← Назад
Решение #82904 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 167 | — | law | |
| ЖКнинг | 78 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 140 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 140 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья
О.Қличев
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: С.Мамадиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: М.Юсупов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2025 йил 6 марть куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи; судья Х.Шамшиев, ҳайъат судьялари; К.Мирсафаев ва
О.Қличевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси К.Ўринбоевнинг
котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим
прокурори Ш.Шомирзаев, судланган К.Днинг ҳимоячиси адвокат
Х.Насретдинованинг иштирокида, К.Дга оид №1–1006–2402/1058-сонли
жиноят ишини, ҳукмга нисбатан судланган К.Днинг ҳимоячиси адвокат
Х.Насретдинова томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрь
кунидаги ҳукмига кўра,
Д Кобул Очилович (Dusov Kobul Ochilovich), 1984 йил
5
ноябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали 5 нафар
фарзанди бор, “Муруват Барака Сервис” МЧЖ директори,
муқаддам жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг
2016 йил 17 ноябрьдаги ҳукми билан, ЖКнинг 167-моддаси
3-қисми “а” банди ва 28,209-моддаси 2-қисми “а” банди билан
айбли деб топилиб, ЖКнинг 57,59,62-моддалари тартибида
15.484.975 сўм жарима жазоси тайинланган, ЖКнинг
78-моддасига асосан судланганлик ҳолати тугалланган,
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Гулистон МФЙ, Б.Ҳайдаров
кўчаси, 19-уй, 56-хонадонда яшаганга нисбатан 2024 йил
30 октябрь куни “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини
07.11.2024 йилда олган,
К.Д Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди
билан айбли деб топилиб, унга шу модда билан 1 йил озодликни чеклаш
жазоси тайинланган.
Иш бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий
зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида
судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ёзишмалар ва скриншотлар
жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақланиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 19 декабрь кунидаги ажрими билан биринчи
инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган ҳода аниқлик
киритилган.
Ҳукмнинг тавсиф қисмидаги судланувчи К.Д Мактабгача ва мактаб
таълими вазири Ҳ.Ў.Умаровани ҳақорат қилганлиги ҳақидаги ҳамда шахснинг
шаъни ва қадр-қимматини камситувчи уятли иборалар чиқариб ташланган.
Суднинг ҳукмига кўра, К.Д 2024 йил 8 май куни ўзининг “Facebook”
ижтимоий тармоғидаги “Кабул Д” номли профилида “ММТ Вазир
ўринбосари, сенатдан тепилган Фарход Боқиев”, “Ўзи бу сомсахўр
сенаторларни халқ сайласа-да кўпчилигини халққа, халқ у ёқда турсин таълим
ва ўқитувчига тупуриб қўйганини кўпчилик билади”, “Бу девоналарни топгани
дўхтирлар билан ўқитувчилар. Бу ҳурматсиз вазир ўринбосари Боқиев ўта
сотқин, икки юзлама-чи одам”, “Одам бунчалик пасткаш бўлмайди”, “Ўл бу
кунингдан сенатор ва вазирга ўринбосар бўлмай эркак - дейман-да” каби
Ф.Э.Боқиевга нисбатан унинг фаолиятига нотўғри ва асоссиз баҳо берувчи,
унинг ишчанлик обрўси ҳамда мавқеига путур етказувчи сўзлар билан ҳақорат
қилган.
Бундан ташқари, К.О.Д 2024 йил 5 июль куни соат 00:27да “Telegram”
ижтимоий тармоғидаги “Kobul Dusov/RASMIY KANAL/” номли каналда
Ф.Э.Боқиевга нисбатан “Далбоёблар султони ММТБ ўринбосари Боқиев,
ҳақиқий далбоёб сенатор экан” мазмунидаги ва бошқа қўпол ҳақоратли
жумлаларни жойлаштириб, “ман Боқиев деган сўтақўзини қўллаб
қувватлайман. Боқиев, бос газини...” мазмунидаги постни жойлаштириб,
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ўз хизмат
бурчини бажараётган Ф.Э.Боқиевни шаъни ва қадр-қимматини беодоблик
билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган.
Шунингдек, у 2024 йил 17 август куни соат 22:20да ўзининг “Facebook”
ижтимоий тармоғидаги “Кабул Д” номли профилида “Ҳилола Умарова?
Келганингиздан бери расмга тушишдан бошқа бир иш қилмадингиз. Ҳеч
бўлмаса ишдан олиш ва бўшатишни, дарс тақсимотларини ҳам тартибга
солишни ҳам эплай олмаяпсиз. Баъзи аҳмоқ ўринбосарларингиз эса хотин
қизларга қандай иштон кийиб, қанақа рўмол ўрашни ўргатиб юрибди
йиғилишларда. Камига давлатни ишлари қолиб фалончи мени сўкди, шаъним
ва обрўйимни тўкди деб одамларни устидан вазирликларга ёзиб юрибди” каби
постни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари
лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Боқиевни шаъни ва қадрқимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган.
Бундан ташқари, у 2024 йил 18 август куни соат 09:09да ўзининг
“Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Кабул Д” номли профилида “Ҳурматли
таълим ходимлари, сизларни хўрлаётган вазир Умарова ва ўринбосари Боқиев
ҳақида чекланмаган даражада маълумотларни сизлардан қабул қиламан” деб
бошланган постда, “Ўринбосари Боқиев деган девона эса, мактаб
ўқитувчилари ва ўқувчиларининг иштон кўйлагига ёпишиб олган. Камига
вилоятларда йиғилиш қилиб мендан ҳам бир қамчи олиб, маҳалламиздаги ўрис
момолар каби ғийбатимни ҳам қилади. Бу болани аёлларнинг иштонидан
бошқаям иши борми ўзи?”, “Саводсиз ва таълимни тушунмаган
масхарабозларга бир миллионлик катта тизимни топширсак, аҳвол шунақа
бўлади. Сенатдан бемаъниликлари билан машҳур бўлган Боқиевга вазирликда
бало бормиди?”, “Мен бу нусхаларни биронтасини танимайман,
кўришмаганман ҳам. Шахсий адоватим ҳам йўқ. Бу бангиларни таълимда олиб
бораётган сиёсати, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг хўрланаётгани, таълимни
охири йўқ тажрибалар майдонига айлантириб юборгани ва давлатимиз
тарафидан миллиардлаб маблағни ҳавога соврилиб кетаётгани мен тинч
қўймаяпти”, “Бу порахўр каламушлар бошқа бир билимлироқ, сиёсий ва
ҳуқуқий билими бор жамиятда яшаганида, қачонлар дорга тортилиб кетиши
керак эди.” каби постни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири
ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Боқиевни шаъни
ва қадр-қимматини камситувчи фикрлар билан ҳақорат қилган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
2024 йил 29 июль кунидаги 29/23(6932)46.1Z/11620-сонли суд-лингвистика
экспертизасининг хулосасига кўра, “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Kobul
Dusov/RASMIY KANAL/” номли каналда 2024 йил 5 июль куни
жойлаштирилган постда, фикр ёки эътибор қаратилаётган адресатга нисбатан
ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан
таҳқирлаш аломатлари мавжуд.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
2024 йил 12 сентябрь кунидаги 29/23(8432)46.1Z/13964-сонли судлингвистика экспертизаси хулосасига кўра, “Facebook” ижтимоий
тармоғидаги “Кабул Д” номли каналдаги тадқиқот учун тақдим этилган
материаллардаги маълумотларда, адресати аниқ кўрсатилмаган ўринбосарга
нисбатан “аҳмоқ” сўзини қўллаш ёрдамида ҳақорат қилиш ҳолати мавжуд,
шунингдек Ф.Боқиевни шаъни ва қадр қимматини камситувчи фикрлар
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги
ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024 йил 18 сентябрь
кунидаги 13-02-1605-сонли экспертизаси хулосасида, “Telegram” ва
“Facebook” ижтимоий тармоғига жойлаштирилган “Далбоёблар султони
ММТБ ўринбосари Боқиев, ҳақиқий далбоёб сенатор экан” мазмунидаги ва
бошқа ҳақоратли сўзлар ҳамда “Баъзи аҳмоқ ўринбосарларингиз эса хотин
қизларга қандай иштон кийиб, қанақа рўмол ўрашни ўргатиб юрибди
йиғилишларда” каби маълумотларда инсон шаъни ва қадр қимматини
камситувчи, ҳақоратловчи ёзма нутқлар мавжуд.
Бундан ташқари, судланувчи К.Д 2024 йил 23 сентябрь куни соат 18:47да
ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Кабул Д” номли профилида ва
ўзининг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Kobul Dusov/RASMIY KANAL/”
номли каналида “Беруний туманида уч ўқитувчи, ўқувчи қизни юбкасини
ечириб турсигини текширди. Қиз изза бўлганидан уйидан чиқиб кетган. Онаси
йиғлаб мендан ёрдам сўраяпти...Ёмонам сўкингим келаяпти, етти пушти билан
номма ном санаб, жудаям. Вазир ёки бирон бир ўринбосарини сўкиб пост
қўйсам мани маъзур тутинглар илтимос...” деб, шу куни соат 19:26 да “Агар
мани қизимни юбкасига эмас, рўмолига қўлини теккизган одам .... ёки
хотинчалиш, ебанотый, вазир ўринбосари Боқиев бўлса ҳам қўлини чопар
эдим мазмунидаги ва оғир ҳақоратли жумлаларни жойлаштириб, Мактабгача
ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини
бажараётган Ф.Э.Боқиевни шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан
қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган.
Бундан ташқари, судланувчи К.Д 2024 йил 24 сентябрь куни соат 05:43да
ўзининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Кабул Д” номли профилида ва
ўзининг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Kobul Dusov/RASMIY KANAL/”
номли каналида “Мани кўтарган масалам қолиб, одамлар мани муҳокама
қилаяпти. Ман онамни, хотинимни, қизимни юбкасини ечирадиган бўлган у
вазир бўлсаям эннасини кўрсатаман дедим. Вот савол: ким шунақа қилмайди?
Агар эркак бўлса... Ким мандек сўкмайди бу ифлосларни? Сўкиш бўлар учун
кам. Аризангни ёзиб кетавер илтимосим. Бир миллатим қизи иштонини ечиб,
шарманда қиладиган аҳмоқлар жамиятида яшашдан эркак бўлиб яшай
олмайман. Отиб, қамаб, йўқ қилиб юборинглар мани....Хоҳласанг агар К.Д”
мазмунидаги постни жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири
ўринбосари лавозимида ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Боқиевларни
шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат
қилган.
Шунингдек, у 2024 йил 4 октябрь куни соат 13:51да ўзининг “Facebook”
ижтимоий тармоғидаги “Кабул Д” номли профилида ва ўзининг “Telegram”
ижтимоий тармоғидаги “Kobul Dusov/RASMIY KANAL/” номли каналида
“Битта мушук ўлди деб, ММТ Вазирлигидаги тупойлар, тизим ходимларига
чора кўрмоқчи” деб номланган постда “Бутун бошли ММТ Вазирлигида
глобал муаммо қолмаганидек, Вазирлик битта мушук ўлди деб, тизим
ходимларига ҳайфсан бермоқчи. Айтаманку, бу вазирликни томи кетиб, бошқа
иш қилишга ақли, салоҳияти, фаросати етмайди деб. Ҳилола Умарова бўлса
тажрибали кадрларни ишдан олиб, Боқиевга ўхшаган каллаварамларни ёнига
тўплаганидан кейин, булардан нимани ҳам кутасиз? Навоийда, Самарқандда
ўқувчилар ўлиб кетди, бирон бир муносабат берганини кўрмадим. Бировни
ҳайфсан олиганини ҳам. Лекин кўчадаги дайди мушук ўлса югуриб елиб
вазирлик муносабат берибди, шармандалар. Ҳилола, сиз таълимни одами
эмассиз. Ҳаммаёқни шармандаларча мусорини чиқариб бўлдингиз. Илтимос,
кетинг энди. Агар тизимдаги биронта ходимга битта мушук деб зарарингиз
тегса, ўзи фойдангиз тегмайди. Қолган шармандачиликни мен
ташкиллаштириб беришни ўз зиммамга оламан. Хоҳланг таҳдид, хоҳласангиз
огоҳлантириш деб қабул қилинг. Сиз Шерматовдан кейин Ўзбекистоннинг энг
шармандали вазирлиги вазири сифатида тарихда қолдингиз, ўзингизни
саводсиз, аҳмоқ командангиз билан...Тупойлар...! К.Д” мазмунидаги постни
жойлаштириб, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимида
ўз хизмат бурчини бажараётган Ф.Э.Боқиевни шаъни ва қадр-қимматини
беодоблик билан қасддан таҳқирлаб ҳақорат қилган.
2024 йил 2 октябрь кунидаги 29/23(9131) 46.1Z/14731-сонли судлингвистика экспертизасининг хулосасига кўра, “Telegram” ижтимоий
тармоғидаги “Kobul Dusov/RASMIY KANAL/” номли каналда 2024 йил
23-24 сентябрь кунлари жойлаштирилган постларда, фикр ёки эътибор
қаратилаётган шахсларга нисбатан шахснинг шаъни ва қадр қимматини
беодоблик билан таҳқирлаш, ҳақорат қилиш аломатлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги
ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024 йил 24 октябрь
кунидаги 13-02-1933-сонли экспертиза хулосасига кўра, “Telegram”
ижтимоий тармоғидаги “Kobul Dusov/RASMIY KANAL/” номли каналда
2024 йилнинг 23-24 сентябрь кунлари ва 4 октябрь куни жойлаштирилган
постларда, фикр ёки эътибор қаратилаётган шахсларга нисбатан шахснинг
шаъни ва қадр қимматини беодоблик билан таҳқирлаш, ҳақорат қилиш
аломатлари мавжуд.
Адвокат Х.Насретдинова шикоятида, биринчи инстанция суди ҳукми ва
апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг ажримини бекор қилиб, К.Днинг
5 нафар фарзанди ва кекса ота-онаси борлигини, оилада ёлғиз боқувчилигини,
муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган
жазони енгилроғи билан алмаштириб беришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья О.Қличевнинг маърузасини,
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланган К.Днинг
ҳимоячиси адвокат Х.Насретдинованинг, тафтиш тартибида билдирилган
шикоятни қаноатлантиришни сўраб берган фикрини тинглаб, шикоятдаги
важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга
асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан
ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган К.Днинг юқорида қайд этилган жиноятни содир этганликдаги
айби, жабрланувчининг кўрсатуви, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг
кўрсатувлари, судга оид лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар
скриншоти, “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Кобул Д” номли профилни ва
“Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Kobul Dusov/RASMIY KANAL/” номли
канални кўздан кечириш баённомаси, Киберхавфсизлик марказидан олинган
маълумотлар, судга оид комплекс экспертиза хулосалари ҳамда жиноят ишида
тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ
топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида
белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан
тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган
далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади.
Биринчи инстанция суди томонидан К.Днинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Биринчи инстанция суди, К.Дга жазо тайинлашда, унинг ҳаракатида
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, жиноятни ғараз ёки
бошқача паст ниятларда содир этганлигини ва бошқа ҳолатларни инобатга
олиб, унга нисбатан қонун санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазоси
тайинлаб, асосли хулосага келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри
аниқлаб, судланган К.Днинг важларига тўлиқ баҳо бериб, биринчи инстанция
суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, асосли хулосага келган.
Жиноят иши ҳужжатларида, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор
қилишга асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214, 5216-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрь
кунидаги Д Кобул Очилович (Dusov Kobul Ochilovich)га оид ҳукми ҳамда
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 19 декабрь кунидаги ажрими ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Тафтиш тартибида билдирилган шикоят қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
Ҳайъати судьялари:
Аслига тўғри, судья:
Қ И Л Д И:
имзо
имзо
имзо
Х.Шамшиев
К.Мирсафаев
О.Қличев