← Назад
Решение #832346 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 220 | — | law | |
| Кодекси | 82 | — | code_article | |
| Кодекси | 111 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KATTAQO’RG’ON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KATTAKURGAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Kattaqo`rg`on tumani, Kadan qo`rg`oni,
Mustaqillik ko‘chasi, 33-uy
33, Mustaqillik street, Kadan township,
Kattakurgan district
Tел: (0-366) 414-31-19,
е-mail: i.kattaqurgon@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси Номидан
Ҳал Қилув Қарори
Каттақўрғон тумани
4-1402-2201/892-сонли иш
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Й.Т.Норбеков
раислигида, судья ёрдамчиси И.Улжаевнинг суд мажлиси котиблигида аризачи
Пахтачи туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "А" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан банк ҳисоб-варағи бўйича операцияларини тўхтатиш тўғрисидаги
аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, аризачи вакили М.Юсупов (2022 йил
13 майдаги ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Пахтачи туман Давлат солиқ инспекцияси Каттақўрғон туманлараро
иқтисодий судига жавобгар "А" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ариза
билан мурожаат қилиб, ариза талабида жавобгар томонидан 2022 йил апрел ойи учун
қушилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда солиқ
органига тақдим этмагани боис, суддан жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи тижорат
банкидаги ҳисоб-варағи бўйича банк операцияларини тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга маълумотнома тақдим
этиб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар солиқ ҳисоботларини ДСИга тақдим
этмагани боис, суддан аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил
иштирокини таъминламади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
220-моддасига асосан, жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд аризачи вакилининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар "А"
масъулияти чекланган
жамияти 2022 йил апрел ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини
белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 82-моддасида, солиқ ҳисоботи
солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда электрон
ёки қоғоз шаклида солиқ ҳисоботида илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан
бирга тақдим этилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида назарда тутилган муддатларда
солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон
шаклда 2022 йил 9 июн куни хабарнома юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан 2022 йил апрел ойи учун қўшилган қиймат солиғи
бўйича солиқ ҳисоботини 2022 йил 7 июль кунига қадар ДСИга тақдим этмаган.
Аризачи Пахтачи туман ДСИнинг 2022 йил 23 июндаги қарорига асосан
жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари Ўзбекистон
Республикаси Солиқ Кодексининг 111-моддаси 3-қисми, 1-бандига асосан 10 кундан
кўп бўлмаган муддатга тухтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси 1-қисмига асосан,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Ушбу Кодекснинг 3-қисмига асосан, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан
солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда,
шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим
этилмаганда, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига асосан банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, ҳуқуқий таъсир чораларига
киради.
Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуннинг 9-моддаси 17-бандида, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар "А"
масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги асосий ва унга очилган иккиламчи
ҳисобварақлари бўйича банк операцияларини бюджет тўловлари ва иш ҳақидан
ташқари бошқа чиқим ҳаракати жавобгар томонидан камчиликларни бартараф
этганлиги тўғрисидаги маълумотни ДСИга тақдим этгунига қадар тўхтатишни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111,
273-моддаси ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 176-180, 186-моддаларига
асосланиб, суд
Қ А Р О Р К И Л Д И:
Аризачи Пахтачи туман Давлат солиқ инспекциясининг, жавобгар "А"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "А" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги асосий ва барча
ҳисоб-рақамлари ҳаракатини бюджет тўловлари ва иш ҳақидан ташқари бошқа чиқим
ҳаракати жавобгар "А" масъулияти чекланган жамияти томонидан камчиликларни
бартараф этганлиги тўғрисидаги маълумотни Пахтачи туман Давлат солиқ
инспекциясига тақдим этгунига қадар тўхтатилсин.
Жавобгар "А" масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб-рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар
жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилганидан сўнг, давлат солиқ хизмати органи
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар
бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддатда Самарқанд
вилоят судига апелляция тартибида Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали
шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Й.Т.Норбеков