белгиланган.
Маҳкум И.Эргашбоев шикоятида, жабрланувчиларга етказилган зарарни
озодликка чиқиб қоплаб беришини, оилавий шароитини ва бошқа жазони
енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, жазо муддатини қисқартириб беришни
сўраган.
Судлов ҳайъати, жиноят иши бўйича судья Ф.Тураходжаевнинг
маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг тафтиш тартибидаги шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосаси, адвокат Б.Файзиевнинг
шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, тарафларнинг
важларини атрофлича муҳокама қилиб, иш материалларини батафсил ўрганиб
чиқиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, И.Эргашбоевнинг жиноят содир
этишдаги айби, жабрланувчиларнинг аризалари, бирламчи тўпланган иш
ҳужжатлари, тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомаси, шахсни таниб
олиш учун кўрсатиш баённомаси ҳамда ишдаги бошқа далиллар билан ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан судланувчи И.Эргашбоевнинг
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг
“б” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Биринчи инстанция суди иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда жиноят
ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Биринчи инстанция суди, судлов ҳайъати, И.Эргашбоевга тайинланган
жазонинг адолатлилигини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг тушунтиришларига риоя
қилиб, жиноят иши бўйича оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча
ҳолатларни, хусусан И.Эргашбоевга жазо тури ҳамда миқдорини белгилашда
жиноятларни ғараз ниятларда содир этганлигини ҳамда иш бўйича
жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ўрни қопланмаганлигини
эътиборга олиб, унга модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлаб, тўғри хулосага келган.
3
Ўз навбатида, кассация инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция
судининг ҳукмининг И.Эргашбоевга оид қисмини ҳар томонлама ва тўлиқ
текширилиб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга
келинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 июндаги
ҳукмининг ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2024 йил 14 ноябрдаги И.Эргашбоевга нисбатан
чиқарилган ажрими ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар йўқ деб
ҳисоблаб, тафтиш тартибида келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал қилиб,
тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 27 июндаги
ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2024 йил 14 ноябрдаги ажримининг Эргашбоев
Иззатулла Суннатулла ўғли (Ergashboyev Izatulla Sunnatulla o`g`li)га оид
қисми ўзгаришсиз, келтирилган тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажрим устидан тарафлар тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси
Олий судига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Ф.Тураходжаев
Ҳайъат аъзолари:
(имзо)
С.Қўчкаров
(имзо)
Ажрим аслига тўғри__________________
Т.Касимов