← Назад
Решение #83721 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| исми «а» бандидан ЖК | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 70 | — | law | |
| Жиноят Кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| исмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖК | 70 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил март ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, Шарқ-Камолон 3 МФЙ биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаев баённома юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
А.Абдурасулов ва унинг ҳимоячиси “MМM HIMOYA” адвокатлик бюроси
адвокати М.Каримов иштирокида, Абдурасулов Ахрор Ғайрат ўғлига оид
1-1006-2502/218-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Абдурасулов
Ахрор
Ғайрат
ўғли
(ABDURASULOV
AXROR
G’AYRAT
O’G’LI), 1997 йил 29 декабрда Сурхондарё
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, оилали, 1 нафар
фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 22-мавзе,
17-уй, 07-хонадонда рўйхат туриб, яшаган,
иш бўйича 10.10.2024 йилда “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
гувоҳни кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини
ўрганиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи А.Абдурасулов 2024 йил 24 август куни соат 00:30 ларда
Чилонзор тумани, Кўтарма МФЙда жойлашган “Bek Tapchan” умумий
овқатланиш масканида ўзи билан бирга ўтирган таниши Бойқабилов
Шахриддин Жовлиевич билан овқатланиш учун тўлов юзасидан ўзаро оғзаки
жанжаллашиб, уни овқатланиш маскани ташқарисига олиб чиқиб, жанжал
давомида А.Абдурасулов Ш.Бойқабиловни юз қисмига қўллари билан
бир-неча маротаба уриб, тан жарохати етказиши натижасида Ш.Бойқабилов
олган тан жарохатлари билан РШТЁИМга мурожаат қилган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 30.08.2024 йилдаги № 5986сонли хулосасида Ш.Бойқабиловда "юқори жаҳ суяги чап томонлама пешона
ўсиғининг ёпиқ синиб силжиши, бурун суякларини ёпиқ синиб силжиши,
бош мия ёпиқ жарохати, бош мия чайқалиши, чап кўз қовоқлари қонталаши,
чап ёноқ соҳаси шилинмаси ва юмшоқ тўқимачаларининг лат ейиши” каби
жароҳатлар аникланиб, ушбу жарохатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни
узок, 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келадиган ўртача оғир
турдаги тан жарохат эканлиги кўрсатилган.
Судда сўралган судланувчи А.Абдурасулов эълон қилинган айбловга
тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳозирда ёлланма ишчилигини, у билан бирга
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Чилонзор” метро бекати ёнида ишловчи
шериклари Зиёев Алмардон ва Бойқабилов Шахриддин билан 2024 йил 23
август куни кечки овқталаниш учун Чилонзор тумани, Кўтарма махалласида
жойлашган “Bek Tapchan” номли овқатланиш масканига боришганлиги, у
ерда оғайнилар ўтириб, ҳаммалари бирга бироз спиртли ичимлик истеъмол
қилишганлиги, тахминан соат 00:30 ларда овқатланиш масканининг ҳисобкитобини қилиш юзасидан Бойқабилов Шахриддин билан тортишиб
қолишганлиги, ҳисоб китоб амалга оширилиб, улар ташқарига чиқиб, бир
бирини ҳақорат қилиб, яна тортиша бошлашганлиги, шунда уни жахли чиқиб
кетиб, шериги Ш.Бойқабиловни юз қисмига қўллари билан бир-неча
маротаба уриб ташлаганлиги, шунда уларни А.Зиёев ажратиб,
Ш.Бойқабиловни шифохонага жўнатиб юборганлиги, эртасига А.Зиёев билан
шифохонага бориб, Ш.Бойқабиловни ҳолидан хабар олишганлиги, сўнг
ундан узирини сўраб, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлиги ва у
Ш.Бойкабилов билан ярашиб олишганлиги, уни безорилик қилиш истаги
бўлмаганини, Ш.Бойкабиловга шахсий адоват замирида уриб тан жароҳати
етказгани ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга
енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Ш.Бойқабилов суд мажлисида, у,
Тошкент шаҳрига ёлланма ишчилик қилиб ишлашлиги, у билан бирга
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Чилонзор” метро бекати ёнида ишловчи
шериклари Абдурасулов Ахрор ва Зиёев Алимардон билан 2024 йил 23
август куни Чилонзор тумани, Кўтарма махалласида жойлашган “Bek
Tapchan” номли овқатланиш масканига боришганлиги, у ерда оғайнилар
ўтириб, ҳаммалари бирга бироз спиртли ичимлик истеъмол қилишганлиги,
сўнг овқатланиш масканининг ҳисоб-китобини қилиш юзасидан тортишиб
кетишганлиги, сўнг хисоб китоб қилиниб бўлингач, кафе ташқарисига чиқиб,
у билан судланувчи бир-бирини хақорат қилганлиги, сўнг А.Абдурасулов
уни қўллари билан юз қисмига уриб ташлаганлиги, А.Зиёев эса уларни
ажратганлиги, сўнг, у юз қисмида қаттиқ оғриқ бўлганлиги учун шифохонага
кетганлиги, ҳозирда судланувчи А.Абдурасуловга ҳеч қандай даъвоси
йўқлигини, улар ярашиб олишганини айтиб, кўрсатув берди.
Тарафларнинг розилиги билан гувоҳ А.Зиёевнинг дастлабки терговда
берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшттирилганда, у “Мен ўзим
Қашқадарёлик бўлганим билан Тошкент шаҳрига ёлланма ишчилик қилиб
ишлаш учун келиб тураман. Мен билан бирга Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани, “Чилонзор” метро бекати ёнида ишловчи шерикларим Абдурасулов
Ахрор ва Бойқабилов Шахриддин билан 2024 йил 23 август куни кечки
овқталаниш учун Чилонзор тумани, Кўтарма махалласида жойлашган “Bek
Tapchan” номли овқатланиш масканига бордик ва у ерда оғайнилар ўтириб,
ҳаммамиз бирга бироз спиртли ичимлик истеъмол қилдик ва овқатланиш
масканининг ҳисоб-китобини қилиш юзасидан тортишиб кетдик, шунда
шерикларим Ш.Бойқабилов ва А.Абдурасулов жанжаллашиб кетиб,
А.Абдурасулов, Ш.Бойқабиловни қўллари билан юз қисмига уриб ташлади,
мен уларни ажратдим ва Ш.Бойқабиловни шифохонага жўнатиб юбордим,
эртасига А.Абдурасулов билан шифохонага бориб, Ш.Бойқабиловни ҳолидан
хабар оддик ва уларни яраштириб қўйдим” деб кўрсатув берган.
Суд, судланувчи А.Абдурасуловнинг айби ўзининг айбловга тўлиқ
иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг кўрсатувидан ташқари,
тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб,
текширилган гувоҳнинг кўрсатуви, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш баённомаси ва фото иловалар, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган
жойда текшириш баённомаси, юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят ишида
тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
А.Абдурасуловнинг ҳаракатлари безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш
қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўпослаш, баданга ўртача
оғирликда шикаст етказишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК
277-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.06.2002 йилдаги
«Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 9-сонли
Қарорининг:
- 1-бандида Қонун мазмунига кўра айбдор ўзининг ҳаракатлари билан
жамоат тартибини бузаётганлигини англаши лозимлиги, бунда мазкур хаттиҳаракатлар билан жамоат тартибини бузиш ўртасида сабабий боғланиш
бўлиши шартлиги, сабабий боғланиш аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга
ёки мулкка қарши қаратилган жиноят деб баҳоланиши лозимлиги;
- 13-бандида судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага
қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян
ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай
олишлари кераклиги, жумладан, оилада, уйда (хонадонда) қариндош-уруғ,
таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш,
баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий
келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг
ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши
жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли
моддалари билан квалификация қилиниши лозимлиги, башарти шахс ўз
хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва
жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол
англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши ва
шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча
квалификация қилишни талаб этмаслиги, башарти, шахс ўз хаттиҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва
жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол
англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши ва
шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча
квалификация қилишни талаб этмаслиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар
берилган.
Иш ҳужжатларини ўрганиш ва судда тўпланган далилларни муҳокама
қилиш давомида, судланувчи А.Абдурасулов ва жабрланувчи Ш.Бойқабилов
воқеа содир бўлгунга қадар ўзаро келишмовчиликка борганлиги, яъни бирга
спиртли ичимлик истеъмол қилишганлиги, сўнг овқатланиш масканининг
ҳисоб-китобини қилиш юзасидан оғзаки тарзда тортишиб кетишганлиги сўнг
хисоб китоб қилиниб бўлингач, кафе ташқарисига чиқиб, у билан судланувчи
бир-бирини хақорат қилганлиги, сўнг А.Абдурасулов уни қўллари билан юз
қисмига уриб ташлаб тан жарохати етказганлиги аниқланди.
Бундай ҳолатда суд судланувчиларнинг жиноий қасди жамоат
тартибига эмас, балки ўзаро шахсиятга қарши қаратилганлиги, тўпланган
далилларга кўра, судланувчилар ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда
жамоат тартибини бузаётганлиги ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ
ҳурматсизлик қилаётганлигини яққол англаганлигини тасдиқловчи ҳолатлар
аниқланмаганлиги сабабли, суд А.Абдурасуловнинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми «а» бандидан ЖКнинг
105-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 70-моддасида Жиноят содир этган шахс
агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали
хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб,
ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод
қилиши мумкинлиги белгиланган
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки,
Жиноят Кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу
туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган
жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва
жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган
шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва
жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида
раҳбарий тушунтиришлар берилган.
Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал
қилиб, А.Абдурасуловнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг даъво эътирози йўқлигини,
у билан ярашиб олганлигини инобатга олиб, мазкур холатда қилмиш
ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб ҳисоблаб, унинг шахсини, муқаддам
судланмаганлигини инобатга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 70моддасига асосан жазодан озод қилишни лозим деб топади.
жабрланувчи Ш.Бойқабиловнинг судланувчи А.Абдурасуловга даъво
эътирози йўқлигини инобатга олишни;
иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади.
Суд,
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят-процессуал
кодекси
454,457,465,471,473,478- моддаларига асосан
Абдурасулов Ахрор Ғайрат ўғли (ABDURASULOV AXROR
G’AYRAT O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва
ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Абдурасуловга нисбатан
танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Жабрланувчи
Ш.Бойқабиловнинг
судланувчи
А.Абдурасуловга
нисбатан даъво эътирози йўқлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш
тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар томонидан эса уларга ҳукмнинг
кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида, ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида ҳукм чиқарган суд
орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович