← Назад
Решение #83354 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 42 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: М.Абидов
Биринчи инстанция суди
судьяси: Ф.Абдушукуров
АЖРИМИ
2025 йил 4 март куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья О.Илхомжоновнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Эргашев ва
М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Олимовнинг
котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори Ш.Шарипов, судланувчи М.Юсупов ва унинг ҳимоячиси
адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2025 йил 29 январь кунидаги ҳукмига кўра судланган
Юсупов Маъмурбек Махаматали ўғли (Yusupov
Ma’murbek Maxamatali o’g’li), 09.02.1994 йилда Андижон
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, бўйдоқ, маълумоти ўрта,
ёлланма ишчи, муқаддам судланган: жиноят ишлари
бўйича Булоқбоши туман судининг 12.09.2018 йилдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,169-моддаси 2-қисми “г” банди билан 3 йил озодликни
чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишари бўйича
Булоқбоши туман судининг 10.02.2021 йилдаги
ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
481-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 3 ой
озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари
бўйича Когон туман судининг 29.08.2022 йилдаги
ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддасига асосан ўталмай қолган 8 ой 11 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилинган, Андижон вилояти,
Булоқбоши тумани, Шарқ Юлдузи МФЙ, Кўкча кўчаси,
41-уйда истиқомат қилган, иш бўйича эҳтиёт чораси
сифатида 2024 йил 7 ноябрь кунидан қамоқда
сақланаётганга
нисбатан 1-1010-2401/784-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга
судланувчи М.Юсупов томонидан келтирилган апелляция шикоятини
жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
29 январь кунидаги ҳукмига кўра, Юсупов Маъмурбек Махаматали ўғли
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
айбли деб топилиб, унга шу модда билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ ва
жазони ўташ муддати 2024 йил 7 ноябрдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган.
Манфаатдор тарафларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий
ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи М.Юсупов 2024 йилнинг
24 август куни соат 16:45 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, ТХАЙ
кўчасида жойлашган, Водий автотураргоҳи орқали пиёда ҳаракатланиб
кетаётган вақтида, ушбу жойда турган, давлат рақами белгиси
40 М 439 ZA бўлган “KIA” русумли автомашинада, эгаси - Деҳқонов
Авазбек Хусанжон ўғли ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, автомашина
салон қисмида бўлган қиймати 2.000.000 сўмга тенг “РОСО” русумли уяли
алоқа воситасини яширин равишда талон-торож қилиб, сўнг Қўйлиқ
деҳқон бозорида телефон савдоси билан шуғулланадиган Исмоилов
Мохиржон Бахтиёр ўғлига, ушбу телефон аппарати гўёки унинг ўзига
тегишли эканлигини маълум қилиб, 1.400.000 сўм эвазига сотиб юбориб,
сотувдан тушган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Судланувчи М.Юсупов апелляция шикоятида, унинг қилган ишидан
пушаймонлигини, оилада ягона боқувчилигини, жабрланувчига етказилган
моддий зарар тўлиқ қопланганлигини ва ишдаги бошқа енгиллаштирувчи
ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди иш бўйича судья М.Абидовнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини,
судланувчи М.Юсупов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг
келтирилган шикоятни қувватлаб берган фикрларини тинглаб, шикоятдаги
важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб,
қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага
келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Хусусан, судланувчи М.Юсуповнинг биринчи инстанция суди
давомида айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари,
унинг айби, жабрланувчининг аризаси, нарсани олиш, кўздан кечириш
баённомалари, ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган 1 дона ДВД
дискни ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарор ҳамда жиноят
ишида тўпланган бошқа асосли далиллар йиғиндиси билан ўз исботини
тўлиқ топган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан М.Юсуповнинг
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди М.Юсуповга жазо тайинлашда, Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
Қароридаги тушунтиришларга риоя қилган ҳолда, унинг айбига тўлиқ
иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган
зарарнинг қопланганлигини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилган
модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб,
тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси 2-қисмига мувофиқ,
жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом
эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар
янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Судлов ҳайъати, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасини, М.Юсуповнинг илгари қасддан содир қилган
жинояти учун судланиб, яна қасддан янги шу турдаги жиноятни содир
қилганлигини, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг
жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас
деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан ЖКнинг 57, 72-моддаларини
қўллаб, жазони янада енгиллаштиришни мақсадга мувофиқ эмас деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
29 январь кунидаги Юсупов Маъмурбек Махаматали ўғлига нисбатан
чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар судига тафтиш
тартибида протест билдиришга ёки шикоят беришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
/имзо/
О.Илхомжонов
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
Ф.Эргашев
/имзо/
М.Абидов
Аслига тўғри, судья:
Қ И Л Д И: