Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2102/70 Дата решения 13.07.2022 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "Agro Sam Kom Uz" хусусий корхонаси
Source ID 847378 Claim ID 2749442 PDF Hash 32364314925a64fa... Загружено 09.04.2026 08:45 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302-моддаси кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
амда суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси амда суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Қ А Р О Р иш 2022 йил 13 июль 4-1802-2102/70-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати К.Давлетованинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Файзиевнинг котиблигида, жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси раҳбари С.Латипов, вакили юрист М.Юсупов (2022 йил 1 июндаги 6-сонли буйруқ ва ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар “Agro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “Китоб агро консерва” фермер хўжалигининг гаровдаги мол мулки ҳисобидан 105 300 000 сўм асосий қарз, 11 700 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 27 046 000 сўм кредит фоизларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 октябрдаги қарори устидан “Аgro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар АТБ Микрокредитбанки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Аgro Sam Kom Uz” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “Китоб Агро консерва” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан гаровдаги мол-мулклар ҳисобидан 105 300 000 сўм кредит қарзи, 11 700 000 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 27 046 000 сўм кредит фоизини муддатидан олдин ундиришини сўраган. Суднинг 2021 йил 4 мартдаги ажрими билан жавобгарнинг даъвогардан жавобгар фойдасига 99 000 000 сўм олинмай қолган даромадни ундириш ҳақидаги қарши даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган ва жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровдаги мол-мулклари ҳисобидан даъвогар фойдасига 27 046 000 сўм кредит фоизи, 18 110 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгар ва қўшимча жавобгардан республика бюджетига 540 920 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, жавобгарнинг қарши даъвоси қаноатлантирилган ва даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 86 377 300 сўм бой берилган фойда ва суд харажатлари ундирилган. Ўзаро якуний ҳисобга олиш натижасига кўра даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 61 330 900 сўм ундириш белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 14 октябрдаги қарори билан Палатанинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш юзасидан янги қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар фойдасига жавобгардан муддатидан олдин 105 300 000 сўм кредит қарзи, 13 489 939 сўм кредит фоизи, 17 840 сўм почта харажати ундирилган. Ундирув қўшимча жавобгарнинг гаровга қуйган кўчмас мол-мулкига қаратилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Мазкур суд қароридан норози бўлиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.6. бандига кўра қарз олувчининг банкка гаровга берилаётган кўчмас мулк ва моддий бойликларининг яхлитлигини сақлаш юзасидан тўлиқ моддий жавобгар бўлиши, уларни сотиб юбормаслиги ва бошқа учинчи шахсларга бермаслиги шартлиги, кафолатчи ёки кафил ташкилотнинг молиявий ҳолати ёмонлашганда банк талабига биноан олинган кредит ва фоизларни муддатидан олдин тўлаш ёки таъминотини бошқа ликвид таъминотга алмаштириш мажбурияти белгиланганлигини, бироқ даъвогар шартноманинг ушбу бандида кўрсатилган ҳолатлар содир бўлганлигини исботлаб бермаганлиги, апелляция инстанцияси суди эса, ўз қарорини мазкур шартноманинг 5.6.бандига назарда тутилган ҳолатлар содир бўлганлиги асоси билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида қонун талабларига зид равишда, шошма-шошарлик билан қарор қабул қилганлигини баён қилиб, апелляция судининг қарорини бекор қилиб, 2 биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата, даъвогар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата, даъвогар ва қўшимча жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2020 йил 2 мартда 02-сонли кредит шартномаси тузилиб, даъвогар балансида бўлган Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини сотиб олиш учун йиллик 28 фоиз устама билан асосий қарз тўлови бўйича 6 ой имтиёзлик давр билан 2023 йил 1 мартгача бўлган муддатга 117 000 000 кредит ажратиш белгиланган бўлиб, жавобгар кўрсатилган муддатда кредит ва унинг фоизларини қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 11 март кунидаги ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли ер майдони 712,35 кв.м., умумий ер майдони 493,25 кв.м бўлган 4 хонадан иборат бўлган Шахрисабз шаҳар, Дўстлик МФЙ, С.Айний кўчасида жойлашган “Ишлаб чиқариш цехи” биноси банкга гаровга қўйилган. Кредит шартномасининг 5.6-бандига кўра, қарз олувчи банкка гаровга берилаётган кўчмас мулк ва моддий бойликларнинг яхлитлигини сақлаш юзасидан тўлиқ моддий жавобгар бўлиши, уларни сотиб юбормаслиги бошқа учинчи шахсга бермаслиги шарт. Кафолатчи ва кафил ташкилотнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, тугатилиши ёки банкротлик ҳолатига келиб қолиш ҳолатлари рўй берганда кредит таъминотига берилган мулк ҳолати ёмонлашганда банк талабига биноан олинган кредит ва фоизларини муддатидан олдин тўлаш ёки таъминотни бошқа ликвид таъминотга алмаштириш мажбуриятини олган. Шунингдек аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 26 мартда тузилган 103-сонли “Савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаси биноси”ни пулини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномаси тузган. 3 Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга Китоб тумани, Х.Олимжон МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси биноси” ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш, жавобгар тўлов жадвалига асосан 117 000 000 сўмни 2020 йил 26 сентябрга қадар тўлаш мажбуриятини олган. Банкнинг 2020 йил 30 мартдаги 1-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгар ҳисобига 117 000 000 сўм кредит маблағи ўтказиб берилган. Ушбу маблағ шу куни Банк томонидан кўчмас мулк олдисотди шартномаси учун ечиб олинган. Жавобгар эса ўз навбатида 2020 йил 30 октябрда 3 900 000 сўм, 31 декабрда 7 800 000 сўм, жами 11 700 000 сўм 2020 йил учун тўланиши лозим бўлган кредит қарзини тўлаб берган. Бироқ, жавобгар кредит фоизларини қайтариш режасини бузиб, жами 27 046 000 сўмлик кредит фоизларини тўлашни кечиктирган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 4 январда юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўз навбатида жавобгар қарши даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъвогардан 99 000 000 сўм олинмай қолган даромадни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида тарафлар ўртасида 2020 йил 30 ноябрда тузилган ва нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасини муҳокама қилган. Бироқ, иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида дастлаб, 2020 йил 26 март куни 103-сонли шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага асосан сотиб олинган мулкни қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида жадвал имзоланганлиги аниқланган. Мазкур шартнома биринчи инстанция суди томонидан талаб қилиб олинмаган ва ўрганилмаган. Апелляция инстанцияси суди эса мазкур сотиб олинган мулк учун жавобгарга ажратилган кредит маблағларини 2020 йил 30 март куни тўланганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган. Шунингдек, судлар томонидан Китоб тумани, Х.Олимжон МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси биноси”ни олди сотдиси бўйича иккита шартноманинг қайси бири ҳақиқий эканлигига ҳамда низоли мулк жавобгарга қачон топширилганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя 4 ИПК 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди, юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, даъво аризаси ҳамда қарши даъв аризасида билдирилган талабларни ИПКда белгиланган тартибда алоҳида муҳокама қилиб, ишга алоқадор бўлган ҳар бир шартномаларга ҳуқуқий баҳо бериб, билдирилган талабларни батафсил муҳокама қилиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш ҳамда суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси талаблари асосида тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Иш бўйича қабул қилинган Шахрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 21 июндаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Шахрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас. Раислик қилувчи К.Давлетова ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Р.Хайдаров 5