← Назад
Решение #831746 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 33 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 237 | — | code_article | |
| ФКнинг | 766 | — | law | |
| идаги талабини ушбу Кодекс | 762 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
АНДИЖАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh ko’chasi 41
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 41
Тел: (74) 223-60-64, факс: 223-60-37, 223-60-37, Веб-сайт: www. sud.uz,
эл.почта: i.andijon.t@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 15 июль
Андижон шаҳри
4-1701-2201/1893 – сонли иш
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармасининг “Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар – АТ “Халқ банки” ҳисобидан 1 746 904,11 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисида электрон кўринишдаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
4-1701-2201/1893-сонли иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг
иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси “Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик
жамияти манфаатида Андижон туманлараро иқтисодий судига электрон кўринишда даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – АТ “Халқ банки” ҳисобидан 1 746 904,11 сўм пеня
ва суд харажатларини ундириш тўғрисида ни сўраган.
Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2031-бобида
назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди.
Иш ҳужжатларига кўра, АТ “Халқ банки” Андижон вилояти Куйганёр филиали
“Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти ўртасида
21.02.2020 йилда 2020/26-сонли депозит(омонат) шартномаси имзоланган бўлиб, шартнома
бўйича Компания (омонатчи)дан пул маблағлари(омонат)ни қабул қилиб олган АТ “Халқ
банки” шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини
қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 5-бандида депозит(омонат) бўйича фоизлар ҳар ойнинг
25 кунига қадар тўлаб берилиши, 9-бандида кечиктирилган тўловларнинг ҳар бир
кечиктирилган кунига 0,1 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши кўрсатилган.
Депозит(омонат) бўйича фоизлар ўз вақтида қайтарилмаганлиги натижасида
жавобгарнинг даъвогар олдида 1 746 904,11 сўм пенядан иборат қарздорлиги юзага келган
бўлиб, даъвогар ушбу қарздорликни ундириш мақсадида судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 33-моддасига кўра
юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган
даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун
ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ФКнинг 766-моддасига кўра, банк омонатчининг омонатни ёки унинг бир қисмини
қайтариш ҳақидаги талабини ушбу Кодекснинг 762-моддасида назарда тутилган муддатларда
бажармаган тақдирда, ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ банк омонатга фоизлар
тўлашдан қатъи назар, келтирилган зарарни тўлаши шарт.
Суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 1 746 904,11 сўм пеняни ташкил
этиши даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини
инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
1 746 904,11 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби
бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси,
1-қисми, 2-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий
бошқармалари - палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан
иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган бўлиб, даъво ариза давлат божисиз
иш юритувга олинган.
Мазкур ҳолатда суд, суд ҳаражатларини муҳокама этган ҳолда низо бевосита
жавобгарнинг айби билан юзага келганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - АТ “Халқ банки” ҳисобидан:
даъвогар - “Ўзбекинвест экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти
фойдасига 1 746 904,11 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати;
Республика бюджети, суд ҳокимияти органлари фаолиятини ривожлантириш
жамғармасига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон Андижон вилоят судига апелляция шикояти,
прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
Ж.К.Мамитов