← Назад
Решение #83404 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 3 | law | |
| айта малакаланган модда билан ЖК | 57 | — | law | |
| окамасида ЖПК | 95 | — | law | |
| Соловьеванинг тафтиш шикоятидаги важларига ЖПК | 95 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида
маърузачи: судья Ф.Халилов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: С.Мамадиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: М.Кукиев
АЖРИМИ
2025 йил март ойининг 4 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи судья М.Юсупов,
ҳайъат судьялари А.Шамсутдинова ва Ф.Халиловдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент
шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, маҳкум Н.Б.Э.нинг
ҳимоячиси – адвокат Н.Соловьеванинг иштирокида, маҳкум Н.Б.Э.нинг
адвокати Н.Соловьева томонидан тафтиш тартибида келтирилган шикоятини
1-1006-2302/898-сонли жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил
18 декабрдаги ҳукмига кўра:
1994 йил 13 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
муқаддам судланмаган, бўйдоқ, ишламаган, Тошкент
шаҳар, Юнусобод тумани, 18-мавзеси, 16-уй,
86-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, 2023 йил
27 июндан буён қамоқда сақланаётган Н.Б.Э.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан 10 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Ашёвий далил - жами 124,81 грамм MDMB-4en-PINACA гиёҳвандлик
воситаси, бир дона “Iphone 14 pro” русумли телефон аппарати ва бир дона
“Power Bank” қурилмаси белгиланган тартибда йўқ қилиниши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 19 мартдаги ажрими билан ҳукми ўзгаришсиз
қолдирилиб, ашёвий далил бир дона “iPhone 14 pro” русумли телефон
аппарати ва бир дона “Power Bank” қурилмаси Г.Сахиповага қайтарилиши
белгиланган.
Мазкур ҳукм билан Н.Сахипов ҳам судланган бўлиб, ишнинг унга оид
қисми муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, Н.Сахипов гиёҳвандлик воситаларини қонунга
хилоф равишда сотиш мақсадида, Н.Б.Э. билан олдиндан тил бириктириб,
бир гуруҳ бўлган ҳолда, шахсини аниқлаш имкони бўлмаган, “телеграм”
ижтимоий тармоғида “Enykens” профили эгасига гиёҳвандлик воситаларини
сотишни маълум қилиб, 2023 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳар, Миробод
тумани, Чимкент кўчасида Н.Б.Э. билан учрашиб ва унга “MDMB-4enPINACA” гиёҳвандлик воситасини ширинлик қутисига жойлаштирган ҳолда
мижозга етказиб бериши учун тақдим қилиб, ўз навбатида Н.Б.Э. мазкур
гиёҳвандлик воситасини “Яндекс” иловаси орқали А.Садуллаев
бошқарувидаги
“Матиз”
русумли,
давлат
рақами
01 М 517 ТВ бўлган автомашинани ёллаб, гиёҳвандлик воситаси яширилган
ширинликлар солинган қутичани Самарқанд вилоятига қатновчи автобуслар
шоҳбекатига
етказиб
бериш
юзасидан
буюртма
жойлаштириб
ва қутичани А.Садуллаевга берган, А.Садуллаев буюртмани “Тошкент
автовокзали” ёнидаги автобуслар шоҳбекатига олиб бориб, қутичани олиб
кетиши лозим бўлган мижозни қидираётган вақтида, Тошкент шаҳар ИИББ
ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ушланиб,
ширинликлар солинган қутичани таг қисмига яшириб қўйилган гиёҳвандлик
воситалари холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 14 апрелдаги 1047-сонли
хулосасига кўра, А.Садуллаевдан олинган шаффоф рангли полиэтилен
плёнка бўлаги ўрамидаги жигар рангли, бадбўй ҳидли модда таркибида
никотин ва MDMB-4en-PINACAметил(S)-3.3-диметил-2(пент-4ен-1-ил)-1Ниндазол-3-карбоксамид бутаноат моддаси мавжудлиги ва унинг умумий
вазни 98,05 граммга тенглиги аниқланган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан
мазкур жиноятга алоқадор шахсларни аниқлашга доир ўтказилган тадбир
жараёнида, дастлаб Н.Б.Э. ушланиб, ўз навбатида Н.Б.Э. гиёҳвандлик
воситасини унга берган Н.Сахипов ҳақида маълумот бериб ва Н.Сахипов
билан учрашиш ҳақида келишиб, 2023 йил 13 апрель куни соат 21:30 ларда
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчасида жойлашган “Капитал
Банк” ёнига Н.Сахипов келган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан
ушланганида, Н.Сахипов холислар иштирокида шахсий кўрикдан
ўтказилганида, унинг эгнидаги кийимининг чўнтагидан жами сотиш
мақсадида сақлаб келган 7 дона ўрамга солинган ҳолдаги полиэтилен
пакетларга ўралган, жигарранг рангли, бадбўй ҳидли моддалар борлиги,
шунингдек, Н.Сахиповнинг яшаш манзили, яъни Тошкент шаҳар, Учтепа
тумани, 23-мавзе, 28-уй, 25-хонадонда ўтказилган тинтув жараёнида,
шаффоф рангли полимер плёнка бўлаги ўрамидаги жигарранг рангли, бадбўй
ҳидли, таркибида никотин ва MDMB-4en-PINACA метил (S)-3.3-диметил2(пент-4ен-1-ил)-1Н-индазол-3-карбоксамид бутаноат моддасини сақлаб
келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2023 йил 17 апрелдаги 1110-сонли
хулосасига кўра, Н.Сахиповдан олинган шаффоф рангли полиэтилен плёнка
бўлаги ўрамидаги жигарранг рангли, бадбўй ҳидли модданинг таркибида
никотин ва MDMB-4en-PINACA метил (S)-3.3-диметил-2 (пент-4ен-1-ил)-1Ниндазол-3-карбоксамид бутаноат моддаси мавжуд бўлиб, умумий вазни
6,53 граммга тенглиги аниқланган.
2
хулосасига кўра, Н.Сахиповнинг яшаш хонадонидан олинган шаффоф рангли
полиэтилен плёнка бўлаги ўрамидаги жигар рангли, бадбўй ҳидли модданинг
таркибида никотин ва MDMB-4en-PINACA метил (S)-3.3-диметил-2(пент4ен-1-ил)-1Н-индазол-3-карбоксамид бутаноат моддаси мавжуд бўлиб, унинг
умумий вазни 21,08 граммга тенглиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
27 октябрдаги 878-сонли Қарорига мувофиқ мазкур модда гиёҳванд моддалар
рўйхатининг 263-тартиб рақамида кўрсатиб ўтилган гиёҳванд моддалар
таркибига кириши ва унинг оғирлиги таркибидаги ҳар қандай аралашмалар
билан биргаликда аниқланиши (*) кўрсатиб ўтилган.
Адвокат Н.Соловьева тафтиш шикоятида, суд қарорларидан
норозилигини
билдириб,
Н.Б.Э.нинг
ҳаракатларини
Ўзбекистон
Республикаси ЖК 273-моддасининг 3-қисмига қайта малакалаб, суд
Н.Б.Э.нинг дастлабки тергов органига жиноятни очилишига фаол ёрдам
берганлиги, илгари судланмаганлиги, оилавий ва моддий аҳволи инобатга
олмасдан оғир жазо тайинлагани сабабли қайта малакаланган модда билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгиллик беришни сўраган.
Судлов ҳайъати, судья Ф.Халиловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг суд қарорларини
ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, адвокат
Н.Соловьеванинг шикоятни қаноатлантириш ҳақида билдирган фикрларини
тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни текшириб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига тўлиқ
риоя қилинган.
Суд қарорларида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг 95-моддаси
тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган.
Судланган Н.Б.Э.нинг суд қарорларида кўрсатилган жиноятни содир
этганликдаги айби, гарчи айбига иқрорлик билдирмаган бўлса-да,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертиза хулосалари, тезкор тадбир ўтказиш,
нарсани кўздан кечириш, аниқланган моддаларни олиб қўйиш, хонадонни
кўздан кечириш ва ундан аниқланган ашёларни олиб қўйиш ҳақидаги
баённомалар, уларга илова қилинган фотожадваллар, тушунтириш хатлари,
нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишида
тўпланган ва суд қарорларида атрофлича муҳокама қилинган объектив
далиллар мажмуи билан ўз исботини топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
28 апрелдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида белгилаб
қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд
3
тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар асосли
равишда мақбул ва қонуний деб топилган.
Судлов ҳайъати, адвокат Н.Соловьеванинг тафтиш шикоятидаги
важларига ЖПКнинг 95-моддаси талаблари асосида баҳо бериб, ишда
мавжуд далилларни мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
текшириб, келтирилган важлар билан қуйидагиларга асосан келишмайди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 18-бандида, гиёҳвандлик воситаси,
уларнинг аналоглари, психотроп моддани муайян миқдорга мансублиги
масаласини ҳал этиш суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суднинг
ваколатига тегишли бўлиб, улар бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига иловаларда
кўрсатилган миқдорларга амал қилишлари зарурлиги;
25-бандида эса, айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга
(ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд
мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки
моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид
далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга,
масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп
моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги ва ҳ.к.лар кириши, иш бўйича аниқланган ҳақиқий
ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг
биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖКнинг 273-моддасининг тегишли қисми
билан квалификация қилиниши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қонун мазмунига кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни ҳақ
эвазига ёки текинга ҳар хил усулда тарқатиш тушунилади, харидор билан
муайян келишувнинг мавжуд бўлиши, уларни истеъмол қилмайдиган шахс
томонидан тайёрланиши, қадоқланиши, шахсда мазкур моддаларни
ўтказишга қасди мавжудлигидан далолат беради.
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Н.Б.Э. ва унинг жиноий шеригига
тегишли бўлган бир неча ўрамга қадоқланган гиёҳванд моддалари кўп
миқдорни, яъни таркибида никотин ва MDMB - 4en - PINACA метил (S)-3.3 диметил - 2 (пент - 4ен - 1 - ил) -1 Н - индазол - 3 - карбоксамид бутаноат
моддасининг учта ҳолатдаги умумий вазни 125,66 граммни ташкил этганлиги
ушбу миқдор шахсий истеъмол қилишни истисно этиши, гиёҳванд
моддаларнинг муайян доза (ўлчам)да алоҳида-алоҳида қадоқланган
бўлганлиги, гиёҳванд моддалари ширинликлар солинган қутичанинг ичига
яширилганлиги ушбу гиёҳвандлик воситалари келгусида Н.Б.Э. ва унинг
шериги томонидан сотиш мақсадида сақлаб келинганидан далолат беради ва
4
уларнинг ҳаракатларини айнан гиёҳвандлик моддаларни қонунга хилоф
равишда сотишда ифодаланган жиноят аломатлари билан квалификация
қилиш учун етарли ҳамда ушбу ҳолатда гиёҳвандлик воситасини бошқа
шахсларга ўтказган ёки ўтказмаганлиги аҳамият касб этмайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва
транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши
юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги 2015 йил 12 нoябрдаги
330-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 2018 йил 27 октябрдаги
878-сонли қарорига иловаларда кўрсатилган миқдорларга қатъий амал
қилишлари зарурлигидан келиб чиқиб, мазкур илованинг 263-тартиб
рақамидаги 1-қаторида, яъни 5F-APINACA (5F-AKB-48) N-(Адамантан-1ил)-1-(5-фторпентил)-1Н-индазол-3-карбоновой
кислоты
деб
ёзилган
қаторига кирган ушбу рўйхатда (*) белгиси билан белгиланган гиёҳвандлик
воситалари, ҳар қандай тўлдирувчи моддалар мавжудлигидан қатъий назар
уларни миқдорини ҳисобга олган ҳолда жами миқдордан келиб чиқиши
белгиланган.
Шикоятдаги Н.Б.Э.нинг ҳаракатларини қайта малакалаш ҳақидаги
важлар билан келишиб бўлмайди.
Судлов ҳайъати, чунончи, биринчи инстанция суди Н.Б.Э.нинг
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми
билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, Н.Б.Э.га нисбатан тайинланган жазонинг
адолатлилигини муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига амал қилиб,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни, яъни унинг
шахси, муқаддам судланмаганлиги, ёши, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражаси, ўта оғир жиноятлар туркумига кириши, бу каби жиноятларнинг
зарарли оқибатлари ва унсурларини инобатга олиниб, у айбдор деб топилган
модда билан санкция доирасида қилмишига яраша адолатли жазо
тайинланган бўлиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаш учун асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
Апелляция инстанцияси суди ҳам иш ҳолатларини батафсил ўрганиб,
келтирилган барча важларни текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда Н.Б.Э.нинг адвокати томонидан келтирилган барча важлар
текширилган ишончли далиллар билан рад қилинганини тўлиғича ёритиб,
унинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликдаги айби
тасдиқланган деб ҳисоблаб, жазо тўғри тайинланган деган тўхтамга келган.
Юқоридагиларга кўра, тафтиш инстанция суди биринчи инстанция
судининг ҳукми ҳамда апелляция инстанциясининг ажримини ўзгартириш
ёки бекор қилиш ёинки тайинланган жазони енгиллаштириш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
5
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
ажрим
қ и л д и:
18 декабрдаги Н.Б.Э. га нисбатан чиқарган ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил
19 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш
ёки протест билдиришга ҳақлидир.
Раислик қилувчи
Ҳайъат судьялари:
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
6
М.Юсупов
А.Шамсутдинова
Ф.Халилов