Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/203 Дата решения 06.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 371920 Claim ID 2739837 PDF Hash 35b697fc2266c0b2... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси 168-моддаси збекистон Республикаси 168 law
исми билан ЖКнинг 57-моддаси исми билан ЖК 57 law
ЖКнинг 82 -моддаси ЖКнинг 82 law
збекистон Республикаси 169-моддаси збекистон Республикаси 169 law
лган жиноят иши ЖКнинг 661-моддаси лган жиноят иши ЖК 661 law
августда ЖПКнинг 224-моддаси августда ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми ва 227-моддаси исми ва 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
исми ва 227-моддаси исми ва 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил март ойининг 06 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Шарқ-Камолон-3 МФЙ биносида, очиқ ва сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ж.Аманбаев ва унинг ҳимоячиси “МММ HIMOYA” адвокатлик бюроси адвокати М.Каримовнинг иштирокида, Аманбаев Жолдасбек Сериковичга нисбатан 1-1006-2502/203-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Аманбаев Жолдасбек Серикович (AMANBAYEV JOLDASBEK SERIKOVICH), 2004 йил 20 августда Қозоғистон Республикасида туғилган, миллати қозоқ, маълумоти ўрта, оилали, бир нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2022 йил 08 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси 168-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини 1 қўллаб, ЖКнинг 82 -моддасига асосан 60 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган, жазони тўлиқ ўтаган; 2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 23 июндаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси 169-моддаси 1-қисми билан бўлган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан тутилган; Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Халқобод МФЙ, Олмазор МФЙ, Бахт кўчаси, 233-уйда рўйхатда туради, иш бўйича “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 17 августда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 18 августда озод қилинган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчи Ж.Аманбаев 2024 йил 22 май куни соат 13:30ларда алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани, Яккабоғ МФЙ, Олмазор метро бекати ёнидаги автотураргохда бўла туриб, мазкур жойда бўлган таниши Рахмонбердиева Лола Пўлат қизига телефон аппаратини акасига қўнғироқ қилиб олишишини айтиб алдаб, Л.Рахмонбердиевага гўёки йўлнинг нариги юзида турган акасининг ёнига ўтиб келишини айтиб, унга тегишли баҳоси 2.500.000 сўмлик “Tecno spark” русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, телефон аппарати орқасидаги ғилофи ичидаги муҳим шахсий ҳужжати бўлган шахсини тасдиқловчи ID картасини ғаразли мақсадларда эгаллаб, ҳодиса жойидан кетиб юборган. Судланувчи Ж.Аманбаев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2023 йилнинг куз фаслида Тошкент шаҳар, Собир Рахимов кўчасида жойлашган автотураргоҳда назоратчи бўлиб ишлаб юрган вақтида Рахмонбердиева Лола билан танишиб қолганлигин ва у билан бир-икки ой кўришиб, гаплашиб юришганлиги, лекин кейинчалик баъзи бир сабабларга кўра, ажралиб кетишганлиги, 2024 йил 22 май куни ушбу автотураргоҳда соат тахминан 13:30ларда ўриндиқда Л.Рахмонбердиевани кўриб, уни ёнига борганлиги, бироз гаплашиб туришганлиги, суҳбат чоғида бир-икки марта у сўраган вақтда бериб турган пулларини сўраганлиги, у кейинроқ беришини билдирганлиги, уни жаҳли чиқиб, Олмазор метроси ёнига келишганида, уни қўлидаги телефон аппаратини олиш истаги пайдо бўлганлиги ва ундан телефон аппаратини бериб туришлигини, акаси билан гаплашиб олиши кераклигини айтганида у унга телефон аппаратини берганлиги, у билан озгина гаплашиб юриб, кетиши кераклигини, телефон аппаратини қайтариб олиб келиб беришини билдириб, уни алдаб, йўлнинг у томонига ўтиб, акам билан учрашиб келаман деб кетиб юборганлиги, Қўйлиқ мавзесидаги дехкон бозорига олиб бориб, у ерда нотаниш одамга телефонни ўзига тегишли эканлигини айтиб, 500.000 сўмга сотиб юборганлиги ва пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, Л.Рахмонбердиевага тегишли ID картасини эса яшаш хонадонига олиб бориб сақлаб қўйганлиги, орадан анча вақт ўтганлиги боис уни йўқотиб қўйганлиги ҳақида кўрсатув бериб, содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб, текширилган жабрланувчи Л.Рахмонбердиева дастлабки тергов даврида, 2023 йилнинг куз фасида Тошкент шаҳар, Собир Рахимов кўчасида жойлашган автотураргоҳда ўз ишлари билан юрган вақтида ушбу автотураргоҳ назоратчиси бўлиб ишлайдиган Аманбаев Жолдасбек Серикович билан танишиб қолганлиги ва у билан бир-икки ой кўришиб, гаплашиб юришганлиги, лекин кейинчалик баъзи бир сабабларга кўра, ажралиб кетишганлиги, шу билан уни умуман кўрмаганлиги, 2024 йил 22 май куни ўша Ж.Аманбаев ишлайдиган автотураргоҳга ўз ишлари билан бориб қолганлиги ва ўша ерда ўтирган вақтида соат тахминан 13:30лар чамаси бирдан қаердандир Ж.Аманбаев келиб у билан саломлашиб, бироз гаплашиб турганлиги, сўнг Чилонзор тумани, "Олмазор" метроси ёнига келишганида Ж.Аманбаев ундан телефон аппаратини бериб туришлигини, у акаси билан гаплашиб олишини айтганида, у рози бўлиб унга ишониб берганлиги, у эса телефон аппаратини олиб, у билан яна озгина юриб гаплашганлиги, у кетиши кераклигини айтиб, телефон аппаратини сўраса ҳам бермасдан, яна озгина туришини билдириб тураверганлиги ва охири йўлнинг у томонига ўтиб, акам билан учрашиб келаман деб кетиб юборганлиги, у уни бир соатлар чамаси ўша уни қолдириб кетган жойда кутиб турганлиги, лекин ундан дарак бўлмагач, ўзига тегишли бўлган баҳоси 2.500.000 сўмлик "Tecno spark” русумли телефон аппаратини ва телефони орқасидаги ғилоф ичида бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжати, яъни ID картасини алдаб олиб кетиб юборганлигини сезиб, ўша ерда юрган одамлардан телефон аппаратларини илтимос қилиб сўраб, телефон аппарати ичида бўлган +99899.304-93-21 телефон рақамига қўнғироқ қилса, кўтариб, телефон аппаратини ва орқасида турган паспортини қайтариб олиб келиб беришини айтиб, йўқса, ИИБга ҳабар қилишини билдирганида, у олиб келиб бермаслигини, уни қандайдир қарзлари борлигини рўкач қилиб, телефон аппаратини ўчириб қўйганлиги, вахоланки, уни ундан умуман қарзи ҳам йўқлиги, шу билан у алданганлигини билиб, ушбу ҳолат юзасидан ёрдам сўраб ИИБ ходимларига мурожаат қилганлиги ҳақида кўрсатув берган. Суд, судланувчи Ж.Аманбаевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, шахсни фотосуратдан таниб олиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ж.Аманбаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг Л.Рахмонбердиевага телефон аппаратини акасига қўнғироқ қилиб олишини айтиб алдаб, унга тегишли баҳоси 2.500.000 сўмлик “Tecno spark” русумли телефон аппаратини қўлга киритиб, телефон аппарати орқасидаги ғилофи ичидаги муҳим шахсий ҳужжати бўлган шахсини тасдиқловчи ID картасини ғаразли мақсадларда эгаллашда ифодаланган қилмиши фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168моддаси 1-қисми ва паспорт ёки идентификацияловчи ID карта, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларни эгаллаш, нобуд килиш, шикаст етказиш ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда яшириш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, Ж.Аманбаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятларни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми билан ушбу моддалар санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил озодликни чеклаш жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан Ж.Аманбаевни ушлаб турилган (2024 йил 17 август) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, судланувчи Ж.Аманбаевдан жабрланувчи Л.Рахмонбердиеванинг фойдасига 2.500.000 сўм моддий зарарни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л Д И: SERIKOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1қисми ва 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Аманбаев Жолдасбек Сериковичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Аманбаев Жолдасбек Сериковичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Ж.Аманбаевга узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 1 (бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ж.Аманбаевни ушлаб турилган (2024 йил 17 август) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун 1 (бир) йил 29 (йигирма тўққиз) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Ж.Аманбаевга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:30дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Халқобод МФЙ, Олмазор МФЙ, Бахт кўчаси, 233-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; -жабрланувчи Л.Рахмонбердиевага етказилган моддий зарарни 3 (уч) ой ичида қоплаш; -маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин. Жазо ижросини таъминлаш Ж.Аманбаевнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Озодликни чеклаш муддати Ж.Аманбаев жазоларни ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи Ж.Аманбаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Судланувчи Ж.Аманбаевдан жабрланувчи Л.Рахмонбердиеванинг фойдасига 2.500.000 сўм моддий зарар ундирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович