← Назад
Решение #83293 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| ЖПКнинг | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди ва | 168 | — | law | |
| йича асоссиз равишда ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5214 | — | law | |
| да ифодаланган ЖК | 168 | — | law | |
| олда унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 33 | — | law | |
| айбли деб топилажак ЖК | 168 | 4 | law | |
| бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья
М.Абидов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: У.Қахаров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: М.Мирзохидов
ҲУКМИ
2025 йил 4 март куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, судья М.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат судьялари:
Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Д.Олимовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси
бўлим прокурорлари У.Файзиев ва Ш.Шарипов, реабилитация қилинган
С.Камолов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Д.Арифжонов,
жабрланувчи Э.Шадиметов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат
Б.Файзиходжаевларнинг иштирокида, реабилитация қилинган С.Камоловга
оид 1-1006-2406/339-сонли жиноят ишини, суд қарорларига нисбатан
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари томонидан келтирилган протест
ҳамда реабилитация қилинган С.Камолов томонидан келтирилган шикоят
асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 10 июндаги ҳукмига кўра,
Камолов Сухроб Фахрутдин ўғли (Kamolov Suxrob
Faxrutdin o’g’li), 1990 йил 20 сентябрь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, оилали, уч нафар фарзанди
бор, муқаддам судланмаган, ўрта-махсус маълумотли,
вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
“Бешқўрғон” МФЙ, Бешқўрғон 6-тор кўчаси, 6-уйда
яшовчи, иш бўйича 14.02.2024 йилдан 19.02.2024 йилга
қадар
қамоқда
сақланиб,
19.02.2024
йилда
шахсий кафиллик тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
4-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари
(жиноят таркиби) бўлмаганлиги ва жиноий ҳодиса юз бермаганлиги
сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2-бандларига
асосан оқланган ва реабилитация қилиниб, жиноят иши тугатилган.
Суд ҳукми билан: реабилитация қилинган С.Камоловга мулкий,
маънавий ва бошқа зиённи қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 304-312-моддалари тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилган;
-жабрланувчи Э.Шадиметовга етказилган моддий ва маънавий
зарарни қоплаш масаласида тегишли тартибда фуқаролик ишлари бўйича
судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган;
-иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 (бир) дона
“Samsung A34” русумли телефон аппаратини С.Камоловнинг эгалигида
қолдирилиши, жами 7 (етти) варақдаги ижтимоий тармоқлардаги ўзаро
ёзишмалар жиноят иши ҳужжатларида сақланиши, етказилган моддий
зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Молия-иқтисод
бошқармаси депозит ҳисоб рақамида 19.02.2024 йилдаги 2405-сонли
квитанцияга асосан сақланаётган 52.400 (эллик икки минг тўрт юз) АҚШ
доллари миқдоридаги маблағлар Судлар фаолиятини таъминлаш
Департаменти Тошкент шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамига
ўтказилиши ва уларнинг тақдири фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал
қилув қарорига асосан ҳал қилингунга қадар сақлаб турилиши
белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 20 август кунидаги ажрими билан
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июндаги
С.Камоловга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, дастлабки тергов органи томонидан
С.Камолов алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида,
Э.Шадиметовнинг ишончига кириб, Қибрай тумани ҳудудидаги
балиқчилик хўжалигидан ижарага кўл олиб, бир йил муддат ичида
балиқ етиштириш ва фойдасини тенг тақсимлашга ваъда бериб,
2021 йил 26 февраль кунидан 2022 йил 5 октябрь кунига қадар бўлган вақт
оралиғида Чилонзор тумани ҳудудида бўлиб-бўлиб, жами 50.900 АҚШ
доллари (Марказий банк маълумтномасига кўра, 05.10.2022 йилда 1 АҚШ
доллари – 11.010 сўм, 50.900 АҚШ доллари – 560.409.000 сўм) миқдоридаги
пул маблағларини қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаганликда
ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг
“а” банди билан;
Бундан ташқари, С.Камолов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини такроран қўлга киритиш мақсадида, Чилонзор тумани,
“Бектўпи” МФЙ, Қовунчи кўчаси, 1-уйда бўла туриб, Э.Шадиметовнинг
ишончига кириб, 35.000 дона балиқ чавоқларини етиштириб сотиш ва
фойдасини тенг тақсимлашга ваъда бериб, 2021 йил 16 март куни унинг
1.500 АҚШ доллари (Марказий Банк маълумотномасига кўра,
16.03.2022 йилда 1 АҚШ доллари – 10.980 сўм, 1.500 АҚШ доллари –
16.470.000 сўм) миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, берган ваъдасини
бажармасдан ёки пулларни қайтариб бермасдан, ўзининг эҳтиёжларига
сарфлаб юборганликда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан эълон қилинган айбловлар
бўйича реабилитация қилинган.
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари протестда, биринчи
инстанция ҳамда апелляция инстанцияси судлари томонидан жиноят иши
бир ёқлама кўрилиб, С.Камоловнинг айблилиги ҳамда жиноий
ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилишда ЖК ва ЖПК
талаблари ҳамда Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига
амал қилмаган ҳолда, ишнинг ҳақиқий ҳолатлари жиноят иши
материаллари билан тўғри аниқланмасдан, С.Камоловни реабилитация
қилиш ҳақида асоссиз хулосага келинганлигини, С.Камолов 85.000 дона
балиқлар нобуд бўлганлигини тасдиқловчи биронта далилни тақдим
этмагани, жабрланувчи Э.Шадиметовга бу ҳақда маълум қилмасдан бир
қанча муддат ундан қочиб юрганлигига баҳо берилмагани, шунингдек,
ишда мавжуд далилларга баҳо берилмасдан асоссиз реабилитация
қилингани ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилиб,
С.Камоловга нисбатан дастлабки тергов органи томонидан қўйилган
айблов бўйича айблов ҳукми чиқаришни ва санкция доирасида жазо
тайинлашни сўраган.
Ребилитация қилинган С.Камолов шикоятида, биринчи инстанция
судининг ҳукми ва апелляция инстанцияси судининг ажримини
ўзгартириб, депозит ҳисоб рақамига топширган 52.400 АҚШ долларини
унинг ўзига қайтаришни, суд қарорларининг қолган қисмини эса
ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини,
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг
протестини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, реабилитация қилинган
С.Камоловнинг шикоятини оқибатсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини,
реабилитация қилинган С.Камолов ва унинг адвокати Д.Арифжоновнинг
ўзлари томонидан келтирилган шикоят важларини қувватлаб,
уни қаноатлантиришни, протестни оқибатсиз қолдиришни сўраб берган
фикрларини,
жабрланувчи
Э.Шадиметов
ва
унинг
адвокати
Б.Файзиходжаевнинг протестни қувватлаб, унни қаноатлантиришни,
реабилитация қилинган С.Камоловнинг шикоятини оқибатсиз қолдиришни
сўраб берган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини бекор қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан,
тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга
ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича
далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги
ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 2-бандида,
одил судловни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш,
тарафларнинг ўзаро тортишуви, далилларнинг бевосита ва оғзаки усулда
текширилиши асосида олиб борилиши ва иш бўйича ҳақиқий ҳолатни
аниқлаш тўғрисидаги жиноят процессининг муҳим принципларига амал
қилишлари лозимлиги, ушбу принциплардан ҳар қандай асосларга кўра
чекланиш, ҳукмни қонуний эмас деб топишга асос бўлиши;
4-бандида, ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча
камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги,
иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан,
ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги,
реабилитация қилинганни жиноятни содир қилганлигини ҳам фош
қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига
мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, биринчи босқич суди мазкур жиноят ишини кўришда,
юқоридаги Қонун талаблари ва Олий суд Пленуми қарори
тушунтиришларига риоя қилмаган ва иш бўйича сўроқ қилинган
реабилитация қилинган, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига
ҳамда дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларга етарли даражада
баҳо бермаган.
Тафтиш инстанцияси суд мажлисида сўроқ қилинган реабилитация
қилинган С.Камолов суд жараёнларида берган кўрсатувларини
тасдиқлашини, ҳақиқатда у 2016 йилдан буён яшаш уйида балиқ икрасидан
балиқ чавоқларини етиштириш билан шуғулланиб келгани, 2021 йил
бошларида поччаси Ж.Адилов унга таниши Э.Шадиметовни балиқчилик
билан шуғулланиш истаги борлигини айтганлигини, у Ж.Адиловга
Э.Шадиметов пул тикса, балиқ етиштириш билан ҳам шуғулланишини
айтганлигини, 2021 йил февраль ойида Ж.Адилов билан бирга
Э.Шадиметовнинг ишхонасига боришгани, шунда у тахминан 50.000 дона
балиқ чавоқларини етиштиришни, Қибрай тумани, “Узумзор”
маҳалласидаги балиқчилик хўжалигидан балиқларни боқиш учун кўл
ижарага олишини, балиқлар тайёр бўлгунига қадар барча ҳаражатларни
Э.Шадиметов тўлашини, балиқларни боқиш, сотиш ва бошқа ишларни ўзи
юритишини, ҳар бир балиққа 1 АҚШ долларидан тахминан 50.000 АҚШ
доллари харажат бўлишини, балиқларни 2021 йил декабрь ойига қадар
тахминан 100.000 АҚШ долларига сотиш мумкинлигини айтганлигини,
Э.Шадиметов рози бўлганлигини, 2021 йил март ойида уйида
“Африка лаққа” балиғи чавоқларини етиштира бошлаганлигини,
шу орада бир таниши балиқ чавоғи сотишни сўраганлигини, ўша пайтда
пули бўлмаганлиги сабабли, Э.Шадиметовдан балиқ чавоғи етиштириш
учун 1.500 АҚШ доллари қарз сўраб, ундан ушбу пулни 2021 йил 16 март
куни олганлигини, ушбу пулга чавоқ етиштирганлигини, лекин мижози
мазкур чавоқларни олмаганлиги сабабли, 2021 йил май ойида тахминан
50.000 дона шерикчиликда етиштирмоқчи бўлган ва мижоз олмаган
тахминан 30.000 дона чавоқларни қўшиб кўлга ташлаганлигини,
Э.Шадиметовга мазкур чавоқларни етиштириб, уларнинг фойдасини ҳам
илгариги келишувдагидек тенг тақсимлашга келишишгани, Э.Шадиметов
ҳам рози бўлганлиги, балиқ боқиш учун икки нафар ишчи олиб, уларга ҳар
бирига дастлаб 1.800.000 сўмдан, кейинроқ 2.000.000 сўмдан ойлик
маош тўлаб борганлигини, лекин улар балиқларни яхши парвариш
қилишмаганлиги, 2021 йилни август ойида балиқларни текшириб,
улар яхши ривожланмаганлигини билгач, бошқа ишчи ёллаганлигини,
2021 йил октябрь ойида кўллардаги сувлар совуши натижасида балиқ
етиштирувчилар балиқларни бозорга чиқаришганлигини, шу сабабли
балиқ нархи кескин тушиб кетгани, ўзи етиштираётган балиқлар эса кам
боқилгани учун 300-400 гр. бўлиб яхши ривожланмай қолиб кетганлигини,
бу ҳақида Э.Шадиметовга айтиб, қишда балиқларни бассейнга олиб
туришни, балиқларни 2022 йил март-апрель ойларига қадар боқишни
айтганлигини, Э.Шадиметов рози бўлгач Зангиота туманидаги
Сувсоз ташкилоти ҳудудидан кенглиги тахминан 4 метр, узунлиги
тахминан 40 метр бўлган бассейн қурганлигини, бассейн харажатларини
Э.Шадиметов кўтарганлигини, қурилиш ашёларини ҳам Э.Шадиметов ўзи
юклаб юборганлигини, бассейнларни 4 та ҳовузга ажратиб, 2021 йил
октябрь ойи охирлари ёки ноябрь ойи бошларида балиқларни бассейнга
олиб бориб, 2 та ҳовузга жойлаштирганлигини, 2021 йил декабрь ойи
бошларида ишчиси С.Назарқулов қўнғироқ қилиб, сув пасайиб
кетганлигини, сув тортиш учун қўйилган насосга сув етмай қолаётганини
айтганлигини, эртаси куни эрталаб ишчиси қўнғироқ қилиб, балиқларни
аксарияти ўлиб қолганини айтганлигини, бассейнга келиб кўрганида,
тахминан 70% балиқлар ўлиб қолганини кўрганлигини, ушбу ҳолатларни
ўзининг фойдаланувидаги телефон аппаратига фото ва видеотасвирга
олганлигини, лекин бу ҳақида Э.Шадиметовга айтмаганлигини, ўлган
балиқларни ўрнини 2022 йил баҳор ойларида янги чавоқ қўшиб, барчасини
куз ойларига қадар жойига қўймоқчи бўлганлигини, 2022 йил май ойида
балиқларни яна кўлга ташлаб, октябрь ойига қадар боққанлигини, 2022 йил
октябрь ойи охирларида Э.Шадиметов қўнғироқ қилиб, пул зарурлигини,
балиқларни сотиши кераклигини айтганлигини, Э.Шадиметовга ҳозирги
вақтда балиқнинг нархи 15.000-16.000 сўмдан, яъни арзонлигини,
балиқларни илгари фойдаланган қишки ҳовузларга кўчириб, декабрь ойи
давомида сотилса, балиқнинг нархи ҳеч бўлмаганда 4.000 ёки 5.000 сўмга
кўтарилишини айтганлигини, Э.Шадиметов шу йилдан қолдирмасдан
сотишини, қанча бўлса ҳам пул бериши кераклигини айтганлигини,
шундан сўнг, балиқларни яна қишки 2 та ҳовузга олиб бориб
жойлаштирганлигини, у кичик балиқларни қолган 2 та ҳовузга ўтказиб,
уларни яна боқишни режалаштирганлигини, балиқларни ташиб бўлгач
Қибрай туманидаги кўлда қолиб кетган нарсаларни олиб келиш учун
боришганида, шу пайт бассейн ёнидаги полиэтилен цехи бошлиғи
А.Рахимов қўнғироқ қилиб, ҳовузлар қулаб кетиб балиқлар ҳар ерда
сочилиб ётганлигини айтганлигини, А.Рахимовга ишчиларини чиқариб
балиқларни йиғиб туришини, балиқлар совуқда нобуд бўлиши
мумкинлигини айтганлигини, цех ишчилари ҳаво совуқ бўлганлиги учун
балиқларни йиға олишмагани ва ҳовузлардаги балиқлар нобуд
бўлганлигини, балиқлар нобуд бўлгач у шок ҳолатига тушиб, ҳеч ким
билан гаплашмасдан, қўнғироқларга ҳам жавоб бермасдан юрганлигини,
бир неча кун дан сўнг Э.Шадиметов ва поччаси Ж.Адилов уйига
келишгани, ота-онаси бўлган ҳолатларни эшитиб, уйларини сотиб
пулларини қайтаришини айтганлигини, Э.Шадиметов уйни сотмасдан,
гаровга қўйиб 52.000 АҚШ доллари миқдоридаги қарз олишни, пулларни
фоизи билан тўлаб қутулиб юбориш мумкинлигини маслаҳат
берганлигини, лекин онаси рози бўлмасдан 2023 йил куз ойларида
яшаб турган уйни сотиб, унинг 30.000 АҚШ доллари қисмини
Э.Шадиметовга бериш учун ишхонасига келишганлигини, лекин
Э.Шадиметов 52.000 АҚШ долларини олишини айтиб туриб олганлигини,
пулларни столи устига қўйиб, у ердан чиқиб кетишганлигини, лекин
Э.Шадиметов шу кунга қадар мазкур пулларни олмаганлигини айтиб
келаётганлигини, Э.Шадиметовдан олган пулларини ҳақиқатдан ҳам балиқ
етиштириш учун сарфлаганлигини, пулларнинг тахминан 20.000 АҚШ
долларидан
кўпроқ
қисмини
балиқларни
озиқ-овқати
учун
сарфланганлигини, балиқларни боқиш учун олинган кўлни таъмирлашга
тахминан 4.000-5.000 АҚШ доллари сарфлаганлигини, озиқ-овқатларини
сақлаш учун музлатгич ва сув тўлдириб туриш учун аппаратлар сотиб
олинганлигини, ишчиларига тахминан 10.000 АҚШ доллари иш ҳақи
берганлигини, Э.Шадиметовни алдаш нияти бўлмаганлигини, барча
пулларни балиқ етиштириш учун сарфлаганлигини, балиқларни нобуд
бўлганлиги ҳолатларини тасдиқлаш учун у ўзининг фойдаланувидаги
телефонга видеога олганлигини, аммо ушбу видеолар ўчиб кетгани, уларни
тиклашни имкони йўқлигини, ундан балиқлар ҳолати сўралганида яҳши
деб айтганлигини, Қибрай туманидаги ҳовуз ёрилганида, ушбу ҳовузда
бўлган 10-12 минг дона балиқлар нобуд бўлганлигини, битта ҳовуз тўлиқ
ёрилганлигини, 2чи ҳовуз эса яроқсиз ҳолатга келганлигини, шундан у шок
ҳолатига тушиб қолганлигини, мазкур ҳовузни эни 5 метр, узунлиги
10 метр, чуқурлиги 1 метр бўлиб, ушбу ҳовузга тахминан 20 тоннача
балиқлар сиғганлигини, Э.Шадиметов берган 52.000 АҚШ долларига
80-100 тоннача балиқ олиш керак бўлганлигини, тинч пайтда
40-50 тоннача балиқ бўлганлигини, Э.Шадиметов томонидан пулларнинг
20-30 минг АҚШ доллари бир йил давомида берилган бўлганлигини,
шундан 30.000 АҚШ долларини у уйини сотилган пулидан Э.Шадиметовга
2023 йилни тахминан 10-15 октябрь кунлари унинг ишхонасига олиб бориб
берганлигини, Э.Шадиметов олган пулларни тўлиқ беришини талаб қилиб
туриб олгани сабабли, у ушбу 30.000 АҚШ долларини Э.Шадиметовнинг
столини устига ташлаб, унинг ишхонасидан чиқиб кетганлигини,
ушбу 30.000 АҚШ доллари бўйича Э.Шадиметовдан тилхат
олмаганлигини, жабрланувчи Э.Шадиметовга нисбатан фирибгарлик
жиноятини содир этмаганлигини баён қилиб, протестни оқибатсиз
қолдириб, ўзи томонидан келтирилган шикоятни қаноатлантириб,
унинг томонидан депозитга топширилган пулларни қайтаришликни
белгилаб, суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Тафтиш инстанцияси суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи
Э.Шадиметов дастлабки тергов ҳамда суд жараёнларида берган
кўрсатувларини тасдиқлашини, ҳақиқатда С.Камолов билан 2021 йилни
февраль ойида ўртоғи Ж.Адилов орқали танишганлиги, бир неча кундан
сўнг Ж.Адилов унинг олдига С.Камолов билан бирга келганида,
С.Камолов унга уйида балиқни уруғлантириш ва уруғларини маълум бир
даражага етказиб сотиш билан шуғулланишини, 50.000 дона
“Африка лаққаси” балиғини етиштириш нияти борлигини, бунинг учун ўзи
уруғ етиштириб, балиқ ҳолатида сотмоқчилигини, бунга тахминан
50.000 АҚШ доллари миқдорида харажат бўлишини, агар у унга пул бериб
турса, С.Камолов 50.000 дона балиқни етиштиришини, энг кичиги 1.5 кг.,
каттаси 3-4 кг.гача бўлишини, ўртача 2 кг.лик балиқ олишини,
шунда 50.000 дона балиқдан 100.000 кг. балиқ олишини ва уни
сотилишидан катта даромад олишини айтганлигини, С.Камолов бунинг
учун ўзи Қибрай туманидан кўлни ижарага олишини, ишчиларни ва барча
ишларни ўзи қилишини, балиқлар 6-7 ойда тайёр бўлишини айтиб,
уни ишонтирганлигини, у С.Камоловга ишониб, унинг таклифига рози
бўлганлигини, ушбу келишувга Ж.Адилов ва жияни К.Дадамухамедов
гувоҳ бўлишганлигини, шундан сўнг, у 26.02.2021 йилдан бошлаб
12.08.2022 йилга қадар С.Камоловга жами 50.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни берганлигини, С.Камолов балиқларни 2021 йил
ноябрь-декабрь ойида сотишини айтганлигини, лекин 2021 йил сентябрь
ойида С.Камолов балиқлар семирмаганлигини, балиқларни 2022 йил
март-апрель ойида сотишини, балиқларни қишдан чиқариш учун қишқи
бассейнда сақлашни, бунга бассейн қуриш кераклигини, жойини ва қуриш
ишларини ўзи бажаришини айтганлигини, у рози бўлганлигини ва
С.Камоловга бассейн қуриш учун барча харажатларни тўлаганлигини ва
қурилиш ашёларини ўзи С.Камолов айтган манзилга юборганлигини,
С.Камолов бассейн қуриб, балиқларни кўчириб бўлгач, у Ж.Адилов билан
бирга бориб кўрганлигини, бассейнда ҳақиқатда балиқ бўлганлигини,
лекин унинг саноғини чамалаб ҳам билмаганлигини, сабаби сув лойқа
бўлганлигини, икки дона бассейнда балиқ сақланаётганлигини кўриб,
С.Камоловдан нима сабабдан 4 дона бассейн қурганлигини, 2 та бассейн
балиқларга етганлигини сўраганида, С.Камолов балиқларни йирик-майда
қилиб ажратиб олишини, майдаларини яна боқишини айтганлигини,
шундан сўнг, С.Камолов билан фақат телефон орқали гаплашиб
туришгани, С.Камолов ҳар сафар ишлари яхши бўлаётганлигини,
балиқларни режадагидек сотишини айтиб келганлигини, 2022 йилни баҳор
ойида С.Камолов балиқларни кўлга қайтариш кераклигини, бассейнда
семирмаётганлигини айтгач, у ундан шубҳаланишни бошлаганлигини,
лекин катта миқдорда ҳаражат қилиб қўйгани учун унинг гапларига рози
бўлганлигини, С.Камолов балиқларни яна кўлга чиқарганидан сўнг
балиқларни кўриб келмоқчи бўлганлигини, лекин С.Камолов кўл
лойқалигини, “африка лаққа” балиғи “сазан” балиғига ўхшаб сузиб
юрмаслигини, кўлнинг тагида ётишини айтганлигини, шу сабабли кўлга
бормаганлигини, бундан ташқари, С.Камолов 2021 йилни бошида унга
35.000 дона балиқ уруғлантириб беришини сўраб мижози келганлигини,
лекин пули йўқлигини, агар 1.500 АҚШ доллари бериб турса, балиқ боқиб
сотишдаги шерикчиликдан ташқари 35.000 дона балиқ малёкларини
етиштириб сотганидан тушган фойдани ҳам тенг тақсимлашини
айтганлигини, у С.Камоловнинг таклифига рози бўлиб, унга илгариги
келишувдан ташқари 1.500 АҚШ доллари берганлигини, орадан вақт ўтиб
С.Камолов унга 35.000 дона малёк етиштирганлигини, бироқ келишув
бўйича мижози сотиб олмаганлигини, шу сабабли у ушбу 35.000 дона
малёкларни ҳам боқиб келаётган 50.000 дона балиқларнинг орасига қўшиб
юборганлигини, ушбу балиқларни келишувидаги пулларга қўшиб
ҳисоблашини айтганлигини, 2022 йилни баҳор ойи бошларида у
С.Камоловдан балиқларни сотиш масласини сўраганида, С.Камолов
балиқларни 2022 йилни ноябрь-декабрь ойида сотса яхши бўлишини
айтганлигини, С.Камоловнинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, у билан ўзаро
гаплашиб олиб, ундан кўлга жами 85.000 дона балиқ ташлаган бўлса,
шундан қанчаси тирик қолишини сўраганида, 1 ёки 2% нобуд бўлишини
айтганлигини, унга 1/3 қисми нобуд бўлганда ҳам 50.000 дона балиқ
етиштирилиб, улар ўртача 2 кг.дан бўлганида келишуви каби фойда
кўрадиган
даражада
бўлишини
айтганида,
С.Камолов
буни
тасдиқлаганлигини,
2022
йилни
октябръ
ойидан
С.Камолов
қўнғироқларига жавоб бермай қўйгач, у Ж.Адиловга мурожаат қилганида,
Ж.Адилов ҳам қайнукаси С.Камоловни анчадан буён кўрмаганлигини
айтганлигини, бироз вақт ўтиб, Ж.Адилов унинг ишхонасига С.Камолов ва
унинг отасини олиб келганлигини, С.Камолов барчани олдида ҳақиқатда
ундан пулларни олганлигини, лекин зарар кўрганлигини айтганлигини,
шунда у С.Камоловга агар зарар кўрганлигини исботлаб берса,
пулнинг
зарар
кисмини
талаб
килмаслигини
айтганлигини,
С.Камоловнинг отаси уйини сотиб, пулларини қайтариб беришини
айтганлигини, 2022 йил охирларида С.Камоловнинг ота-онаси унга
пулларини 2023 йил август ойига қадар қайтариб беришини,
лекин шу вақтга қадар уларни безовта қилмаслигини сўраганлигини,
у рози бўлганлигини, бироқ, 2023 йил август ойини охирларида
С.Камоловдан дарак бўлмагач, у Ж.Адилов орқали уйини сотган бўлса
пулини беришини айтишини сўраганлигини, Ж.Адилов улар билан
гаплашганидан сўнг ҳам натижа бўлмаганлигини, 10.10.2023 йил куни
С.Камолов ўзининг таниши “Мирзиёд” ва бошқалар билан келиб,
30.000 АҚШ доллари бермоқчилигини, шу пулларни олишини
айтишганлигини, лекин уларнинг таклифига рози бўлмаганлигини,
шундан сўнг 2023 йил октябръ ойида С.Камоловга бир неча маротаба
қўнғироқ қилганлигини, лекин С.Камолов унинг қўнғироқларига жавоб
бермасдан, унга “қўлингиздан келганини қилаверинг, ўзизга шундайлигича
қайтараман. Сиз биринчи бошласангиз хурсанд бўламан” деб смс хабар
ёзиб юборганлигини, С.Камолов билан келишув 50.000 та балиққа
50.000 АҚШ долларига бўлганлигини, С.Камолов унга фақат пул
беришини, қолган ишларни барчасини ўзи амалга оширишини
айтганлигини, С.Камолов бассейнда бошқаларни ҳам балиғи борлигини
айтмаганлигини, унга ушбу иккита бассейнда келишув бўйича барча балиқ
борлигини айтганлигини, 2022 йилни охирларида С.Камолов унга
балиқларни ўлиб қолганлиги ва зарар бўлганлигини айтмаганлигини,
бу вақтда телефонда гаплашиб турганларида С.Камолов унга хаммаси
яхшилигини айтиб келганигини, у 1 йил ўтиб кўрганида 2 та бассейн бўш
бўлиб, уларга балиқ ташланмаган ҳолатда бўлганлигини, С.Камолов
унинг олдига ўзининг “Мирзиёд” исмли таниши билан келганида, улар
унга С.Камоловлар уйини сотишган эканлигини, унга зарар ҳисобига
30.000 АҚШ долларини беришларини айтишгани, лекин у пулларни тўлиқ
қайтаришни сўраганлигини, шу куни у ҳеч қандай пул кўрмаганлигини,
С.Камолов унга 30.000 АҚШ долларини ишхонасига ташлаб
кетмаганлигини баён қилиб, протестни қаноатлантириб, суд қарорларини
бекор қилиб, С.Камоловни айбли деб топиб, унга қонуний жазо тайинлаб,
унга етказилган моддий зарарни ундириб беришни сўради.
Тафтиш инстанцияси суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ
қилинган Ж.Адилов, ҳақиқатда С.Камолов унинг қайинукаси бўлишини,
жабрланувчи Э.Шадиметов эса унинг ўртоғи бўлишини, С.Камолов
2021 йилни февраль ойида у орқали ўртоғи Э.Шадиметов билан
танишганлигини, орадан вақт ўтиб, С.Камолов балиқ боқиб
етиштирмоқчилигини билдириб, бунга сармоя киритиш юзасидан
Э.Шадиметовга мурожаат қилганлигини, ушбу учрашувда у ҳам
бўлганлигини, у ўзи балиқчилик соҳасига тушунмаслигини, ушбу суҳбат
давомида С.Камолов Э.Шадиметовга балиқ етиштиришни таклиф қилиб,
Э.Шадиметов 50.000 АҚШ доллари пул берса, С.Камолов қолган ишларни
ўзи амалга ошириб, кичкина балиқларни олиб, уларни боқиб, бир қанча
муддатдан сўнг сотиб, Э.Шадиметов тиккак пулларини қайтариб,
фойдасини ўзаро бўлишишларини айтганлигини, С.Камолов билан
Э.Шадиметов ўртасида ушбу балиқ боқиш бўйича келишувда 50.000 АҚШ
доллари
айтилганлигини,
С.Камолов
пулларни
бирданига
қайтармаслигини, бўлиб-бўлиб беришини айтганлигини, ушбу суҳбат
давомида Э.Шадиметов С.Камоловга “зарарга киришимиздан олдин,
менга айтгин деб” айтганлигини, кейинчалик Э.Шадиметов С.Камоловга
50.000 АҚШ доллари берганлигини билганлигини, орадан 1 йил ўтиб
кўришганларида, уларга 2 та бассейнни кўрсатишганлигини, улар
С.Камоловдан “қолгани қани” деб сўраганларида, у балиқларни қолган
қисми Қибрай туманидаги кўлда деб айтганлигини, Э.Шадиметов
С.Камоловга ишонганлиги сабабли Қибрай туманидаги кўлга бориб
кўрмаганликларини, Қибрай туманидаги ҳовуз очилиб кетганлигини у
билмаганлигини, С.Камолов ва Э.Шадиметовларнинг ўзаро ишларидан
унга
фойдаси
бўлмаганлиги
сабабли у уларнинг
ишларига
аралашмаганлигини, Э.Шадиметов унга ҳисоботлар бермаганлиги ва унга
муаммоларни айтмаганлигини, фақатгина орадан вақт ўтиб, 2023 йилни
август ойларида Э.Шадиметов унга “Сухробга телефон қилмоқдаман,
аммо у телефонга жавоб бермаяпти” деб айтганлигини, С.Камоловнинг
пули борлигини, аммо бергиси келмаганлигини, С.Камоловнинг ота-онаси
ҳам билмаганлигини, кейинчалик С.Камоловнинг ота-онаси бундан
хабар топишгач, унинг отаси уйини сотиб Э.Шадиметовнинг пулларини
қилиб беришини айтганлигини, С.Камолов унга 8 тонна балиқни
кўрсатмаганлигини, унга сотмаганлигини айтганлигини, ҳовуз ёрилиб,
ундан сув чиқиб кетиб, балиқлар ўлганлиги ҳолатини билмаслигини,
у ўзи ушбу ҳолатни кўрмаганлигини, балиқ мавзуси бўйича таклиф
С.Камолов томонидан қилинганлигини, С.Камолов 30.000 АҚШ долларини
Э.Шадиметовга олиб бориб берганлиги ҳақида эшитганлигини,
лекин ўртоғи Э.Шадиметовдан эса у С.Камоловдан ҳеч қандай пул
олмаганлигини эшитганлигини баён қлди.
Тафтиш инстанцияси суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўроқ
қилинган А.Ходжиев, ҳақиқатда у Қибрай туманини “Оқ қовоқ” МФЙ
ҳудудида жойлашган “Қибрай Ориф балиқлари” фермер хўжалиги раҳбари
бўлиб ишлаб келишини, 2022 йилни февраль ойларида ўртоғининг
шогирди бўлган С.Камолов ўзининг “Дониёр” исмли ўртоғи билан унга
мурожаат қилиб, фермер хўжалиги ҳудудидаги кўлдан бирини ижарага
беришини сўраганликларини, шунда у С.Камоловга унга ижара ҳақи керак
эмаслигини билдириб, унинг ўртоғи “Дониёр”га “агар фермер хўжалиги
ҳудудини ободонлаштириб, таъмирлаш ишларини қилиб, хўжалик ҳудуди
атрофини темир панжара билан ўраб берсангиз, кўлни бераман” деб
айтганлигини, шундан сўнг, С.Камолов фермер хўжалиги ҳудудида
таъмирлаш ишларини қилиб берганлигини, шунга кўра, у С.Камоловга
ижара шартномасини тузмаган ҳолда кўлни фойдаланиш учун
берганлигини, у С.Камоловни кўлга балиқ ташлаганликларини
кўрганлигини, лекин ушбу балиқларни қанчадан олганлигини ва айнан
қанча миқдорда балиқ ташлаганлигини билмаслигини, кейинчалик у балиқ
ўлиб қолганлиги ҳақидаги гапларни эшитганлигини, С.Камолов ушбу
кўлдан 2 йилча фойдаланганлигини, кўлдан фойдалангани учун
С.Камоловдан пул олмаганлигини, у С.Камоловга фойдаланиш учун
кўлдан берган жойга 85.000 дона балиқ сиғиши мумкинлигини,
битта “сандиқ” ичида 70 кг. балиқ боққанлигини билишини, кўлда балиқ
кўп бўлганлигини, чунки балиқ кўплиги сабабли ҳиди кучли келганлигини,
атрофдаги яшовчилардан кўп эътироз бўлганлигини, шунингдек,
прокуратура идораси ходимлари ҳам келиб айтганлиги учун,
у С.Камоловга балиқларини кўлидан олиб чиқиб кетишини айтиб,
уни чиқариб юборганлигини, шунда С.Камолов кзлдан балиқларни олиб
чиқиб кетганлигни баён қилди.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, реабилитация қилинган
С.Камолов,
жабрланувчи
Э.Шадиметов
ҳамда
гувоҳларнинг
кўрсатувларини тинглаб, протест ва шикоятда келтирилган важларни ишда
тўпланган ҳужжатлар асосида атрофлича муҳока қилиб, далилларни
мақбуллигини текшириб, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
текширмасдан, С.Камоловнинг ҳаракатларида такроран, алдаш ва ишончни
суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда ифодаланган Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 168-моддаси
3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноят аломатлари йўқлиги
ҳақида барвақт хулосага келиб, уни мазкур айбловлар бўйича асоссиз
равишда ЖПКнинг 83-моддасига асосан реабилитация қилган деб
ҳисоблайди.
Хусусан, биринчи инстанция суди С.Камоловни дастлабки тергов
органи томонидан эълон қилинган айбловлар бўйича реабилитация
қилишда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорида қайд этилган, шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган
ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ
мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса,
қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга
киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ
қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозимлиги ҳақидаги тушунтиришлардан келиб
чиқиб, С.Камоловни 2016 йилдан буён балиқ чавоқлари етиштириш билан
шуғулланиб келиб, ўзи мустақил равишда балиқни тайёр маҳсулот
шаклига келтиргунга қадар парваришлаш ва шу йўл билан қўшимча
даромад топишни мақсад қилиб, шу мақсадини Э.Шадиметов билан
биргаликда амалга ошириш юзасидан келишиб, бунинг учун С.Камолов
ўзининг ишчанлик қобилияти ва балиқ чавоқларини мустақил равишда
етиштириб, уларни тайёр маҳсулот кўринишигача парваришлаш,
Э.Шадиметов эса қилинадиган барча харажатларни қоплаб бориши ва
натижада тахминан 100.000 АҚШ доллари даромад қилиб, даромадни
тенг тақсимлашга келишишганлиги, С.Камолов 26.02.2021 йилдан
05.10.2022 йилга қадар бўлган вақт оралиғида Э.Шадиметовдан жами
50.900 АҚШ доллари ҳамда 2021 йил 16 март куни 1.500 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиб, ўз хонадонида
“Африка лаққаси” балиғининг чавоқларини етиштирганлиги, бироқ,
баъзи сабабларга кўра, кўзланган мақсадга эришилмаганлигини, яъни ўз
зиммасига олган мажбуриятларини уни ижро этиш жараёнида юзага келган
айрим объектив сабабларга кўра бажара олмаганлигини, шунга кўра
С.Камоловни ҳаракатларида ўзганинг мулкини эгаллашга нисбатан қасд
мавжудлигини исботлашнинг имкони йўқлигини асос қилиб кўрсатган.
Бироқ, биринчи инстанция суди қайд этилган юқори турувчи
суднинг раҳбарий тушунтиришларини нотўғри талқин қилиб,
ишда тўпланган далилларга етарли даражада баҳо бермасдан,
иш ҳолатларини нотўғри аниқлаб, С.Камоловни асоссиз реабилитация
қилган.
Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди протестда келтирилган
важларга ишда тўпланган далиллар асосида етарли даражада ва атрофлича
муҳокама қилмасдан, иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш чораларини
кўрмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб,
барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли қарорининг 3-бандида, фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки
мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб,
бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки
ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериши,
ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб
қўйилишига имконият бериши;
5-бандида, фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда,
айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга
бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бошқа шахслар
билан ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши
тушунилиши лозимлиги. Ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор
шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки
қариндош-уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкинлиги;
8-бандида, агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни
мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ
мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш
айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга
нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга
киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозимлиги;
11-бандида, тузилган битимга асосан ўзга шахснинг эгалигига
ўтказилган ёки гаров таъминоти сифатида топширилган мулк юзасидан
шахснинг битим тузилишида бошқа мақсад кўзлангани ҳақидаги важлари
асосида ҳолат битим қонунга мувофиқ тузилгани аниқланган ҳолларда
фирибгарлик сифатида баҳоланмаслиги лозимлиги ҳақида раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Биринчи инстанция суди С.Камоловни айбсиз деб топишда, унинг
томонидан жабрланувчи Э.Шадиметовдан олган пул маблағлари эвазига
кўзланган мақсадга эришиш учун ҳаракат қилганлиги, яъни унинг
томонидан Э.Шадибековдан олинган пул маблағлари эвазига балиқ
чавоқларини ҳарид қилиниб, уларни тегишли ҳовузларга жойлаштириб,
ишчиларни ёллаб, балиқларни маълум вақт давомида боқиб, уларни
емишларини ҳарид қилиб, бироқ, ҳовуз девори қулаб тушиши оқибатида
балиқларни нобуд бўлганлиги сабабли, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга
кўра кўзлаган мақсадига эриша олмай, фойда кўрмаганлигини асос қилиб
кўрсатган.
Бироқ, С.Камолов томонидан жабрланувчи Э.Шадиметовдан балиқ
чавоқларини олиб, уларни боқиб етиштириб, келгусида балиқларни сотиб,
фойда кўришлик учун деб олинган маблағлар тўлиқлигича ушбу
мақсадларга сарфлангани ҳамда ҳақиқатда ҳовуз ёрилиши оқибатида
боқилаётган балиқлар нобуд бўлганлиги ҳолатлари судлар томонидан
текширилмаган.
Хусусан, С.Камолов ўз кўрсатувларида 2021 йил февраль ойи
охирида Э.Шадиметовга мурожаат қилиб, у билан шерикчиликда балиқ
етиштириш ҳақида келишиб, унга ҳар бир дона балиққа 1 АҚШ
долларидан 50.000 АҚШ доллари харажат бўлишини, балиқларни
2021 йил декабрь ойига қадар тахминан 100.000 АҚШ долларига сотиб,
фойдани ўзаро бўлишишларини айтганлигини, Э.Шадиметов рози бўлгач,
2021 йил март ойида уйида “Африка лаққа” балиғи чавоқларини етиштира
бошлаганлиги, шу орада бир таниши балиқ чавоғи сотишни сўраганлиги,
ўша пайтда пули бўлмагани сабабли, 2021 йил 16 март куни
Э.Шадиметовдан балиқ чавоғи етиштириш учун 1.500 АҚШ доллари олиб,
ушбу пулга чавоқ етиштирганлигини, лекин мижози мазкур чавоқларни
олмагач, 2021 йил май ойида 50.000 дона шерикчиликда етиштирмоқчи
бўлган ва мижоз олмаган тахминан 30.000 дона чавоқларни қўшиб кўлга
ташлаганлиги, Э.Шадиметовга мазкур чавоқларни етиштириб, уларнинг
фойдасини ҳам илгарги келишувдагидек тенг тақсимлашга келишишгани
баён қилган.
Бироқ, иш ҳолатларига кўра, С.Камолов берган ваъдаси бўйича
балиқларни 2021 йилни декабрь ойигача боқиб, уларни сотмасдан туриб,
яъни фойда кўрмаган бир вақтда, Э.Шадиметовдан турли сабабларни рўкач
қилиб, келишув вақти, яъни 2021 йил 26 февралдан 2022 йил 5 октябрь
кунига қадар бўлган вақт оралиғида бўлиб-бўлиб, жами 50.900 АҚШ
долларини қўлга киритган.
Шунингдек, С.Камолов ўз кўрсатувларида, балиқ чавоқларни кўлга
ташлагач, балиқларни боқиши учун Э.Шадиметовлан олган пул
маблағларидан тахминан 20.000 АҚШ долларидан кўпроқ қисми
балиқларнинг озиқ-овқати учун сарфланганлиги ҳақида важ келтирган.
Биринчи инстанция суди томонидан С.Камоловнинг ушбу
важларини текшириш мақсадида, иш бўйича мутахассис тариқасида сўроқ
қилинган Тошкент давлат Аграр университети Зооинжинерия факультети
доценти Н.Муллабаев ўз кўрсатувларида, ҳақиқатда С.Камолов айтганидек
тахминан 65.000 дона балиқ боқилган бўлса, унга ҳар куни тахминан
160 килограмм озуқа сарфланишини, балиқларни дастлабки бир ойи
давомида ҳар килограмми тахминан 50.000 сўмдан бўлган қиммат озуқа
берилишини, кейинчалик 30.000-15.000 сўмлик озуқа берилиши
кераклигини баён қилган.
Бироқ, С.Камоловнинг суд жараёнларидаги гўёки, ишчилари
томонидан балиқлар яхши боқилмагани сабабли, балиқларнинг ҳар бирини
вазни 300-400 граммдан ташкил қилиб, яхши ривожланмагани ҳақидаги
кўрсатувлари, унинг томонидан Э.Шадиметовдан олинган пул маблағлари
ҳисобидан 20.000 АҚШ долларидан зиёд қисми ҳақиқатда балиқларни
озуқасига сарфлангани ҳақидаги важларини тўлиқ инкор қилади.
Қайд этилган ҳолат С.Камоловнинг дастлабки тергов жараёнидаги
Э.Шадиметовдан балиқ етиштириш учун олинган 52.400 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларнинг бир қисми, яъни тахминан 29.000 АҚШ доллари
миқдоридаги қисмини балиқ етиштириш мақсадида сарфлагани, қолган
23.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни эса ўзининг шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборгани ҳақидаги кўрсатувларини ишнинг
ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эканлигини тасдиқлайди.
Шу ўринда, С.Камолов биринчи инстанция суди давомида,
тергов давомида унга нисбатан турлича босим ўтказилгани сабабли,
у Э.Шадиметовнинг пулларини бир қисмини ўзининг эҳтиёжларига
сарфлаганлиги ҳақида кўрсатув берганлиги ҳақида важ келтирган.
Бироқ, иш ҳужжатларига кўра, С.Камолов дастлабки тергов
даврида у реал ҳимоя билан таъминланиб, адвокати иштирокида сўроқ
қилинган ва ушбу сўроқлар жараёнида унга нисбатан бирон бир тарзда
ноқонуний тазйиқлар ўтказилганлигини кўрсатмаган, шунингдек,
у иш бўйича 14.02.2024 йилдан 19.02.2024 йилга қадар Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушлаб турилиб,
19.02.2024 йилда унга нисбатан “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган бўлиб, бироқ, унинг томонидан шу кунга қадар тергов
органи томонидан ноқонуний тазйиқлар ўтказилгани ҳақида тегишли
муассасаларга шикоят билан мурожаат қилмаган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати С.Камоловнинг биринчи инстанция
суди давомида келтирган унга нисбатан тергов органи томонидан
ноқонуний тазйиқ қўлланилгани сабабли Э.Шадиметовнинг пулларини бир
қисмини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаганлиги ҳақида кўрсатув берганлиги
ҳақидаги важларини асосиз ва жиноий жавобгарликдан қутилишга
қаратилган ҳаракат деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, С.Камолов ўз кўрсатувларида 2021 йил май
ойида тахминан 50.000 дона шерикчиликда етиштирмоқчи бўлган ва
мижоз олмаган тахминан 30.000 дона балиқ чавоқларни кўлга ташлаб,
ишчиларни ёллаб, ушбу балиқларни боқиб келганлиги ҳақида важ
келтирган.
Бироқ, С.Камолов томонидан жабрланувчи Э.Шадиметовдан қўлга
киритилган жами 52.400 АҚШ доллари эвазига ҳақиқатда кўлга
80.000 дона балиқ чаволарини ташлаб, шунча миқдордаги балиқларни
боқиб келганлиги ҳолатлари ишончга сазовор ва рад этиб бўлмайдиган
далиллар билан асослантирилмаган.
Хусусан, жабрланувчи Э.Шадиметов ва гувоҳ Ж.Адиловлар ўз
кўрсатувларида, ҳақиқатда С.Камолов уларни Зангиота туманидаги
Сувсоз ташкилоти ҳудудига олиб бориб, 2 та ҳовузни кўрсатганлигини,
лекин ҳовуздаги сув лойқа бўлиб, у ерда қанча миқдорда балиқ
бўлганлигини билмаганликларини, ушбу ҳовузларга бунча миқдорда
балиқлар сиғмаслиги сабабли, С.Камоловдан қолган балиқларни
сўраганларида, у балиқларни қолган қисми Қибрай туманидаги кўлда
эканлигини, лекин сув лойқалиги сабабли, балиқлар кўринмаслигини
билдирганлигини баён қилганлар.
Қайд этилган ҳолатлар, С.Камоловнинг унинг томонидан ҳақиқатда
80.000 дона балиқ чавоқлари ҳовузлар ва кўлга ташланиб, боқиб келингани
ҳақидаги важларини ҳаққоний эканлигини инкор қилади.
Бундан ташқари, С.Камолов Э.Шадиметов билан балиқ етиштириш
бўйича келишув тузишда, С.Камолов балиқларни етиштириш жараёнлари
ҳақида Э.Шадиметовга маълумотлар бериб туриши, шунингдек,
шерикчиликдаги иш жараёни юзасидан бирон бир сабаб билан зарарга
кирадиган бўлса, С.Камолов Э.Шадиметовни олдиндан хабардор қилишга
келишилган.
Келишув бўйича С.Камолов балиқларни 2021 йилни декабрь ойига
қадар боқиб, сўнг сотиши лозим бўлса-да, бироқ, С.Камолов 2021 йил
октябрь ойида Э.Шадиметовга кўллардаги сувлар совуши натижасида
балиқ етиштирувчилар балиқларни бозорга чиқаришгани сабабли балиқ
нархи кескин тушиб кетгани, ўзи етиштираётган балиқлар эса кам
боқилгани учун 300-400 гр. бўлиб яхши ривожланмай қолиб кетганлигини,
шу сабабли қишда балиқларни бассейнга олиб, уларни 2022 йил
март-апрель ойларига қадар боқишни маълум қилиб, 2021 йил октябрь
ойи охирлари ёки ноябрь ойи бошларида балиқларни 2 та ҳовузга
жойлаштирганлигини, 2021 йил декабрь ойи бошларида эса сув пасайиб,
сув тортиш учун қўйилган насосга сув етмай қолганлиги сабабли
балиқларни тахминан 70% ўлганлигини, ўлган балиқларни ўрнини
2022 йил баҳор ойларида янги чавоқ қўшиб, барчасини куз ойларига қадар
жойига қўймоқчи бўлиб, 2022 йил май ойида балиқларни яна кўлга
ташлаб, октябрь ойига қадар боққанлиги, 2022 йил октябрь ойи
охирида Э.Шадиметов пул зарурлиги ва балиқларни сотиши
кераклигини айтганида, Э.Шадиметовга ҳозирги вақтда балиқнинг нархи
15.000-16.000 сўмдан, яъни арзонлигини, балиқларни илгари фойдаланган
қишки ҳовузларга кўчириб, декабрь ойи давомида сотилса, балиқнинг
нархи 4.000-5.000 сўмга кўтарилишини айтиб, балиқларни яна қишки 2 та
ҳовузга жойлаштириб, у кичик балиқларни қолган 2 та ҳовузга ўтказиб,
уларни яна боқишни режалаштирганлиги, бироқ, кейинчалик ҳовузлар
қулаб кетиб балиқлар ерда қолиб, совуқда нобуд бўлганлиги ҳақида важ
келтирган.
Бироқ, бунда келишув бўйича С.Камолов гўёки сув пасайиб кетиши
оқибатида 2021 йилни декабрь ойи бошларида балиқларни тахминан 70%
нобуд бўлган бир вақтда, бу ҳақида Э.Шадиметовга маълум қилмасадан,
ундан 2022 йил 5 октябрь кунига қадар турли сабабларни кўрсатиб пул
маблағларини олишда давом этган.
Шу ўринда, иш бўйича мутахассис тариқасида сўроқ қилинган
Н.Муллабоев ўз кўрсатувида, “африка лаққа” балиғи асосан тропик
минтақада яшовчи балиқлар турига кириб, иссиқ вақтларда ўсишдан
тўхтамаслигини, унинг сувдаги кислородга эҳтиёжи йўқлигини, иккинчи
“жабра”си борлиги ҳисобига очиқ ҳаводан ҳам нафас олаверишини, сувдан
чиқарилган ҳолатда ҳам 1 кун давомида яшай олиши мумкинлиги
кўрсатган.
Ушбу ҳолатда, С.Камоловнинг гўёки сув пасайиб кетиши оқибатида
ҳовузларда боқилаётган балиқларнинг 70% нобуд бўлганлиги ҳақидаги
важлари асоссиз эканлиги тасдиқланади.
Бундан ташқари, С.Камолов ўз кўрсатувларида, балиқларни
етиштириш давомида сув пасайиб кетиши оқибатида балиқларни 70%
нобуд бўлганлиги, шунингдек, 2022 йилни декабрь ойида ҳовузларни
қулаши оқибатида балиқлар чиқиб кетиб, совуқ сабабли ерда қолиб нобд
бўлганлиги ҳолатларини ўзининг фойдаланувида бўлган “Redmi 6”
русумли телефонига фото ва видеотасвирга олгиналиги, бироқ, ушбу
тасвирлар ўчиб кетганлигини важ келтирган.
Бироқ, С.Камолов на дастлабки тергов ва на суд жараёнларида
ўзининг келтирган важларини тасдиқловчи аудио-видео ёки фототасвир
каби ишончга сазовор ва рад этиб бўлмайдиган далилларни тақдим этмади.
Тафтиш инстанцияси судининг 2025 йил 7 январдаги ажримининг
ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини
ривожлантириш Маркази Эксперт-криминалистика бўлинмасининг
2025 йил 14 февралдаги 274/25-сонли хулосасига кўра, экспертизага
тақдим қилинган “Redmi 6” русумли уяли телефон аппарати хотирасидан
ишлатилган телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар аниланмагани;
Экспертизага тақдим қилинган “Redmi 6” русумли уяли телефон аппарати
хотирасидаги график ва видео файллар аниқлангани, бироқ, ушбу график
ва видеофайллар тақдим қилинган телефон аппарати камераси ёрдамида
олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланмагани; Экспертизага
тақдим қилинган “Redmi 6” русумли уяли телефон аппарати хотирасидан
муқаддам ўчган файллар эксперт ихтиёридаги мавжуд аппарат-дастурий
воситалардан фойдаланиш жараёнида аниқланмаган.
Қайд этилган экспертиза хулосаси С.Камоловнинг гўёки боқилаётган
балиқларни нобуд бўлганлиги ҳолатларини ўзининг фойдаланувида бўлган
“Redmi 6” русумли уяли телфон аппаратига фото ва видеотасвирга
олганлиги, бироқ, ушбу тасвирлар ўчиб кетганлиги ҳақидаги важларини
тўлиқлигича инкор қилади.
Юқорида қайд этилган далиллар, С.Камоловни жабрланувчи
Э.Шадиметовнинг ишончига кириб, унга шерикчилик асосида Қибрай
тумани ҳудудидаги балиқчилик хўжалигидан ижарага кўл олиб, бир йил
муддат ичида балиқ етиштириш ва фойдасини тенг тақсимлашга ваъда
бериб, 26.02.2021 йилдан 05.10.2022 йилга қадар бўлган вақт оралиғида
бўлиб-бўлиб, жами 50.900 АҚШ доллари (560.409.000 сўм) миқдоридаги
пул маблағларини қўлга киритиб, бундан ташқари, у Э.Шадиметовнинг
ишончига кириб, унга 35.000 дона балиқ чавоқларини етиштириб сотиш ва
фойдасини тенг тақсимлашга ваъда бериб, 2021 йил 16 март куни ундан
1.500 АҚШ доллари (16.470.000 сўм) миқдоридаги пулларни қўлга
киритиб, пулларнинг фақатгина бир қисмига балиқ чаволарини олиб,
уларни ҳовузларда боқиб, қўлга киритган пул маблағларининг асосий
қисмини эса ўз эҳтиёжларига сарфлаб юбориб, Э.Шадиметовга гўёки
балиқлар яхши ривожланмагани, бозордаги нархи тушиб кетганлиги,
уларни яна бир оз муддат боқиш кераклигини айтиб, турли баҳоналар
билан уни алдаб келиб, сўнгра қолган балиқларни ҳам аниқлаш имкони
бўлмаган йўллар билан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юбориб,
сўнгра Э.Шадиметовга гўёки балиқлар нобуд бўлганлигини ва зарар
кўрганлигини айтиб, уни алдаганлигини тўлиқ тасдиқлайди.
Ушбу ҳолатда, С.Камолов қўлга киритган пулларнинг фақатгина
бир қисмини балиқларни боқиш учун сарфлаб, қолган қисмини эса ўз
эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, шунингдек, келишув бўйича
балиқларни сотиб фойдани бўлишиш муддати 2021 йилнинг декабрь ойи
қилиб белгиланган бўлишига қарамасдан, Э.Шадиметовни турли
баҳоналар билан 2023 йилни август ойига қадар алдаб келиб, шу давр
ичида Э.Шадиметовга олинган пуллардан бирон сўмини ҳам
қайтармаганлиги ҳолати, С.Камоловни қариндоши бўлмиш Ж.Адиловнинг
ўртоғи бўлган жабрланувчи Э.Шадиметовни ишончини суиистеъмол
қилиб, ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиб,
олдиндан келишув мажбуриятларини бажармаслик нияти билан ҳаракат
қилиб, Э.Шадиметовни ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар
билан чалғитиб, унинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга
киритишга қаратилганлигини тўлиқ ўз исботини топади.
Шу билан бир қаторда, С.Камолов ўз кўрсатувларида 2023 йил
куз ойларида яшаб турган уйни сотиб, унинг 30.000 АҚШ доллари
қисмини Э.Шадиметовга бериш учун ишхонасига келишганлиги, лекин
Э.Шадиметов 52.000 АҚШ долларини олишини айтиб туриб олганлиги,
шунда улар 30.000 АҚШ долларини Э.Шадиметовнинг столини устига
қўйиб, у ердан чиқиб кетишганлиги ҳақида важ келтирган.
Бироқ, С.Камолов томонидан Э.Шадиметовга 30.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пуллар берилгани ҳолатини тасдиқловчи тилхат, аудио-видео
ёзувлар ёки холис гувоҳларнинг кўрсатувлари каби ишончга сазовор ва
рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд эмаслиги сабабли, С.Камоловнинг
мазкур важлари инкор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214-моддасида тафтиш
инстанциясининг ваколатлари белгиланган бўлиб, ушбу модда биринчи
қисми 3-бандида, тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини кўриш
натижаларига кўра иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини
бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқариш тўғрисида қарор қабул
қилиши қайд этилган.
Бундай ҳолатларда, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати,
юқорида қайд этилган Қонун талабларини ҳамда ишда тўпланган
далилларни инобатга олиб, дастлабки тергов органи томонидан
С.Камоловнинг
ҳаракатлари
унинг
томонидан
жабрланувчи
Э.Шадиметовнинг 50.900 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш айблов эпизоди юзасидан
“фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш”да ифодаланган
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ҳамда
Э.Шадиметовнинг 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш айблов эпизоди юзасидан
“фирибгарлик, яъни такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш”да ифодаланган ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган айблов бўйича тўғри
квалификация қилинган деб тўхтамга келиб, биринчи инстанция судининг
ушбу айбловлар бўйича реабилитация қилиш ҳақидаги ҳукмини ҳамда
апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг биринчи инстанция судининг
ҳукмини ўзгаришсиз қолдиш ҳақидаги ажримини бекор қилиб,
С.Камоловни кўрсатилган айбловлар бўйича айбли деб топишни лозим
топади.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, С.Камоловга нисбатан жазо
тури ҳамда миқдорини танлашда унинг томонидан содир этилган
жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда
шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
7, 8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарори талабларидан
келиб чиқиб, унинг шахсини, оилавий шароитини, қарамоғида уч нафар
вояга етмаган фарзандлари борлигини, муқаддам судланмаганлигини, шу
билан бир қаторда, унинг жиноий ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи
Э.Шадиметовнинг манфаатларига етказилган жуда кўп миқдордаги
моддий зарар ўрни депозит ҳисоб рақамига топширилган пул маблағлари
эвазига қопланишини инобатга олиб, ЖК 168-моддасининг 5-қисми
талабларидан келиб чиқиб, иш бўйича енгиллаштирувчи ҳолатларни
инобатга олган ҳолда унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
ЖКнинг 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, айбли деб топилажак ЖК
168-моддасининг 4-қисми санкциясида белгиланган жарима жазосини энг
кам қисмидан ҳам камроқ жарима жазосини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати С.Камоловга жарима жазосини
тайинлашда, унинг томонидан жиноий ҳаркатлар 2022 йил 5 октябрь куни
тугалланганлигини инобатга олиб, унга жарима жазосининг миқдорини
Ўзбекистон
Респуликаси
Президентининг
20.05.2022
йилдаги
138ПФ-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
01.06.2022 йилдан 01.04.2023 йилга қадар белгиланган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 300.000 сўми ҳисобидан келиб чиққан ҳолда тайинлашни
лозим топади.
Шу билан бир қаторда, судлов ҳайъати ҳукмнинг мулкий ундирувга
оид қисмини муҳокама қилиб, С.Камоловнинг жиноий ҳаракатлари
оқибатида жабрланувчи Э.Шадиметовга етказилган жами моддий зарар
ўрни 52.400 АҚШ долларини ташкил этишини, дастлабки тергов
жараёнида ушбу 52.400 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари
етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ
Молия-иқтисод бошқармаси депозит ҳисоб рақамига 19.02.2024 йилдаги
19
2405-сонли квитанцияга асосан топширилганлигини инобатга олиб, мазкур
52.400 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини жабрланувчи
Э.Шадиметовнинг фойдасига ундиришликни белгилаб, иш бўйича
жабрланувчи Э.Шадиметовга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ
қопланганлигини эътироф этишни лозим топади.
Шу билан бир қаторда, судлов ҳайъати жабрланувчи Э.Шадиметовга
унга етказилган бошқа мулкий ва маънавий зарарларни ундириш
масаласида фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 4, 5, 6-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
Қ И Л Д И:
Камолов Сухроб Фахрутдин ўғли (Kamolov Suxrob Faxrutdin
o’g’li)га нисбатан чиқарилган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июндаги ҳукми ҳамда Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 20 август кунидаги ажрими бекор қилинсин.
Камолов Сухроб Фахрутдин ўғли (Kamolov Suxrob Faxrutdin o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга
шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш
миқдорининг 200 баравари миқдорида 60.000.000 сўм жарима жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида,
С.Камоловни 14.02.2024 йилдан 19.02.2024 йилга қадар (жами 6 кун)
дастлабки қамоқда сақланган ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш
миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштирган ҳолда, ушбу муддатни
тайинланган жазодан чегириб, Камолов Сухроб Фахрутдин ўғлига
узил-кесил тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 197 (бир юз тўқсон
етти) баравари миқдорида 59.100.000 (эллик тўққиз миллион бир юз минг)
сўм жарима жазоси қолдирилсин ва давлат фойдасига ундирилсин.
Судланган С.Камоловга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик”
эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Тошкент шаҳар ИИББ Молия-иқтисод бошқармаси депозит ҳисоб
рақамида 19.02.2024 йилдаги 2405-сонли квитанцияга асосан сақланаётган
52.400 (эллик икки минг тўрт юз) АҚШ доллари миқдоридаги пуллар
жабрланувчи Э.Шадиметовнинг фойдасига ундирилсин.
Жабрланувчи Э.Шадиметовга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ
қопланганлиги эътироф этилсин.
Жабрланувчи Э.Шадиметовга унга етказилган бошқа мулкий ва
маънавий зарарларни судланган С.Камоловдан ундириш мақсадида
фуқаролик судлови тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
20
“Samsung A34” русумли телефон аппарати судланган С.Камоловнинг
эгалигида қолдирилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жами 7 (етти)
варақдаги ижтимоий тармоқлардаги ўзаро ёзишмалар жиноят иши
ҳужжатларида сақлансин.
Тошкент
шаҳар
прокурори
ўринбосарининг
протести
қаноатлантирилсин, судланган С.Камоловнинг тафтиш шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ҳукмдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи судья:
/имзо/
М.Юсупов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Халилов
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри: