← Назад
Решение #83533 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| ЖКнинг | 168 | — | law | |
| илиш жазоси ЖК | 74 | — | law | |
| лок тузатиш ишлари жазоси ЖК | 46 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5461 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-3-1006-2505/17
2025 йил март ойининг 04 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг
котиблигида,
тарафлардан
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ
Пробация бўлими инспектори С.П.Рзаев ва маҳкум Л.Буранбаеванинг
иштирокида,
Буранбаева Лалихон Султанбаевна (Buranbayeva
Lalixon Sultanbayevna), 1970 йил 30 июль куни
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оиласидан
ажрашган, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, “Дилобод” МФЙ, 6-мавзе,
27-уй, 57-хонадонда доимий рўйхатда бўлиб,
яшовчига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига
асосан озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилиш ҳақидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди апелляция
инстанциясининг 2020 йил 04 декабрдаги ажримига кўра, ЖКнинг
168-моддаси 3-кисми "б" банди билан айбли деб топилиб, ЖКнинг
59-61-моддалари тартибида 2 йил муддатга моддий жавобгарлик билан
боғлиқ лавозимларида ишлаш ҳуқукидан маҳрум қилиниб, 5 йил 3 ой
муддатта озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 07.05.2022 йил
жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан ўталмасдан
қолган 2 йил 7 ой 13 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг
74-моддаси асосан шу муддатга ойлик иш маошининг 15 фоизини давлат
даромадига ушлаб қолган ҳолда аҳлок тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган. 02.06.2023 йид жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани
суди томонидан ўталмасдан қолган 2 йил 4 ой 13 кун аҳлок тузатиш
ишлари жазоси ЖКнинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликни
чеклаш жазосига алмаштирилган.
Унга нисбатан чикарилган суд ҳукми дастлаб Тошкент вилояти,
Тошкент шаҳар ИИО ФМБ томонидан 12.06.2023 йил ижро учун қабул
қилиниб, жазо шартлари тушунтирилган. Маҳкума Л.Буранбаеванинг
вақтинча яшаш манзили ўзгарганлиги сабабли 26.09.2023 йил Олмазор
тумани ИИО ФМБ томонидан қабул килиниб ижрога қаратилган. Маҳкума
Л.Буранбаеванинг доимий яшаш манзили қайтиши учун ёзилган
илтимосномасига асосан 27.12.2023 йил Тошкент тумани ИИО ФМБга
қабул қилиниб ижрога қаратилтан. Маҳкума Л.Буранбаеванинг яшаш
манзили ўзгарганлиги сабабли Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация
бўлими томонидан 18.12.2024 йилда рўйхатга олиниб ижрога
қаратилган, маҳкума Л.Буранбаева жазони ўташ даврида ўзининг
жиноий қилмишларини англаб етиб, тузалиш йўлига ўтган, белгиланган
тақиқлар ва мажбуриятларга амал қилиб келган, яшаш жойидан ижобий
тавсифланмокда.
Маҳкума Л.Буранбаева тайинланган озодликни чеклаш жазосининг
1 (бир) йил 8 (саккиз) ой 20 (йигирма) кунини ўтаган ва ўталмаган жазо
муддати 7 (етти) ой 23 (йигирма уч) кунни ташкил этади.
Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси
3-қисми “б” бандига асосан маҳкума Л.Буранбаевани ўталмаган
озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилиш сўралган.
Маҳкум Л.Буранбаева суд мажлисида, у жазо муддатини ўтаб
келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб
келаётганлигини билдириб, уни муддатидан илгари шартли равишда
жазодан озод этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, Чилонзор туман ИИО Пробация
бўлими инспектори С.П.Рзаевнинг тақдимномани қувватлаб берган
фикрини, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш
ҳақидаги хулосасини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “б” банди
(эски таҳрири)да оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган
жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо
муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Суд, тарафларнинг фикрларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ҳар
томонлама
ўрганиб
чиқиб,
маҳкумани
ўзига
юклатилган
мажбуриятларни тўлиқ бажариб, суд томонидан тайинланган жазони
ўтаб келаётганлигини, жазо муддатининг учдан бир қисмини ўталгани,
ўтган вақт мобайнида ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини,
жазони ўташ даврида жиноий жавобгарликка тортилмаганлигини
эътиборга
олиб,
ИИО
ФМБ
бошлиғининг
тақдимномасини
қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан
уни ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддасига асосан ва ЖПК 536, 541 ва 542-моддаларини қўллаб,
1-3-1006-2505/17
Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Буранбаева
Лалихон
Султанбаевна
(Buranbayeva
Lalixon
Sultanbayevna) жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг
2023 йилнинг 02 июнь кунидаги ажримига кўра тайинланган ва ўталмай
қолган 7 (етти) ой 23 (йигирма уч) кун озодликни чеклаш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
Л.Буранбаевага жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида
назарда
тутилган
қоидаларга
мувофиқ
жазо
тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
(имзо)
А.А.Мухиддинов