← Назад
Решение #83568 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
25
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| атилган жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 276 | — | law | |
| банди билан ЖК | 60 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| ЖКнинг | 75 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 46 | — | law | |
| банди ва | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law | |
| банди билан ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 15 | — | law | |
| Алиходжаев томонидан содир этилган жиноят ЖК | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 34 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/155-сонли
2025 йил март ойининг «03» куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси C.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи С.Алиходжаев ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов,
жабрланувчи А.Муродов, М.Азизжонов, Н.Дехқанов, фуқаровий
даъвогар Д.Султоновларнинг иштирокида, Алиходжаев Сардор
Юлдашевичга оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Алиходжаев Сардор Юлдашевич (ALIXODJAYEV
SARDOR YULDASHEVICH) 1982 йил 21 апрель
куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали, икки нафар фарзанди бор, ишсиз,
муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Учтепа туман судининг 18.03.2008 йилдаги
ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг
25,169-моддаси
1-қисми
билан
қўзғатилган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига
асоан тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Сирғали туман судининг 17.06.2008 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 2-қисми “а” банди билан ЖКнинг
57-моддаси қўлланиб, иш ҳақининг 30 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган;
3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Чилонзор туман судининг 20.01.2009 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 4-қисми “а” банди ва 276-моддаси
2-қисми “а,б” бандлари билан ЖКнинг 59,60,61моддалари тартибида 10 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб,
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Оҳангарон
туман
судининг
2013
йил
11 октябрдаги ажримига кўра, Ўзбекистон
1
маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари
шартли равишда озод этилган;
4) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Учтепа туман судининг 12.04.2016 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг
60-моддаси тартибида 6 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти
Сардоба туман судининг 27.12.2018 йилдаги
ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан
ўталмай қолган 2 йил 8 ой 4 кун жазо муддати иш
ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари
бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг
19.02.2019 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг
75-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 4 ой
4 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
касаллиги туфайли ўташдан озод қилинган;
5) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туман судининг 05.07.2021
йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман
судининг 01.04.2022 йилдаги ажримига кўра,
ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган
1 йил 11 ой 23 кун жазо муддати иш ҳақининг
15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят
ишлари бўйича Учтепа туман судининг
06.08.2022 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг
46-моддасига асосан ўталмаган 1 йил 11 ой
23 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилган;
6) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Учтепа туман судининг 10.10.2022 йилдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2
қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари
бўйича Оҳангарон туман судининг 13.02.2024
йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига
асосан ўталмай қолган 1 йил 5 ой 23 кун жазо
муддати иш ҳақининг 15 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Учтепа
туман судининг 02.05.2024 йилдаги ажримига
кўра, ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмаган
1 йил 5 ой 23 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
шу муддатга
озодликдан маҳрум қилиш
жазосига алмаштирилган, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 14.06.2024 йилдаги
ажрими билан жиноят ишлари бўйича Учтепа
туман судининг 02.05.2024 йилдаги ажрими
бекор қилиниб, янгитдан бошқа таркибда кўриб
чиқиш учун юборилган, жиноят ишлари бўйича
Учтепа туман судининг 19.07.2024 йилдаги
ажрими билан Учтепа туман ИИО ФМБ Пробация
бўлимининг тақдимномаси рад қилинган, жазо
ўтаётган,
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Оқ масжид”
МФЙ, “Атойи” кўчаси, 13-уйда яшовчи, иш
бўйича 2024 йил 10 июнь куни “қамоққа олиш”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а”
банди, 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 169-моддаси 3-қисми “а”
бандлари билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчилар, фуқаровий даъвогар ва
гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
1. Судланувчи Алиходжаев Сардор Юлдашевич хавфли
рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 15 февраль куни соат 15:30да
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, “Матонат” МФЙ, 39-уй, 2-кириш
3
эшиги йўлаги олдида бўлган вояга етмаган Муҳамедҳоджаева Мадина
Журатиллаевнага тегишли баҳоси 500.000 сўмлик қора рангли
сумкаси, отасига тегишли бўлган пластик картаси, яшаш хонадонининг
калитлари ва 50.000 сўм пули ҳамда баҳоси 400 АҚШ (4.994.424 сўм)
доллари бўлган “Samsung А54” русумли уяли алоқа воситасини
ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
2. Бундан ташқари, С. Алиходжаев хавфли рецидивист бўла туриб,
такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож
қилишни мақсадида 2024 йил 04 апрель куни соат 11:30да Тошкент
шаҳар, Учтепа туман, “Ўрикзор” савдо мажмуаси олдида турган
Муродов Актам Умид ўғлининг бошқарувида бўлган “Лабо” русумли,
давлат рақам белгиси 01T139ZB бўлган автомашинанинг очиқ халатда
қолдирилганидан фойдаланиб, автомашинанинг йўловчи ўриндиғи
устида турган яшил рангли эркаклар қўл сумкаси ичидан 340.000 сўм
миқдоридаги пул маблағлари ҳамда баҳоси 1.350 АҚШ (17.080.456 сўм)
доллари бўлган “iPhone 15 Pro Max” русумли уяли алоқа воситасини
ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
3. Бундан ташқари, С. Алиходжаев хавфли рецидивист бўла туриб,
такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида жиноий шериги Файзиев Шерзод Уткурович билан
олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 07 апрель куни
соат 12:45да Тошкент шаҳар, Учтепа туман, “ТХАЙ” кўчаси “Изза” савдо
бозори рўпарасида турган “Чанган” русумли, давлат рақам белгиси
01X155GB
бўлган
автомашинани
қаровсиз
ҳолатда,
очиқ
қолдирилганидан фойдаланиб, автомашина салон қисмидан
Азимжонов Муҳаммадали Олимжон ўғлига тегишли бўлган 1.863.000
сўм миқдоридаги пул маблағларини ўғирлаб, воқеа жойидан
яширинган.
4. Бундан ташқари, С. Алиходжаев хавфли рецидивист бўла туриб,
такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида жиноий шериги Ш.Файзиев билан олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2024 йил 24 апрель куни соат 16:30да
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Алгоритм” даҳаси, “Бектўпи” МФЙ
ҳудудида жойлашган автотураргоҳда турган “Зил” русумли, давлат
рақам белгиси 01E155QA бўлган юк автомашинасининг очиқ ҳолатда
турганлигидан фойдаланиб, юк автомашинаси салон қисмидан
Дехқанов Нодирбек Абдували ўғлига тегишли нархи 2.500.000 сўмлик
“Росо М3” русумли ва нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung А10” русумли
уяли алоқа воситаларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи С.Алиходжаев суд мажлисида айбига иқрор
эмаслигини билдириб, у 2024 йил 07 апрель кунида Тошкент шаҳар,
Учтепа туманида жойлашган “Ўрикзор” савдо мажмуасида
кўришганлигини, улар Ш.Файзиевнинг таниши “Зулфия” исмли аёлни
бетоблиги учун, унинг ҳолидан хабар олгани ва кўриш учун бормоқчи
4
даҳасида жойлашганлигини, улар Зулфияга йўлдан қулупнай олиб
бориш учун такси автомашинасидан “Изза” бозори олдида
тушганлигини, у қулупнай қимматлиги сабабли сотиб олмаганлигини,
у айнан шу “Изза” бозори олдида турганида ушбу жойда “Чанган”
русумли автомашина олдидан ўтиб кетганлигини, у буни тергов
давомида билганлигини, у Ш.Файзиевнниг олдига қайтиб келганида у
такси автомашинасини тўхтатиб ўтирганлигини, аммо С.Джалалов йук
эканлигини, Ш.Файзиев уни ишлари сабабли кетиб колгани маьлум
килганлигини ва улар таксига ўтириб “Зулфия”ни кўргани
кетганлигини, ушбу кун бўлиб ўтган ҳолат шулардан иборатлигини,
2024 йил 24 апрель куни Ш.Файзиев кийим сотиб олмоқчи эканлигини
ва унга у билан бирга Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида
жойлашган “Абу сахий” савдо мажмуасига бориш таклифини
билдирганлигини, у рози бўлиб у билан бирга “Абу сахий” савдо
мажмуасига борганлигини, аммо Ш.Файзиев ўзига ҳеч қандай кийимкечак сотиб олмаганлигини, шу сабабли улар яшаш хонадонларига
қайтмоқчи бўлганликларини, аммо Ш.Файзиевнинг ёнида пули
йўқлигини, шу сабабли Ш.Файзиев билан пиёда юриб кетаётганларида
у йўл четида қурилиш ишлари олиб борилаётган объект олдида турган
“Зил” русумли автомашина кўриб қолганлигини ва агар ҳайдовчи
таниш чиқиб қолса ундан қарз олмоқчи бўлганлигини, шу сабабли улар
“Зил” юк-автомашинаси олдига борганлигини, “Зил” юк автомашинаси
ойналари очик халатда эканлигини, у ҳайдовчини юк автомашинаси
ичида ухлаётганлигини кўрганлигини, Ш.Файзиев олд йўловчи
томондан бориб, қандайдир ҳаракатни амалга оширганлигини, аммо
унга аҳамият бермаганлигини, сўнг Ш.Файзиев ушбу жойдан
кетишларини маълум қилганлигини, улар такси ушлаганлигини ва
таксида кетаётганларида Ш.Файзиев унга телефон сотиб оладиган
таниши ҳақида сўраганлигини ва телефон сотиш нияти борлигини
билдирганлигини, шу сабабли у таниши Д.Султоновга қўнғироқ
қилганлигини ва у уларни Учтепа туманида жойлашган “Султон”
номли чойхонага чақирганлигини, улар борганларида Ш.Файзиев
Д.Султоновга икки дона телефон аппаратини кўрсатиб сотиш нияти
борлигини билдириб, телефон аппаратлари оила-аъзоларига тегишли
эканлигини билдирганлигини, шу сабабли Д.Султонов ушбу телефон
аппаратлари учун Ш.Файзиевга 500.000 сўм пул берганлигини,
Ш.Файзиев пулни олгандан сўнг унга қарзга деб 100.000 сўм пул
берганлигини, сўнг у яшаш хонадонига қайтиб кетганлигини, аммо у
юқорида такдим киланган айб қарорида кўрсатилган Юнусобод
туманида содир этилган ва Учтепа туманида “Лабо” автомашинасидан
содир этилган жиноятларни содир этмаганлигини, қилмишидан
пушаймонлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
5
иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида
текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини
топади.
Жумладан, жабрланувчи А.Муродов суд мажлисида, 2024 йил
04 апрель куни соат 11:40да Тошкент шаҳар, Учтепа туманида
жойлашган Бек-тупи савдо комплексининг автотураргоҳидан сир
маҳсулотини автомашинасига ортганлигини, сўнг ушбу юкни Учтепа
туманида
жойлашган
“Ўрикзор”
савдо
комплексига
олиб
борганлигини, шу вақти у ўзига тегишли бўлган “iPhone 15 Pro Max”
русумли уяли телефон аппаратини яшил рангли қўл сумкасининг
ичига солиб қўйганлигини, шу вақти мазкур сумканинг ичида 340.000
сўм миқдорида пуллар бор эканлигини, ушбу сумка йўловчи ўриндиғи
устки қисмига қўйганлигини, сўнг, у ушбу “Ўрикзор” савдо
комплексининг рўпарасидаги “ТХАЙ” кўчасига автомашинасини
куйганлигини, сўнг у ерда автомашинасининг юк қисмидан
маҳсулотларни туширганлигини, сўнг автомашинага ўтирган вақтида
салон қисмидаги ётган вақтида йўловчи ўриндиғи устки қисмида
бўлган сумкасининг ички қисмини қараган вақтида унинг ичидаги
унга тегишли бўлган “iPhone 15 Pro Max” русумли телефон аппарат ва
340.000 сўм миқдорида пуллар йўқ бўлиб қолганлигини, сўнг у ҳолат
юзасидан ИИБга хабар берганлигини, суддан унга нисбатан етказилган
моддий зарарни судланувчидан ундириш ҳақидаги кўрсатуви билан;
жабрланувчи М.Дехконов суд мажлисида, 2024 йил 24 апрель
Чилонзор тумани ТХАЙ кўчаси юк машиналари автотураргоҳи яқинида
қурилиш бўлаётганлигини, шу ерга уни қурилишдан чиққан
чиқиндиларни олиб кетишга чақиришганлигини, кейин у ушбу
манзилга ўзига тегишли бўлган 01 Е 143 QA рақамли кўк рангли “Зил”
автомашинасида борганлигини ва шу ерда ишлайдиган ишчилар
машинасига қурилишдан чиққан чиқиндиларни орта бошлашгани,
кейин у соат 16:00ларда машинасининг салон қисмига кирганлигини
ва ўриндиқлар устига ухлаганлигини, шундан сўнг соат тахминан
16:40ларда уни олдига ишчилардан бири келиб “ака телефон қилсам
телефон аппаратингиз ўчиқ экан, кейинги чекиндиларни ортамиз” деб
айтганлигини, кейин у телефони ўчиқ эмас деб айтганлигини ва салон
ичидан телефон аппаратларини олмоқчи бўлганлигини, шунда
автомашинасининг салон бар қисмини кўрса, у ерда телефон
аппаратлари йўқлигини кўрганлигини ва машина салонини қидириб
чиққанлигини, лекин ўзига тегишли бўлган “Росо М3” ва “Samsung А10”
русумли телефон аппаратларини топа олмаганлигини, шундан сўнг
уста болага ҳазиллашманглар телефони сиздами деб сўраганлигини,
улар унга йўқ деб жавоб берганлигини ва йўлнинг кейинги томонида
видео камера жойлашганлигини қурганлигини, шундан сўнг видео
камерани бориб кўрса у ухлаб ётган вақтида унга таниш бўлмаган икки
6
нафар номаълум шахслар автомашинага келиб ухлаб ётганлигидан
фойдаланиб салон барида турган икки дона телефон аппаратларини
ўғирлаб кетганлигини, сабаби у ухлашдан аввал машина эшигини очиб
ухлаганлигини, кейин ушбу ҳолат бўйича ИИО ходимларига мурожаат
қилганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини баён қилиб,
Ғ.Қаюмовга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви
билан;
жабрланувчи М.Азизжонов суд мажлисида, 2024 йил 07 апрель
куни отаси Юнусов Олимжон Азизджонович билан биргаликда
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ТХАЙ кўчаси, “Изза” бозори рўпарасида
отаси Юнусов Олимжон Азизджоновича тегишли бўлган "Чанган"
русумли автомашинасида юк олиб борганликларидан сўнг,
М.Азизжонов ўзига тегишли бўлган ишлаб топган 1.863.000 сўм
миқдорида пулларни автомашинанинг ҳайдовчи томон эшигининг
чўнтагига солиб, отаси Юнусов Олимжон Азизджонович билан бирга
автомашинадан тушиб, юкхонадаги юкларни тупурганликларини, сўнг
якунлаб, отаси Юнусов Олимжон Азизджонович билан биргаликда
автомашинага ўтириб, кетаётган вақтида 500 метрлар юрганларида
ўзига тегишли бўлган 1.863.000 сўм миқдоридаги пуллар йўқ бўлиб
қолганлиги унга маълум бўлгани, сўнг у отаси О.Юнусов ушбу унга
тегишли бўлган 1.863.000 сўм пуллар йўқ бўлиб қолганлигини маълум
қилгани, сўнг улар ортга юк туширган жойларига қайтиб келгани, сўнг
атрофни кўздан кечирганларида пулларини топа олмаганлигини, сўнг
ҳолат юзасидан ИИБга хабар берганликларини, суддан унга нисбатан
етказилган моддий зарарни судланувчидан ундириш ҳақидаги
кўрсатуви билан;
гувоҳ Ш.Файзиев суд мажлисида, 2024 йил 07 апрель куни
10:30ларда таниши Джалалов Саидалихон Анвархонович билан
телефон орқали гаплашиб, кўришганлигини, сўнгра иккаласи
биргаликда Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган
“Изза” бозорига бориш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб такси
тўхтатмоқчи бўлган вақтида, шу вақтда таниши С.Алиходжаев унга
қўнғироқ қилиб, кўришишларини айтганлигини ва улар турган жойга
автобусда тахминан 20 дақиқада келганлигини ва биргаликда такси
тўхтатиб “Изза” бозорига биргаликда кетганлигини, шу вақтда у
уларга турмуш ўртоғи Зулфия билан кўришилишини айтганлигини,
сўнгра улар биргаликда Учтепа тумани, ТХАИ кўчасида жойлашган,
“Изза” бозорига яқинлашган вақтида Алиходжаев Сардор таксида
тушиб қолишини маълум қилгани ва таксидан биргаликда
тушганликларини, сабаби у турмуш ўртоғи Зулфияга қулупнай олиб
бориши кераклигини, сўнг биргаликда кетаётган вақтларида тўсатдан
таниши С.Алиходжаев тез-тез йўл юзи бўйлаб келган томонларига
қараб юришни бошлаганлигини, сўнг таниши С.Джалалов хам ўз иши
билан кетганлигини ва у таниши С.Алиходжаевни ортидан кузатиб
7
тўхтаб турганлигини, сўнг таниши С.Алиходжаев ушбу йўл чеккасида
турган “Чанган” русумли автомобилни ҳайдовчи томон эшигини
очиқлигини айтганлигини ва унга такси тўхташини, ва “Чанган”
автомашинаси эшиги очиқлиги айтиб ўтганлигини, сўнгра у такси
тўхтатганида “Матиз” русумли автомашина тўхтаганлигини ва
С.Алиходжаев “Чанган” автомашинасининг эшигини очиб ички салон
қисмидан унга қанчалиги номаълум бўлган пул маблағларини
ўғирлагани ва у тўхтатган таксига биргаликда ўтириб
кетганликларини, сўнгра Чилонзор тумани, Алгоритм, 30-мавзе, 4-уй,
12-хонадонга турмуш ўртоғи Зулфияни ёнига кетганлигини, йўлда
кетаётган вақтларида у таниши С.Алиходжаевга “нега ундай иш
қилдинг, нима олдинг автомашинадан” деганида, таниши
С.Алиходжаев унга “ҳеч нарса олганим йуқ” деб жавоб берганлигини,
шундан сўнг озроқ юриб светофорда тўхталганларида С.Алиходжаев
таксидан тушиб қолгани ва у турмуш ўртоғини кўргани кетганлигини,
бундан ташқари, у 2024 йил 24 апрель куни соат 15:30ларда
Алиходжаев Сардор қўнғироқ қилиб, биргаликда бозор айланишга,
яъни бирор-бир иш қидиришларини деб таклиф қилганлигини,
шундан сўнг у билан “Абу-сахий” бозори яқинида кўришганликларини
ва ёнларида пуллари бўлмаганлиги сабабли бозор ичига
кирмаганликларини, кейин улар ТХАЙ кўчаси билан юриб кетаётган
вақтларида йўлнинг ўнг томонида йўл четида юк автомашиналари
турганлигини кўриб қолганликларини ва бирор-бир таниш бўлса қарз
оламиз деб юк машиналарининг олдига борганликларини, шундан
сўнг у хайдовчилардан йўлкира сўрамоқчи бўлганлигини ва шериги
С.Ю.Алиходжаев билан четда турган кўк рангдаги “Зил” юк
автомашинаси олдига борганликларини, кейин у автомашинанинг
йўловчи эшиги томон ўтганлигини, шериги эса С.Ю.Алиходжаев
машинанинг ҳайдовчи эшик томонига борганлигини, шундан сўнг у
машина салон ичига қараса одам ухлаб ётганини кўрганлигини, кейин
у автомашинанинг ён атрофида айланиб турганлигини, сабаби бирор
киши келса С.Алиходжаевга хабар бермоқчи бўлганлигини, сўнгра ўша
вақтда Ю.Алиходжаев машинанинг ҳайдовчи эшиги ойнасидан бошини
киргазган ҳолатини кўрганлигини, кейин Ю.Алиходжаев унга
кетишларини айтганлигини ва у Ю.Алиходжаевга машинадан нима
олганлигини сўраганлигини, С.Ю.Алиходжаев автомашина ичидан
телефон аппаратларини ўғирлаганини айтганлигини, сўнгра
С.Ю.Алиходжаев унга дастлабки тергов ҳаракатлари давомида шахси
аниқ бўлган Султонов Дилшодга қўнғироқ қилиб, телефон аппаратини
сотмоқчилигини айтганлигини сўнг, Ю.Алиходжаев билан Учтепа
туманида жойлашган “Султон” номли чойхонага борган вақтларида
Султонов Дилшод уларни кутиб олганлигини ва таксига 20.000 сўм
миқдорида пул берганлигини, сўнг Д.Султоновга 2 дона сотиладиган
телефон аппаратлари бор деб айтганлигини ва унга ёнидан 2 дона
8
телефон аппарати ўғирланмаганми деб сўраганида, С.Ю.Алиходжаев
йўқ, телефон аппаратлари ўзиники эканлигини, пул зарур бўлиб
қолганлиги туфайли сотаётганлигини айтгани, сўнгра С.Ю.Алиходжаев
2 дона телефон аппаратини тахминан 500.000 сўмга келишиб сотиб
юборгани, биргаликда сарфлашгани ҳақидаги кўрсатуви билан;
гувоҳ Д.Султонов суд мажлисида, у оилавий шароити сабабли
Чилонзор туманида жойлашган “Фарход” савдо мажмуасида
жойлашган “Г9А” номли дўконда телефонларни сотиш билан
шуғулланиши, 2024 йил 16 февраль куни у дўконда ўз ишлари билан
шуғулланиб ўтирган вақтида, Алиходжаев Сардор Юлдашевич унинг
олдига келиб “Samsung А54” русумли телефон аппарати борлигини ва
пул зарур бўлганлиги учун сотмоқчи эканлигини айтганлигини ва у
телефон ўғирланганми деб сўраган вақтида С.Алиходжаев унга қараб
бу телефон ўзига тегишли эканлигини айтгани, сўнг С.Алиходжаевдан
“Samsung А54” русумли телефон аппаратини 1.900.000 сўмга сотиб
олгани, бундан ташқари, 2024 йил 24 апрель куни танишлари билан
Учтепа туманида жойлашган “Султон” номли чойхонада овқатланиб
ўтирган вақтида, соат 16:30ларда унга С.Алиходжаев қўнғироқ қилиб,
2 дона телефон аппарати борлигини ва пул зарур бўлиб қолганлиги
сабабли сотмоқчи эканлигини айтганлигини, сўнг орадан 20 дақиқа
ўтиб, ушбу чойхона олдида С.Ю.Алиходжаев ва Ш.У.Файзиевлар билан
учрашгани, С.Алиходжаев “Росо М3” ва “Samsung А10” русумли телефон
аппаратларини унга кўрсатиб, ушбу телефон аппаратлари ўзи ва
турмуш ўртоғига тегишли эканлигини айтганлигини, сўнг
С.Алиходжаевдан “Росо М3” ва “Samsung А10” русумли телефон
аппаратларини 500.000 сўмга сотиб олганлигини ва чойхона ичига
кириб кетганлигини, сўнгра ушбу телефон аппаратларини
2024 йил 26 апрель куни “Росо М3” русумли телефон аппаратини
400.000 сўмга ва “Samsung А10” русумли телефон аппаратини 300.000
сўмга унга ноъмалум шахсларга сотиб юборгани ҳақидаги кўрсатуви
билан;
бундан ташқари, судланувчи С.Алиходжаевнинг айби жиноят
ишида тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора
кўришни сўраб ёзган аризалари, билдирги, тушунтириш хатлари, воқеа
жойи чизмаси, нарсани олиш, кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса
содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил деб
эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив
далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
Суд, судланувчи С.Алиходжаевнинг эълон қилинган барча
айбловга иқрор эмаслиги, ўғирлик жиноятларини содир қилмагани
ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-модда
9
талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни
ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22-моддасига мувофиқ, синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва
холисона текшириб чиқиб, уларга танқидий баҳо бериб, дастлабки
тергов жараёни ва суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг
кўрсатувлари, видеоёзув, нарсани олиш, юзлаштириш баённомалари
ҳамда ишда мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар йиғиндиси
билан, иш тафсилотларига мувофиқ ашёнинг миқдоридан келиб чиқиб
тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, бу важлар жиноий жавобгарлик ва
жазодан қутулиб қолиш учун билдирган деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2025 йил 24 февралдаги ҳукмига кўра, Файзиев Шерзод
Уткуровичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
“а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб,
ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазо шартли ҳисобланиб,
3 йил синов муддати белгиланган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
С.Алиходжаевнинг:
- 1-чи эпизод бўйича “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўла
туриб, жабрланувчи Мукҳамедҳоджаева Мадина Журатиллаевнанинг
баҳоси 500.000 сўмлик қора рангли сумкаси, отасига тегишли бўлган
пластик картаси, яшаш хонадонининг калитлари ва 50.000 сўм пули
ҳамда баҳоси 400 АҚШ (4.994.424 сўм) долларлик “Samsung А54” русумли
уяли алоқа воситасини яширин равишда талон-торож қилиш”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
- 2-чи эпизод бўйича “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўла
туриб, такроран, жабрланувчи Муродов Актам Умид ўғлининг баҳоси
340.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда баҳоси 1350 АҚШ
(17.080.456 сўм) долларлик “iPhone 15 Pro Max” русумли уяли алоқа
воситасини яширин равишда талон-торож қилиш”да ифодаланган
жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан;
- 3-чи эпизод бўйича “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўла
туриб, такроран, жабрланувчи Азимжонов Муҳаммадали Олимжон
ўғлининг 1.863.000 сўм миқдоридаги пулларни яширин равишда талонторож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
- 4-чи эпизод бўйича “ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўла
туриб, такроран, жабрланувчи Дехқанов Нодирбек Абдували ўғлининг
баҳоси 2.500.000 сўмлик “Росо М3” русумли ва нархи 1.500.000 сўмлик
“Samsung А10” русумли уяли алоқа воситаларини яширин равишда
талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
10
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи С.Алиходжаевга нисбатан жазо тайинлашда
унинг айбига қисман иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини,
оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб,
илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг қасддан янги
жиноят содир этганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи С.Алиходжаевга нисбатан жазо тури
ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
33-моддаси талабига амал қилиб, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда
тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган
модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, шунингдек С.Алиходжаев мазкур жиноятларни
илгариги ҳукм билан тайинланган жазони ўташ даврида содир
этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
60,61-моддалари тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим
топади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси
3-қисми “б” бандига мувофиқ, илгари оғир жинояти учун икки марта
ҳукм қилинган ёки олдин-кейинлигидан қатъи назар, оғир ёки ўта
оғир жиноятлар учун уларнинг ҳар бирига беш йилдан кам бўлмаган
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган шахснинг
оғир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади.
Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи С.Алиходжаевнинг муқаддам
жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг
20.01.2009 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 4-қисми “а” банди ва 276-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари
билан ЖКнинг 59,60,61-моддалари тартибида 10 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ҳамда жиноят ишлари
11
бўйича Учтепа туман судининг 12.04.2016 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 6 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлангани, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 15-моддасига асосан у томонидан муқаддам содир этилган
жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра,
оғир жиноят туркумига кириб, унинг ҳар бирига беш йилдан кам
бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мазкур жиноят иши юзасидан ҳам судланувчи С.Алиходжаев
томонидан содир этилган жиноят ЖКнинг 15-моддасига асосан оғир
жиноятлар туркумига киришини инобатга олиб, суд судланувчи
С.Алиходжаевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси
3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топишни лозим
топади.
Шунингдек суд, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
02.05.2024 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 46-моддасига асосан
С.Алиходжаевнинг ўтамаган 1 йил 5 ой 23 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига
алмаштирилган бўлиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 14.06.2024 йилдаги ажрими
билан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 02.05.2024
йилдаги ажрими бекор қилиниб, янгитдан бошқа таркибда кўриб
чиқиш учун юборилган. С.Алиходжаевнинг 2024 йил 02 майдан
10 июнга қадар (мазкур жиноят иши юзасидан қўлланилган эҳтиёт чораси
санаси) ўтаган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ушбу ҳукм билан
тайинланган жазодан чегириб ташлашни лозим топади.
Шунингдек суд, жабрланувчи А.Муродовга етказилган моддий
зарарни судланувчи С.Алиходжаевдан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Алиходжаев Сардор Юлдашевич (ALIXODJAYEV SARDOR
YULDASHEVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан 5 (беш) йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Алиходжаев Сардор Юлдашевичга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 60-моддаси тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган
жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил
5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
12
10 июнь кунига қадар ўтаган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
чегириб ташлаб, ўташ учун 4 (тўрт) йил 11 (ўн бир) ой 21 (йигирма бир)
кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин.
Алиходжаев Сардор Юлдашевич Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист
деб топилсин.
С.Алиходжаевга нисбатан тайинланган жазо махсус тартибли
колонияларда ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 10 июнь кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
С.Алиходжаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи Алиходжаев Сардор Юлдашевичдан жабрланувчи
Муродов Актам Умид ўғли фойдасига 17.741.595 сўм моддий зарар
ундирилсин.
Ашёвий далил, бир дона “Samsung A54” русумли уяли телефон
аппарати қонуний эгаси М.Мухамедходжаевага тилхат асосида
қайтарилгани инобатга олинсин.
07.05.2024 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Молия иқтисод
бошқармаси депозит ҳисоб рақамига топширилган 1.863.000 сўм пул
маблағлари жабрланувчи Азизжонов Муҳаммадали Олимжон ўғли
фойдасига ўтказилсин.
Ашёвий далил, судланувчи С.Алиходжаевга тегишли бир дона кўк
рангли эркаклар жинси шими ва бир дона “Maryland” ёзувли бош
кийими судланувчининг яқин қариндошига қайтарилсин.
Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
13
А.А.Мухиддинов