Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/88 Дата решения 04.03.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367840 Claim ID 2755938 PDF Hash b580243517df46ac... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
збекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 122 1 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 474 law
унга нисбатан ЖК 122-моддасининг 1-қисми унга нисбатан ЖК 122 1 law
планган ва суд мажлисида ЖПКнинг 95-моддаси планган ва суд мажлисида ЖПК 95 law
арори билан МЖтКнинг 474-моддаси арори билан МЖтК 474 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш рақами № 1-1006-2504/88 Маърузачи судья Ф.Халилов Биринчи инстанция судида раислик қилган судья: Ф.Абдушукуров АЖРИМИ 2025 йил март ойининг 4 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, ҳайъат судьялари: А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, жабрланувчи М.Саттарова, судланувчи С.А.Х. ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида, С.А.Х.га оид жиноят ишини ҳукмга нисбатан Чилонзор туман прокурори томонидан билдирилган протест асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 17 февралдаги ҳукмига кўра: 1982 йил 16 февралда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, ажрашган, 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 25 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 169-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 1 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси тартибида жазо тўлиқ ўталган деб ҳисобланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Шарқ МФЙ, Қизил Шарқ даҳаси, 20-уй, 18-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган С.А.Х. Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган. Судланувчи С.А.Х.дан жабрланувчи М.Саттарованинг фойдасига 13.163.913 сўм моддий зарар ундириш белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи С.А.Х.дан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2022 йил 25 ноябрдаги 2-10042207/16620-сонли суд буйруғига асосан, ундирувчи М.Саттарова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг, яъни 2007 йил 5 июлда туғилган Халилов Шохрух Абдуфаррух ўғли, 2011 йил 9 декабрда туғилган Халилова Мадинахон Абдуфаррух қизи ва 2013 йил 13 апрелда туғилган Халилов Абдусамиғ Абдуфаррух ўғлининг моддий таъминоти учун то улар вояга етгунга қадар қарздорнинг ҳар ойдаги ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан 1/2 қисми миқдорида алимент 2022 йил 22 ноябрдан бошлаб ундириш белгиланган. Судланувчи С.А.Х. юқоридаги кўрсатилган суд ҳужжатига кўра, вояга етмаган шахсни моддий таъминлашга мажбур эканлигини била туриб, 2022 йил 22 ноябрдан 2024 йил 1 январга қадар жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида 20.208.630 сўмлик маблағни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун 2024 йил 30 январда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Судланувчи С.А.Х. маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ўзига тегишли хулоса чиқармасдан ва вояга етмаган шахсларни моддий таъминлаш чорасини кўрмасдан, яна жабрланувчи М.Саттарова фойдасига ундирилиши лозим бўлган маблағларни 2024 йил 1 январдан 2024 йил 28 ноябргача жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаган, ушбу даврда ундирилиши лозим бўлган маблағ 13.163.913 сўмни ташкил этган. Апелляция протестида, С.А.Х.га оид суд ҳукмини бекор қилиб, унга нисбатан ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан санкцияда назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни ва судланувчи С.А.Х.дан жабрланувчи М.Саттарованинг фойдасига етказилган зарарга қўшимча 20.208.630 сўм алимент қарздорлигини ундириш сўралган. Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг протестни қаноатлантириш ҳақида, жабрланувчи М.Саттарованинг протестнинг жазо тайинлаш қисмига қўшилмаслиги, С.А.Х.га имкон бериб, алимент қарздорликни ундириб бериш ҳақида, судланувчи С.А.Х. ва унинг адвокати Ш.Қаландарованинг протестни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда қўшимча алимент қарздорликни ундиришни белгилаш орқали протестни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати, судланувчи С.А.Х.нинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатуви, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларидан ташқари, суд мажлисида ўқиб эшиттирилган фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2022 йил 25 ноябрдаги суд буйруғи, бюронинг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими давлат ижрочисининг қарздор С.А.Х.га нисбатан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори, қарздор С.А.Х.ни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топишга асос бўлган жиноят ишлар бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 январдаги қарори, бюронинг Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими давлат ижрочиси Ж.Нурмаматовнинг 2024 йил 30 январдаги алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори ва унга иловалар ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган далиллар билан тасдиқланган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди судланувчи С.А.Х.нинг ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилган. Шунингдек, суд судланувчи С.А.Х.га нисбатан жазо тайинлашда, у томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига риоя қилиб, унинг айбига қисман иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, шахси, моддий аҳволи, шу билан бирга 3 нафар вояга етмаган фарзандлари айнан судланувчи С.А.Х. билан бирга яшаб келаётгани ва улар С.А.Х.нинг қарамоғида эканлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланиши каби жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган. Протестдаги судланувчи С.А.Х.га нисбатан тайинланган жазони оғирлаштириш ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Чунончи, жабрланувчи М.Саттарова биринчи инстанция судида, судланувчи С.А.Х. собиқ турмуш ўртоғи эканлиги, турмушлари давомида 3 нафар фарзандли бўлишгани, С.А.Х. 2022 йил 22 ноябрдан 2024 йил 28 ноябрга қадар жами 33.372.543 сўм алимент пулларини бера олмагани, ҳозирда у бошқа шахс билан фуқаролик муносабатида яшаб келиши, шу сабабли 2024 йил октябрь ойидан бери фарзандлари отаси ва унинг собиқ қайнотаси билан яшаб келиши, судланувчи С.А.Х.дан етказилган зарарни ундириб беришни, у билан келишиб олгани, шу боис унга имкон бериб қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган бўлса-да, ўз навбатида апелляция инстанцияси судида ҳам ушбу кўрсатувларини тасдиқлаб, С.А.Х.га имкон беришни, шундагина алимент қарздорлигини секинсекин қоплаб беришини, уни қамалишини хоҳламаслигини, енгиллик беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги; 5-бандида, судлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш учун қонунда мавжуд барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланишлари кераклиги; 7-бандида, Қонун (ЖК 55-моддаси) жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар доирасини чекламаслиги, шу сабабли жазо тайинлаш пайтида ушбу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкинлиги (масалан, ижтимоий хавфлилиги катта бўлмаган жиноятнинг биринчи марта содир этилиши, судланувчининг ёш боласи борлиги, жиноятнинг бировга раҳмдиллик кўрсатилиши сабабли содир этилиши, айбдор томонидан бевосита жиноят содир этилганидан сўнг жабрланувчига тиббий ёки бошқа тарзда ёрдам кўрсатилиши ва ҳ.к.); 26-бандида, озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда - ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилиши ҳақида тушунтиришлар берилган. Юқоридаги асосларга кўра, биринчи инстанция суди, С.А.Х. ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни содир этилганлиги, унинг шахси моддий ва оилавий аҳволи, айбига қисман иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги, 3 нафар вояга етмаган фарзандларини айнан ўзини тарбиясига ва қарамоғида эканлиги, жабрланувчи М.Саттарованинг унга имкон бериш ҳақидаги кўрсатувларини инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳам модда санкциясида альтернатив жазо мавжудлиги, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфи катта бўлмаганлиги, алимент қарздорлигини тўланмаганлиги бу озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаш муқаррар эканлигини англатмаслигини назарда тутиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тўғри тайинланган деган хулосага келди. Судлов ҳайъати, апелляция протестининг судланувчи С.А.Х.дан жабрланувчи М.Саттарованинг фойдасига етказилган зарарга қўшимча 20.208.630 сўм алимент қарздорлигини ундириш ҳақидаги қисмини муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 15-бандида, суриштирув, тергов органлари ва судларга тушунтирилсинки, шахсни вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик, шунингдек ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш учун қарздорликнинг умумий муддати кетма-кетлигидан қатъий назар икки ойдан ортиқ бўлиши лозимлиги; бунда, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш деб, шахснинг суд ҳужжатида белгиланган алимент миқдорини тўлиқ ҳажмда тўламаслиги ҳолати ҳам тушунилиши лозимлиги; қонунга кўра, агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўласа, у жиноий жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги; судлар ҳукм чиқараётганда судланувчидан суд ҳукми билан аниқланган алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлиги билан бир қаторда, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлигини ҳам ҳисобга олиб ундиришни белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларига кўра, С.А.Х. 2022 йил 22 ноябрдан 2024 йилнинг 1 январига қадар жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида 20.208.630 сўмлик алимент қарздорлигини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келгани учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 30 январдаги қарори билан МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган ва ушбу зарар суммаси ундирилиши белгиланган, бироқ у зарарни бугунги кунга қадар қопламаган. Биринчи инстанция суди алимент қарздорлигини ундиришда, С.А.Х.нинг маъмурий жавобгарликка тортилган даврдаги пул суммасини ҳам қўшиб ҳисоблаши лозим бўлса-да, ушбу суммани ундиришни белгиламай хатога йўл қўйганлиги сабабли, судлов ҳайъати қўшимча равишда ушбу суммани ҳам ундиришни белгилашни лозим топади. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди судланувчи С.А.Х.га нисбатан адолатли жазо тайинланганлиги сабабли ҳукмни жазо тайинлаш қисмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмнинг мулкий ундирувга оид қисмига аниқлик киритиш орқали протестни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ажрим Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 17 февралдаги С.А.Х. га нисбатан чиқарган ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда мулкий ундирувга оид қисмига аниқлик киритилсин. Судланувчи С.А.Х.дан жабрланувчи Саттарова Муқаддас Муратовнанинг фойдасига алимент қарздорлигидан бўлган қўшимча 20.208.630 сўм моддий зарар ундирилсин. Протест қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: қ и л д и: /имзо/ /имзо/ /имзо/ М.Юсупов А.Шамсутдинова Ф.Халилов