← Назад
Решение #837051 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 274 | — | law | |
| нинг | 382 | — | law | |
| зР ФК | 419 | — | law | |
| зР ФК | 123 | — | law | |
| зР ИПК | 278 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Мазкур суд қарори устидан ССП томонидан берилган апелляция
шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан иш бир тарафлама, судга
тақдим қилинган ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилмаган ҳолда асоссиз қарор
қабул қилинганлиги, жавобгар даъвогарни асоратга туширувчи шартлар
асосида 2 комплект дастгоҳни 400 млн.сўмга хатлаб, ўзига олган ҳолда
даъвогарга битта дастгоҳни 462 000 000 сўмга сотиб, корхонани оғир аҳволга
туширганлиги, бугунги кунда ушбу шартнома асосида бир қисми сотиб
юборилган ва комплекти тўлиқ бўлмаган дастгоҳларни икки баравар қиммат
нарҳда сотиб олишга норозилиги, қонун ҳужжатларига асосан тарафлар
шартномани тузишга ва уни бекор қилишга эркин эканлиги баён қилиниб,
суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлиси ҳақида тегишли равишда огоҳлантирилган ССП суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (келгусида
матнда “ЎзР ИПК” деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ЎзР ИПК 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, суд ишни ССП вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини қувватлаб,
шикоятдаги важларини такрорлаб, импорт шартномаси ва божхона юк
декларациясига асосан 2 комплект экструдер дастгоҳлари олиб
келинганлигини, дастгоҳлари қиймати асоссиз равишда ошириб
юборилганлиги ҳақида жавобгарга эътироз билдирганида тижорат банки
раҳбарияти имтиёзли шартларда кредит ажратиб беришга ваъда
берганлигини ва дастгоҳни олди-сотди шартномасини асоратли шартлар
асосида тузишга эришилганлигини, жавобгар 2 комплект дастгоҳни
405 000 000 сўмга хатлаб, ўзига олган ҳолда даъвогарга битта дастгоҳни
462 000 000 сўмга сотиб, корхонани оғир аҳволга туширганлигини, бугунги
кунда ушбу шартнома асосида бир қисми сотиб юборилган ва комплекти
тўлиқ бўлмаган дастгоҳларни икки баравар қиммат нарҳда сотиб олишга
норозилигини, шундан сўнг корхона тўловни амалга оширишдан бош
тортганлигини ва шартномани бекор қилишни талаб қилганлигини, талаби
жавобсиз бўлганлиги сабабли судга даъво ариза билан мурожаат
қилганлигини, қонун ҳужжатларига асосан тарафлар шартномани тузишга ва
уни бекор қилишга эркин эканлигини, экспертиза хулосасига кўра 1
комплект экструдер дастгоҳининг 2021 йил август ойи ҳолатига бозор
қиймати 134 298 988 сўмни ташкил қилганлигини баён қилиб, суднинг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида апелляция шикоятига нисбатан
эътироз билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартномада дастгоҳнинг 2
комплект эканлиги кўрсатилмаганини, божхона юк декларацияси орқали
ҳақиқатда 2 та комплект – 1 комплект “Q-200” русумли полимер трубалар
ишлаб чиқариш экструдер дастгоҳи гаровга олишда 450 000 000 сўмга ҳамда
1 комплект “63 PPR” русумли полимер трубалар ишлаб чиқариш экструдер
датгоҳи гаровга олишда 600 000 000 сўмга баҳоланиб, олиб кирилганини,
ушбу ҳолат 2016 йилдаги суғурта шартномасига илова қилинган рўйхат,
гаров шартномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топишини,
дастгоҳ 450 000 000 сўмга сотилмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси
томонидан 10 фоиз арзонлаштирилган нарҳда, яъни 405 000 000 сўм баланс
қийматда банк балансига олинганлиги, даъвогар томонидан банкка
дастгоҳни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш таклифи билдирилганини,
дастгоҳнинг баланс қиймати ҚҚС суммаси билан 462 000 000 сўмни ташкил
қилганлигини ва ушбу нарҳга шартнома тузилганини, даъвогарнинг важлари
асоссиз эканини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов таркиби тарафларнинг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар ва “ZIYO NUR
FAVVORASI” хусусий корхонаси ўртасида 2016 йил 31 августда ишлаб
чиқариш фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида хом-ашё сотиб олиш
учун 1 000 000 000 сўм бериш хақида 587-сонли кредит шартномаси
тузилган. Корхона томонидан кредитни қайтарилишини таъминлаш
мақсадида корхонага тегишли транспорт воситалари ва полимер трубалар
ишлаб чиқариш экструдер дастгоҳлари гаровга қўйилган.
Корхона кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларни
бажармаганлиги натижасида жавобгар судга мурожаат қилган ва суд
ҳужжати ижроси жараёнида “Q-200” русумли экструдер дастгоҳи 450 000 000
сўм белгиланган бошланғич баҳосида электрон аукцион савдосига
чиқарилиб, сотилмаганлиги сабабли жавобгарга 10 фоизга, яъни 405 000 000
сўмга арзонлаштирилган нарҳида қабул қилиш таклиф қилинган. Жавобгар
томонидан ушбу дастоҳ тасарруфига қабул қилиб олинган ва жавобгар
даъвогарга дастгоҳни сотиб олишни таклиф қилган.
Даъвогар таклифни қабул қилган ва тарафлар ўртасида 2020 йил 31
мартда 06-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгар ўзига тегишли
бўлган 2016 йилда ишлаб чиқарилган “Q-200” русумли полимер трубалар
ишлаб чиқариш экструдер дастгоҳларини даъвогарга 462 000 000 сўмга
сотиш, даъвогар эса ушбу шартнома шартлари бўйича олинган
мажбуриятларни, яъни дастгоҳ қийматининг 25 фоизи, яъни 115 500 000
сўмни 2020 йил 15 апрелга қадарли, қолган 346 500 000 сўмни 2023 йил 20
мартга қадарли шартномага илова қилинган тўлов жадвали асосида тўлаб
бориш мажбуриятларини лозим даражада бажаришни ўз зиммасига олган.
Даъвогарнинг мазкур шартномани бекор қилиш ҳақидаги 2021 йил 27
сентябрдаги 47-сонли талабномаси ҳамда талабномага илова қилинган
келишув жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар ушбу шартномани бекор қилишни сўраб, судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Даъво аризасига асос қилиб, жавобгар томонидан 2 комплект полимер
трубалар ишлаб чиқариш экструдер дастгоҳлари ўрнига 1 комплект полимер
трубалар ишлаб чиқариш экструдер дастгоҳларини топширганлигини, 2
комплект дастгоҳнинг қиймати 462 000 000 сўм бўлгани ҳолда, унга 1
комплект дастгоҳлар топширилганлигини, банк “кредит ажратамиз” деб
ваъда берганлигини, лекин кредит бермаганлигини, бу билан асоратли
битим тузганлигини, экспертнинг хулосасига кўра, 1 комплект дастгоҳлар
134 млн.сўм эканлигини баён қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(келгусида матнда “ЎзР
ФК” деб юритилади)нинг 382-моддасига мувофиқ, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб,
қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома
тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
Судлов таркиби биринчи инстанция суди ишдаги мавжуд далилларга
ва иш ҳолатларига қонуний баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини рад
қилиб, тўғри ҳулосага келган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Боиси, даъвогар томонидан банкдан сотиб олинган дастгоҳлар аслида,
даъвогарнинг ташаббуси билан Хитой давлатидан олиб келинган, божхона
ҳужжатлари “ZIYO NUR FAVVORASI” хусусий корхонаси номига
расмийлаштирилган ва ушбу корхонанинг балансига олинган.
“ZIYO NUR FAVVORASI” хусусий корхонаси банкдан кредит олиш
жараёнида ушбу дастгоҳларни гаровга қўйган. Кредит қарздорлик
қопланмаганлиги сабабли, гаровга қўйилган дастгоҳлар ундирувга
қаратилган, дастгоҳлар сотилмаганлиги учун банк балансига ўтказилган.
Даъвогар дастгоҳларнинг баҳосини билган ва банк билан ўзаро
келишиб, 1 комплект “Q-200” русумли полимер трубалар ишлаб чиқариш
экструдер дастгоҳларини 462 000 000 сўмга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
сотиб олиш ҳақида шартнома тузган.
Даъвогарнинг суд мажлисида ҳамда даъво аризада билдирган, 2 та
дастгоҳнинг пулига 1 та дастгоҳ олганлиги тўғрисидаги важлари ҳам асоссиз
бўлиб, ушбу дастгоҳ дастлаб гаровга қўйилганда 370 000 000 сўмга
баҳоланган, кейинчалик қайта баҳоланиб, 450 000 000 сўмга гаровга
қўйилган.
Шунингдек, суд товаршунослик экспертизаси хулосасида ҳам,
даъвогардаги дастгоҳнинг янгиси 383 711 394 сўм бўлиши, эскириш ҳисоби
билан мавжуд дастгоҳнинг 2021 йил август ойи ҳолатига бозор қиймати
134 298 988 сўм бўлиши қайд этилган.
Даъвогарнинг дастгоҳлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги ҳақидаги
важлари ҳам асоссиз бўлиб, даъвогар 1 комплект дастгоҳни сотиб олган ва
дастгоҳни топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб
олган. Дастгоҳлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги тўғрисида эътирозлар
билдирилмаган.
Даъвогар қолган 2-комплект дастгоҳ унга топширилмаганлигини баён
қилган бўлсада, олди-сотди шартномасида “Q-200” русумли полимер
трубалар ишлаб чиқариш экструдер дастгоҳи сотиб олинаётганлиги қайд
этилган.
Банк балансидаги 2 – полимер трубалар ишлаб чиқариш экструдер
дастгоҳининг русуми “63-PPR” бўлиб, унинг қиймати 500 000 000 сўм
белгиланган.
Бундан ташқари, даъвогарнинг банк томонидан кредит ажратишни
ваъда берган ҳолда кредит ажратмаганлиги ҳақидаги эътирозлари билан
келишиб бўлмайди.
Чунки, даъвогар банкка полиэтилен трубалар ишлаб чиқариш учун хом
ашёси сотиб олиш мақсадида 750 000 000 сўм кредит ажратиш ҳақида
мурожаат қилган. Банк томонидан кредит ажратиш ҳақида кредит
комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинган. Лекин, даъвогар ўзи кредит
ажратилишидан воз кечган.
Шунингдек, даъвогарнинг шартнома бўйича тўловларни амалга
оширмаётганлиги сабабли шартнома бекор қилиниши кераклигини баён
қилган.
ЎзР ФК 419-моддаси тўртинчи қисмига кўра, агар сотиб олувчи олдисотди шартномасини бузган ҳолда товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан
бош тортса, сотувчи ўз иҳтиёрига кўра товар ҳақини тўлашни талаб қилиш
ёки шартномани бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ушбу ҳолатда, товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани
бажаришдан бош тортиш жавобгарнинг ҳуқуқи ҳисобланади.
Даъвогарнинг дастгоҳни олди-сотди шартномаси асоратли шартлар
асосида тузилган деган важи билан ҳам келишиб бўлмайди.
Боиси, ЎзР ФК 123-моддасига мувофиқ, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир
тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида
тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи
учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса
бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг
даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ваҳоланки, даъвогар айнан шу асосда шартномани ҳақиқий эмас деб
топиш ҳақида дастлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Андижон
туманларо иқтисодий судининг 4-1701-2103/2863-сонли иши бўйича 2021
йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад
қилинган.
Бундай ҳолатда, судлов таркиби апелляция шикоятида билдирилган
важлар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал
қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Бу тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 161-сонли қарорининг 1-бандида
таъкидланган.
ЎзР ИПК 278-моддаси мувофиқ, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикояти(протести)ни кўриш натижалари бўйича, суднинг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов таркиби апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар
ҳисобидан Республика бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи ҳамда ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатини ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, судлов таркиби ЎзР ИПК 118, 278, 280-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 майдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар “POLLITELEN SIFAT SAVDO” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- Республика бюджетига 1 350 000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 75 000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан кассация тартибида шикоят (протест) қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
/имзо/
Ш.Мирзаев
ҳайъат аъзолари
/имзо/
А.Абдурахманов
/имзо/
Д.Убайдуллаев
Қарор аслига тўғри:
Судья
Ш.Мирзаев