← Назад
Решение #828631 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 237 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
АНДИЖАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
170100, г.Андижан, улица Навои 41
Тел: (74) 223-60-64, факс: 223-60-37,
Веб-сайт: www. sud.uz,
эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳри
4-1701-2201/2095-сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.К.Мамитовнинг раислигида,
судья
ёрдамчиси
А.Ҳалимжонов
суд
мажлиси
котиблигида,
даъвогар –
“ЭЛ
АРДОҒИ” масъулияти
чекланган
жамиятининг
тугатиш
бошқарувчиси
Ф.Алижоновнинг жамият манфаатида жавобгар – Якка тартибдаги тадбиркор Узақов
Бобиржон Фозилжонович ҳисобидан 7 950 000 сўм қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисида электрон даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1701-2201/2095-сонли иқтисодий
ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов иштирокида(жавобгар вакили
иштирок этмади), Андижон туманлараро иқтисодий суди биносининг 2-суд мажлислари
залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар – “ЭЛ
АРДОҒИ” масъулияти
чекланган
жамиятининг
тугатиш
бошқарувчиси Ф.Алижонов жамият манфаатида Андижон туманлараро иқтисодий судига
электрон кўринишда даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – Якка тартибдаги
тадбиркор Узақов Бобиржон Фозилжонович ҳисобидан 7 950 000 сўм қарз ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов суд муҳокамасидаги ўз
кўрсатмасида -даъвони қўллаб -қувватлаб, “ЭЛ АРДОҒИ” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан банкротлик иши қўзғатилганлиги, тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинланганлиги, тугатиш ишлари олиб бориш мобайнида банкрот корхонани
жавобгардан шартномага кўра ҳақдорлиги мавжудлиги, мазкур ҳақдорлигини тўлаш учун
талабнома юборилганлиги, бироқ, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз
қолдирилганлиги учун судга даъво ариза киритилганлигини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар, ёки унинг вакили иштирок этмади ва даъвогарнинг даъво
талабларига ўз эътирозларини билдирмади. Иш ҳужжатларида жавобгарга суд мажлиси
вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилганлиги тўғрисида маълумотлар
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги моддалар талабларига асосланиб, иқтисодий ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар
вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Хусусан, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 14.03.2022 йилдаги
4-1701-2202/222-сонли ҳал қилув қарорига кўра “ЭЛ АРДОҒИ” масъулияти чекланган
жамияти банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш юритилиши белгиланиб,
тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Алижонов Фахриддин
Абдумуталиб ўғли тайинланган.
Тугатиш бошкарувчиси томонидан тугатиш даврида банкрот корхонанинг пул
айланмалари таҳлили ўтказилиши давомида “ЭЛ АРДОҒИ” МЧЖ томонидан Якка
тартибдаги тадбиркор Узақов Бобиржон Фозилжоновичга ЧЭКИ “ҲАМКОРБАНК”
Нодирабегим филиалидаги ҳисоб рақамидан 31.07.2012 йилда 7 950 000 сўм миқдоридаги
пул маблағи 2-сонли шартномага асосан 31.07.2012 йилда молиявий ёрдам ўтказилди
деган мазмунда ўтказилган бўлсада, ушбу қарздорлик қайтарилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни бартараф этиш бўйича юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги учун қарздорликни ундириш
мақсадида судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суд жавобгарнинг даъвогардан 7 950 000 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги
даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга
олиб, даъво талабини қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
7 950 000 сўм қарзни ундиришни лозим топади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг
23-моддасида суд бошқарувчиси олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари
ва бошқа аризалар билан судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги кўрсатилганлиги
инобатга олинган ҳолда даъво ариза олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга
олинган.
Мазкур ҳолатда суд суд ҳаражатларини муҳокама этган ҳолда даъвонинг
қаноатлантирилганлиги муносабати билан суд харажатларини жавобгар ҳисобидан
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - Якка тартибдаги тадбиркор Узақов Бобиржон Фозилжонович
ҳисобидан:
даъвогар - “ЭЛ АРДОҒИ”масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 950 000 сўм
қарз ва 24 000 сўм почта харажати;
Республика бюджети, суд ҳокимияти органлари фаолиятини ривожлантириш
жамғармасига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон Андижон вилоят судига апелляция шикояти,
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи,
судья
Ж.К.Мамитов