← Назад
Решение #835946 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 169 | — | law | |
| ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р
2022 йил 13 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати К.Давлетованинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда кўмаклашаётган
Самарқанд вилоят суди ходими Д.Маматазимов, Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, даъвогар
вакиллари Н.Сатторов (раҳбар), адвокат А.Каримов (2022 йил 3 февралдаги
01/9-сонли ишончнома асосида), юридик бошқарма бошлиғи ўринбосари
Б.Бобокелдиев (2022 йил 6 апрелдаги ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари адвокат Ш.Хусанов (2022 йил 14 мартдаги 14/03/01-сонли
ишончнома ва 2022 йил 7 июлдаги 00081-22-сонли ордер асосида),
ҳуқуқшунос Т.Абдурахманов (2022 йил 6 июлдаги 07/01-сонли ишончнома
асосида), Ж.Умаров (2022 йил 2 февралдаги 02/02/02-сонли ишончнома
асосида) ва Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Самарқанд вилояти бошқармаси вакили мутахассис З.Номозов (2022 йил
13 июлдаги 5713-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
“Самарқандпахтасаноат” ҲАБ, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари
палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят худудий бошқармаси(даъвогар
“Жума пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида)нинг жавобгар
“Самарқанд камалак инвест текстил” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ва 9 857 252 952 сўм
ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул
қилинган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 15 апрелдаги қарори устидан “Самарқанд камалак
инвест текстил” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимидаги суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
4-1407-2201/21-сонли иш
“Жума пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар ёки сотувчи деб юритилади) ва “Самарқанд камалак инвест
текстил” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
ёки сотиб олувчи деб юритилади) ўртасида 2019 йил 22 августда 153-сонли
кўчмас мулкни сотиш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар Пастдарғом тумани,
Эсабой ҚФЙда жойлашган М.Ғофуров номли пахта тайёрлаш маскани,
Қўшқудуқ ҚФЙда жойлашган М.Қўчқаров номли пахта тайёрлаш маскани
ва Учтепа ҚФЙда жойлашган Т.Усманов номли пахта тайёрлаш маскани,
Жума шаҳар, А.Темур кўчаси 1-уйда жойлашган пахта қабул қилиш маскани
ҳамда Жума шаҳар, А.Темур кўчаси 1-уйда жойлашган бино ва иншоотларни
(бундан буён матнда объект деб юритилади) мулкий мажмуа сифатида
(1-иловага мувофиқ) жавобгарга мулк қилиб топшириш (сотиш), жавобгар
эса ушбу объектни қабул қилиб олиш, шартноманинг 2-иловасида
кўрсатилган тартибда ва муддатларда объект қийматини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандида объектнинг баҳоси 21 662 200 165 сўмни
ташкил этиши ва таснифи ўзгармаслиги қайд этилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ва учинчи шахс “Самарқандпахтасаноат” ХАБга нисбатан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шартнома давлат рўйхатидан
ўтмаганлиги ва шартнома тузилиши юзасидан даъвогарнинг ижроия
органи томонидан кузатув кенгаши ёки акциядорлар умумий
йиғилишининг розилиги олинмаганлигини асос қилиб, шартномани
ҳақиқий эмас деб топиш ва даъвогарга жавобгардан ўзганинг мол
мулкидан асоссиз равишда фойдаланганлик учун 9 857 252 952 сўм тўлов
(қарздорлик)ни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан Кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб этилган.
Пастдарғом
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
21 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман
қаноатлантирилиб, шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвонинг
9 857 252 952 сўм тўлов (қарздорлик) ундириш қисмини қаноатлантириш
рад этилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 15 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг хулоса
қисмидаги даъвонинг 9 857 252 952 сўм тўлов ундириш талаби рад этилган
қисми бекор қилинган. Жавобгардан даъвогарга 7 831 705 892 сўм
ундирилган. Даъвонинг 2 025 547 060 сўм қисмини қаноатлантириш рад
этилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган
ва унда мазкур қарорни бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб,
шикоятда апелляция инстанцияси суди томонидан даъвонинг асоси
ва талабида битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш
сўралмасдан, аксинча етказилган зарарни ундириш сўралган бўлса-да,
сўралмаган даъво талаби қаноатлантирилиб, процессуал ҳуқуқ нормалари
қўпол тарзда бузилганлиги, шунингдек апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари ҳам бузилиб, қўлланилиши лозим
бўлган қонунчилик ҳужжати қўлланилмаганлиги, қўлланилиши мумкин
бўлмаган қонунчилик ҳужжати қўлланилганлиги, иш учун аҳамиятли
ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқлаган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатлар исботланмаганлиги, қонунчиликда олди-сотди
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, шартнома бўйича берилган
мулкдан фойдаланганлик учун тўловлар тўлаш тўғрисида норма мавжуд
эмаслигини апелляция инстанцияси суди эътиборга олмаганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда билдирилган важларга нисбатан ўз
эътирозини баён этиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд
вилояти бошқармаси вакили низо юзасидан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Прокурор судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
ўрганилмаганлиги сабабли суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Палата, “Самарқандпахтасаноат” ХАБ ва Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
4
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул
қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос
келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг
279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда қуйи судлар қайд қилинган
талабларга риоя қилмаган.
Хусусан, биринчи инстанция суди томонидан жавобгарнинг мазкур
ишни Палатанинг даъвогар манфаатида жавобгардан 2021 йил 1 октябрга
қадар, яъни 24 ой давомида асосий воситалардан фойдаланганлик учун
12 544 907 128 сўм ижара ҳақини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган 4-1407-2101/1920-сонли ишни бирлаштириб, кўриш ҳақидаги
илтимосномаси муҳокама қилинмаган.
Ваҳоланки, ИПК 169-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ишда
иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш
натижалари бўйича ажрим чиқарилади.
ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини
қабул қилиш чоғида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари
ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига
баҳо беради.
Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгар эътирозномаларидаги
шартноманинг 3.3-бандида шартнома имзоланган кундан бошлаб, 5 иш
куни ичида сотувчи сотиб олувчига объектни шартноманинг 3-иловасида
белгиланган шаклдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида
топшириши,
лекин
кўчмас
мулклар
далолатнома
асосида
топширилмаганлиги, бундай ҳолатда эса, Ўзбекистон Республикаси Олий
Хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги
269-сонли
Қарорининг
9-бандида
берилган
тушунтиришларга кўра, судлар ҳақиқий бўлмаган битимни тузилмаган
битимдан фарқлашлари лозимлиги, уни тузиш учун қонун ҳужжатларида
белгиланган зарур шартлар мавжуд бўлмаган (қонун ҳужжатларида
кўрсатилган барча муҳим шартлар бўйича келишувнинг мавжуд эмаслиги,
оферта йўллаган шахс томонидан акцепт олинмаганлиги, мулкнинг
топширилмаганлиги, агар уни топширилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ
шартнома тузиш учун талаб этилса ва ҳоказо) битим тузилмаган деб тан
олиниши, агар битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб
билдирилган бўлиб, у ФКнинг қоидаларига кўра тузилмаган деб
ҳисобланса, бундай талабни қаноатлантириш рад этилиши ҳақидаги
важларига баҳо бермаган. Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди
томонидан ҳам мазкур ҳолатлар эътибордан четда қолдирилган.
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 161-сонли
қарорининг 2-бандида қарор процессуал ҳуқуқ нормаларига аниқ риоя
этилган ва низоли ҳуқуқий муносабатга нисбатан қўлланилиши лозим
бўлган моддий ҳуқуқ нормаларига тўлиқ мос ҳолда қабул қилинган
тақдирда қонуний ҳисобланиши юзасидан тушунтиришлар берилган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан низоли ҳуқуқий
муносабатга нисбатан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган.
Хусусан, даъво аризасида даъвогарга жавобгарга ўзганинг мол
мулкидан асоссиз равишда фойдаланганлик учун 9 857 252 952 сўм
ундириш сўралган бўлса-да, апелляция инстанция суди томонидан мазкур
даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, 7 831 705 892 сўм ижара ҳақи
ундириш ҳақида барвақт хулосага келинган.
Баён этилганлардан кўринадики, ишни кўришда қуйи судлар
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ҳолда,
асослантирилмаган қарорлар қабул қилинган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд
бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга
ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини
бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун муҳим
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, тарафларнинг барча
важлари ва ишдаги далилларни муҳокама қилиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, низоли ҳуқуқий муносабатга моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул
6
қилиши, шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд харажатларини
тақсимлаш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Пастдарғом
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
21 февралдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
К. Давлетова
ҳайъат аъзолари:
Р. Хайдаров
Ш. Мирзахакимов