Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2120/39640 Дата решения 15.07.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BETON STROY DETALL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "BUYUK IPAK YO`LI DO`STLIK" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 842715 Claim ID 2758094 PDF Hash eacc2f59bbda10b2... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 269-моддаси ИПК 269 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҚАРОР 2022 йил 15 июль 4-1001-2120/39640-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, жавобгар “Buyuk ipak yo’li do’stlik” масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари Э.Эхромов, вакили - ҳуқуқшунос Ф.Эгамназаров иштирокида, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2021 йил 29 декабрдаги ажрими устидан “Buyuk ipak yo’li do’stlik” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Beton stroy detall” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Buyuk ipak yo’li do’stlik” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 248 784 200 сўм асосий қарз, 51 858 840 сўм пеня, 17 000 000 сўм фоиз, кўрсатилган юридик хизмат учун 11 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 248 784 200 сўм асосий қарз, 36 301 188 сўм пеня, 3 116 431 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2021 йил 29 декабрдаги ажрими билан “Buyuk ipak yo’li do’stlik” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қайтарилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 декабрдаги ажримидан норози бўлиб, “Buyuk ipak yo’li do’stlik” масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Beton stroy detall” масъулияти чекланган жамияти вакили Л.Каримовдан жавобгар банкрот деб топилганлиги боис, ишни иш юритишдан тугатиш ҳақида аризаси мавжуд. Жавобгар вакиллари илтимосномасини рад қилишни ва жамият банкрот деб топилганлиги ҳақида хабари мавжуд эмаслиги ҳақида билдириб ўтишди, шунингдек апелляция шикояти асоссиз равишда, почта харажатини тўғри тўлаган бўлса-да, қайтарилганлиги ҳақида таъкидлаб ўтиб, кассация шикоятини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган “Beton stroy detall” масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни “Beton stroy detall” масъулияти чекланган жамияти вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб топди. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 29 декабрдаги ажримини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топди. Даъвогар вакили аризасида иш юритишни тугатиш асосида келтирган жавобгар банкрот деб топилганлиги, иш юритишни тугатиш учун ИПКда назарда тутилмаган. Ваҳоланки, кассация шикояти қайтариш ажримига нисбатан келтирилган ва иш мазмунан кўриб чиқилаётганлиги йўқ. Аниқланишича, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 декабрдаги ажрими билан жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикояти қайтарилган. ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса апелляция шикояти (протести) судья томонидан қайтарилади. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 декабрдаги ажримида аризачи томонидан почта харажати белгиланган ҳисоб рақамга эмас, балки Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳисоб рақамига тўланганлиги маълум бўлганлиги баён этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг почта харажати учун тўлов ўтказиладиган х/р: 2340 2000 3001 0000 1010; МФО: 00014; ш/в: 401410860262877033232011002 ҳисобланиши ёзилган. Бироқ, www.sud.uz веб-сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра аниқланишича, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг почта харажатини тўлаш учун ҳисоб рақами 2 401410860262877033232011002 деб белгилаган, жавобгар эса айнан шу ҳисоб рақамга почта харажатларини тўлаб чиққан. Шундан келиб чиқиб, жавобгар томонидан почта харажатлари тўлаб чиқилганлиги далолат бермоқда, ва шу асос билан апелляция шикояти асоссиз қайтарилган. Шунинг учун судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажримини бекор қилишни лозим топади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандида кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд ажрими бекор қилиниши ва иш кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Beton stroy detall” масъулияти чекланган жамиятининг иш юритишни тугатиш ҳақида илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. “Buyuk ipak yo’li do’stlik” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 29 декабрдаги ажрими бекор қилинсин. Иш апелляция инстанцияси судида кўриш учун Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи С. Рахмонов ҳайъат аъзолари Б. Убайдуллаев Т. Аннаева 3