← Назад
Решение #83506 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| ЖКнинг | 226 | — | law | |
| ангарон туман суди томонидан | 74 | 3 | law | |
| йин товлагани учун ЖК | 46 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5461 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил март ойининг 04 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг
котиблигида,
тарафлардан
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ
Пробация бўлими инспектори С.П.Рзаев ва маҳкум Д.Джалиловнинг
иштирокида,
Джалилов Дилмурод Зокирович (Djalilov Dilmurod
Zokirovich), 1977 йил 25 февраль куни Тошкент
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам
судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
“Бешқўрғон” ҚФЙ, Бешкўрғон 4-тор кўчаси,
20-уйда доимий рўйхатда бўлиб, яшовчига
нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига
асосан озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилиш ҳақидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 09 январдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 226-моддаси 1-қисми
билан айбланиб, 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган. 2024 йил 18 июлда жиноят ишлари бўйича Оҳангарон
туман суди томонидан 74-моддасининг 3-қисми “б” бандига асосан
ўталмай қолган 5 ой 21 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу
муддатга иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда аҳлок тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
2024 йил 20 ноябрда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди
томонидан маҳкум Д.Джалилов аҳлок тузатиш ишлари жазосини
ўташдан бўйин товлагани учун ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай
қолган 5 ой 21 кун муддатта озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.
Унга нисбатан чиқарилган суд ажрими Чилонзор тумани ИИО ФМБ
Пробация булими томонидан 2024 йил 12 декабрда руйхатга олиниб
ижрога қаратилган. Маҳкум Д.Джалиловга жазо ўташ тартиби қоидалари
тушунтирилиб, ёзма равишда тилхат олинган ва жазосини ўтаб келган.
Маҳкум Д.Джалилов тайинланган озодликни чеклаш жазосининг
2 (икки) ой 18 (ўн саккиз) кунини ўтаган ва ўталмаган жазо муддати
3 (уч) ой 9 (тўққиз) кунни ташкил этади.
Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси
3-қисми “а” бандига асосан маҳкум Д.Джалиловни ўталмаган озодликни
чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
сўралган.
Маҳкум Д.Джалилов суд мажлисида, у жазо муддатини ўтаб
келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб
келаётганлигини билдириб, уни муддатидан илгари шартли равишда
жазодан озод этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, Чилонзор туман ИИО Пробация
бўлими инспектори С.П.Рзаевнинг тақдимномани қувватлаб берган
фикрини, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш
ҳақидаги хулосасини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандида
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун суд
томонидан тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини
ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, тарафларнинг фикрларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ҳар
томонлама
ўрганиб
чиқиб,
маҳкумани
ўзига
юклатилган
мажбуриятларни тўлиқ бажариб, суд томонидан тайинланган жазони
ўтаб келаётганлигини, жазо муддатининг учдан бир қисмини ўталгани,
ўтган вақт мобайнида ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини,
жазони ўташ даврида жиноий жавобгарликка тортилмаганлигини
эътиборга
олиб,
ИИО
ФМБ
бошлиғининг
тақдимномасини
қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан
уни ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддасига асосан ва ЖПК 536, 541 ва 542-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Джалилов Дилмурод Зокирович (DJALILOV DILMUROD ZOKIROVICH)
жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2024 йилнинг
18 июль кунидаги ажримига кўра тайинланган ва ўталмай қолган
3 (уч) ой 9 (тўққиз) кун озодликни чеклаш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
Д.Джалиловга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида
назарда
тутилган
қоидаларга
мувофиқ
жазо
тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
(имзо)
А.А.Мухиддинов