← Назад
Решение #82943 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| илмиши ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ У К М
2025 йил март ойининг 6 куни жиноят ишлари бўйича Фурқат туман
судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб,
Раислик қилувчи: туман судининг раиси Х.Қосимов,
судья ёрдамчиси Ф.Халиловнинг котиблигида, томонлардан Фурқат туман
прокурори катта ёрдамчиси Ж.Хотамов, ҳимоячи М.Рўзиеванинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан
Ж.Тўхташевга нисбатан 1-1519-2501/38-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Тўхташев
Жасуржон
Махмуджон
ўғли
(To’xtashev Jasurjon Maxmudjon o’g’li), 1991 йил
16 декабрь куни Сирдарё вилоятида туғилган,
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
маълумоти
ўрта-махсус, оилали, уч нафар фарзанди бор,
ишламайди, судланмаган, Фурқат тумани,
“Чилгижийда” МФЙ, Шотура қишлоғи, Уста
Юсупжон кўчаси, 72-уйда яшайди, иш бўйича
гаров эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини 2025 йил 19 февралда олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувини эшитиб, дастлабки тергов
жараёнида тўпланган далилларни текшириб, суд мажлисида аниқланган
ҳолатларни муҳокама қилиб, тарафларни музокараси ва судланувчининг
охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2024 йил ноябрь ойи бошларида Ж.Тўхташев Фурқат тумани, Шотура
қишлоғига қарашли бўлган дала майдони четида ёввойи холатда ўсиб турган
наша гиёҳвандлик ўсимлиги ғунча ва баргларидан териб олиб, яшаш хонадони
молхонаси том қисми ва яшаш хонадони орқа томонида мавжуд бўлган
ғўзапоя ичида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда ўзини
истеъмоли учун сақлаб келган.
2025 йил 30 январь куни соат 09 ларда Фурқат туман ИИБ ТҚХ ЖҚГ,
ТҚКГ ҳамда ХПБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида
судланувчи Ж.Тўхташевни Фурқат туман, Чилгижийда м.ф.й., Шотура
қишлоғи, Уста Юсупжон кўчасидаги яшаш хонадони холислар иштирокида
кўздан кечирилганда, Ж.Тўхташев ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга
хилоф равишда яшаш хонадони молхонаси том қисмида оқ рангли синтетик
пакетга ўралган ҳамда яшаш хонадони орқа томонида мавжуд бўлган ғўзапоя
ичида елим идишчага солинган яшил рангли, ўткир хидли, қуритилган ҳолдаги
жами миқдори 25,48 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб
келаётгани аниқланган ва ашёвий далил тариқасида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2025 йил 15 февраль кунги
67-сонли хулосасида, Ж.Тўхташевнинг яшаш хонадонидан ашёвий далил
тариқасида олинган яшил рангли, ўткир хидли, қуритилган ҳолдаги марихуана
гиёхвандлик моддасига ўхшаш модда таркибида тетрагидроканнабионол
моддаси мавжуд бўлиб, “марихуана” деб аталиши ва оғирлиги 25,48 граммни
ташкил қилиши аниқланган.
Судланувчи Ж.Тўхташев судда, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб,
хақиқатдан ҳам 2024 йил ноябрь ойи бошларида Шотура қишлоғидаги дала ер
майдони четида ёввойи ҳолда ўсиб турган наша гиёҳвандлик ўсимлигини
ғунча ва баргларидан териб олиб, яшаш хонадонига олиб келиб қуритиб, ўзини
истеъмоли учун яшаш хонадони молхонаси том қисмига синтетик пакетга
ҳамда яшаш хонадони орқа томонида мавжуд бўлган ғўзапоя ичига елим
идишга солиб сақлаб қўйгани, 2025 йил 30 январь куни соат 09 ларда яшаш
хонадонида бўлган вақтида яшаш хонадонига бир неча нафар ИИБ ходимлари
холислар иштирокида кириб келишиб, яшаш хонадонида тинтув ўтказишгани,
ИИБ ходимлари икки нафар холислар иштирокида яшаш хонадонини кўздан
кечираётган вақтларида яшаш хонадони молхонаси том қисми ва яшаш
хонадони орқа томонида мавжуд бўлган ғўзапоя ичидан ўзи томонидан
синтетик пакетга ҳамда елим идишга солинган ўзининг истеьмоли учун сақлаб
келаётган наша гиёҳвандлик воситасини топиб аниқлашгани ва ашёвий далил
тариқасида олишганини, гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун
сақлаб келгани, сотиш мақсади бўлмаганини, қилмишидан пушаймонлигини,
оилавий шароитини инобатга олиб енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди.
Гувоҳ Х.Жураев судда, ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий
ҳудуд ЭКБ катта эксперт лавозимида ишлаб келишини, ҳақиқатдан ҳам
судланувчи Ж.Тўхташевнинг яшаш хонадонидан ашёвий далил тариқасида
олинган яшил рангли, ўткир хидли, нам ҳолдаги марихуана гиёхвандлик
моддасига ўхшаш модда таркибида гиёҳванд тетрагидроканнабионол моддаси
мавжудлиги, ушбу модда марихуана деб аталиши ва намлиги қуритилганидан
сўнг оғирлиги 25,48 граммни ташкил қилиши ҳақида хулоса бергани, ушбу
марихуана гиёҳвандлик моддасини қўл билан ушлаб кўрганида намлигини
сезганлиги, нам ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик моддасини хонасига олиб
келиб, табиий равишда олит кун давомида қуритгани, шунда 25,48 грамм
чиққанини айтиб кўрсатув берди.
Гувоҳ С.Умаров судда, 2025 йил 30 январь куни соат 09 ларда яшаш
хонадони бўлган вақтида ИИБ ходимлари чақиришиб, қўшниси
Ж.Тўхташевни уйини кўздан кечиришда холис сифатида иштирок этишини
сўрашгани, ўз ихтиёри билан ҳолис бўлишга рози бўлганини, шу куни ўзи
билан бирга қўшниси Т.Хўжаев ҳам ҳолис сифатида иштирок этганлигини,
ИИБ ходимлари уларни холислигида қўшниси Ж.Тўхташевни яшаш
хонадонини кўздан кечиришиб, Ж.Тўхташевни яшаш хонадони молхонаси
том қисмида оқ рангли синтетик пакетга ўралган ҳамда яшаш хонадони орқа
томонида мавжуд бўлган ғўзапоя ичида елим идишчага солинган наша
гиёҳвандлик моддасини аниқлашиб, ашёвий далил тариқасида олишганини,
Ж.Тўхташев яшаш хонадонида аниқланган наша гиёхвандлик воситасини
ўзини истеъмоли учун сақлаб келаётганини билдирганини, ушбу холат бўйича
тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганини айтиб кўрсатув берди.
Гувоҳ Г.Боқижонова судда, судланувчи Ж.Тўхташев турмуш ўртоғи
экани, хақиқатдан ҳам 2025 йил 30 январь куни соат 09 ларда яшаш
хонадонида бўлган вақтида хонадонига ИИБ ходимлари холислар иштирокида
кириб келишиб, холислар иштирокида яшаш хонадонини кўздан кечиришиб,
хонадон молхонаси том қисмида оқ рангли синтетик пакетга ўралган ҳамда
яшаш хонадони орқа томонида мавжуд бўлган ғўзапоя ичида елим идишчага
солинган наша гиёхвандлик моддасига ўхшаш моддани аниқлашиб, наша
гиёхвандлик моддасини холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида
олишганини, турмуш ўртоғи Ж.Тўхташев яшаш хонадонида аниқланган наша
гиёхвандлик воситасини ўзини истеъмоли учун сақлаб келаётганини
айтганини, шу кунга қадар турмуш ўртоғини наша гиёхвандлик моддасини
истеъмол қилиб келишини билмагани ва яшаш хонадонида наша гиёхвандлик
моддалари сақлаб келаётганидан хабари бўлмаганини айтиб кўрсатув берди.
Юқоридагилардан ташқари, суд судланувчи Ж.Тўхташевнинг айби,
жиноят ишидаги тинтув баённомаси, унга илова қилинган фотожадвал,
далилий ашёни тортиб олиш ҳақида баённома, экспертиза ҳулосалари ҳамда
иш материалларида тўпланган ва судда текширилган бошқа далиллар билан
тўлиқ ўз исботини топди деб ҳисоблайди.
Судланувчи Ж.Тўхташевнинг кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини
ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашдан иборат
қилмиши ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация
қилинган.
Суд, судланувчи Ж.Тўхташевга жазо тури ва меъёрини белгилашда,
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиш
билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, жазони
оғирлаштирувчи холатлар йўқлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
судланмаганини жазони енгиллаштирувчи холатлар сифатида инобатга олиб,
модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни
лозим топди.
Шунингдек, суд ашёвий далил тариқасида олиниб, ДХХ Фарғона вилоят
бошқармасининг хўжалик бўлимида 3968-сонли квитанция асосида
сақланаётган, текширишдан қолган 25,48 грамм “марихуана” гиёхвандлик
моддасини йўқ қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 463, 465-468-моддаларини қўллаб,
4
Қ И Л Д И:
Тўхташев Жасуржон Махмуджон ўғли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилсин.
Ж.Тўхташевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси
2-қисми “а” банди билан яшаш жойи ҳисобланган Фурқат тумани,
Чилгижийда МФЙ, Шотура қишлоғи, Уста Юсупжон кўчаси, 72-уйини ишлаш
вақтидан, шунингдек иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун
зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш чекланган
холда 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ж.Тўхташевга жазони ўташ даврида маҳкумларни назорат қилувчи
органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик қўшимча тақиқ
юклансин.
Жазони ижро этиш Фурқат туман ИИО Пробация бўлими зиммасига
юклатилсин. Жазо ўташ муддати маҳкум Фурқат туман ИИО Пробация
бўлими томонидан ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ж.Тўхташевга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг бекор қилинсин ва Фарғона вилоят ИИБнинг АТИБ
Ипотека банк Фарғона вилоят филиалидаги депозит ҳисоб рақамига гаровга
қўйилган 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм пул маблағи гаров қўювчи
Ж.Тўхташевга қайтарилсин.
Ашёвий далил тариқасида олиниб, ДХХ Фарғона вилоят
бошқармасининг хўжалик бўлимида 3968-сонли квитанция асосида
сақланаётган текширишдан қолган 25,48 грамм “марихуана” гиёҳвандлик
моддаси йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, ўн сутка
ичида, судланувчи эса ҳукм нусхасининг нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида Фарғона вилоят судига апелляция тартибида
протест ва шикоят келтиришлари ёки ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
кассация тартибида протест ва шикоят келтиришлари мумкин.
Раислик қилувчи
аслига тўғри
Жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман судининг раиси
имзо
Х.Қосимов
Х.Қосимов