Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2103/2389 Дата решения 14.07.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Апельсин файз барака" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Қарши шахар хокимияти
Source ID 851849 Claim ID 2756668 PDF Hash 9ae539d1ee4ad9e5... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 297-моддаси нинг 297 law
нинг 327-моддаси нинг 327 law
ларга нисбатан ФКнинг 327-моддаси ларга нисбатан ФК 327 law
агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Ф… агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
бандида эса ФКнинг 327-моддаси бандида эса ФК 327 law
китоб шакли ва ФКнинг 246-моддаси китоб шакли ва ФК 246 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р 2022 йи 14 июль 4-1801-2103/2389-сонли иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати К.Давлетованинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Махмудов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, У.Чориев, У.Чўллиев ва И.Хамраевлар (2022 йил 1 мартдаги 7-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХХХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан 42 841 203 сўм банк фоизи, 502 045 606 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар “ХХХХХХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “ХХХХХХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Қарши шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 42 841 203 сўм банк фоизи, 502 045 606 сўм зарар ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 450 000 сўм банк фоизи, 19 600 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. 1 Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 16 сентябрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 2 мартдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 16 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, судлар томонидан даъво талаби асосли деб топилган бўлсада, жавобгарнинг бюджет ташкилоти эканлиги инобатга олган ҳолда суд ўз ташаббуси билан фоиз миқдорини камайтиришни лозим топганлиги, ваҳоланки, жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида даъвогарнинг ТИФ Миллий банк Қашқадарё вилояти филиали олдидаги кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаганлиги натижасида 502 045 506,55 сўм кредит фоизи бўйича ҳисобланган қарздорлик вужудга келганлиги, шу сабабли суд қарорларини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятини қувватлаб, жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли бўлган давлат ва жамият эҳтиёжлари учун бузилган кафе биноси учун етказилган 638 767 939 сўм зарарни тўлаб бериш мажбурияти юклатилган бўлса-да, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан суд қарорида кўрсатилган тўловларни 2020 йил декабрь ойида тўлаганлигини, бу эса ўзганинг пул маблағларидан ғайриқонуний равишда фойдаланилганлик ҳолатини исботлашини, шу сабабли банк ставкасида асосида банк фоизи ҳисобланганлигини, зарарни келиб чиқишига даъвогар банкдан кредит олишга мажбур бўлганлигини, суднинг қарори асосида тўлаш мажбурияти юклатилган зарарни ўз вақтида тўлаганда банк фоизларини ўз муддатида қоплаш имкониятига эга бўлишини, ундирилган зарар тўлиқ кредит фоизини қоплашга йўналтирилганлигини маълум қилишиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўрашди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддасига асосан, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз ишни кўришни лозим топди. 2 Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятни қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 июлдаги ПҚ-2010-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 20 апрелдаги Х-567/4-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарорга асосан Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси ва Мустақиллик шох кўчаси чорраҳасининг шимолий-ғарбий қисмида майдон ташкил этилиши муносабати билан шу ҳудудда жойлашган бинолар бузилиши кўрсатилган бўлиб, ушбу объектлар таркибига даъвогарга тегишли “Кафе” биноси ҳам киритилиб, бузилишга тушган бўлиб, ушбу ҳақда жамиятга Қарши шаҳар ҳокимининг 2016 йил 20 апрелдаги 01/56-сонли огоҳлантириш хати берилган. Даъвогарга тегишли бўлган мазкур кўчмас мулк “Баҳолаш ва консалтинг маркази” МЧЖ томонидан баҳоланиб, унинг бозор қиймати 638 767 939 сўм эканлиги қайд этилган. Даъвогарга етказилган мазкур зарар жавобгар томонидан ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар маъмурий судга мурожаат қилган. Қарши шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли бўлган бузилган “Кафе” биноси учун етказилган 638 767 939 сўм зарарни тўлаб бериш мажбурияти юклатилган. Мазкур суд ҳужжати ижроси МИБ Қарши шаҳар бўлими томонидан қисман ижро этилиб, 600 467 813 сўм 2020 йил 10 декабрда даъвогар ҳисоб рақамига ундириб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 327-моддасига мувофиқ бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Шу сабабли даъвогар суд қарори асосида бажарилиши лозим бўлган пул мажбурияти ижроси 150 кунга кечиктирилганлиги сабабли тўланмаган маблағларга нисбатан ФКнинг 327-моддасига асосан 42 841 203 сўм банк фоизини ундириш тўғрисида даъво талаби билан иқтисодий судга мурожаат қилган. 3 “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори (бундан буён матнда Пленум Қарори деб юритилади)нинг 11-бандида, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 502 045 606 сўм зарар ундиришни сўраган. ФКнинг 14-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 ноябрдаги Х-4230/11-сонли қарори билан даъвогарга Қарши шаҳар Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган умумий ер майдони 1 017,97 кв.метр бўлган савдо мажмуаси ва кафе биноларини реконструкция қилишга ҳамда 2 589,9 кв.метр ер майдонига кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини олиб боришга рухсат берилган. Ушбу қарорга асосан белгиланган ишларни бажариш учун даъвогар ТИФ “Миллий банк”дан 2018 йил 11 октябрда 2018/718-сонли кредит шартномасига асосан 2 млрд. сўм кредит олган. Жавобгар ҳисобидан даъвогарга етказилган зарар ҳисоб рақамига келиб тушган кундан яъни 2020 йил 10 декабрга қадар 502 045 606,55 сўм банк томонидан кредит фоизи ҳисобланган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Бундан ташқари, Пленум Қарорининг 5-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини 4 ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланиши, 7-бандида эса ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар, бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шартлиги назарда тутилган. Шунингдек, ушбу Пленум Қарорининг 9-бандида фоизлар тўлов тартиби, ҳисоб-китоб шакли ва ФКнинг 246-моддасидаги пул мажбуриятларини бажариш жойи ҳақидаги қоидалар тўғрисидаги шартларидан келиб чиқиб, агар қонунда ёхуд тарафлар ўртасидаги битимда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва мажбурият моҳияти ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошқа қўйилган оддий талабдан келиб чиқмаса, пул мажбурияти ҳақиқатда бажарилган вақтга қадар ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан қонуний кучга кирган маъмурий суд ҳал қилув қарори ижроси ўз вақтида таъминланмасдан даъвогарнинг қонуний манфаати бузилишига йўл қўйилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисмини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволи ва айблилик даражасини ҳисобга олиб, бузилишга тушган мол-мулк жойлашган жойдан ер берилганлигини ҳисобга олиб, ушбу даъво талабини қисман яъни 6 450 000 сўмга қаноатлантириб тўғри хулосага келган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгарга нисбатан 502 045 606 сўм зарар ундириш ҳақидаги даъво талабини тўпланган далиллар ва қонунчилик ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, уни ишончли ва мақбул далиллар асосида исботлаб берилмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этиб, тўғри хулосага келган. Чунки, ФКнинг 354-моддасида фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркин эканлиги, шартнома тузишга йўл қўйилмаслиги, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланиши назарда тутилган. ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. Биринчи инстанци суди ушбу ҳолатларни инобатга олиб, даъвогар ўз ихтиёрига кўра, кредит шартномасини тузиб, мажбурият олганлиги, жавобгарнинг кредит муносабатларига алоқаси йўқлиги сабабли даъвонинг зарарни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиб тўғри хулосага келган. 5 ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда, зарарнинг кредит билан сабабий боғланиши мавжуд эмаслиги даъво талабларида асослаб берилмаганлиги сабабли апеллция инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб тўғри тўхтамга келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари шикоят берган шахс зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “ХХХХХХХХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: К.Давлетова ҳайъат аъзолари: Ш.Махмудов Р.Хайдаров 6