← Назад
Решение #828661 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 216 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| Давлат божи | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ZOMIN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ZAAMIN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
130800, Зомин тумани, Небўса қишлоғи
130800, Nebusa village of Zaamin dictirict
Тel: (72) 224-01-20, Fax: 224-01-20
Е-mail: i.zomin@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 18 июль
4-1303-2201/868-сонли иш
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Х.Бегматов
раислигида, Ж.Избосаров котиблигида, аризачи Жиззах вилояти Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “SOLNECHNIYE FRUKTI” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида берган
аризасини аризачи вакили А.Сулаймонов (2022 йил 18 июлдаги 22-21452-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Зомин
туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда
матнда “Аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“SOLNECHNIYE FRUKTI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операцияларининг амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га
асосан 164 537 651 сўм қўшимча жарима қўллашни ва олдиндан тўланган суд
почта харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабидаги
важларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, жавобгар суд мажлиси кунига қадар импорт
қилинган товарлар бўйича дебитор қарздорликни бартараф этмаганлигини
маълум қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-129, 170, 220моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган аризачи
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2013 йил 12 июнда 2467-сон
билан рўйхатдан ўтган “Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта
операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг
олиб бориш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, ваколатли банкларнинг
филиаллари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар
мижозларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича вужудга келган муддати
ўтган дебиторлик қарздорлиги тўғрисидаги маълумотномани хўжалик
юритувчи субъект рўйхатга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати
органларига, шунингдек бош ваколатли банкка тақдим этиши белгиланганлиги
сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 10 майдаги
№13-27/67XDFU-сонли хати билан тақдим этилган маълумотга асосан 2022 йил
1 май ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорликлар аниқланган.
Унга кўра, жавобгар ва “ECO SMART GROUP SP. Z O.O” ўртасида
экспорт шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра 2021 йил 28 октябрь
ҳолатига жами 98 550,0 АҚШ доллари миқдорида 180 кундан ўтган дебитор
қарздорлиги аниқланган. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган муддати ўтган
дебитор қарздорлик ўз вақтида ундирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
билан тасдиқланган, “Ташқи савдо операцияларининг амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-бандида, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомала
учун чиқариш” режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни 30 банк
кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом
бўлгандан кейин, белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда тушмаган валюта маблағлари ѐки “эркин муомала учун чиқариш” режимида
расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган
хизматлар) суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда жарима тўлашлик
белгиланган.
Аризачи томонидан жавобгарга 164 537 651 сўм миқдорида молиявий
жаримани ихтиѐрий тўлаш тўғрисида 2022 йил 19 майда 22-14392-сонли
талабнома, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон кўринишда
юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан дебиторлик қарздорлик бартараф
этилмаган ѐхуд жарима суммаси ихтиѐрий равишда тўланмаганлиги сабабли
аризачи жавобгарга нисбатан 164 537 651 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда
белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддасига мувофиқ, Ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаѐтган
объектлар фаолиятини тугатиш ва (ѐки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни
чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар,
эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаѐти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф
юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан
кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда
тутилган ҳоллар мустасно; молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар
ҳисоблаш, шунингдек юридик шахснинг ѐки фуқаронинг содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар
суммаларини ихтиѐрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; тадбиркорлик
фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг
(рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туриш ѐки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни
(рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно. Суд қонунчиликка
мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
Низом”нинг 27-бандига асосан, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага
олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки хизматлар
кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган
муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ѐки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ѐки
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ѐки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи
савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини
қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг
1-банди “в” кичик бандига кўра, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб
юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга
нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор
қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган
жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 27-банди талабларини бузилган.
Қайд этилган ҳуқуқ нормаларида келиб чиқиб, суд Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг
27-бандига мувофиқ жавобгарга жами 98 550,0 АҚШ долларидаги муддати
ўтган дебитор қарздорлик суммасининг 10 фоизи, яъни 164 537 651 сўм
миқдорида талабнома расмийлаштирилган кунги Марказий банк томонидан
АҚШ долларига нисбатан белгиланган валюта курси (2022 йил 19 майда
1$=11 130,57 сўм) бўйича 164 537 651 сўм миқдорида молиявий жарима
қўллашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи 9-моддасининг 19-бандига
мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд жавобгардан давлат божи
ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127129, 170, 215-216, 217, 220, 222-моддаларига амал қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи Жиззах вилоят Далат солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SOLNECHNIYE FRUKTI” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
283-сонли қарорининг 27-бандига асосан 164 537 651 сўм миқдорида молиявий
жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жаримани ундириш Жиззах вилоят Давлат солиқ
бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар “SOLNECHNIYE FRUKTI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кунлик муддат ўтгач кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатларини
ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарор устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи
савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши
ѐки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди;
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш
пайтида - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча
чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
томонидан);
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида
банк ҳисобварағига қайтариб берилади.
Раислик этувчи, судья
Ш.Х.Бегматов