Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/869 Дата решения 04.03.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367778 Claim ID 2672304 PDF Hash e1f010ac98a413e7... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 30
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
атилган жиноят иши ЖК 661-моддаси атилган жиноят иши ЖК 661 law
ЖКнинг 77-моддаси ЖКнинг 77 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
апрелдаги ажрими билан жарима жазоси ЖК 44-моддаси апрелдаги ажрими билан жарима жазоси ЖК 44 law
банди билан ЖК 62-моддаси банди билан ЖК 62 law
банди билан ЖК 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
исмидан ЖКнинг 73-моддаси исмидан ЖК 73 law
ЖКнинг 78-моддаси ЖКнинг 78 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
ФИШ айбдор деб топилган ЖК 273-моддасининг 4-қисми ФИШ айбдор деб топилган ЖК 273 4 law
шу билан бирга ФИШга ЖК 273-моддасининг 5-қисми шу билан бирга ФИШга ЖК 273 5 law
аракатларини ЖК 273-моддаси аракатларини ЖК 273 law
исмларидан ЖК 276-моддаси исмларидан ЖК 276 law
исмидан ЖК 241-моддасининг 1-қисми исмидан ЖК 241 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 5 law
аракатлари ЖК 273-моддасининг 4-қисми аракатлари ЖК 273 4 law
лиги сабабли ЖК 273-моддасининг 4-қисми лиги сабабли ЖК 273 4 law
йилган айбни ЖПК 83-моддаси йилган айбни ЖПК 83 law
исми ва 276-моддаси исми ва 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖКнинг 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖК 273 4 law
лмаганлиги сабабли у ЖПК 83-моддаси лмаганлиги сабабли у ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Икромов Биринчи босқичда раислик қилган судья: С.Мамадиев 2025 йил 4 март куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камолов, судлов ҳайъати судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Ахмедовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокатлар М.Нугманов ва В.Камолов, судланувчи ФИШ ва унинг адвокати Ш.Эргашев, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ҳукмига кўра: ХХХХХХ йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, беш нафар фарзандлари бор, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, муқаддам бир неча маротаба судланган: 1) Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2015 йил 10 июлдаги ҳукмига кўра, ЖК 105-моддасининг 1-қисми билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, 2016 йил 11 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигира уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори 2-бандига асосан жазодан озод этилган; 2) Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 10 ноябрдаги ажримига кўра, ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши ЖК 661-моддасига асосан тарафлар ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан тугатилган, ЖКнинг 77-моддасига асосан судланмаган ҳисобланади, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, ХХХХХХ-хонадонда истиқомат қилган, эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” қўлланилган бўлиб, 2024 йил 28 март кунидан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган ФИШ, ХХХХХХ йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, уч нафар фарзандлари бор, маълумоти олий, муқаддам судланган: 1) Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2009 йил 16 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 8.346.000 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўлиқ тўланган; 2) Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 11 августдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 228-моддасининг 3-қисми билан ЖК 59, 61, 62-моддалари тартибида 5.589.000 сўм жарима жазоси қолдирилган, Тошкент шаҳар судининг 2011 йил 22 апрелдаги ажрими билан жарима жазоси ЖК 44-моддасига асосан 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 3) Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2016 йил 22 январдаги ҳукмига кўра, ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ЖК 62-моддасига асосан 1 йилу 8 ой 24 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган; 4) Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2016 йил 2 мартдаги ҳукмига кўра, ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2017 йил 21 апрелдаги ажримига кўра, жазонинг ўталмаган 1 йилу 7 ой 15 кун қисмидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган, ЖКнинг 78-моддаси тартибида судланганлик ҳолати тугалланган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ХХХХ-уйда истиқомат қилган, эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” қўлланилган бўлиб, 2024 йил 28 март кунидан 3 буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган ФИШ га, нисбатан чиқарилган ҳукм устидан судланувчи ФИШнинг адвокати М.Нугманов ва судланувчи ФИШнинг адвокати Ш.Эргашев томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан 1-1008-2402/869-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ҳукми билан ФИШни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми, 273-моддаси 5-қисми, 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, ЖК 273-моддасининг 4-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 11 (ўн бир) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан, гиёҳвандлик ва токсикоманиядан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо муддати 2024 йил 28 март кунидан бошлаб ҳисоблаш белгиланган. Судланувчи ФИШга Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,273-моддасининг 5-қисми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ, жазо муддати 2024 йил 28 март кунидан бошлаб ҳисоблаш белгиланган. Ашёвий далил деб топилган экспертизадан сўнг қолган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган 0,42 грамм “a-pvp” гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган Жиноят иши бўйича Чилонзор тумани суди ашёвий далилларни сақлаш хонасига топширилган 4 дона чекиш учун мослама, 2 дона газ баллончаси, стрип пакетлар, 46 дона “Сталин шоп” наклейкалари, 15 дона “Куки шоп” наклейкалари, сариқ рангли лента, 4 дона майнинг аппарати тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган. Суд ҳукмига кўра, судланувчи ФИШ кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш орқали моддий даромад топиш мақсадида, 2024 йил 25 март куни ўзининг яшаш манзили бўлган Чилонзор тумани, 1-мавзеси 55-уй 11-хонадонга мижоз сифатида келган таниши М.Варанга “а-PVP” номли гиёҳвандлик воситасини 950.000 сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни пластик картасига кўчириб олишга эришиб, интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситасини буюртма қилиб, унга келган геолокацияни М.Варанга юбориб, жиноятга ФИШни жалб қилиб ва уни ёрдамида М.Вараннинг буюртмасига асосан сотиб олинган гиёҳвандлик воситаси жойлашга жойни топишига ва гиёҳвандлик воситасини олишига ёрдам бериши учун юбориб, ўз навбатида ФИШ геолокация бўйича манзилга М.Варан билан бирга бориб ва гиёҳвандлик воситаси яширилган жойни аниқлаб, М.Варан яширин жойдан гиёҳвандлик воситасини топишига ёрдам бериб, у билан бирга ФИШнинг уйи яқини, яъни Чилонзор туманида жойлашган “Новза” метро бекати яқинидаги “Корзинка.уз” савдо мажмуаси олдида ФИШ билан учрашиб, биргаликда кетишаётганида Тошкент шаҳри бўйлаб гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш бўйича ўтказилаётган тадбир давомида тўхтатилиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, М.Вараннинг шими олд ўнг кичик чўнтагидан ФИШдан сотиб олган бир дона яшил рангли полиэтилен пакетга ўралган оқ рангдаги кукунсимон модда мавжудлиги, ФИШнинг эгнидаги шими ўнг чўнтагида ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаб келаётган полиэтилен пакетга ўралган оқ рангдаги кукунсимон модда мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-Криминалистик марказининг 2024 йил 26 мартдаги №1313-сонли хулосасига кўра, М.Варандан олинган модда таркибида оғирлиги 0,44 граммни ташкил қилган “а-PVP” моддаси мавжудлиги аниқланган. Судланувчи ФИШ кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаб келиб, 2024 йил 25 март куни соат 21:00ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Новза” метро бекати яқинидаги “Корзинка.уз” савдо мажмуаси олдида ФИШ ва М.Варан билан учрашиб, биргаликда кетишаётганида Тошкент шаҳри бўйлаб гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш бўйича ўтказилаётган тадбир давомида тўхтатилиб, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ФИШнинг эгнидаги шими ўнг чўнтагида ўтказиш мақсадини кўзламасдан сақлаб келаётган полиэтилен пакетга ўралган оқ рангдаги кукунсимон модда мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-Криминалистик марказининг 2024 йил 26 мартдаги №1314-сонли хулосасига кўра, ФИШдан олинган модда таркибида оғирлиги 0,44 граммни ташкил қилган “а-PVP” моддаси мавжудлиги аниқланган. Бундан ташқари, судланувчи ФИШ гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, тарқатиш орқали моддий даромад топиш мақсадида, ўзи истиқомат қилиб келган Чилонзор тумани, 1-мавзеси 55-уй 11-хонадонида бангихона ташкил қилиб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш, сотиб олиш бўйича унга мурожаат қилган мижозларга гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни тарқатиш ҳамда уларнинг ушбу моддаларни истеъмол қилиши учун мунтазам равишда шароит яратиб бериб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласи бўйича 2024 йил 25 март куни ўтказилган тадбир жараёнида хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бир неча қўлбола ишланган гиёванд воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун мўлжалланган ускуналар, гиёванд воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни ўраб сотиш учун мўлжалланган бўш полиэтилен пакетлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги гиёванд моддаларни сотиш учун мўлжалланган сайтларга ҳавола қилувчи QR-код туширилган реклама суратлари аниқланиб, тегишли тартибда холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Адвокат М.Нугманов апелляция шикоятида, ФИШ айбдор деб топилган ЖК 273-моддасининг 4-қисми бўйича унинг айбдорлиги иш ҳужжатларида бирор-бир аниқ далил-исботлар билан тасдиқланмаганлигини, айблов фақатгина гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган М.Вараннинг кўрсатмаси ва тергов органининг тахминига асосланганлигини, тергов жараёнида ФИШнинг кўрсатмаларини инкор қилиш борасида ҳеч қандай тергов ҳаракатлари ўтказилмаганлигини, хонадонни кўздан кечириш вақтида олинган шиша найчалардаги бармоқ излари кимларга тегишли эканлигини аниқлаш учун тегишли экспертизалар ўтказилмасдан, ФИШга айб эълон қилинганлигини,шу билан бирга ФИШга ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан айблашда М.Вараннинг гиёҳванд воситасини харид қилиш учун ФИШни пластик картасига 950.000 сўм пул ташлаб берганлиги ҳақидаги кўргазмасига асосланганлигини, бироқ ФИШ ўз кўрсатмасида М.Варанга гиеҳвандлик воситасини сотиб олиб бермаганлигини, у томонидан ташланган пулларнинг 750.000 сўм миқдори у айтган пластик картага ташлаб берилганлигини, бироқ бу ҳолат далил бўлмаслигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгартириб, ФИШнинг ҳаракатларини ЖК 273-моддасининг 4, 5қисмларидан ЖК 276-моддасининг тегишли қисмига қайта малакалаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Адвокат Ш.Эргашев апелляция шикоятида, жиноят иши бўйича ФИШга айблов ҳукми чиқариш учун бирор-бир объектив далил мавжуд эмаслигини, фақатгина аризачи М.Вараннинг кўрсатмаси асос қилиб олинганлигини, биринчи инстанция суди ҳукмда “шахсан ФИШ М.Варан билан гиёҳвандлик воситасини сотиш ҳақида келишмаган, ФИШ билан М.Варандан олинган пул маблағларини ўзаро бўлишмаган, бирор-бир моддий манфаат кўзламаган, ФИШ унга М.Варанга гиёҳвандлик воситасини топишга ёрдам беришини сўраган, гиёҳвандлик воситаси яширилган жойни топишда ёрдам бериб, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотишда ёрдамчилик қилиб, бажарувчи бўлган” деб кўрсатилганлигини, судланувчи ФИШ судда ФИШга, М.Варанга гиёҳвандлик воситасини топишга ёрдам беришини ҳамда гиёҳвандлик воситасини яширилган жойни топишда ёрдам бериши ҳақида айтмаганлигини баён қилганлигини, шунингдек М.Варан ўз кўрсатувларида ФИШ гиёҳванд воситаси жойлашган манзил локациясини ФИШнинг телефонига ўтказиб берганлигини, локация бўйича манзилни ФИШ телефони орқали топиб боришганлигини ҳамда гиёҳванд воситасини ФИШ топиб, унга берганлигини баён қилганлигини, ваҳоланки тезкор тадбирда ФИШнинг ёнидан оддий клавишли телефон аппарати бўлганлигини, бироқ тергов органи томонидан судланувчилар ва М.Вараннинг телефонлар кўздан кечирилмаганлигини, биринчи инстанция суди ФИШга айблов ҳукми чиқаришда суд мажлисида текширилган далилларга асосланмасдан, дастлабки тергов ҳаракатларида тўпланган далилларга асосланиб ҳукм чиқарганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳукмини ФИШга оид қисмини ўзгартириб, ФИШнинг жиноий ҳаракатларини ЖК 28,273-моддасининг 5-қисмидан ЖК 241-моддасининг 1-қисмига қайта малакалаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанциясида судланувчи ФИШ, дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, шикоятни қўллаб қувватлаб, Мехмет Варан билан тўрт ой олдин танишганлигини, аслида ўзи “скорис” гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишини, ўша куни Мехмет Варан келишидан олдин уйда Одил билан бўлганлигини, унга Варан қўнғироқ қилиб дори олиб беришини айтганлигини, у “йўқ” деб жавоб берганлигини, сўнг ундан “нархини билиб бер” деб айтганлигини, шунда у телеграм ботдан билиб айтганлигини, у унинг картасига пул ташлаганлигини, уйида бўлган вақтида биринчи Одил чиқиб кетганлигини, сўнг пастда Одил билан Варан кўришиб, Юнусобод туманига кетишганлигини, ундан олдин Варан келиб тўсатдан дори олиб беришини айтганлигини, картасига пулларни ўзи ўтказиб берганлигини, уйини кўздан кечириш вақтида уйидан тарози топишганлигини, ушбу тарози тилла ўлчаш учун мўлжалланганлигини, тергов давомида терговчи ушбу тарозини экпертиза қилмаганлигини, Одилга у бирор маротаба гиёҳвандлик моддаси бермаганлигини, тергов даврида унга тазйиқ ўтказишганлигини, ушбу ҳолатларни инобатга олиб, унинг ҳаракатларини гиёҳвандлик воситалари сотиш ёки ўтказиш бўлмаганлиги сабабли, унга енгиллик беришни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанциясида судланувчи ФИШ, дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, шикоятни қўллаб қувватлаб, айбига қисман иқрорлиги, яъни олдидан бир дона зардекс дориси чиққанлигини, у анча йилдан буён дори истеъмол қилишини, ўша куни Мехмет билан Юнусобод туманига бирга борганлигини, сабаби унинг ҳам йўли ўша томонда бўлганлигини, йўлда кетаверишида Мехмет билан “Қозоғистон” кинотеатрига боришганлигини, у ерда улар дўконга кириб чиқишганлигини, сўнг йўлда Мехмет скорис дорисини ўзи топиб олганлигини, у унга умуман ёрдам бермаганлигини, локация орқали топганлигини, локация Мехметнинг телефонида бўлганлигини, унинг сенсорли телефони бўлмаганлигини, унда кнопкали оддий телефон бўлганлигини, сўнг у кетмоқчи бўлиб такси тўхтаётган вақтида Мехмет уни ҳам олиб бориб қўйишини айтганлиги, шунда у билан бирга борганлигини, бироқ унга гиёҳвандлик воситасини топиб бермаганлигини, ўша куни йўли бўлганлиги учун у билан бирга борганлигини, бировга гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсади бўлмаганлигини, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанциясида гувоҳ М.Варан, дастлаб берган кўрсатувларини тасдиқлаб, ФИШни 2023 йилнинг ноябрь ойидан буён танишлигини, бир дўсти орқали танишганлигини, бироқ у гиёҳвандлик воситаларини чекмаслигини, ФИШнинг ноқонуний ишларини кўриб, Чилонзор ИИО ФМБга мурожаат қилганлигини, 2024 йил 25 март куни ФИШ билан гаплашиб, скорис гиёҳвандлик воситаси кераклигини айтганлигини, шунда ФИШ картасига пул ташлашини айтганлигини ва унинг картасига 950.000 сўм ташлаб берганлигини, кейин ИИБ ходими билан унинг ёнига борганлигини, сўнг ФИШ гиёҳванд воситаси турган жойни тушунтирганлигини ва у билан Одилни юборганлигини, айтилган жойга боришган вақтларида Одил қидирганлигини, унинг иккита телефони бўлганлигини, биттасига “wifi” ёқишни сўраганлигини, сўнг ёқиб берганлигини ва у айтилган жойдан моддани топиб берганлигини, бироқ унинг 950.000 сўм пуллари қайтмаганлигини билдириб, кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраб берган хулосасини, судланувчи ФИШ ва унинг ҳимоячиси адвокатлар М.Нугманов ва В.Камоловнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги, судланувчи ФИШ ва унинг адвокати Ш.Эргашевнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятларидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмининг ФИШга оид қисмини ўзгартиришни ва адвокат М.Нугманов томонидан келтирилган шикоятни қисман қаноатлантиришни, адвокат Ш.Эргашевнинг шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. ФИШ ва ФИШнинг жиноят содир этишдаги айби гувоҳларнинг кўрсатувлари, тезкор тадбир ўтказиш, кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённомалар, пул маблағларини кўздан кечириш ҳамда тезкор тадбирда фойдаланиш учун шартли харидорга топшириш баённомаси ва фото жадвали, ихтиёрий топширилган ашёни кўздан кечириш ва олиб қўйиш ҳақида баённомалари, хонадонни кўздан кечириш баённомаси, суд кимёвий экспертизалар хулосалари, суд наркология экспертизасининг хулосалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан ФИШнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми ва 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилган бўлса-да, бироқ унинг ҳаракатлари ЖК 273-моддасининг 4-қисми билан нотўғри малакаланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 26-бандида, “Бангихонани ташкил қилиш деганда, (ЖК 273-моддасининг тўртинчи қисми), уни тузишга қасддан қаратилган ҳаракатлар, масалан, турар-жой ёки нотурар-жой қидириш, сотиб олиш ёки ижарага олиш, уни таъмирлаш, ҳар хил ускуналар билан жиҳозлаш ишларини молиялаш ва кейинчалик бир неча шахс томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун фойдаланиш мақсадида содир этилган шунга ўхшаш ҳаракатлар тушунилиши лозим. Бангихонани ташкил этиш жинояти уни тузишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Бангихона сақлаш деганда, унинг ишлаб туришига қаратилган, яъни гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун ажратилган ва (ёки) мослаштирилган жойдан мақсадли фойдаланиш, бинодан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш бўйича қасддан содир этилган ҳаракатлар (ижара ҳақини тўлаш, мижозлар қатновини тартибга солиш, қўриқлашни таъминлаш ва ҳ.к.) тушунилиши лозим. Қонун мазмунига кўра, бангихона сақлаш жинояти фақат бундай жойдан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун ҳақиқатда фойдаланилган бўлсагина, тугалланган ҳисобланади. Бунда айбдор ғараз ёки бошқа мақсадни кўзлаганлиги аҳамият касб этмайди” деб тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи ФИШнинг истиқомат қилиб келган хонадони кўздан кечирилганда, бир неча қўлбола ишланган гиёванд воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш учун мўлжалланган ускуналар, гиёванд воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни ўраб сотиш учун мўлжалланган бўш полиэтилен пакетлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги гиёванд моддаларни сотиш учун мўлжалланган сайтларга ҳавола қилувчи QR-код туширилган реклама суратлари аниқланиб, расмийлаштириб олинган бўлса-да, бироқ ушбу ашёлар унинг бангихона ташкиллаштирганлигидан далолат бермайди. Бундан ташқари, судланувчи ФИШнинг ўзи ҳам гиёҳвандлик касаллигига йўлиққан бўлиб, хонадонида мазкур ускуналар орқали шахсан ўзи ҳам истеъмол қилиб келган. Шу боис, судлов ҳайъати Пленум қарори талабидан келиб чиқиб, судланувчи ФИШнинг ҳаракатларида бангихона ташкиллаштириш аломати йўқлиги сабабли ЖК 273-моддасининг 4-қисми билан қўйилган айбни ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан айбсиз деб топишни ва реабилитация қилишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди томонидан ФИШнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,273-моддаси 5-қисми билан тўғри квалификация қилган. Апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, ФИШнинг содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини у ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ва етарли бўладиган миқдорда қилмишига яраша адолатли жазо тайинлаб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди ҳамда ЖК 273моддасининг 5-қисми ва 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан тайинланган жазоларни аслича қолдиришни лозим деб топади. Апелляция инстанцияси суди, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, ФИШнинг содир этган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, қонун санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини у ахлоқан тузалиши, янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ва етарли бўладиган миқдорда қилмишига яраша адолатли жазо тайинлаб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Апелляция инстанцияси, адвокатлар М.Нугманов ва Ш.Эргашевнинг судланувчиларнинг айбдорлиги асосланган далиллар билан тасдиқланмаганлиги, гувоҳ М.Вараннинг кўрсатмаси бўйича айблов эълон қилинганлиги ҳақидаги ва шу мазмундаги апелляция шикоятларидаги важларига, бундан ташқари судланувчилар ФИШ ва М.Нугмановнинг «ушбу гиёҳвандлик моддасини ҳеч кимга сотиш ниятлари бўлмаганлиги, ўзларининг истеъмоли учун сотиб олишганлиги» ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларини тўла ишончга сазовор эмас деб, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга баҳо бериб танқидий баҳолайди, чунки ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 18-бандида, “Гиёҳвандлик воситаси, уларнинг аналоглари, психотроп моддани муайян миқдорга мансублиги масаласини ҳал этиш суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг ваколатига тегишли бўлиб, улар бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига иловаларда кўрсатилган миқдорларга амал қилишлари зарур”лиги, 25-бандида эса “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги ва ҳ.к.лар кириши, иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖКнинг 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак”лиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Қонун мазмунига кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни ҳақ эвазига ёки текинга ҳар хил усулда тарқатиш тушунилади, харидор билан муайян келишувнинг мавжуд бўлиши, уларни истеъмол қилмайдиган шахс томонидан тайёрланиши, қадоқланиши, шахсда мазкур моддаларни ўтказишга қасди мавжудлигидан далолат беради. Апелляция инстанцияси суди юқоридаги келтириб ўтилган важларни юқорида қайд этилган қонун ва пленум қарорининг раҳбарий тушунтиришлари ҳамда жиноят иши бўйича тўпланган, текширилган далиллар мажмуи билан тўлиқ рад этади. Шу билан бирга, судланувчилар ФИШ ва ФИШнинг ўта оғир жиноят содир этганлигини, содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини ҳамда иш ҳолатларини инобатга олиб, апелляция инстанция суди судланувчиларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди биринчи босқич судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 49726 ва 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ҳукмнинг ФИШга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ҳукмнинг ФИШга оид қисми ўзгартирилсин. Судланувчи ФИШга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 4-қисми билан қўйилган айбловда унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли у ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан айбсиз деб топилсин ва реабилитация қилинсин. Унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисми билан 10 (ўн) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ФИШга узил-кесил ўташ учун 10 (ўн) йилу 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгилансин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. 12 Адвокат М.Нугмановнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин, адвокат Ш.Эргашевнинг шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ЖПКнинг 510-512-моддлари тартибида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов