← Назад
Решение #836736 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Қ Ў Ш И М Ч А
Қ А Р О Р
2022 йил 13 июль 4-1203-2002/508-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар О.Халмирзаев ва Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда,
М.Мирзалиевнинг котиблигида, ЧЭКИ “Hamkorbank” АТБ вакили
К.Омонлиқов (2022 йил 5 январдаги 3/11-05-1118-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, 4-1203-2002/508-сонли иш бўйича Ўзбекистон
Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 4 майдаги қарори юзасидан кассация инстанциясида ишни кўриб
чиқиш учун тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги ЧЭКИ
“Hamkorbank” АТБ томонидан берилган аризани очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 15 декабрдаги
ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар “Hamkorbank” АТБнинг даъво
талаблари қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар “Sirdarya keramic
trading” МЧЖ ўртасида 2017 йил 15 февралда тузилган №52-сонли кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 893 000 000 сўм асосий кредит қарз, 510 941 071,87 сўм фоиз,
498 075 031,06 сўм пеня ва 17 840 сўм почта харажати ундирилиб, ундирув
кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар ва қўшимча
жавобгар “Guliston ulgurji baraka savdo” МЧЖга тегишли бўлган гаров
мулкларига қаратилган. Шунингдек, жавобгарга тегишли бўлган гаровга
қўйилган мулкнинг ким ошди савдоси ўтказиш вақтидаги дастлабки
сотиш баҳоси 8 382 559 096 сўм, қўшимча жавобгарга тегишли бўлган
гаровга қўйилган мулкнинг ким ошди савдоси ўтказиш вақтидаги
дастлабки сотиш баҳоси 7 403 269 660 сўм этиб белгиланган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 19 февралдаги қарорига асосан биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 4 майдаги қарорига асосан Боёвут
туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 15 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 19 февралдаги қарори ўзгартирилган.
Суд қарорларининг гаров мулкларининг ким ошди савдоси ўтказиш
вақтидаги дастлабки сотиш баҳосини белгилаш ҳақидаги қисми бекор
қилинган.
Ҳал қилув қарорининг гаров мулкларининг ким ошди савдоси
ўтказиш вақтидаги дастлабки сотиш баҳосини белгилаш ҳақидаги қисми
бўйича янги қарор қабул қилиниб, ҳал қилув қарорининг гаров
мулкларининг ким ошди савдоси ўтказиш вақтидаги дастлабки сотиш
баҳосини белгилаш ҳақидаги қисми рад қилинган ҳамда суд
қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация инстанцияси судининг қарорида иш юзасидан ортиқча
тўланган давлат божини қайтариш масаласи ҳал этилмаганлиги сабабли
ЧЭКИ
“Hamkorbank”
АТБ
кассация
шикояти
учун
иўланган
30 135 161,02 сўм давлат божини қайтариш ҳақида суд ҳужжати қабул
қилишни ва маълумотнома беришни сўраб ариза берган.
Суд мажлисида даъвогар вакили аризани қаноатлантиришни,
ортиқча тўланган давлат божи суммасини қайтаришни сўради.
“Sirdarya keramic trading” МЧЖ ва “Guliston ulgurji baraka savdo” МЧЖ
вакиллари суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддаси тўртинчи қисмига
кўра кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати суди ишни жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни, даъвогар
томонидан ортиқча тўланган давлат божини қайтаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 189-моддасининг биринчи қисми
учинчи бандига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилган суд суд
харажатлари тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса қўшимча ҳал қилув
қарорини қабул қилиши белгиланган.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 4 майдаги қарорида Боёвут
туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 15 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 19 февралдаги қарори ўзгартирилиб, суд
қарорларининг гаров мулкларининг ким ошди савдоси ўтказиш вақтидаги
дастлабки сотиш баҳосини белгилаш ҳақидаги қисми бекор қилиниб, ҳал
қилув қарорининг гаров мулкларининг ким ошди савдоси ўтказиш
вақтидаги дастлабки сотиш баҳосини белгилаш ҳақидаги қисми бўйича
янги қарор қабул қилиниб, ҳал қилув қарорининг гаров мулкларининг
ким ошди савдоси ўтказиш вақтидаги дастлабки сотиш баҳосини
белгилаш ҳақидаги қисми рад қилинган. Суд қарорларининг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Шунингдек кассация судлов ҳайъати амалдаги қонунчиликда гаров
мулкларининг ким ошди савдоси ўтказиш вақтидаги дастлабки сотиш
баҳосини белгилаш ҳақидаги даъволар бўйича давлат божи ундириш
назарда тутилмаганлиги сабабли ишни кассация инстанцияси кўриш
билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни лозим топган.
Бироқ, кассация инстанцияси суди ушбу талаб бўйича даъвогар
томонидан 2021 йил 18 мартдаги 1-сонли тўлов ҳужжати билан тўланган
30 135 161,02 сўм давлат божини қайтариш масаласини ҳал қилмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддасига биноан давлат божи қуйидаги ҳолларда давлат божи қонун
ҳужжатларида талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланганида тўлиқ
ёки қисман қайтарилиши керак.
Давлат божи суммаларини қайтариш тўловчининг ёзма аризасига
биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорлари асосида амалга оширилади.
Давлат божи суммасини қайтариш учун аризачи давлат божини ундирган
тегишли давлат органига ёки ташкилотга мурожаат қилиши керак. Давлат
божини ундирган давлат органи ёки ташкилотнинг раҳбари уни қайтариш
қонунийлигини тасдиқлаган тақдирда, давлат органи ёки ташкилот ва
давлат божининг бошқа олувчилари илгари ўз ҳисобварақларига
ўтказилган давлат божи суммаларининг тегишли қисмларини
тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан эътиборан беш кун ичида ёки
суд ҳужжатлари асосида қайтаради. Ўз навбатида давлат органи ёки
ташкилот
қайтарилиши
лозим
бўлган,
илгари
Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилган давлат божи
суммасининг бир қисмини қайтариш тўғрисида давлат солиқ хизмати
органига ёзма шаклда хабар юборади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига
ўтказилган давлат божини қайтариш тўғрисидаги қарор солиқ органи
томонидан давлат органи ёки ташкилотнинг тегишли хабарномаси
олинган кундан эътиборан ўн кун ичида қабул қилинади. Давлат божини
қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда солиқ органи давлат
божини тўловчига қайтаришни амалга ошириш учун Ўзбекистон
Республикасининг Ғазначилигига қайтариш тўғрисида тегишли
топшириқнома юборади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, Марказий банкнинг
Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ҳисоб-китоб касса марказидаги
МФО: 00014, СТИР 201122919, 23402000300100001010-сонли ягона ғазна
4
ҳисобварағига, даромад бўйича 4014108604262773422103011-сонли
шахсий ғазна ҳисобварағига 2021 йил 18 мартдаги 1-сонли тўлов ҳужжати
билан тўланган 30 135 161,02 сўм давлат божи қайтарилиши лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 189, 301-303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
ЧЭКИ “Hamkorbank” АТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги Ғазначилиги, Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош
бошқармаси ҳисоб-китоб касса марказидаги МФО: 00014, СТИР 201122919,
23402000300100001010-сонли ягона ғазна ҳисобварағига, даромад бўйича
4014108604262773422103011-сонли
шахсий
ғазна
ҳисобварағига
2021 йил 18 мартдаги 1-сонли тўлов ҳужжати билан тўланган
30 135 161,02 сўм давлат божи қайтарилсин.
Бу ҳақида маълумотнома берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
С. Рахмонов
ҳайъат аъзолари
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев