← Назад
Решение #83610 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
21
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди билан ЖК | 85 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| исми билан ЖК | 82 | — | law | |
| м жарима ва | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| укмига асосан ЖК | 169 | — | law | |
| ар суди ажрими билан ЖК | 74 | — | law | |
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| укми билан ЖК | 169 | — | law | |
| уни ЖК | 34 | — | law | |
| амда | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | 3 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 03 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси,
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Мусаков ва унинг
ҳимоячиси,
“LEGAL
POSITION”
адвокатлик
бюроси
адвокати
Б.Иноғомовнинг иштирокида, Мусаков Сарварбек Уктамжон ўғлига оид 11006-2502/142-сонли жиноят ишини мазмунан кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Мусаков
Сарварбек
Уктамжон
ўғли
(MUSAKOV SARVARBEK UKTAMJON U’G’LI)
1997 йил 11 январда Фарғона вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта-махсус, ёлланма ишчи, бўйдоқ, муқаддам
судланган:
1). жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар
судининг 2013 йил 7 октябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1қисми билан ЖКнинг 57,82-моддаларини қўллаб,
энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида
397.950 сўм жарима ва 25,169-моддаси 3-қисми
“а” банди билан ЖКнинг 85-моддасига асосан 3
йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг
59-моддаси 3-қисми ва 61-моддаларига асосан энг
кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида
397.950 сўм жарима ва 3 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазолари тайинланиб, ЖКнинг 72моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов
муддати белгиланган;
2). жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар
судининг 2014 йил 27 октябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1қисми билан ЖКнинг 82-моддасига асосан энг кам
ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида 480.525
сўм жарима ва 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси,
ЖКнинг 59-моддаси 3-қисми ва 61-моддаларига
асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари
миқдорида 480.525 сўм жарима ва 3 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиб,
ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан
синов муддати белгиланган, 2015 йил 29 августда
жаримани тўлиқ тўлаган, 2015 йил декабрь ойида
синов муддатини тўлиқ ўтаган;
3). жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар
судининг 2016 йил 10 ноябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазосига судланган, жиноят ишлари бўйича
Қарши шаҳар судининг 2019 йил 5 сентябрдаги
ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан
ўталмаган 1 йил 11 ой 24 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазосидан шартли озод қилинган,
4). жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар
судининг 2020 йил 08 октябрдаги ҳукмига асосан
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5
(беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган, 2023 йил 27 декабрь куни жиноят
ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди ажрими билан
ЖК 74-моддаси 3-қисмининг “в” бандига асосан
ўталмай қолган 1 йил 9 ой 26 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ҳар ойлик иш
ҳақининг 20% миқдорида давлат фойдасига
ундириб бориш шарти билан ахлоқ тузатиш
ишлари жазосига алмаштирилган, жазо тўлиқ
ўталмаган.
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Маворанахр
кўчаси 39-хонадонда доимий рўйхатда туриб,
яшаган, 28.10.2024 йилда ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланган, 30.10.2024 йилда “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 169моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди айбланганга
нисбатан судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши материалларини атрофлича таҳлил қилиб, тарафларнинг
музокараси ҳамда судланувчининг охирги сўзларини тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи С.Мусаков хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг молмулкини яширин равишда такроран талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил
17 октябрь куни тахминан соат 20:00лардан 2024 йил 18 октябрь куни
тахминан соат 02:00ларга қадар бўлган вақт оралиғида ижара асосида
истиқомат қилиб келаётган Чилонзор тумани Навбаҳор МФЙ Ц мавзеси 1-уй
14-хонадонда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўзи билан бирга истиқомат
қилувчи 16.06.1999 йилда туғилган Абдуллаев Шавкатжон Анваржон ўғлига
тегишли 500 АҚШ доллари, 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни, баҳоси
1.000.000 сўм бўлган Mini Focus русумли қўл соатни, баҳоси 500.000 сўм
бўлган чамадонни, баҳоси 600.000 сўм бўлган кумушдан ясалган браслет ва
занжирни, баҳоси 280 АҚШ доллар бўлган Prada ёзуви туширилган қўл
сумкани, баҳоси 90 АҚШ доллар бўлган AMEER AL OUD ёзуви туширилган
бир дона атирни, баҳоси 500.000 сўм бўлган Air Pods Max русумли
қулоқчинни, баҳоси 450.000 сўм бўлган ENJOY LIFE ёзуви туширилган
устки кийимни, баҳоси 400.000 сўм бўлган Black ёзуви туширилган устки
кийимни, баҳоси 200.000 сўм бўлган Plus Barkod ёзуви туширилган устки
кийимни, баҳоси 180.000 сўм бўлган жинси шимни, баҳоси 130.000 сўм
бўлган футболкани, баҳоси 350.000 сўм бўлган қувватлаш қурилмани, баҳоси
200.000 сўм бўлган қора рангли қўл сумкани, баҳоси 170.000 сўм бўлган
TDRS ёзуви туширилган атирни қўлга киритиб, воқеа жойидан номаълум
томонга яширинган ҳамда жиноий йўл билан қўлга киритилган пулларни
ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган ҳолда Ш.Абдуллаевнинг
бошқа буюмларидан ўзининг кундалик ҳаётида фойдаланиб келган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининиг маълумотномасига
кўра 18.10.2024 йил кунидаги 1 АҚШ долларининг сўмга нисбати қиймати
12.803,06 сўмни ташкил қилиб, 870 АҚШ доллари 11.138.662 сўмни ташкил
қилади.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
такроран талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 23 октябрь куни ижара
асосида истиқомат қилиб келаётган Чилонзор тумани Навбаҳор МФЙ Ц
мавзеси 1-уй 14-хонадонда ўзи билан бирга истиқомат қилувчи 16.06.1999
йилда туғилган Абдуллаев Шавкатжон Анваржон ўғли ва 06.12.1999 йилда
туғилган Низомов Шаҳзод Зулкайнаровичларнинг ухлаб қолганлигидан
фойдаланган ҳолда Ш.Абдуллаевга тегишли 200 АҚШ доллари, 1.600.000
сўм миқдоридаги пулларни, шунингдек Ш.Абдуллаевнинг биометрик
фуқаролик паспортини, ишхонага киришга рухсат берувчи картасини, Ипак
йўли банк томонидан расмийлаштириб берилган пластик картасини, баҳоси
450.000 сўм бўлган қўл сумкасини, шу билан бир қаторда Ш.Низомовга
тегишли баҳоси 400.000 сўм бўлган эркаклар сумкасини, баҳоси 6.000 рубль
бўлган ҳамёнини, баҳоси 380 АҚШ доллари бўлган қулоқчинни, Tinkoff
ҳамда Anorbank томонидан расмийлаштириб берилган мастеркард,
визакарталарини, идентификация ID-картаси (Ўзбекистон Республикаси
шахс гувоҳномаси) ни, турли хил савдо дўконлари учун маҳсулотларни
арзонлаштириб берувчи карталарини, 10 евро, 20 АҚШ доллари ва 600.000
сўм миқдоридаги пулларини атрофдагиларга билдирмасдан қўлга киритган
ҳамда воқеа жойидан номаълум томонга кетиб яширинган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининиг маълумотномасига
кўра 23.10.2024 йил кунидаги 1 АҚШ долларининг сўмга нисбати
қиймати 12.817,85 сўмни ташкил қилиб, 400 АҚШ доллари 5.127.140 сўмни,
1 евронинг сўмга нисбатан қиймати 13865,07 сўмни ташкил қилиб, 10 евро
138.650,7 сўмни, 1 рубльнинг сўмга нисбатан қиймати 132,95 сўмни ташқил
қилиб, 6.000 рубль 797.700 сўмни ташкил қилади.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
ҳужжатлар,
штамплар,
муҳрлар,
бланкаларни,
автомототранспорт
воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат
рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш, уларни
яшириш мақсадида, 2024 йил 23 октябрь куни ижара асосида истиқомат
қилиб келаётган Чилонзор тумани Навбаҳор МФЙ Ц мавзеси 1-уй 14хонадонда ўзи билан бирга истиқомат қилувчи 16.06.1999 йилда туғилган
Абдуллаев Шавкатжон Анваржон ўғли ва 06.12.1999 йилда туғилган
Низомов Шаҳзод Зулкайнаровичларнинг ухлаб қолганлигидан фойдаланган
ҳолда Ш.Абдуллаевга тегишли 200 АҚШ доллари, 1.600.000 сўм
миқдоридаги пулларини, шунингдек Ш.Абдуллаевнинг биометрик
фуқаролик паспортини, ишхонага киришга рухсат берувчи картасини, Ипак
йўли банк томонидан расмийлаштириб берилган пластик картасини, баҳоси
450.000 сўм бўлган қўл сумкасини, шу билан бир қаторда Ш.Низомовга
тегишли баҳоси 400.000 сўм бўлган эркаклар сумкасини, баҳоси 6.000 рубль
бўлган ҳамёнини, Tinkoff ҳамда Anorbank томонидан расмийлаштириб
берилган мастеркард, визакарталарини, идентификация ID-картаси
(Ўзбекистон Республикаси шахс гувоҳномаси) ни, турли хил савдо
дўконлари учун маҳсулотларни арзонлаштириб берувчи карталарни, 10 евро,
20 АҚШ доллари ва 600.000 сўм миқдоридаги пулларни атрофдагиларга
билдирмасдан қўлга киритган ҳамда воқеа жойидан номаълум томонга кетиб
яширинган.
Судланувчи С.Мусаков суд мажлисида эълон қилинган айбловга тўлиқ
иқрорлигини билдириб, у кўчадаги танишлари орқали Абдуллаев Шавкат
билан танишиб қолганлигини, Ш.Абдуллаев билан тахминан 2024 йил 08
октябрь куни танишганлигини, ўша вақт унинг Тошкент шаҳрида тунаб
қолиши учун жойи бўлмаганлиги сабабли, Ш.Абдуллаевнинг Чилонзор
тумани Ц мавзеси 1-уй 14-хонадондаги яшаш манзилида Ш.Абдуллаев билан
бирга ижарада истиқомат қилиши бўйича ўзаро келишиб олишганлигини, ўша
вақт иш қидириб юрганлигини, Ш.Абдуллаев билан юқорида манзили
келтириб ўтилган хонадонда ижарачи бўлиб, тахминан 10 кун истиқомат
қилганлигини, 2024 йил 17 октябрь куни тахминан соат 20:00ларда шериги
Ш.Абдуллаев ўзининг ишлари билан кўчага чиқиб кетганлигини, уйда эса бир
ўзи қолганлигини, Ш.Абдуллаев ташқарига чиқиб кетганидан сўнг, эшикни
қулфлаб олганлигини, ўша пайт унга пул керак бўлганлиги сабабли,
хонадонда турган нарсаларни ўғирлаш фикри пайдо бўлганлигини, хонадонда
турган 400 АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм миқдоридаги пуллар, Mini Focus
русумли қўл соати, кулранг чамадон, браслет ва занжир, Prada ёзуви
туширилган қўл сумкаси, AMEER AL OUD ёзуви туширилган бир дона атир,
Air Pods Max русумли қулоқчин, ENJOY LIFE ёзуви туширилган устки кийим,
Black ёзуви туширилган устки кийим, Plus Barkod ёзуви туширилган устки
кийим, жинси шим, футболка, бир дона қувватлаш қурилмаси, бир дона қора
рангли қўл сумкаси ҳамда бир дона TDRS ёзуви туширилган атирни ўғирлаб
кетганлигини, юқоридаги ўғирлаб кетган нарсаларининг ҳаммасини чамадонга
солиб, олиб кетганлигини, орадан бир неча кун ўтиб, унга олдиндан таниш
бўлмаган телефон рақамидан қўнғироқ бўлганлигини, телефонга жавоб
берганида унга ижарада туриш учун хонадон борлиги ҳақида айтишганлигини,
уларнинг гапи бўйича учрашган вақтида унинг Абдуллаев Шавкат эканлиги
ҳақида билганлигини, Ш.Абдуллаев эса ундан уйидан олиб кетган
нарсаларини ва пулларини сўраганлигини, сўнг, Ш.Абдуллаевнинг ҳамма
нарсаларини ўзи турган Ҳостелдан чақиртириб, унга берганлигини, ушбу
Ҳостелга
Ш.Абдуллаевнинг
уйидан
чиқиб
кетган
кун
бориб
жойлашганлигини, мазкур Ҳостелнинг айнан қаерда жойлашганлиги ва номи
ҳақида билмаслигини, Ш.Абдуллаевнинг ўғирлаб олиб кетган нарсаларини
тўлиқ ўзига топширганлигини, пуллардан эса 200 АҚШ доллари ва 1.300.000
сўми қолганлигини, ушбу пулларни ҳам Ш.Абдуллаевга берганлигини, сўнгра,
улар билан бирга яшашни бошлаганлигини, ўша пайт Ш.Абдуллаевнинг ёнида
Шахзод исмли ўртоғи ҳам бўлганлигини, орадан маълум бир вақт ўтиб, улар
ухлаб қолган вақтда Ш.Абдуллаев ва унинг Шахзод исмли ўртоғига тегишли
сумкаларни олиб, уйдан чиқиб кетганлигини, орадан вақт ўтиб,
стоматологияга борганида Ш.Абдуллаев ўртоғи билан келиб, уни ушлаб
олишганлигини ва ИИБ ходимларига топширишганлигини, Ш.Абдуллаевга
тегишли қўл сумкасини иккинчи маротаба ўғирлаб кетганида сумкада 200
АҚШ доллари, 1.600.000 сўм пул, пластик карта ва шунга ўхшаш нарсалар
ҳамда фуқаролик паспорти бўлганлигини, бундан ташқари, унинг Шахзод
исмли ўртоғининг қўл сумкасини ҳам очиб кўрганлигини, мазкур сумкада
фуқаролик ID-картаси, 300.000 сўм миқдоридаги пул, 10 евро ва 20 АҚШ
доллари миқдоридаги пуллар бўлганлигини, иккала сумкадаги карталар ва
паспортларни бирлаштириб, Ш.Абдуллаевнинг Шахзод исмли ўртоғига
тегишли қўл сумкасига солган ҳолда кўп қаватли уйдан чиққанда, кўчада
қолдириб кетганлигини, унга нисбатан Ш.Абдуллаев томонидан ёзилган
аризада унинг 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганлиги
ҳақида ёзилганлигини, аммо, унинг 400 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларини ўғирлаб кетганлигини, Ш.Абдуллаев ариза ёзилган бошқа моддий
қимматликларини ва пулларини ҳақиқатдан ҳам унга пул керак бўлганлиги
учун ўғирлаб кетганлигини, жиноят содир қилган жойини кўрсатиб бера
олишлигини, жиноий йўл билан қўлга киритилган моддий қимматлик, кийим
ва бошқа нарсаларнинг ҳаммасини Ш.Абдуллаевга берганлигини, пулларни
эса ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини, қолган 1.200.000
сўм миқдоридаги пулларни эса Ш.Абдуллаевга берганлигини, мазкур
жиноятни бир ўзи содир қилганлигини, жиноятни содир қилишда ҳеч ким унга
ёрдам бермаганлигини маълум қилиб, унга енгиллик беришни сўраб кўрсатув
берди.
Жабрланувчи Ш.Абдуллаев суд мажлсида, у тахминан 2024 йил август
ойи бошларидан буён Чилонзор тумани Ц мавзеси 1-уй 14-хонадонда
ижарада яшаб келаётганлигини, мазкур хонадонга келган вақтида бир ўзи
ижарачи бўлиб, яшашлигини, мазкур манзилда 2024 йил 08 октябрь кунига
қадар бир ўзи истиқомат қилганлигини, кўчадаги танишлари орқали Мусаков
Сарварбек Уктамжон ўғли билан танишиб қолганлигини, шундан сўнг, унинг
Тошкент шаҳрида тунаб қолиши учун яшаш манзили бўлмаганлиги сабабли,
юқорида манзили келтириб ўтилган ижарадаги хонадонга олиб
борганлигини, сўнгра, биргаликда мазкур хонадонда истиқомат қилишни
бошлаганлигини, 2024 йил 17 октябрь тахминан соат 19:50да юқорида
манзили келтириб ўтилган хонадондан ўзининг ишлари билан чиқиб
кетганлигини, орадан вақт ўтиб, тахминан соат 02:00ларда уйга қайтиб
келганида хонадоннинг эшиги очиқлигини кўрганлигини, сўнгра, уйга кириб,
уйдаги ҳамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб ётганлигини кўрганлигини, мазкур
ҳолатдан гумонсираб, дарҳол кийимлари солинган сумкага қараганлигини,
сумка йўқлигини кўриб, у билан бирга ижарада турган С.Мусаков унинг
нарсаларини ўғирлаб кетганлигини гумон қилганлигини, сабаби уйдан чиқиб
кетаётганида фақат С.Мусаков уйда қолганлигини, уйнинг эшик қулфи ҳам
бузилмаганлигини, унинг фикрича, С.Мусаков уйдаги нарсаларини ўғирлаб,
қочиб кетган деб ўйлаганлигини, шундан сўнг, дарҳол ИИБ ходимларига
мурожаат қилганлигини, ИИБ ходимлари келгунига қадар қандай нарсалари
ўғирлаб кетилганлигига аниқлик киритганлигини, яъни, унга тегишли
қуйидаги нарсалар, С.Мусаков томонидан ўғирлаб кетилганлигини, яъни 500
АҚШ доллари ва 4.000.000 сўм миқдоридаги пуллар, баҳоси 1.000.000 сўм
бўлган Mini Focus русумли қўл соати,500.000 сўмлик унга тегишли кулранг
чамадон, умумий қимати 600.000 сўм бўлган кумушдан ишланган браслет ва
занжир, Prada ёзуви туширилган қўл сумкаси, ушбу сумканинг қиймати 280
АҚШ долларини ташкил қилишлигини, AMEER AL OUD ёзуви туширилган
бир дона атир, ушбу атирнинг баҳоси 90 АҚШ долларига тенглигини, Air
Pods Max қулоқчини, қулоқчин нархи 500.000 сўмга тенглигини, ENJOY
LIFE ёзуви туширилган устки кийим, ушбу кийимнинг баҳоси 450.000 сўмга
тенглигини, Black ёзуви туширилган устки кийим, ушбу кийимнинг баҳоси
400.000 сўмга тенглигини, Plus Barkod ёзуви туширилган устки кийим, ушбу
кийимнинг нархи 200.000 сўмлигини, жинси шими, ушбу кийимнинг нархи
180.000 сўм эканлигини, баҳоси 130.000 сўмлик футболкаси, бир дона баҳоси
350.000 сўмлик қувватлаш қурилмаси С.Мусаков томонидан ўғирлаб
кетилганлигини, айнан ушбу нарсалари ўғирлаб кетилганлиги ҳақида аризада
ва тушунтириш хатида ёзиб ўтганлигини, ариза ва тушунтириш хатида
шахсий буюмларининг умумий нархини тахминан ҳисоблаб, 6.200.000 сўм
деб ёзганлигини, ҳозирги вақтда эса ҳар бир ўғирлаб кетилган буюмларининг
аниқ нархини айтиб, кўрсатма берганлигини, бундан ташқари, С.Мусаков
унга тегишли бўлган яна бир дона баҳоси 200.000 сўмлик бир дона қора
рангли қўл сумкаси ҳамда бир дона 170.000 сўмлик TDRS ёзуви туширилган
атирини ҳам ўғирлаб кетганлигини, ИИБ ходимлари томонидан юқоридаги
ҳолат бўйича ариза ва тушунтириш хати ёзиб берганидан сўнг, орадан вақт
ўтиб, Шахзод исмли таниши орқали телефон аппарати ёрдамида
С.Мусаковни алдаб чақиришганлигини, уни ушлаб, юқорида манзили
келтириб ўтилган яшаш хонадонига олиб келишганлигини, С.Мусаков
хонадонга келганидан сўнг, ундан юқорида йўқолган кийим ва
нарсаларининг ҳаммасини олганлигини, ушбуларни олганидан сўнг, ундан
пуллар ҳақида сўраганида унга пуллардан 200 АҚШ доллари ва 1.300.000 сўм
миқдоридаги пуллар қолганлиги ҳақида маълум қилиб, ушбу пулларни
берганлигини, С.Мусаковдан мазкур пулларни олиб, ёнида бўлган қора
рангдаги қўл сумкасига солиб қўйганлигини, шундан сўнг, ИИБ ходимларига
боғлана олмаганлигини, С.Мусаков эса уйда қолганлигини, орадан бир неча
кун ўтиб, шериги Шаҳзод исмли бола ва унинг ўзи ухлаб қолган вақтда
С.Мусаков ҳеч кимга айтмасдан унга тегишли бўлган, ичида 1.600.000 сўм ва
200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар, ўзига тегишли биометрик фуқаролик
паспорти, ишхонага киришга рухсат берувчи карта, Ипак йўли банк
томонидан расмийлаштириб берилган бир дона пластик картаси бўлган
450.000 сўмлик қўл сумкасини ўғирлаб кетганлигини, бундан ташқари,
Шахзод исмли ўртоғига тегишли бўлган сумкасини ҳам ўғирлаб
кетганлигини, сумкасининг ичида қулоқчин, карталар ҳамда фуқаролик IDкартаси бўлганлигини, сўнгра, Шахзод исмли ўртоғи билан С.Мусаковни
қидириб топишганлигини, сўнгра ИИБ ходимларига олиб бориб
топширишганлигини, бундан ташқари, ИИБ ходимларига С.Мусаковдан
олинган сумка ва ичидаги нарсаларни тақдим қилганлигини, иккинчи
маротаба ушлаган вақтида С.Мусаковдан унга тегишли пулларни нима
қилганлиги ҳақида сўраганлигини, С.Мусаков унга 1.200.000 сўм
миқдоридаги пулларни берганлигини, қолган пулларни ундан ундириб
беришни сўради.
Жабрланувчи Ш.Низомов суд мажлисида, у, 2024 йил 23 октябрь куни
таниши Абдуллаев Шавкатжон у билан бирга истиқомат қилиб келаётган,
унга олдиндан таниш бўлмаган, кейинчалик маълум бўлишича, Мусаков
Сарвар унга тегишли бўлган пуллар, шахсий буюмлар ва бошқа моддий
қимматликларни ўғирлаб кетганлиги ҳақида маълум қилганлигини, сўнгра,
С.Мусаковга қўнғироқ қилиб, уни алдаган ҳолда ижарада туриш учун
хонадон борлиги ҳақида айтганлигини, С.Мусаков эса уларнинг гапига
ишониб, уларнинг олдига келганлигини, сўнгра, у билан бирга таниши
Ш.Абдуллаевнинг Чилонзор туман Ц мавзеси 1-уй 14-хонадондаги яшаш
манзилига боришганлигини, у ерга боришганидан сўнг, С.Мусаков
Ш.Абдуллаевга унинг хонадонидан ўғирлаб олиб кетган турли хил кийим ва
бошқа буюмларини қайтариб берганлигини, аммо, пулларининг қанчадир
қисмини ишлатиб юборганлигини, сўнгра, ўша хонадонда ухлашга
ётишганлигини, ухлаб ётган вақтда С.Мусаков уларнинг ухлаганлигидан
фойдаланиб, унга тегишли бўлган эркаклар сумкасини ўғирлаб кетганлигини,
ушбу сумка 400.000 сўм бўлиб, сумка ичида 6.000 рубллик хамён, Анорбанк
томонидан расмийлаштириб берилган Мастеркард, Виза кард, Тинкоф банки
томонидан расмийлаштириб берилган виза карта, ўзига тегишли
фуқароликни тасдиқловчи ID-карта, Managament, Podium эркаклар кийим
дўконлари, Diamond номли тақинчоқлар сотиладиган савдо дўкони
маҳсулотларини арзонлаштириб берувчи карталари, 10 евро, 20 АҚШ
доллари ҳамда 600.000 сўм миқдоридаги пуллари бўлганлигини, бундан
ташқари сумкасида бир дона 380 АҚШ долларлик қулоқчин ҳам
бўлганлигини, сўнгра, С.Мусаковни яна қидиришни бошлашганлигини,
кейин, тишини даволатишга борганда уни қидириб топиб, дарҳол ИИБ
ходимларига хабар беришганлигини, судланувчидан унга етказилган зарарни
ундириб беришни сўраб кўрсатув берди.
Суд ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчиларнинг
кўрсатувларига юридик баҳо бериб, судланувчи С.Мусаковнинг мазкур
жиноятларни содир этганликдаги айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган
далиллар билан, яъни жиноят иши ҳужжатларидаги жабрланувчи
Ш.Абдуллаев ва Ш.Низомовнинг аризалари, терговга қадар текширув даврида
тўпланган иш ҳужжатлари, ходиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
баённомаси, фотожадвали ва воқеа жойи чизмаси, нарсани кўздан кечириш
баённомаси, фотожадвали, тайинланган судга оид экспертиза хулосаси
шунингдек, жиноят ишидаги бошқа ҳужжатлар билан ҳам тўлиқ исботини
топган деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Мусаковнинг
хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда
такроран талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 17 октябрь куни тахминан
соат 20:00лардан 2024 йил 18 октябрь куни тахминан соат 02:00ларга қадар
бўлган вақт оралиғида ижара асосида истиқомат қилиб келаётган Чилонзор
тумани Навбаҳор МФЙ Ц мавзеси 1-уй 14-хонадонда ҳеч ким йўқлигидан
фойдаланиб, ўзи билан бирга истиқомат қилувчи 16.06.1999 йилда туғилган
Абдуллаев Шавкатжон Анваржон ўғлига тегишли 500 АҚШ доллари,
4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни, баҳоси 1.000.000 сўм бўлган Mini
Focus русумли қўл соатни, баҳоси 500.000 сўм бўлган чамадонни, баҳоси
600.000 сўм бўлган кумушдан ясалган браслет ва занжирни, баҳоси 280 АҚШ
доллар бўлган Prada ёзуви туширилган қўл сумкани, баҳоси 90 АҚШ доллар
бўлган AMEER AL OUD ёзуви туширилган бир дона атирни, баҳоси 500.000
сўм бўлган Air Pods Max русумли қулоқчинни, баҳоси 450.000 сўм бўлган
ENJOY LIFE ёзуви туширилган устки кийимни, баҳоси 400.000 сўм бўлган
Black ёзуви туширилган устки кийимни, баҳоси 200.000 сўм бўлган Plus
Barkod ёзуви туширилган устки кийимни, баҳоси 180.000 сўм бўлган жинси
шимни, баҳоси 130.000 сўм бўлган футболкани, баҳоси 350.000 сўм бўлган
қувватлаш қурилмани, баҳоси 200.000 сўм бўлган қора рангли қўл сумкани,
баҳоси 170.000 сўм бўлган TDRS ёзуви туширилган атирни яширин равишда
талон-тарож қилишда ифодаланган ҳаракатлари ўғрилик, яъни ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш такроран ва хавфли
рецидивист томонидан содир этишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
Судланувчи С.Мусаковнинг хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг
мол-мулкини яширин равишда такроран талон-торож қилиш мақсадида 2024
йил 23 октябрь куни ижара асосида истиқомат қилиб келаётган Чилонзор
тумани Навбаҳор МФЙ Ц мавзеси 1-уй 14-хонадонда ўзи билан бирга
истиқомат қилувчи 16.06.1999 йилда туғилган Абдуллаев Шавкатжон
Анваржон ўғли ва 06.12.1999 йилда туғилган Низомов Шаҳзод
Зулкайнаровичларнинг
ухлаб
қолганлигидан
фойдаланган
ҳолда
Ш.Абдуллаевга тегишли 200 АҚШ доллари, 1.600.000 сўм миқдоридаги
пулларни, шунингдек Ш.Абдуллаевнинг биометрик фуқаролик паспортини,
ишхонага киришга рухсат берувчи картасини, Ипак йўли банк томонидан
расмийлаштириб берилган пластик картасини, баҳоси 450.000 сўм бўлган қўл
сумкасини, шу билан бир қаторда Ш.Низомовга тегишли баҳоси 400.000 сўм
бўлган эркаклар сумкасини, баҳоси 6.000 рубль бўлган ҳамёнини, баҳоси 380
АҚШ доллари бўлган қулоқчинни, Tinkoff ҳамда Anorbank томонидан
расмийлаштириб берилган мастеркард, визакарталарини, идентификация IDкартаси (Ўзбекистон Республикаси шахс гувоҳномаси) ни, турли хил савдо
дўконлари учун маҳсулотларни арзонлаштириб берувчи карталарини, 10
евро, 20 АҚШ доллари ва 600.000 сўм миқдоридаги пулларини
атрофдагиларга билдирмасдан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинишда
ифодаланган ҳаракатлари ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш такроран ва хавфли рецидивист томонидан
содир этишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан;
Судланувчи С.Мусаковнинг ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар,
бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг
(ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш,
уларга шикаст етказиш, уларни яшириш мақсадида, 2024 йил 23 октябрь
куни ижара асосида истиқомат қилиб келаётган Чилонзор тумани Навбаҳор
МФЙ
Ц
мавзеси
1-уй 14-хонадонда ўзи билан бирга истиқомат қилувчи 16.06.1999 йилда
туғилган Абдуллаев Шавкатжон Анваржон ўғли ва 06.12.1999 йилда
туғилган Низомов Шаҳзод Зулкайнаровичларнинг ухлаб қолганлигидан
фойдаланган ҳолда Ш.Абдуллаевга тегишли 200 АҚШ доллари,
1.600.000 сўм миқдоридаги пулларини, шунингдек
Ш.Абдуллаевнинг
биометрик фуқаролик паспортини, ишхонага киришга рухсат берувчи
картасини, Ипак йўли банк томонидан расмийлаштириб берилган пластик
картасини, баҳоси 450.000 сўм бўлган қўл сумкасини, шу билан бир қаторда
Ш.Низомовга тегишли баҳоси 400.000 сўм бўлган эркаклар сумкасини,
баҳоси 6.000 рубль бўлган ҳамёнини, Tinkoff ҳамда Anorbank томонидан
расмийлаштириб берилган мастеркард, визакарталарини, идентификация IDкартаси (Ўзбекистон Республикаси шахс гувоҳномаси) ни, турли хил савдо
дўконлари учун маҳсулотларни арзонлаштириб берувчи карталарни, 10 евро,
20 АҚШ доллари ва 600.000 сўм миқдоридаги пулларни атрофдагиларга
билдирмасдан қўлга киритишда ифодаланган харакатлари билан ҳужжатлар,
штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва
улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини
эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш, уларни яшириш, яъни
корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлар,
штамплар,
муҳрлар,
бланкаларни,
шунингдек
автомототранспорт
воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат
рақам белгиларини эгаллаш, худди шунингдек уларни нобуд қилиш, уларга
шикаст етказиш, уларни яшириш ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда
паспорт, шунингдек идентификацияловчи ID-карта, ҳарбий билет ҳамда
бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан, ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган
ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларга нисбатан содир этишда
ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи С.Мусаковни Ўзбекистон Республикаси ЖК 33моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 227моддаси 2-қисми “а” банди билан жавобгарликка тортишни лозим деб
топади.
Суд, судланувчи С.Мусаковга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилганлигини, қилмишидан
чин кўнгилдан пушаймонлигини, жиноятни очиш учун фаол ёрдам
берганлигини етказилган моддий зарар қисман қопланганлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур жиноятни ғараз ниятларда содир
этганлиги, илгари ҳам қасддан жиноят содир этиб,такроран қасддан янги
жиноят содир этишини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва
Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3
февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган
раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, С.Мусаковга айбдор деб
топилаётган модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлашни, мазкур жазога Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61моддаларига асосан С.Мусаковга 2023 йил 27 декабрь куни жиноят ишлари
бўйича Чирчиқ шаҳар суди ажрими алмаштирилиб, ўталмай қолган жазони
қисман қўшиш йўли билан узил кесил жазо тайинлашни;
Суд судланувчи С.Мусаков илгари икки маротаба, биринчиси жиноят
ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2016 йил 10 ноябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, иккинчиси жиноят ишлари
бўйича Қўқон шаҳар судининг 2020 йил 08 октябрдаги ҳукми билан ЖКнинг
169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган, оғир жинояти учун судланиб, уларнинг ҳар бирига беш
йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланганлигини ҳисобга олиб, уни ЖКнинг 34-моддаси 2-қисми “б”
бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топишни;
судланувчи С.Мусаковдан жабрланувчи Ш.Абдуллаевнинг фойдасига
10.154.488 (ўн миллион бир юз эллик тўрт минг тўрт юз саксон саккиз) сўм,
жабрланувчи Ш.Низомовнинг фойдасига 7.063.490.7 (етти миллион олтмиш
уч минг тўрт юз тўқсон сўм етти) тийин ундиришни;
иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона Чамадон, 3 дона
қўл сумкалари, 1 дона қулоқчин, 1 дона қувватлаш қурилмаси, 5 дона
кийимлар, 2 дона атирлар, 1 дона қўл соати, 1донадан занжир ва браслет
қонуний эгаси Ш.Абдуллаевга қайтарилганлигини инобатга олишни, бир
дона эшик қулфини жиноят иши хужжатлари билан бирга сақлаш учун
қолдиришни;
иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460, 463, 465-468,
471-473, - моддаларига амал қилиб, суд
Мусаков Сарварбек Уктамжон ўғли (MUSAKOV SARVARBEK
UKTAMJON U’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а”
банди ҳамда 227-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган
жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилсин.
Мусаков Сарварбек Уктамжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК
169-моддасининг 3-қисми билан 5(беш) йил озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Мусаков Сарварбек Уктамжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК
227-моддаси 2-қисми билан 1 (бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида С.Мусаковга
тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 5 (беш) йил 1
(бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 60, 61-моддаларига асосан С.Мусаковга
2023 йил 27 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди ажрими
алмаштирилиб, ўталмай қолган жазони қисман қўшиш йўли билан узилкесил 5 (беш) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Мусаков Сарварбек Уктамжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК 34моддаси 2-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилсин.
Жазони ўташ махсус тартибли колонияларда белгиланиб, ўташ
муддати 2024 йил 28 октябрдан бошлаб ҳисоблансин.
С.Мусаковга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
аслича қолдирилсин.
Судланувчи С.Мусаковдан жабрланувчи Ш.Абдуллаевнинг фойдасига
10.154.488 (ўн миллион бир юз эллик тўрт минг тўрт юз саксон саккиз) сўм,
жабрланувчи Ш.Низомовнинг фойдасига 7.063.490.7 (етти миллион олтмиш
уч минг тўрт юз тўқсон сўм етти) тийин ундирилсин.
иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона Чамадон, 3 дона
қўл сумкалари, 1 дона қулоқчин, 1 дона қувватлаш қурилмаси, 5 дона
кийимлар, 2 дона атирлар, 1 дона қўл соати, 1донадан занжир ва браслет
қонуний эгаси Ш.Абдуллаевга қайтарилганлигини инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона эшик қулфини
жиноят иши хужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн
сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович