Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/78 Дата решения 04.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 366645 Claim ID 2721765 PDF Hash 8364e43b32c8a6d4... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 2 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конститциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конститцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 109 2 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил март ойининг 04 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи С.Абдуллаева ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position” адвокатлик бюроси адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан айбланган, Абдуллаева Ситора Аброр қизига нисбатан 1-1006-2501/77-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абдуллаева Ситора Аброр қизи (Abdullayeva Sitora Abror qizi), 2005 йи 15 сентябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, турмушга чиқмаган, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Мустақиллик МФЙ, 2-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи С.Абдуллаева, 2024 йил 24 ноябрь куни, соат 22:30ларда, акаси А.Абдуллаев билан яқин муносабатларга киришиб юрган ва ушбу муносабатларни узишга ҳаракат қилган С.Нуралиева билан гаплашиб олиш мақсадида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота маҳалласи, 6-уй, 30хонадонга келиб, ўзи ва акаси А.Абдуллаевнинг ашёларини йиғиштириш давомида С.Нуралиева билан оғзаки жанжаллашиб, қўлида бўлган стакан билан унинг юз соҳасига бир марта уриб, тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 02 декабрдаги 8542-ХКур-сонли хулосасига кўра, С.Нуралиевада чап қош соҳаси эзилиб йиртилган яраси жароҳати аниқланиб, оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа вақт, яъни олти кундан кўп, аммо йигирма бир кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи С.Абдуллаева суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 02 декабрь куни акаси А.Абдуллаевдан севиб қолган ва бирга яшаган С.Нуралиеванинг бошқа шахслар билан ишқий мазмунда ёзишиб юргани ва у билан ажрашмоқчи эканини эшитиб, А.Абдуллаев С.Нуралиевага анча ҳаражат қилиб қўйганлиги, уни ишга жойлаганлиги, ижарага хонадон топиб бериб, ижара ҳақини ҳам ўзи тўлаб келаётгани сабабли, ушбу ҳолатдан жаҳли чиқиб, С.Нуралиева билан гаплашиб олиш ва ўзига ҳамда акаси А.Абдуллаевга тегишли нарсаларини олиб кетиш мақсадида Чилонзор туманидаги ижара хонадонига борганлиги, шунда С.Нуралиевага қўнғироқ қилганлиги, аммо С.Нуралиева унинг қўнғироқларига жавоб бермаганлиги, эшикни тақиллатганида ҳам очмаганлиги, сўнгра бир нотаниш аёл эшикни очиб, хонадонда ҳеч ким йўқлигини айтганлиги ва ишонмаса кириб кўриши мумкинлигини айтганида, хонадонга кирганлиги ва С.Нуралиеванинг синглиси билан уйда ўтирганини кўрганлиги, сўнгра С.Нуралиевадан нима сабабдан акасининг қадрига етмаётгани, А.Абдуллаев унга анча ҳаражат қилганлиги, ишга жойлаб қўйганлиги, уйланиш ниятида бўлгани ҳақида айтганида, С.Нуралиева унга қўпол муносабатда бўлиб, ҳақорат қилганлиги, сўнгра у ҳам С.Нуралиевани ҳақорат қилганлиги, шу пайт хонадонга акаси А.Абдуллаев келиб қолиб, уларни ажратиб ва С.Нуралиевани тинчлантириш мақсадида ётоқхонага олиб кириб кетганлиги, шундан сўнг нарсаларини йиғаётганида, С.Нуралиева унга тегишли буюмларни ишлатганини кўриб жаҳли чиққанлиги, С.Нуралиев ётоқхонадан чиққач, унга сумкасини отиб юборганлиги, сўнгра бир-бирлари билан сочларини юлишиб уришиб кетишганлиги, уларни А.Абдуллаев ва хонадон эгаси бўлган аёл ажратиб қўйганлиги, сўнгра хонадондан чиқиб кетаётганида, С.Нуралиева ҳолат юзасидан “102” махсус рақамига хабар берганлиги, воқеа куни С.Нуралиевага стакан отмаганлиги, ҳозирда С.Нуралиева билан ўзаро келишиб олганлиги, содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.. Судланувчи С.Абдуллаева айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи С.Нуралиева суд мажлисида, 2024 йил 24 ноябрь куни синглиси С.Хамраева билан ижара хонадонида бўлган вақтида, хонадонга кейинчалик шахсини билган С.Абдуллаева ва Д.Мухамедовалар келишганлиги, уларни хонадон эгаси ичкарига киритганлиги, шунда С.Абдуллаева унга қарата нима сабабдан акаси А.Абдуллаевни ўйин қилганини, А.Абдуллаев унга уйланмоқчи бўлганини айтганлиги, сўнгра улар ўзаро гап талашиб кетишганлиги, С.Абдуллаева унга ташланиб, сочидан юлганлиги, хонадон эгаси уларни ажратиб қўйганида, С.Абдуллаева бокал олиб чиқиб, ушбу бокални унга қарата отганлиги, бокал унинг бошига сал тегиб ўтганлиги, С.Абдуллаева ундан акаси А.Абдуллаевнинг ҳаражатларини қоплаб беришини ва хонадондан чиқиб кетишини талаб қилганлиги, шунда С.Абдуллаевага масалани жанжалсиз, тинч йўл билан ҳал қилишни таклиф қилганида, С.Абдуллаева қўли билан унинг ўнг кўз соҳасига урганлиги, натижада қоши ёрилганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан “102” махсус рақамига қўнғироқ қилиб хабар берганлиги ва С.Абдуллаева хонадондан чиқиб кетганлиги, С.Абдуллаева билан таниш бўлмаганлиги, аммо у ҳақда эшитганлиги, ҳақиқатдан ҳам С.Абдуллаеванинг акаси А.Абдуллаев билан бир оз муддат яқин муносабатларда бўлишганлиги, бироқ кейинчалик муносабатлари келишмасдан, ажралишга қарор қилишганлиги, ҳозирда судланувчи С.Абдуллаевага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, С.Абдуллаевага енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, С.Абдуллаеванинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи С.Абдуллаевага Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” банди диспозициясида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан шахснинг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсадан қурол сифатида фойдаланиб, уриб-дўппослаб, енгил тан жароҳати етказишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Суд терговида аниқланган ҳолатларга кўра, С.Абдуллаева, акаси А.Абдуллаев билан яқин муносабатларга киришиб юрган ва ушбу муносабатларни узишга ҳаракат қилган С.Нуралиева билан гаплашиб олиш мақсадида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота маҳалласи, 6-уй, 30хонадонга келиб, ўзи ва акаси А.Абдуллаевнинг ашёларини йиғиштириш давомида С.Нуралиева билан оғзаки жанжаллашиб, қўлида бўлган стакан билан унинг юз соҳасига бир марта уриб, тан жароҳати етказган. Яъни, мазкур жанжалнинг келиб чиқишига А.Абдуллаев ва жабрланувчи С.Нуралиеванинг муносабатлари сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 9-сонли Қарори 13-бандида, Судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари керак. Жумладан, оилада, уйда қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисми тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Башарти, шахс ўз ҳатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилинади ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолатларда суд, воқеа куни жанжал С.Абдуллаева томонидан жабрланувчи С.Нуралиева акаси А.Абдуллаев билан муносабатларига чек қўймоқчи бўлгани сабабли юзага келганлигини, жанжал хонадон ичида бўлиб, айнан С.Нуралиевага қаратилганини, атрофдагилар С.Абдуллаева ва С.Нуралиеваларни икки бор ажратиб қўйишганида, улар атрофдаги ажратган шахсларга қаршилик кўрсатишмаганлигини эътиборга олиб, судланувчи С.Абдуллаеванинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” бандидан, қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 2-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи С.Абдуллаевага жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, қасддан жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, С.Абдуллаеванинг жабрланувчи С.Нуралиева билан ярашиб олганини ва жабрланувчи судланувчига нисбатан енгил жазо тайинлашни сўраганини эътиборга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, жабрланувчи С.Нуралиеванинг судланувчи С.Абдуллаевага нисбатан моддий даъвоси йўқлигини инобатга олади. Бундан ташқари суд, жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилиб, таққослаш далолатномасида қайд қилинган Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ашёвий далилларни сақлаш хонасига суриштирувчи лейтенант С.А.Аминов томонидан топширилган бир дона стаканни қонунда белгиланган тартибда йўқ қилишни ва бир дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конститциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд 6 Қ И Л А Д И: Абдуллаева Ситора Аброр қизи (Abdullayeva Sitora Abror qizi) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Абдуллаева Ситора Аброр қизига Ўзбекистон Республикаси ЖК 109моддасининг 2-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. С.Абдуллаева озодликни чеклаш жазосини Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Мустақиллик МФЙ, 2-уйда кечқурун соат 21:00 дан эрталаб соат 08:00 га қадар ўташ белгилансин. С.Абдуллаеванинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш С.Абдуллаеванинг яшаш жойи бўйича Тошкент вилояти, Тошкент тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. С.Абдуллаеванинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Мустақиллик МФЙ, 2-уйни ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. С.Абдуллаева озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг С.Абдуллаевага нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи С.Нуралиева жиноят оқибатида етказилган моддий зарардан воз кечганлиги ва шу мазмунда судга ариза тақдим қилгани эътиборга олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилиб, таққослаш далолатномасида қайд қилинган Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ашёвий далилларни сақлаш хонасига суриштирувчи лейтенант С.А.Аминов томонидан топширилган бир дона стакан қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинсин ва бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига 7 асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкума, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Сабиров