Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/220 Дата решения 04.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 371439 Claim ID 2734687 PDF Hash 4ae88964730f0266... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилда ЖПКнинг 221-моддаси йилда ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
йилган ЖКнинг 169-моддаси йилган ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПК 5861-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 5861 law
збекистон Республикаси ЖК 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
ЖКнинг 62-моддаси ЖКнинг 62 law
ЖКнинг 572-моддаси ЖКнинг 572 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил 04 март куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди саёр суд мажлисида "3-чарх Камолон" МФЙ биносида, судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Хужаев ва унинг ҳимоячиси – «МММ HIMOYA» адвокатлик бюроси адвокати М.Каримовнинг иштирокида Хужаев Уткиржонга оид 1-1006-2502/220-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Хужаев Уткиржон ххх (XUJAYEV UTKIRJON ХХХ) 1976 йил 20 декабрда Сирдарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, оилали, 3 нафар фарзандли, маълумоти олий, “HI TECH HOUSE PBK” ПБК рахбари, 2 гурух ногирони, муқаддам судланмаган, рўйхат бўйича Тошкент шаҳар, Сергили тумани, Чош-тепа кўчаси 161а-уйда яшаган, 07.11.2024 йилда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, 08.11.2024 йилда озод этилган, 20.11.2024 йилда эхтиёт чораси тариқасида «муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат» қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “б,д” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи У.Хужаев Чилонзор тумани, 1-мавзе, Арнасой кўчаси, кўп қаватли 5а-уйда “HI TECH HOUSE PBK” МЧЖ ташкил қилиб, мазкур кўп қаватли хонадонни 26.09.2022 йилда топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олиб, шу кунга давир электор ускуналарни шартномасиз, электр хисоблагич ўрнатмасдан, ўзбошимчалик билан электр энергиясидан яширин равишда ноқонуний фойдаланиб келган. Мазкур холат юзасидан “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 07.06.2024 йилда №26294-0000200 сонли далолатнома расмийлаштирилган. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ Чилонзор туман электр таъминоти корхонасининг 01.11.2024 йилдаги №25/40 сонли маълумотномасига кўра, судланувчи У.Хужаев 62.942.400 сўмлик энергия ресурслари талон-тарож қилганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида судланувчи У.Хужаев эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у 26.09.2022 йилда Чилонзор тумани, 1-мавзе, Арнасой кўчаси, 5а-уйни топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан олганлиги, ушбу хонадонга электр ўтказгичлар ўтказиб бўлинган бўлганлиги, яъни у уйни тайёр холатда қабул қилиб олганлиги, 07.06.2024 йилда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ходимлари келишиб, 100.000.000 сўмлик энергия ресурслари талон-тарож қилганлигини айтишганлиги, у норози бўлиб қайта ҳисоб китоб қилинганинда №26294-0000200 сонли далолатнома расмийлаштирилиб, ушбу сумма 62.942.400 сўмга ўзгарганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан; Суд мажлисида сўралган гувоҳ А.Абдуманноповнинг 07.06.2024 йилдда Чиланзор туманиддаги қонунга хилоф равишда электр тармоғига уланган холатларни аниқлаш юзасидан рахбарият томонидан кўрсатма бўлганлиги, шу сабабли хамкасби О.Шокиров билан бирга Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Арнасой кўчаси 5а-уй яъни кўп қаватли уйга келиниб, текширилган вақти электор тармоғига тўғридан-тўғри электор хисоблагичсиз уланган холатларни аниқлашганлиги, яъни лифт, компрессор насос,кўча ёриткич чироқлари 27 та лед лампалар, қоровул хонасидда музлаткич, аристон, телевизор, совуткичлар аниқланганлиги, ушбу ускуналарни аниқлаганлик холати юзасидан “HI TECH HOUSE PBK” МЧЖ қоровули Я.Х.Шариповни чақиртириб, унинг иштирокида аниқланган ускуналарни қуввати хисоблаганда жаъми учкуналар қуввати 9,4 кВт эканлиги аниқланганлиги, сўнг шу хақда №26294-0000200 рақамли далолатнома тузилиб, иштирокчиларга имзолатилганлиги,.сўнг ушбу далолатнома нусхаси Я.Х.Шариповга имзо қўйдирилиб, топширилганлиги, сўнг мазкур далолатномани рахбариятга топширишганлиги, сўнг улар қувватларни қайта хисоб китоб қилиб, МЧЖга тақдим этилганлиги ҳақидаги кўрсатувлари билан; Суд мажлисида сўралган гувоҳ Я.Шариповнинг HI TECH HOUSE PBK” ПБК МЧЖда қоровул лавозимига 2022 йил май ойидан ишга қабул қилинганлиги ва шу вақтдан то хозирги кунга қадар мазкур лавозимда ишлаб келиши, иш вазифаларига бириктирилган худдуддаги моддий қийматдаги нарсаларни қўриқлаш ва озодалигини қараб туриш ва шу каби масалалар кириши, 2022 йил сентябр ойларида МЧЖ Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Арнасой кўчяаси 5а-уйни ўз хисобига олиб хизмат кўрсата бошлаганлиги, шу сабабли у хам мазкур уйда қоровуллик қила бошлаганлиги, у келган вақти қоровул хонаси мавжуд бўлмаганлиги ва шу сабабли МЧЖ унга қоровул хонасини қуриб бериб ичидаги электор анжомларини ўтказиб 2023 йил ноябр октябр ойларида фойдаланишга топширганлиги, 07.06.2024 йилдда туман электор тармоқлариддан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Арнасой кўчяаси 5а-уйга текширув келиб, лифт, уй ёритиш мосламалари яъни 27 та лед лампа, қоровул хонадаги музлаткич, аристон, совуткичлар аниқланиб улар хисоб китоб қилинганда 9,4 КВт фойдаланаётганлиги, электр хисоблагичдан четлаб ўтилиб электор тармоқларига тўғридан тўғри уланганлиги аниқланиб, ушбу хақда уни иштирокида №26294-0000200 рақамли далолатнома тузилганлиги, ушбу холат юзасидан хужжатлар расмийлаштирилиб, бир нусхасига унга ўз имзоси билан тасдиқлатилиб берилганлиги тўғрисидаги кўрсатувлари билан ўз исботини топган. Шунингдек, судланувчи У.Хужаевнинг айби -№26294-0000200 рақамли далолатнома нусхаси, ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фото жадвали, 01.11.2024 йилдаги 25/40 сонли маълумотнома ва Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи У.Хужаевнинг ҳаракатини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг ҳаракати , ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш, анча миқдорда, умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “б,д” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Судланувчи У.Хужаев 2024 йил 10 декабрда Чилонзор туман прокурори номига илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда мазкур жиноят иши бўйича унга қўйилган ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,д” бандлари бўйича айбловга тўлиқ иқрорлиги,қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини баён қилиб, у билан айбга иқрорлик келишувини тузишни сўраган. 2024 йил 22 ноябрда Чилонзор туман прокурори томонидан У.Хужаев томонидан киритилган илтимоснома қаноатлантирилиб, У.Хужаев содир этган жинояти унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киришини, жиноятни фош этишда фаол ёрдамлашишини, жиноят бўйича далилларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олиб, келишув тузилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 5861-моддасида жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилиши мумкинлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра келишувни тузишда У.Хужаевнинг процессуал ҳуқуқлари таъминланганлиги, у томонидан илтимоснома ихтиёрий равишда ва ҳимоячиси М.Каримов билан маслаҳатлашув ўтказилганидан кейин берилганлиги, У.Хужаев келишувнинг моҳиятини, унинг шартларини тушунганлиги, унинг оқибатларини англаб етганлиги, судланувчи келишувни қўллаб-қувватлаши, У.Хужаев содир этган жинояти юзасидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ МБ депозит ҳисоб рақамига 62.942.400 сўм маблағ қўйилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли суд У.Хужаевнинг айбига иқрорлик тўғрисидаги келишувини тасдиқлашни лозим топади. Суд, судланувчи У.Хужаевга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖКнинг 55моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 56моддасига асосан унинг жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57 2 – моддасини қўллаб, қонун санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида У.Хужаевнинг ушлаб турилган (2024 йил 07 ноябрь, 1 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил жарима жазосини тайинлашни; Етказилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ МБ депозит хисоб рақамига №25279 сон тўлов маълумотномасига асосан топширилган 62.942.400 сўмни “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси фойдасига ундиришни белгилашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454, 457, 462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ, ҲУКМ Қ И Л А Д И: Хужаев Уткиржон ххх (XUJAYEV UTKIRJON ХХХ)га оид 1-10062502/220-сонли жиноят иши бўйича айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тасдиқлансин. Хужаев Уткиржон ХХХ Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2қисми “б,д” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Хужаев Уткиржон ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми билан, ЖКнинг 572-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 3.750.000 (уч миллион етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддаси тартибида У.Хужаевнинг ушлаб турилган (2024 йил 07 ноябрь, 1 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва У.Хужаевга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 9,5 (тўққиз ярим) баравари миқдорида, яъни 3.562.500 (уч миллион беш юз олтмиш икки минг беш юз) сўм жарима жазоси тайинлансин. Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин. Судланувчи У.Хужаевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, етказилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ МБ депозит хисоб рақамига №25279 сон тўлов маълумотномасига асосан топширилган 62.942.400 (олтмиш икки миллион тўққиз юз қирқ икки минг тўрт) сўмни “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси фойдасига ундирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович