← Назад
Решение #82946 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 32 | — | law | |
| бандидан ушбу Кодекс | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| исми ва | 61 | — | law | |
| исми ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/151-сонли
2025 йил март ойининг «05» куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси C.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Ж.Эшонқулов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Мухаммадиев,
жабрланувчи А.Каримов, И.Маматқулов, С.Абдурасуловларнинг
иштирокида, Эшонқулов Жахонгирбек Ихтиёр ўғлига оид жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Эшонқулов
Жахонгирбек
Ихтиёр
ўғли
(ESHONQULOV JAXONGIRBEK IXTIYOR O’G’LI),
2006 йил 23 июль куни Қашқадарё вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам:
1) Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича
Қарши шаҳар судининг 11.12.2024 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 28,168-моддаси 2-қисми “б” банди
билан ЖКнинг 83,62-моддалари тартибида
иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 ой 15 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, “Эски-анҳор”
МФЙ, “Эски анҳор” кўчаси, 11/14-уйда яшовчи,
2024 йил 17 декабрдан 18 декабрга қадар
ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушлаб
турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси
қўлланилган, Тошкент вилояти жиноят ишлари
бўйича Зангиота туман судининг 18.01.2025
йилдаги “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми,
169-моддаси 2-қисми “г” банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
1
Судланувчи Эшонқулов Жахонгирбек Ихтиёр ўғли ўзганинг молмулкини очиқдан очиқ талон-тарож қилиш мақсадида 2024 йил
20 август куни Чилонзор тумани, “Чўпон ота” МФЙ, “Лутфий” кўчасида
жойлашган “Radiks” номли фармацевтика биноси олд томонидан ўтган
автомобиль йўли четки қисмида турган Каримов Абдугафур
Абдувохобовичга тегишли оқ рангли “Ласетти” русумли, давлат рақам
белгиси 01760RBA бўлган автомашинанинг олд эшиклари
очиқлигидан фойдаланиб, автомашина олд йўловчи ўриндиғи
рўпарасидаги жавондаги А.Каримовга тегишли 1.000.000 сўм пул
маблағларини қўлга киритаётган вақтида “Radiks” МЧЖ қоровули
К.Мавлиевнинг бақирганини эшитиб, К.Мавлиевнинг кетидан
қувлаганлигига қарамай воқеа жойдан яширинган.
Бундан ташқари, судланувчи Ж.Эшонқулов ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил
04 сентябрь куни соат 06:00ларда Чилонзор тумани, “Гавҳар” кўчаси,
165-уйда жойлашган “Sno” меҳмонхонасининг Маматкулов Илхом
Тожиматович, Абдурасулов Салохиддин Абдукарим ўғли ва
Холмуродов Мирзобек Садуллоевичларнинг вақтинча истиқомат
қилаётган 4-хонасига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур хонадаги
И.Маматкуловнинг баҳоси 1.350.000 сўмлик бир дона “RedMi 9C”
русумли уяли телефон аппаратини, С.Абдурасуловнинг баҳоси
11.000.000 сўмлик бир дона “Samsung S22 Ultra” русумли уяли телефон
аппаратини ва М.Холмуродовнинг бир дона “Spark 9 Pro” русумли уяли
телефон аппаратини уларнинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб,
ўғирлаб, воқеа жойида яширинган.
Судланувчи Ж.Эшонқулов суд мажлисида айбига тўлиқ
иқрорлигини билдириб, у 2024 йил ёз ойларида Қашқадарё вилояти
Қарши шаҳар ҳудудида Абдусалимов Азамат Абдумалик ўғли билан
танишиб қолганлигини, улар бирга компьютер ўйинлари
ўйнашлигини, у 2024 йил июль ойида Тошкент шаҳрига ишлаш
мақсадида келганлигини, у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида
жойлашган Тунги кулубларда ишлай бошлаганлигини, 2024 йил
20 август куни соат 10:50да Чилонзор тумани “Чўпон ота”
МФЙ ҳудудида жойлашган “Радикс” фармацевтика олдида оқ рангли
давлат рақам и 01 760 RBA бўлган автомашинанинг ойналари
очиқлигини кўриб автомашина бардачогидан 1.000.000 сўм пулни
олаётган вақтида “Радикс” фармацефтика қоровули К.Мавлиев уни
кўриб қолиб бақирганлигини, сўнгра у қочганлигини, К.Мавлиев эса
уни қувлаб ета олмаганлигини, ушбу автомашина ва унинг ичидан
олган пул маблағлари К.Мавлиевнинг мулки деб ўйлагани, шу сабабли
қочгани, у ушбу пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани, сўнг
2024 йил 03 сентябрь куни А.Абдусалимов Тошкент шаҳрига
2
ўйнаганлигини, улар бирга Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган
меҳмонхоналарни бирида қолганлигини, сўнг 2024 йил 04 сентябрь
куни у А.Абдусалимов билан бошқа меҳмонхона қидириб, ҳозирда
автомашинада Чилонзор тумани, “Гавҳар” кўчаси, 165-уйда жойлашган
“SNO” номли меҳмонхонага борганлигини, ҳайдовчига кутиб туришини
илтимос қилиб, у ва А.Абдусалимов меҳмонхонага кириб кетишгани, у
ва А.Абдусалимов меҳмонхонага кирганида рўйхатдан ўтказиш жойида
ҳеч ким йўқ эканлигини, сўнгра улар меҳмонхонадаги хоналарни кўриб
чиққанлигини, меҳмонхона хоналари уларга ёқмаганлигини, у
меҳмонхонанинг 4-сонли хонасига кирганлигини, ушбу хона эгалари
ухлаб ётганлигини, хонадаги жавонлар устида “RedMi 9”, “Samsung S22”
ва “Spark 9 Pro” русумли уяли телефон аппаратлари турганлигини
кўриб, ҳеч кимга билдирмасдан телефонларни ўғирлаб олгани, у бу
ҳақида А.Абдусалимовга айтмагани, сўнгра у А.Абдусалимовга
меҳмонхона унга ёқмаганлигини айтиб чиқиб кетишгани,
А.Абдусалимов билан олдиндан ўғирлик содир этишни реж қилмагани,
А.Абдусалимовнинг мазкур қилмишига даҳли йўқлиги, кейинчалик
қишлоқа кетганлигини, у ушбу телефон аппаратларини Қарши шаҳар
ҳудудида жойлашган Янги бозорда унга номаълум шахсга 3.000.000
сўмга сотиб юборгани, сўнгра пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб
юборганини баён ыилиб, ҳозирда жабрланувчиларга етказилган
моддий зарар суммаси яқин қариндоши томонидан тергов депозит
ҳисоб рақамига топширилганлигини маълум қилиб, суддан енгилроқ
жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Ж.Эшонқулов эълон қилинган айбловга қисман
иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида
текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини
топади.
Жумладан, жабрланувчи А.Каримов суд мажлисида, 2024 йил
20 август куни соат тахминан 08:40лар атрофида Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, “Чўпон ота” кўчаси, 9-мавзеда жойлашган “Радикс”
МЧЖга бошқарувидаги “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси
01760RBA бўлган автомобилида иш жойига келгани, автомобилни
жамият автотураргоҳига қўйгани, кейин эса ушбу жойда машинасини
ойнасини очиқ ҳолда қолдириб, иш жойига кириб кетганлигини, кейин
эса орадан 10 дақиқа вақт ўтганидан сўнг, ушбу “Радикс” номли
МЧЖнинг
қоровули
ўзига
тегишли
“Ласетти”
русумли
автомобилининг олдига бегона шахс келиб, ойнаси очиқлигидан
фойдаланиб, машинасининг ойнасидан қўлини тиқиб, нимадир
ўғирлаб кетганлигини айтганлигини, сўнг у ўзига тегишли бўлган
“Ласетти” русумли транспорт воситасини олдига бориб, бардачогини
ичини очиб қараган вақтида, унинг ичида бўлган 1.000.000 сўм пул
маблағлари йўқлигини кўрганлигини, кейин эса у ушбу пулларини
3
олишда амалий ёрдам сўраб, 102 рақамига хабар бергани, суддан унга
нисбатан етказилган моддий зарарни депозит ҳисоб рақамидан
ундириб беришни айтиб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо
тайинлашни сўради;
жабрланувчи И.Маматқулов ZOOM иловаси орқали суд
мажлисида, 2024 йил 03 сентябрь куни соат 20:30да Тошкент шаҳрига
ўртоғи Солиев Фархот Мариповични кўргани келиб, Чилонзор тумани,
“Гавҳар” кўчасида жойлашган “SNO” меҳмонхонасига жойлашгани,
унинг хонаси 2-қавтдаги 4-хона бўлиб, у билан бир хонада Ф.Солиев
бор эканлигини, у узоқ йўлдан келганлиги сабабли чарчаганлигини, шу
сабабдан ухлаб қолганлигини, 2024 йил 04 сентябр куни соат
06:00ларда уйғониб қараганида оёғи тагида турган “Redmi 9S’ русумли
уяли телефон аппарати йўқлигини кўриб, Ф.Солиевни уйғотиб, ундан
телефонини кўрган ёки кўрмаганлигини сўраганида кўрмаганлигини
айтганлигини, сўнг телефон аппаратини қидиришга тушганлигини
топа олмагани, ушбу ҳолат бўйича ИИО ходимларига мурожаат
қилганлигини, ҳозирдда унга нисбатан етказилган зарар
қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини баён
қилиб, Ж.Эшонқуловга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги
кўрсатуви билан;
жабрланувчи С.Абдурасулов суд мажлисида, Тошкент шаҳрида
ишлари бўлганлиги сабабли келиб-кетиб туришлигини, 2024 йил
01 сентябрь куни Тошкент шаҳрига ишлари сабабли келганлигини ва
Чилонзор тумани Гавҳар кўчаси 165 уйда жойлашган “SNO” номли
меҳмонхонага жойлашганлигини, сўнг 2024 йил 03 сентябрь куни ўз
ишлари билан шуғуллана бошлаганлигини, кейин шу куни яъни
2024 йил 03 сентябрь куни ишларини қилиб бўлгач меҳмонхонага
қайтиб келганлигини, сўнг у ўзига тегишли бўлган қора рангли баҳоси
11.000.000 сўм бўлган “Samsung S22Ultra” русумли телефон
аппаратидан фойдаланиб соат тахминан 23:00да ухлашга ётганлигини,
сўнг эртаси куни яъни 2024 йил 04 сентябрь куни соат тахминан
06:00да турганида унга тегишли бўлган телефон аппарати жойида
йўқлигини кўрганлигини, сўнг у ушбу мехмонҳона админстраторига
мурожаат қилганлигини, ҳозирда унга нисбатан етказилган зарар
қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини баён
қилиб, Ж.Эшонқуловга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги
кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи Ж.Эшонқуловнинг айби жиноят
ишида тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора
кўришни сўраб ёзган аризалари, билдирги, тушунтириш хатлари, воқеа
жойи чизмаси, нарсани олиш, кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса
содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил деб
эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
4
- “талончилик, яъни, жабрланувчи А.Каримовнинг 1.000.000 сўм
миқдоридаги пул маблағларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
166-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган бўлса-да
унинг жиноий ҳаракати:
- “ўғирлик, яъни жабрланувчи И.Маматкуловнинг баҳоси 1.350.000
сўмлик бир дона “RedMi 9C” русумли уяли телефон аппаратини, у
вақтинча истиқомат қилаётган хонага ғайриқонуний равишда кириб,
яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г”
банди билан;
- “ўғирлик, яъни такроран, жабрланувчи С.Абдурасуловнинг баҳоси
11.000.000 сўмлик бир дона “Samsung S22 Ultra” русумли уяли телефон
аппаратини, у вақтинча истиқомат қилаётган хонага ғайриқонуний
равишда кириб, яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан;
- “ўғирлик, яъни такроран, жабрланувчи М.Холмуродовнинг баҳоси
“Spark 9 pro” русумли уяли телефон аппаратини, у вақтинча истиқомат
қилаётган хонага ғайриқонуний равишда кириб, яширин равишда талонторож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан, яъни
“такроран” квалификация белгиси билан нотўғри малакаланган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
нормаларини
тўғридан-тўғри
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг
8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ
айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони
йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга
олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 32-моддаси 3-қисмига
мувофиқ, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга
йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига
ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли)
жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ж.Эшонқулов
2024 йил 04 сентябрь куни соат 06:00ларда “Sno” меҳмонхонасининг
5
2-қавати 4-хонасига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур хонада ухлаб
ётган И.Маматкулов, С.Абдурасулов ва М.Холмуродовларнинг уяли
телефон аппаратларини ўғирлаб кетган.
Бундай ҳолатда, Ж.Эшонқуловнинг жиноий ҳаракати умумий
қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган деб
ҳисоблаб, унинг айбловидан “такроран” квалификация белгисини
чиқариб, “ўғирлик, яъни жабрланувчи И.Маматкуловнинг баҳоси
1.350.000 сўмлик бир дона “RedMi 9C” русумли уяли телефон аппаратини,
С.Абдурасуловнинг баҳоси 11.000.000 сўмлик бир дона “Samsung S22 Ultra”
русумли уяли телефон аппаратини ва М.Холмуродовнинг бир дона
“Spark 9 Pro” русумли уяли телефон аппаратини улар вақтинча
истиқомат қилаётган хонага ғайриқонуний равишда кириб, яширин
равишда талон-торож қилиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандидан ушбу
Кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “г” бандига қайта малакалашни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси
талабига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
сосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши керак.
Суд, судланувчи А.Ахмаджоновга нисбатан жазо тайинлашда
унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва
моддий ахволи оғирлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи Ж.Эшонқуловга нисбатан жазо тури
ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
6
модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, шунингдек, мазкур ҳукм бўйича содир этилган
жиноятлар Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар
судининг 2024 йил 11 декабрдаги ҳукмига қадар содир этилганини
инобатга олиб, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси тартибида
узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Жахонгирбек
Ихтиёр
ўғли
(ESHONQULOV
JAXONGIRBEK IXTIYOR O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
166-моддаси 1-қисми ва 169-моддаси 2-қисми “г” бандида назарда
тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин.
Эшонқулов
Жахонгирбек
Ихтиёр
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Эшонқулов
Жахонгирбек
Ихтиёр
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Эшонқулов
Жахонгирбек
Ихтиёр
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни
қисман қўшиш йўли билан 2 (икки) йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинлансин.
Эшонқулов
Жахонгирбек
Ихтиёр
ўғлига
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида
илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини
қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 (икки) йил 10 (ўн) кун
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ж.Эшонқуловга
нисбатан
тайинланган
жазо
манзилколонияларда ўташи белгилансин.
Судланувчи Ж.Эшонқуловга нисбатан қўлланилган “муносиб
хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, суд залида қамоққа олинсин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 18 январдан бошлаб
ҳисоблансин.
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман
судининг 18.01.2025 йилдаги ажрими билан Ж.Эшонқуловга нисбатан
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани инобатга
олинсин.
7
шаҳар ИИББ Молия бошқармаси депозит ҳисоб рақамга топширилган
15.000.000 (ўн беш миллион) сўм пул маблағларидан:
- 1.000.000 (бир миллион) сўми жабрланувчи Каримов Абдугафур
Абдувохобович фойдасига ўтказилсин;
- 1.350.000 (бир миллион уч юз эллик минг) сўми жабрланувчи
Маматкулов Илхом Тожиматович фойдасига ўтказилсин;
- 11.000.000 (ўн бир миллион) сўми жабрланувчи Абдурасулов
Салохиддин Абдукарим ўғли фойдасига ўтказилсин;
- қолган қисми, яъни 1.650.000 (бир миллион олти юз эллик минг)
сўм пул маблағлари Туропов Бердиёр Эшонкуловичга қайтарилсин.
Ашёвий далил, икки дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Манфаатдор томонга етказилган моддий ва маънавий зарарни
ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқи тушунтирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
8
А.А.Мухиддинов