Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1259 Дата решения 06.03.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368657 Claim ID 2734328 PDF Hash 1bb91ce07aa64bb0... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
сентябрда ЖПКнинг 227-моддаси сентябрда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
яъни ЖПКнинг 455-моддаси яъни ЖПК 455 law
аракатлари ЖК 104-моддаси аракатлари ЖК 104 law
аракатлари ЖК 109-моддасининг 2-қисми аракатлари ЖК 109 2 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 13-моддаси збекистон Республикаси ЖК 13 law
Жиноят кодекси 109-моддаси Жиноят кодекси 109 code_article
илмишини ЖК 109-моддасининг 2-қисми илмишини ЖК 109 2 law
дан ЖК 109-моддасининг 1-қисми дан ЖК 109 1 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 2 law
дан ЖК 109-моддасининг 1-қисми дан ЖК 109 1 law
збекистон Республикаси ЖК 104-моддаси збекистон Республикаси ЖК 104 law
бандлари ва 109-моддасининг 1-қисми бандлари ва 109 1 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 1 law
бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси бандлари билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – С.Мамадиев АЖРИ МИ 2025 йил март ойининг 6 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камолов, ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Ахмедовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 22.01.2025 йилдаги ҳукмига кўра: ХХХХХХХХ йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Чилонзор ХХХХХХХда истиқомат қилувчи, 2024 йил 24 сентябрда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган ФИШга нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протестига асосан 1-1006-2402/1259-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 22.01.2025 йилдаги ҳукмига кўра, судланувчи ФИШ, Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисми (эски таҳрирдаги) ва 104моддаси 2-қисми “е,л” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун ФИШга 4 (тўрт) йил 1 (бир) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан ФИШни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 17 ва 20 август, 2024 йил 24 сентябрь-2025 йил 22 январь, 123 кун) ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан чегириб ташлансин ва узил-кесил ўташ учун ФИШга 3 (уч) йил 8 (саккиз) ой 27 (йигирма етти) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилган. ФИШга ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича туман ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш, кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойини тарк этмаслик, яшаш жойини ўзгартирган тақдирда бу ҳақда ИИО ФМБ Пробация бўлимига хабар бериш мажбурияти юклатилган. ФИШга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси 5, 6 ва 8қисми талаблари тушунтирилган. ФИШнинг хулқи устидан назорат олиб бориш унинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилган. ФИШга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилган, суд залидан дарҳол қамоқдан озод қилиниб, унга нисбатан ҳукм қонуний кучга киргунга қадар “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, суд ҳукми қонуний кучга кирга тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинган. Жиноят иши бўйича жабрланувчилар Б.Ҳалимов ва А.Султоновнинг судланувчи ФИШ ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинган. Жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган ФИШ томонидан тақдим этилган 1 (бир) дона пичоқ ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қонуний тартибда йўқ қилинган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи ФИШ 2024 йил 17 август куни соат тахминан 08:00да Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙда жойлашган “Чилонзор буюм бозори” ҳудудида бўла туриб, шу ерда бўлган Ҳалимов Беҳрўз Розиқулович билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, жанжал давомида ёнида бўлган совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган металл пичоқ билан Б.Ҳалимов танасининг турли жойларига уриб, унга нисбатан қасддан тан жароҳати етказган. Судга оид тиббий экспертизасининг 10.09.2024 йилдаги №6198-х-Кур-сонли экспертиза хулосасига кўра, Б.Ҳалимовда “кўкрак қафаси чап ярим орқа юзаси плевра бўшлиғига кириб бормайдиган санчилган-кесилган яралар” тан жароҳатлари аниқланган бўлиб, ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган ЕНГИЛ жароҳатлар турига кириши аниқланган. Бундан ташқари, ФИШ 2024 йил 17 август куни соат тахминан 08:00да Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙда жойлашган “Чилонзор буюм бозори” ҳудудида бўла туриб, шу ерда бўлган Султонов Абдурауф Қаҳрамон ўғли билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, жанжал давомида ёнида бўлган совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган металл пичоқ билан А.Султонов танасининг турли жойларига уриб, унга нисбатан қасддан тан жароҳати етказган. Судга оид тиббий экспертизасининг 23.09.2024 йилдаги №6196-х-Кур-сонли экспертиза хулосасига кўра, А.Султоновда “кўкрак қафаси ўнг ён юзасидан 9-қовурғани (синиши) кесиб ўтиб, қорни бўшлиғига кириб жигар 7 сегментини жароҳатлаб, гемоперитонеум билан асоратланган санчилган-кесилган яраси” тан жароҳати аниқланиб, ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра ОҒИР турдаги жароҳатлар турига кириши аниқланган. Апелляция протестида, туман судининг ҳукмига асосан ФИШга озодликни чеклаш жазоси тайинланганлигидан норозилигини, яъни ЖПКнинг 455-моддаси талабига кўра, жазо адолатли бўлишлиги, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфли даражасига қараб берилиши, биринчи инстанция суди томонидан ушбу талаблар бузилганлигини ва судланувчига нисбатан енгил жазо тайинланганлигини, бироқ ФИШ жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя қилмасдан, Б.Ҳалимовни металл пичоқ билан “кўкрак қафаси чап ярим орқа юзаси плевра бўлиғига кириб бормайдиган санчилган-кесилган яралар” тан жароҳатлари ҳамда жабрланувчи А.Султоновни “кўкрак қафаси ўнг ён юзасидан 9-қовурғани (синиши) кесиб ўтиб, қорни бўшлиғига кириб жигар 7 сегментини жароҳатлаб, гемоперитонеум билан асоратланган санчилган кесилган яраси” каби тан жароҳати етказган бўлишига қарамасдан судланувчи ФИШга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаб хатоликка йўл қўйганлигини, юқоридагиларга асосан туман судининг ҳукмини бекор қилишни ва ФИШга нисбатан санкция доирасида жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанция судида судланувчи ФИШ қуйидагиларни, яъни биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, унга нисбатан қўйилган айбловга иқрорлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, ушбу ҳолатларни инобатга олиб, келтирилган протестни рад қилишни сўради. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини бекор қилишни, келтирилган апелляция протестини қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг ҳукмни ўзгаришсиз, апелляция протестини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, апелляция протестини қаноатлантирмасдан қолдиришни ва ҳукмни қонунга мувофиқлаштиришни лозим деб топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати судланувчи ФИШнинг айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг кўрсатувидан ташқари, ариза, тушунтириш хатлари, ихтиёрий тақдим қилинган нарсани олиш ва нарсани кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосалари, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,л” бандлари билан тўғри квалификация қилинган бўлса-да, бироқ унинг ҳаракатлари ЖК 109-моддасининг 2-қисми (эски таҳрирдаги) билан нотўғри малакаланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 13-моддасига мувофиқ, “Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади. Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан ўзбекистон республикасининг жиноят кодексига ҳамда ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-972-сонли қонунига кўра, Жиноят кодекси 109-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилган, яъни биринчи қисм чиқариб ташланган, иккинчи қисм биринчи қисм деб ҳисобланган, қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилган, яъни «Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) диний таассублар замирида; б) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб; в) қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса” деб кўрсатиб ўтилган. Шу боис, судлов ҳайъати юқоридаги қонун талабига асосан судланувчи ФИШнинг ҳаракатларини қонунга мувофиқлаштириб, унинг қилмишини ЖК 109-моддасининг 2-қисмидан ЖК 109-моддасининг 1-қисмига қайта малакалашни лозим деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди судланувчи ФИШга жазо тайинлашда, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлигини инобатга олиб, Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида, 5 “ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтиришларидан келиб чиқиб, асосли жазо тайинланган деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини бекор қилиш ва ўзгартиришга асослар йўқлиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирилган ҳолда ҳукмни қонунга мувофиқлаштиришни ва келтирилган протестни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49716-18, 49726, 49731моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати йилдаги ФИШга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган ҳолда қонунга мувофиқлаштирилсин. ФИШнинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмидан ЖК 109-моддасининг 1-қисмига қайта малакалансин. Судланувчи ФИШ Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е,л” бандлари ва 109-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилсин. Унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е,л” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил тайинланган жазолар аслича қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан чегирилган жазолар аслича қолдирилсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция протести қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: (имзо) (имзо) (имзо) З.Камолов М.Тургунова А.Икромов