Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/2131 Дата решения 15.07.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья Қурбонова Умидахон Мухаммадиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбектелеком акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый NAZIRA TRANS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 849357 Claim ID 2777074 PDF Hash efbf99a0a37e39c0... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
ИПКнинг 2032-моддаси ИПКнинг 2032 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 358-моддаси ФКнинг 358 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФК 705 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41 АНДИЖАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41 Тел: (0-374) 223-60-37, факс: 223-61-17, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.andijon.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 15 июль Андижон шаҳри 4-1701-2203/2131-сонли иш Андижон туманлараро иқтисодий суди судья У.Қурбонова, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар “Ўзбектелеком” АЖ манфаатида, жавобгар “NAZIRA TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1526344 сўм асосий қарз, 763172 сўм пеняни соддалаштирилган иш юритиш тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар “Ўзбектелеком” АЖ манфаатида, жавобгар жавобгар “NAZIRA TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1526344 сўм асосий қарз, 763172 сўм пеняни соддалаштирилган иш юритиш тартибида ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 23 1-бобида назарда тутилган соддалаштирилган иш юритиш тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд мухокамасисиз қўриб чиқилди. Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда кўринишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида “Телекоммуникация хизматлари кўрсатиши тўғрисида 21.12.2019 йилда 19497446-сонли абонент шартнома” (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 3.2-бандига кўра, тарафлар абонент билан шартнома тузилганида ва оператор хизматларидан фойдаланиш жараёнида абонент билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мажбурийдир. Хизматлар учун барча тарифлар миллий валютада кўрсатилади ва шартнома тузилган вақтда белгиланган барча солиқ ва йиғимлар ўз ичига олади. Шартномадаги 1-иловада телекоммуникация хизматини рўйхати кўрсатилган. Рўйхатга кўра, шартноманинг умумий қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 490 000 сўмни ташкил этади. Ушбу сумма 410 000 сўм миқдоридаги абонент тўловини ҳамда 80.000 сўм бир марталик тўловни ўз ичига олади. Шартноманинг ушбу бандларининг ижроси юзасидан даъвогар томонидан 2020 йилнинг февраль ойидан сенябрь ойига жавобгарга 1 526 344,09 сўмлик интернет алоқа хизматлари кўрсатилган бўлиб, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни амалга оширмаган. Натижада 31.08.2020 йил холатига мазкур қарздорлик юзага келган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш тўғрисида жавобгарга 23.05.2022 йилдаги талабномани тақдим этган, лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун етарли хужжатлар мавжудлиги, асосли ҳисоб- китоб қилинганлиги сабабли даъвони тарафлар иштирокисиз соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни ҳамда даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Олтинчи қисмига биноан, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. ИПКнинг 2032-моддаси биринчи қисмига биноан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўмни ташкил этиб, йигирма баравари 6 000 000 сўмга тўғри келмоқда. Иш хужжатларини ўрганиб чиқилганида, даъво талабидаги қарздорлик – шартнома, счёт-фактура, талабнома, солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топди. Бундай ҳолатда суд даъво талабидаги асосий қарздорликни асосли деб ҳисоблайди ва қанотлантиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 358-моддасига биноан, ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу бобнинг қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади. ФКнинг 705-моддасига асосан, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Суд, даъво талабидаги пеня ундириш қисмини ўрганиб чиқиб, ушбу талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Чунки, тарафлар ўртасида шартномада пеня ҳисоблаш юзасидан келишув мавжуд бўлмаган, лекин қонун талаби бўйича пеня талаб қилиш мумкин. Шу сабабли даъвогар қонун талабидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган. ФКнинг 263-моддаисга асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига биноан, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори нинг бешинчи бандига кўра, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади. тўртинчи бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Суд мазкур қонун талабига кўра, пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб, даъво талабидаги пеняни 1 526 344,09 *16% = 245 000 сўмга камайтиришни лозим топади. Зеро, ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда қаноатлантиришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади деб кўрсатилган. Қайд этилганларга мувофиқ суд, Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига жавобгар ҳисобидан 300 000 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан даъвогар хисобига ундиришни лозим топди. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 333, 358, 703,705-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларига асосланиб, суд “NAZIRA TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ўзбектелеком” АЖ фойдасига 1526344 сўм асосий қарз, 245 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш жамғармасига: “NAZIRA TRANS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 300 000 сўм, давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Қурбонова.