← Назад
Решение #83121 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 109 | 1 | code_article | |
| асддан баданга енгил шикаст етказиш ушбу Кодекс | 1261 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 55 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 56 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 29 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил 05 март куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди саёр суд мажлисида "3-чарх Камолон" МФЙ биносида,
судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, жабрланувчи З.Келдиёров,
судланувчи С.Абилқосимов ва унинг ҳимоячиси – «INSON HIMOYASI»
адвокатлик фирмаси адвокати А.Тилововнинг иштирокида Абилқосимов
Самандар Одилжон ўғлига оид 1-1006-2502/201-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Абилқосимов
Самандар
Одилжон ўғли (ABILQOSIMOV
SAMANDAR
ODILJON
O’G’LI)
2002 йил 17 майда Жиззах
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
фуқароси,
муқаддам судланмаган, бўйдоқ,
“TIFT” олий таълим муассасаси
талабаси,
Жиззах
вилояти
Мирзачўл тумани Мустақиллик
махалласи
5А-уй
9-хонадонда
яшаган, 2024 йил 28 ноябрдан
“муносиб хулқ-атворда бўлиш
хақидаги
тилхат”
тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Суд судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини
тинглаб,
гувоҳнинг
кўрсатувларини
ўқиб
эшиттириб,
дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб
ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил
қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг
охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи С.Абилқосимов 2024 йил 17 ноябрь куни соат
08:00ларда, ўзи вақтинчалик истиқомат қилиб келаётган
Чилонзор тумани “Жарқўрғон” махалласи 16-мавзе, 4а-уй, 22хонадонда бўла туриб, шу хонадонда ўзи билан бирга
яшайдиган таниши Келдиёров Зокир Шокир ўғли билан ўзаро
тортишиб,
ўрталарида
келиб
чиққан
келишмовчилик
натижасида, З.Келдиёровнинг юз соҳасига қўли билан бир
маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг 25.11.2024
йилдаги
№8420-Х-Кур-сонли
хулосасида,
З.Келдиёровда
“бурун
суяклари ёпиқ силжимасдан синиши, ўнг кўз ости сохаси
эзилиб йиртилган яраси ва қонталашлари” жароҳати
борлиги, ушбу жароҳат оғирлик даражасига кўра, соғлиқнинг
қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил, яъни
соғлиқнинг 6 кундан ортиқ аммо 21 кундан кўп бўлмаган
муддатга бузилишига олиб келган тан жароҳатлари
туркумига кириши кўрсатилган.
Судланувчи
С.Абилқосимов
суд
мажлсида
эълон
қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у,2011 йилда
Жиззах вилоятидан Тошкент шаҳрига оила аъзолари билан
яшаш мақсадида келганлиги, сўнг ижара асосида Тошкент
шаҳар Чилонзор тумани “Жарқўрғон”МФЙ 16-мавзе, 4 а уй,
22 хонадонга жайлашганлиги, у даставвал ушбу хонадоннинг
мехмонхонасига
жойлашганлиги,
мазкур
уйнинг
ётоқхонасида ижара асосида Зокир исмли бола яшаганлиги,
Зокир ўзининг яшаш жойи Бухоро вилоятига кетганида унинг
рухсати билан у Зокир яшаб келган ётоқхонага кўчиб
ўтганлиги, сўнг Зокир 16 ноябрь куни қайтиб келганлиги, 17
ноябрь куни у чарчаб келиб тонг сахар 04:00ларда ётоқхонага
келиб ухлаганлиги, шу куни эрталаб 07:00ларда Зокир у
ухлаб ётган жойга келиб, уни уйғотиб, у китоб ўқиётганлиги,
уни ухлаш жараёнида қимирлаб овоз чиқаришлари унга
халақит бераётганлигини айтиб, қимирламай ётишини
айтганлиги, у эса Зокирга бошқа хонага чиқиб китоб ўқиши
мумкинлигини
айтганида,
Зокир
уни
хақоратлай
бошлаганлигини, бундан уни жахли чиқиб турганида, Зокир
уни олдига урмоқчи бўлиб яқинлашганлиги, шунда у
матрасдан тушиб уни ўнг қўли билан юз қисмига бир марта
мушти билан урганлиги, бунинг натижасида Зокир тан
жарохати олганлиги, хозирда қилган ишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Жабрланувчи З.Келдиёров суд мажлисида, у, 2022
йилнинг охирларида Бухоро вилоятидан Тошкент шахрига
ўкиш мақсаддида келганлиги, ходиса содир бўлган вақтда
Чилонзор тумани 16-мавзе, 4а-уй 22-хонадонда ижара
асосида яшаб келганлиги, ижарада истиқомат қиладиган
хонадонда ундан ташқари унга олдиндан таниш бўлмаган
икки нафар бола истиқомат қилганлиги, бошқа хонада эса
Самандар исимли бола хам истиқомат қилганлиги, 2024 йил
10 ноябрь куни у Бухоро вилоятидаги яшаш уйига бориб, шу
йилнинг
16-ноябрь
куни
ушбу
хонадонга
қайтиб
келганида,Самандар у яшаб келган хонага кўчиб ўтган
бўлганлиги, шу билан Самандар ушбу хонада улар билан
яшашни бошлаганлиги, Самандар ушбу хонага ўзи билан
ётиб дам олиш учун ёқимсиз овоз чиқарувчи диванини
кўчирган бўлганлиги, 2024 йил 17 ноябрь куни эрталаб соат
07:00 ларда уйғониб, хонанинг пол қисмида ўтириб, китоб
ўкишни бошлаганлиги, ўша пайт Самандар диванда бир
ёндан бошқа ёнига қимирлашни бошлаганлиги, шу сабабли у
ётган дивандан ёқимсиз овоз чиқа бошлаганлиги, шунда у
Самандарга китоб ўкиётганлигини, ўзи дам олиб ётган
диванинг ушбу ёкимсиз овози унга халақит бераётгани, шу
сабабли камроқ харакатланиши шунда мазкур ёкимсиз овоз
тўхташини айтганлиги, шунда Самандар унга турли
хақоратли сўзларни айтиб, унга бошқа хонага бориб, китоб
ўқишини айтиб, ёши ундан катта бўлишига қарамасдан унга
нисбатан ҳурматсизларча муносабат қилганлиги, шунда у
унга яхши муомилада бўлишини, унинг ёши ундан катта
эканлигини айтганлиги, шунда у дам олаётган дивандан
пастга тушиб, хеч бир сабабдан ўнг қоли билан юз кўз ва
бурун сохасига бир неча маротаба мушт билан зарба
берганлиги, шунда унинг бурун сохасидан қон оқишни
бошлаганлиги, сўнгра ушбу жанжалдан сўнг, тез тиббий
ёрдамга мурожаат қилганлиги, шифокорлар унга биринчи
тиббий ёрдам кўрсатишганлиги, кейинчалик бурун сохаси
синганлигини, ўнг кўз сохасидан жарохат
олганини
билганлиги, судланувчи ундан умуман хабар олмаганлиги,
олган тан жарохатлари бўйича жаррохлик амалиётини
ўтказиши кераклиги, буни суриштирганида 6-7 млн сўм пул
кетиши маълум бўлганлиги, ушбу пулни судланувчидан
ундириб, унга қонуний жазо беришни сўради.
Суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан судга
келмаган гувоҳ Одилхўжаев Абдураззоқхўжа Илёсхўжа
ўғлининг дастлабки тергов даврида берган кўрсатувлари ўқиб
эшиттирилди.
Бундан ташқари, судланувчи С.Абилқосимовнинг мазкур
жиноятни содир этишдаги айби дастлабки тергов даврида
тўпланган ва судда текширилган қуйидаги далиллар, яъни
билдирги, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари,
суд-тиббий экспертизасининг хулосаси, шунингдек, иш
материалларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар
билан ўз тасдиғини тўлиқ топади.
Суд, судланувчининг жиноий ҳаракатларини юридик
квалификациясига баҳо бериб, қуйидаги хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
27.06.2007 йилдаги “Баданга қасддан шикаст етказишга оид
ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 6-сон қарорининг
5-бандида “Судларга тушунтирилсинки, ЖК 104, 105, 109моддалари биринчи қисмларида қайд этилган баданга
етказиладиган турли даражадаги шикаст белгилари доираси
қатъийдир. Бунда баданга етказилган шикаст муайян
даражадаги оғирликка тааллуқлилигини эътироф этиш учун
улардан биттаси етарли бўлади. Агар баданга етказилган
шикаст оғир, ўртача оғир ёки енгил хусусиятга эга
эканлигини кўрсатувчи бир неча белги мавжудлиги
аниқланса, шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида
иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда ҳамда суд
ҳукмида уларнинг барчаси баён этилиши шарт” деб амалий
тушунтириш берилган.
Юқоридаги далиллар, иш ҳолатлари ва Пленум қарори
тушунтиришларини
инобатга
олиб,
суд
судланувчи
С.Абилқосимовнинг
содир
қилган
жиноий
ҳаракати
дастлабки
тергов
органлари
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 109-моддасининг 1-қисми,
яъни “Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо
йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига
ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган
муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил
шикаст
етказиш
ушбу
Кодекснинг 1261-моддасида назарда
тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса” жиноят
белгилари билан тўғри квалификация қилинган деб топади.
Суд, судланувчи С.Абилқосимовга жазо тайинлашда
судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин
кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини,
оиласини
ягона
боқувчиси
эканлигини,
муқаддам
судланмаганлигини,
жабрланувчининг
жиноят
содир
этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атворини
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жиноятни
паст
ниятларда
содир
этилганлигини
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан
жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
Шу билан биргаликда, судланувчи С.Абилқосимовга жазо
турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда шу билан
биргаликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7,8-моддаларида
кўрсатиб
ўтилган
одиллик
ва
инсонпарварлик
тамойиллари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб
чиқиб,
тайинлашда
судланувчининг
айбига
тўлиқ
иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
оилавий ва моддий шароитини, оиласини ягона боқувчиси
эканлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг
жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқатворини инобатга олиб, унинг ҳаракатлари учун талқин
этилаётган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 109моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган аҳлоқ
тузатиш ишлари жазо турини тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, суд жабрланувчи З.Келдиёровнинг унга
моддий зарар етказилганлигини баён қилиб берган важларга
баҳо бериб, жабрланувчи у олишни мўлжаллаётган моддий
зарар етказилганлигини асословчи ва тасдиқловчи далиллар
тақдим этмаганлигини инобатга олиб, унга судланувчидан
етказилган
моддий
ва
маънавий
зарарни
ундириш
масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш
ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни лозим топади.
Суд, манфаатдор тарафларга моддий ва маънавий
зарарни ундириш юзасидан фуқаролик тартибида судга
мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 454-457, 460-463, 465-468, 472-473-моддаларига
мувофиқ, суд
ҲУКМ ҚИЛАДИ:
Абилқосимов
Самандар
Одилжон
ўғли
(ABILQOSIMOV SAMANDAR ODILJON O’G’LI)- Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
109-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилсин ва унга
мазкур модда билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Жазо ижросини таъминлаш С.Абилқосимовнинг яшаш
жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига
юклатилсин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси яшаш жойи бўйича ИИО
ФМБ томонидан белгиланган жойларда ўтаттирилиб, жазони
ўташ муддати маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб
ҳисоблансин.
С.Абилқосимовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ
атворда бўлиш ҳақидаги тилҳат” эҳтиёт чораси суд ҳукми
қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Жабрланувчи
З.Келдиёровга
унга
моддий
зарар
етказилганлигини асословчи ва тасдиқловчи далиллар билан
судланувчидан етказилган моддий ва маънавий зарарни
ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтирилсин.
Манфаатдор тарафларга етказилган моддий ҳамда
маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида
судга
мурожаат
қилиш
ҳуқуқига
эга
эканлиги
тушунтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29-моддасининг
5-қисмида жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда
белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд
томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв
этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш
ҳуқуқига эга.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс,
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида,
ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кассация
тартибида шикоят ва протестлар шу суд орқали Тошкент
шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
берилиши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович