Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/46 Дата решения 03.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 367717 Claim ID 2715847 PDF Hash d14f8e61e03b50df... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 22
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
сентябрь куни ЖПК 224-моддаси сентябрь куни ЖПК 224 law
сентябрь куни ЖПК 227-моддаси сентябрь куни ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси збекистон Республикаси ЖК 246 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
ЖПКнинг 22-моддаси ЖПКнинг 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
ЖПКнинг 463-моддаси ЖПКнинг 463 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 27-моддаси збекистон Республикаси ЖК 27 law
Ушбу Кодекснинг 28-моддаси Ушбу Кодекс 28 code_article
ЖКнинг 246-моддаси ЖКнинг 246 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси збекистон Республикаси ЖК 246 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
унга нисбатан ЖКнинг 72-моддаси унга нисбатан ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
исми ва 2511-моддаси исми ва 2511 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикасининг Жиноят кодекси 72-моддаси збекистон Республикасининг Жиноят кодекси 72 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ЖК 72 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/46-сонли 2025 йил март ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Акрамов, Ф.Абдуллаев ва уларнинг ҳимоячиси “MADJIDOVA DINARA BAXTIYAROVNA” адвокатлик бюроси адвокати Д.Маджидованинг иштирокида, Акрамов Акбар Абдурахимович ва Абдуллаев Фирузбек Баҳодировичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Акрамов Акбар Абдурахимович (AKRAMOV AKBAR ABDURAXIMOVICH), 1982 йил 23 июнда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, оилали, уч нафар фарзанди бор, “LEECHES EXPORT” хусусий корхонаси таъсисчиси ва директори, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, С.Айний кўчаси, 42-уйда яшовчи, 2024 йил 24 сентябрь куни ЖПК 224-моддаси тартибида, 2024 йил 25 сентябрь куни ЖПК 227-моддаси тартибида ушланиб, 2024 йил 26 сентябрда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 11 декабрда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми ва 1 251 -моддаси 3-қисми билан айбланган; Абдуллаев Фирузбек Баҳодирович (ABDULLAYEV FIRUZBEK BAHODIROVICH), 1989 йил 12 сентябрда Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, оилали, тўрт нафар фарзанди бор, “LEECHES EXPORT” хусусий корхонаси ғазначиси, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, А.Навоий кўчаси, 278-уй, 11-хонадонда яшовчи, 2024 йил 24 сентябрь куни ЖПК 224-моддаси тартибида, 2024 йил 25 сентябрь куни ЖПК 227-моддаси тартибида ушланиб, 2024 йил 26 сентябрь куни “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024 йил 11 декабрь куни 1 “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми ва 1 251 -моддаси 3-қисми билан айбланган. Суд, судланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни директори Акрамов Акбар Абдурахимович ушбу ХКнинг «Табобат олами» номли дўкони ходими Абдуллаев Фирузбек Баходирович билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Ф.Абдуллаевнинг таклифига биноан ўзининг номига Интернет жаҳон ахборот тармоғи «WhatsApp» мессенджери орқали Хитой Халқ Республикасидан кучли таъсир қилувчи моддаларни буюртма қилиб, бошқа номга ёзилган ҳужжатлардан фойдаланиш орқали ўзларининг жиноий ҳаракатларини фош бўлишининг олдини олиш чораларини кўриб, божхона назоратидан яшириб, кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиб, уларни эгаллаб, сақлаб, кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериш йўли билан дори шаклига келтириб, қонунга хилоф равишда ўтказиш, сотиш юзасидан жиноий режа тузганлар. Жиноий режага кўра, А.Акрамов Ф.Абдуллаев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2022 йилнинг охиридан 2024 йилнинг сентябрь ойига қадар «WhatsApp» мессенджери орқали ХХРдан кукунсимон тестостерон кучли таъсир қилувчи моддаларни буюртма қилиб, «Cargo Star» МЧЖ (Fedex Express) курьерлик ташкилоти орқали «LEECHES EXPORT» ХКнинг юридик манзили ҳисобланган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадонга олиб келтирган. Шундан сўнг, А.Акрамов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ХХРдан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келтирилган кукунсимон тестостерон кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ва қадоқлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва бошқа воситалар, яъни қадоқлашда фойдаланилган «KFJ - 1035» русумли «Пломбиратор» ускунаси, суюқ кўринишдаги кучли таъсир қилувчи тестостерон моддалари флаконларга белгиланган ҳажмда қуйиб чиқишда фойдаланилган «CHONRY..» ёзувли, модель рақами BT600FC, серия рақами 2024020997 бўлган «Насос» ускунаси, флаконларни тозалаш учун «Digital ultrasonic cleaner» ёзувли ускуна, металл ва резина қопқоқ ва флаконларни гигеник ва косметик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «LEECHES EXPORT» ХКнинг ишлаб чиқариш манзили Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, С.Айний кўчаси, 40-уйда қонунга хилоф равишда сақлаб, 2 улардан фойдаланган ҳолда «ёғли» эритма кўринишидаги кучли таъсир қилувчи моддаларни кейинчалик ўтказиш мақсадида тайёрлаган. Бундан ташқари, А.Акрамов кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасидан кўпроқ даромад орттириш мақсадида «Telegram» мессенджеридаги таблетка ишлаб чиқариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорларнинг «Фарм производители» номли гуруҳида Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи Тахиров Нодирбек Гуламович билан танишиб, ўзининг жиноий мақсадларини ошкор қилмаган ҳолда ҳақ эвазига кукунсимон кучли таъсир қилувчи моддаларни диаметри 8 мм. бўлган «таблетка» кўринишида тайёрлаб бериш юзасидан буюртма бериб, ушбу моддаларни йўловчи такси ҳайдовчилари орқали Н.Тахировга етказган. А.Акрамов томонидан тақдим қилинган кукунсимон моддаларнинг таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлигидан хабари бўлмаган Н.Тахиров ҳар бир килограмм моддадан 200.000 дона таблетка тайёрлаган ва А.Акрамовнинг кўрсатмасига асосан Ф.Абдуллаев билан боғланиб, йўловчи такси ҳайдовчилари орқали унга етказиб келган. Ўз навбатида, Ф.Абдуллаев қўлга киритилган таблетка кўринишидаги кучли таъсир қилувчи моддаларни қадоқлаш учун А.Акрамовга тақдим қилган. Сўнг, А.Акрамов «ёғли» эритма ва «таблетка» кўринишидаги тайёр, қадоқланган таркибида тестостерон кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган маҳсулотларни қонунга хилоф равишда «LEECHES EXPORT» ХКнинг юридик манзили Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадонда жойлашган «Табобат олами» номли дўконга ташиб келиб, Ф.Абдуллаевга берган. Ўз навбатида, Ф.Абдуллаев тузилган пухта жиноий режани мантиқий якунига етказиш мақсадида А.Акрамов томонидан тайёрланиб, олиб келтирилган кучли таъсир қилувчи моддаларни «LEECHES EXPORT» ХК юридик манзили Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадонда жойлашган «Табобат олами» номли дўконда қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида сақлаб, уларни сотиш учун харидорлар топиб, уларга «ёғли эритма» ва «таблетка» кўринишидаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ҳар бирини 6,5-10 АҚШ долларидан сотиб, даромаднинг 5 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини А.Акрамовга берган. 2024 йилнинг август ойларида А.Акрамов ва Ф.Абдуллаевлар ўзаро олдиндан тил бириктириб, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасидан орттирилган даромаддан қониқмасдан, ўзларининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ХХРдан кучли таъсир қилувчи моддаларни буюртма қилиб, бошқа номга ёзилган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ўзларининг жиноий ҳаракатларини фош бўлишининг олдини олиш чораларини кўриб, божхона назоратидан яшириб, кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиб, уларни эгаллаб, сақлаб, кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериш йўли билан дори шаклига келтириб, қонунга хилоф равишда ўтказиш, сотиш орқали осон ва 3 тез моддий даромад орттириш юзасидан тузилган пухта жиноий режа асосан ҳаракатларини давом эттирганлар. Жумладан, 28.08.2024 йилда А.Акрамов ва Ф.Абдуллаевлар «WhatsApp» мессенджеридаги дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган ХХРда яшовчи «Jason Gr» номли аккаунт фойдаланувчиси билан боғланиб, 5.550 АҚШ доллари эвазига «Cargo Star» МЧЖ (Fedex Express) курьерлик ташкилоти орқали Хитойдан 2 килограмм «тестостерон» ва 2 килограмм «дегидрохлорметилтестостерон» кучли таъсир қилувчи моддаларини буюртма қилганлар. 07.09.2024 йилда А.Акрамов Ф.Абдуллаев билан жиноий тил бириктириб, ўзининг номига буюртма қилинган «тестостерон» ва «дегидрохлорметилтестостерон» кучли таъсир қилувчи моддалари бошқа номга ёзилган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда божхона назоратидан яширилиб, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказилиб, «Сargo Star» МЧЖ куръерлик фирмаси орқали 278981213934рақамли куръерлик жўнатмаси рақамсиз инвойс асосида Ўзбекистон Республикасига келган. «Бош почтамт» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан «Cargo Star» МЧЖ курьерлик ташкилоти орқали ХХРдан А.Акрамовнинг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадонга ҳамда «LEECHES EXPORT» ХК номига юборилган 278981213934-рақамли куръерлик жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда, жўнатма ичида ҳеч қандай ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчи ташкилот тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган, юк кузатув ҳужжатларига кўра брутто оғирлиги 4,66 кг.га тенг бўлган «SODIUM CARBOXY METHYL CELLULOSE (CMC) Material: Cellulose and sodium hydroxide use» ёзувли 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.997,99 гр. бўлган оқ рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли, қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.994,23 гр. бўлган оқ рангли грануласимон моддалар таркибида «дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлиги аниқланган. Шундан сўнг, ДХХ ва божхона ходимлари томонидан республика ҳудудига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали муомалада бўлиши чекланган кучли таъсир қилувчи моддаларнинг олиб кирилишига қарши курашиш йўналишида «Назорат остида етказиб бериш» тезкор-қидирув тадбири ташкиллаштирилган. 23.09.2024 йилда «Назорат остида етказиб бериш» тезкор тадбири доирасида 278981213934-рақамли куръерлик жўнатмаси, жўнатма ичида бошқа номга ёзилган, юк кузатув ҳужжатларига кўра брутто оғирлиги 4,66 кг.га тенг бўлган «SODIUM CARBOXY METHYL CELLULOSE (CMC) Material: Cellulose and sodium hydroxide use» ёзувли 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.997,99 гр. бўлган оқ рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли, қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.994,23 гр. бўлган оқ рангли грануласимон моддалар таркибида «дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир 4 қилувчи моддаларнинг «муляж»и тайёрланиб, ушбу «муляж» «Cargo star» МЧЖ ходими Минаров Абдужаббор Абдуғани ўғлига тақдим қилинган. Сўнг, 24.09.2024 йилда ўтказилган тадбирда давомида А.Акрамов ва Ф.Абдуллаевлар томонидан келгусида қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида буюртма қилинган Хитой давлатидан «Akramov Akbar» ҳамда «LEECHES EXPORT» ХК номига юборилган 1.997,99 гр. «тестостерон» номли, 1.994,23 гр. «дегидрохлорметилтестостерон» номли, жами 3.992,22 гр. оқ рангли грануласимон кучли таъсир қилувчи моддаларнинг «муляж»и Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадон манзилда жойлашган «Табобат олами» номли дўконга етказилиб, А.Акрамов ушбу почта жўнатмасини қабул қилиб олган вақтда ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг 13.09.2024 йилдаги 423(24)-сонли хулосасига кўра, экспертизага тақдим этилган 278981213934-рақамли куръерлик жўнатмаларидаги 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.997,99 гр. бўлган оқ рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли, қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.994,23 гр. бўлган оқ рангли грануласимон моддалар таркибида «дегидрохлорметилтестостерон» номли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сон қарорининг 1-иловасига киритилган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига критилганлиги, «тестостерон» ва «дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи моддалиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМнинг 25.10.2024 йилдаги 41/1814029-сонли хатига кўра, оғирлиги 1.997,99 граммни ташкил этган «тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 1.982,41 граммни ташкил этади, «дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи моддаларнининг стандарт намуналари мавжуд бўлмаганлиги сабабли унинг соф оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги 818-сон қарорининг 1-иловаси рўйҳати №3 тартиб рақамига кўра, тестостерон моддаси республикаа ҳудудида муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи модда турига киради, 1.982,41 гр. кўп миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрдаги 33-сонли «Кучли таъсир килувчи ёки захарли моддаларни конунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлик жиноят ишлари буйича суд амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 17-бандида, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш йўли билан ташиш ёки жўнатиш ЖКнинг 246 ва 2511-моддалари билан жиноятлар мажмуи сифатида квалификaция қилиниши лозимлиги белгиланган. 5 EXPORT» ХК юридик манзили Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Е-мавзеси 1-уй, 47-хонадон кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда А.Акрамов ва Ф.Абдуллаевлар томонидан божхона назоратидан яшириб, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказилган ҳамда қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида тайёрланган ва сақлаб келинган таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 201 дона (ҳар бирида 100 дона қизғиш рангли таблетка) ёзувсиз елим флакон, шкафлар ичидан картон каробкалар ва полиэтилен пакетлар ичидан 53 та қутида «TREN-DEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли, 55 та қутида «TREN 100 Trenbolone actetate 100 mg» номли, 60 та қутида «DECA-DURABOLIN Nandrolone decanoate 250 mg» номли, 25 та қутида «MEDI 3-TREN 200 3 Trenbolone esters 200 mg» ёзувли, 49 та қутида «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 152 та қутида «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» номли, 44 та қутида «CYPIONEX Testosterone cypionate 250 mg» номли, 37 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» номли, 24 та қутида «ANADROL oxymetholone 50 mg» номли суюқлик кўринишидаги дори воситалари, 20 та қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «Turinabol chloromethandlenone 10 mg» номли, 20 та қутида (ҳар бирида 50 донадан таблетка) «ANAVAR oxandrolone 50 mg» номли, 9 та қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «ANADROL oxymetholone 10 mg» номли, 9 та қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «STANO-10 Stanozolol 10 mg» номли дори воситалари, 2 дона «SUSTANON 250 testosterone complex usp grade 250 mg» ёзувли, 1 дона «Stanol 50 stanozolol 50 mg» ёзувли, 1 дона «Parabolan trenbolone hexahydrobenzylcarbonate 150 mg» ёзувли, 1 дона «Medinolt 300 4 Nandrolone esters 300 mg» ёзувли, 4 дона ичида суюқлиги бўлган ёзувсиз ампулалар мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг 16.10.2024 йилдаги 471(24)-сонли хулосасига кўра, экспертизага тақдим этилган 1, 5-2, 5-4, 5-13, 14-2, 14-3, 14-4 тартиб рақамли объектлар таркибида тестостерон, 2, 5-14, 10 тартиб рақамли объектлар таркибида оксиметолон, 3-1, 3-2, 5-1, 5-8, 5-15, 7, 11 тартиб рақамли объектлар таркибида тренболон, 4, 5-6 тартиб рақамли объектлар таркибида станозолол, 8-1, 8-2, 5-3 тартиб рақамли объектлар таркибида нандролон, 5-9, 14-1 тартиб рақамли объектлар таркибида дросталон, 5-10 тартиб рақамли объектлар таркибида болденон, 15 тартиб рақамли объект таркибида оксандролон, 12 тартиб рақамли объект таркибида метандростенолон номли кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМнинг 12.11.2024 йилдаги 41/18-14805-сонли хатига кўра: - «Sustanon 250 10 ml fro intramuscular injection. Testosterone complex USP grade 250 mg/ml seriya C893, yaroqlilik muddati 10.2027 yilgacha, Meditech Human Pharmaceuticals Germany» флакони таркибидаги «тестостерон» 6 - «Sustanon 250 10 ml fro intramuscular injection. Testosterone complex USP grade 250 mg/ml seriya C893, yaroqlilik muddati 10.2027 yilgacha, Meditech Human Pharmaceuticals Germany» флакони таркибидаги «тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 274,88 мг. (0,27446 гр.)ни; - «T-Prop 10 ml fro intramuscular injection. Testosterone propianat 100 mg/ml seriya D517, yaroqlilik muddati 09.2024 yilgacha, Meditech Human Pharmaceuticals Germany» флакони таркибидаги «тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 119,20 мг. (0,11902 гр.)ни; - «T-Prop 100 mg/ml seriya D517, yaroqlilik muddati 10.2027 yilgacha, Meditech Human Pharmaceuticals Germany» ёзувли 32 та флакон жами 320 мл. таркибидаги «Тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 30.972,8 мг. (30,9728 гр.), 2 та флакон жами 20 мл. таркибидаги «Тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 1.935,8 мг. (1,9358 гр.), 1 та флакон жами 10 мл. таркибидаги «тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 967,9 мг. (0,9679 гр.)ни, жами «тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 38 дона флаконда 34.538,46 мг (34,53786 гр.)ни, яъни кўп миқдорни ташкил этади. Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги 818-сон қарорининг 1-иловаси рўйҳати 3-тартиб рақамига кўра, тестостерон моддаси республикаа ҳудудида муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи модда турига киради, 34,53786 гр. кўп миқдорни ташкил этади. Тестостерон сипионат, оксиметолон, тренболон, станозолол, нандролон, дростанолон, болденон, оксандролон, метандростенолон номли кучли таъсир қилувчи моддаларнининг стандарт намуналари мавжуд бўлмаганлиги сабабли уларнинг соф оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги 818-сон қарорининг 1-иловаси рўйҳати 3-тартиб рақамига кўра оксиметолон, 66-тартиб рақами кўра тренболон, 62-тартиб рақами кўра станозолол, 21-тартиб рақами кўра дростанолон, 14-тартиб рақамга кўра болденон, 48-тартиб рақамга кўра оксандролон, 48-тартиб рақамга кўра метандростенолон моддалари республикаа ҳудудида муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи модда турига киради. Судланувчи А.Акрамов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, у 2010 йилдан буён табобат соҳасида «Leeches export» ХК директори сифатида табиблик фаолиятини юритиб келиши, 2018 йилдан буён Тошкент шахар Чилонзор тумани Новза метроси ёнида жойлашган «Табобат олами» номли табобат хизматларини курсатувчи шахобчада раҳбар лавозимида фаолият юритиб келганлиги, фирмасининг йўналиши зулук ишлаб чиқариш ва кўпайтириш ҳамда охирги йилларга косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш билан шуғулланиш эканлиги, 2018 йил ушбу шахобчанинг сотувчилик лавозимига таниши Абдуллаев Фирузбекни ишга олганлиги, 2021 йил бошларида Абдуллаев Ферузбек унга оғир атлетика спорти билан шуғулланувчи шахслар учун тестестерон моддасининг «ёғли ва таблетка» кўринишидаги кучли таъсир 7 қилувчи моддалар керак эканини, уларни сотиш орқали яхши фойда олиш мумкинлигини таъкидлаб таклиф берганлиги, сўнг, сарф-ҳисоблардан келиб чикиб, ушбу моддани сотиш ишлари билан шуғулланиш ортидан орттирилган даромад уни қониқтирмаслигини Ф.Абдуллаевга айтганлиги, шунда Ф.Абдуллаев сотиш ишларини, у эса уларни тайёрлаш ишларини ўз зиммасига олиб келишиб олишганлиги, 2021 йилда тестестерон моддасини қайта ишлаш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни Интернет тармоғи орқали Хитой Халқ Республикасидан буюртма қилиб, олиб келтирганлиги, шу билан ХХР фуқароси бўлган «Whats App» мессенджеридаги +86 180 6851 9287 рақами билан рўйхатдан ўтган «Jason Gr» аккаунти фойдаланувчиси билан танишиб, у билан боғланганлиги ҳамда ушбу мавзуда мурожаат қилганлиги, у жўнатилаётган тестостерон моддасини ҳужжатларда косметология ингридиентлари номи билан қайд этишини ва паст нархда кўрсатишини илтимос қилиб сўраганлиги, ушбу тестостреон моддаси учун тўловларни «Новза» метро бекати ёнидаги «Зираат» банки орқали хитойлик хамкорлари томонидан тақдим этилган пластик карталарига жўнатиб келганликлари, шу тартибда тестостерон моддасини 2021 йилдан то 2024 йил сентябрь ойига қадар мунтазам равишда олиб кирганликлари, шу давр оралиғида барча тестостерон моддалари «FedEx» халқаро почта хизмати орқали унинг номига, яъни Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1 уй, 47 хонадон манзили, Akramov Akbar ҳамда «LEECHES EXPORT» ХКга кириб келганлиги, буюртма берилган тестостерон моддасининг икки хил турдаги, яъни «таблетка» ишлаб чиқариш учун ва ёғли эритма инекциясини тайёрлаш учун мўлжалланган бўлган тестостерон ёғли эритма инекциясини «Leeches export» ХКнинг ишлаб чиқариш (цех) манзили ҳисобланган Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Садриддин Айний кўчаси, 40-уйда тайёрлаб, қадоқлаганлиги, бу маҳсулотлар картон қутиларга қадоқланиши, сўнг, тайёр маҳсулотларни Абдуллаев Ферузбекка ҳар бир флаконини 5 АҚШ долларидан сотиб келганлиги, Абдуллаев Ферузбек эса ушбу маҳсулотни ўз мижозларига тестетерон моддасининг тури ва талабдан келиб чиқиб, 6.5-10 АҚШ долларидан сотиб, унинг пулини тўлаб берганлиги, шунингдек, тестостерон моддасининг таблетка учун мўлжалланган кукуни таблетка ишлаб чиқариш учун Андижон вилояти Андижон шахридаги Девона бува масжиди ёнида жойлашган, телефон аппаратида +998 9025980-00 телефон рақамли «Нодир Таблетка» номли билан сақланган Нодир исмли шахсга қарашли таблетка ишлаб чиқариш цехи йўловчи такси орқали жўнатиб келганлиги, «Нодир» исмли шахсни «Телеграмм» мессенджеридаги гуруҳлардан топганлиги, у таблетка ишлаб чиқариш хизматини кўрсатиб келганлиги, «Нодир» тестостерон кукунини қўлга киритгач, ўзи томонидан унга номаълум бўлган қўшимча ёрдамчи моддаларни қўшиб таблетка ясаб бериб келганлиги, «Нодир» 1 кг тестостерон кукунидаги ёрдамчи моддалар қўшиш ҳисобига 100.000 дона таблеткаларни ясаб берганлиги, тайёр бўлган ҳар бир килограмм учун 70.000 сумдан хизмат хақи олиб келганлиги, 1 кг тестостерон моддаси 8 ишлов бериш натижасида 20 кг.га айланганлиги, тайёр маҳсулотларни «Нодир» унга такси орқали жўнатганлиги, Ф.Абдуллаев Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозори яқинидаги автотрураргоҳдан ушбу таблеткаларни Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадонга олиб келганлиги, ўз навбатида у ушбу таблеткаларни Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Садриддин Айний кўчаси, 40-уйда буюртма асосида Хитой давлатидан олиб келинган 30 мл хажмдаги флаконларга 100 та донадан солиб қадоқлаганлиги, Ф.Абдуллаевга ҳар бир флаконни 5 АҚШ долларига сотганлиги, у эса ўз мижозларига ҳар бир флаконини 6.5-10 доллардан сотганлиги, «Нодир» исмли шахс у томонидан таблетка қилиш учун берилган кукунсимон моддаларнинг таркибини, яъни улар таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлигини билмаганлиги ва бу ҳақда сўрамаганлиги, у ҳам айтмаганлиги, сўраган бўлса ҳам, у унга оздирадиган дори деб айтганлиги, шунга кўра, у 2024 йилнинг август ойининг охирларида у Ф.Абдуллаев билан келишган ҳолда яна «whatsapp» мессенджери орқали «Jason gr» аккаунти билан боғланиб, ундан тахминий оғирлиги 2 килограмм «тестостерон энантанте» ва 2 килограмм «дегидрохлорметилтестостерон» номли бўлган тестестерон моддасини буюртма қилганлиги, ҳисобкитобларга кўра, «тестостерон энантанте» номли тестестерон моддасининг бир килограми 350 АҚШ доллари ва «дегидрохлорметилтестостерон» номли тестестерон моддасининг бир килограми 2.300 АҚШ доллари бўлиб, моддаларнинг умумий баҳоси 5.300 АҚШ доллари ва етказиб бериш хизмати 250 АҚШ доллари, жами 5.550 АҚШ доллари бўлганлиги, аванс шаклида «Jason gr» томонидан кўрсатилган реквизитларга 4.550 АҚШ долларини ўтказиб, қолган 1.000 АҚШ долларини маҳсулот етиб келгандан кейин ўтказиб беришлари керак бўлганлиги, маҳсулот учун тўловни амалга ошириш учун мен Ф.Абдуллаевга ўша вақтдаги курсга қараб 4.550 АҚШ долларига тенг бўлган тахминан 58 млн сўм миқдоридаги пулларни берганлиги ва Ф.Абдуллаев «Ziraat bank JSK» орқали 28.08.2024 йилда свифт коди NA, қабул қилувчи банк номи СN NANJING AGRICULTURAL BANK OF CHINA,THE (100), свифт коди ABOCCNBJ100, қабул қилувчи мижоз номи MIN XU бўлган 623 052 041 002 2953 672 ҳисоб рақамига ўтказганлиги, шундан сўнг, у 09.09.2024 йилда саёҳат сафари билан Германия давлатига учиб кетганлиги ва у бўлмаган вақтида ХХРдан келиши керак бўлган тестестерон моддаларини кутиб қабул олиш бўйича Ф.Абдуллаевга кўрсатма берганлиги, «Whats App» мессенджеридаги +86 180 6851 9287 рақами билан рўйхатдан ўтган «Jason Gr» аккаунти фойдаланувчиси билан гаплашиб турган вақтида у унга маҳсулот Хитойдан чиқиб кетганлигини айтиб, тегишли маълумотларни тақдим қилганлиги, шунга кўра, Хитой давлатидан «Akramov Akbar» ҳамда «LEECHES EXPORT» ХК номига юборилган 1.997,99 гр. «тестостерон» номли, 1.994,23 гр. «дегидрохлорметилтестостерон» номли, жами 3.992,22 гр. оқ рангли грануласимон кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 278981213934 трек 9 (track) рақамли куръерлик жўнатмаси орқали келган моддаларни Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадон манзилда жойлашган «Табобат олами» номли дўконда қабул қилиш олиш учун ушбу маълумотларни Ф.Абдуллаевга берганлиги, 2024 йил 23 сентябрь куни тахминан соат 18:00ларда унинг +998-95-030-33-77 рақамига «Fedex» почтасининг +99899-303-02-22 рақамидан қўнғироқ қилишиб, унинг номига почта келганлигини, почта ходимлари эртага кун давомида унга етказиб беришларини маълум қилиб, қайси манзилга етказиб беришни сўрашганида у Чилонзор Е-кварталда жойлашган «Табобат олами» номли офисига етказиб беришларини айтганлиги, 2024 йил 24 сентябрь куни тахминан соат 11:30ларда у танишлари Ёрқин ака ва Хусниддин билан Новзада жойлашган «Табобат олами» номли офисларининг залида ўтирган вақтиа Азамат исмли сотувчи ишчиси унга «Fedex» почтасидан закази келганлигини айтиб, уни қабул қилиб олиб унга топширганидан сўнг, офисига фуқаролик кийимида бўлган бир нечта шахслар келиб ўзларини тезкор ходим эканликларини айтиб, гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда ўзларини таништириб, тезкор тадбир бўлаётганини маълум қилишганлиги, сўнг, унга ва танишларига «Тошкент-АЭРО» ИБКнинг 16.09.2024 йилдаги Тошкент авиация транспорт прокуратураси билан келишилган қарори таништирилганлиги, ходимлар ундан қабул қилиб олинган жўнатма қаердалигини сўрашганида, у хонада турган жўнатмани ходимларга тақдим қилганлиги, тезкор ходимлар томонидан мазкур жўнатма орқали юборилган 4 дона кулранг термополиэтилен пакетларга солинган оғирлиги 1 997,99 грамм бўлган оқ рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли, қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1 994,23 грамм бўлган оқ рангли грануласимон моддалар таркибида «Дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлиги аниқланганлигини маълум қилишганлиги, унинг номига юборилган 278981213934-рақамли куръерлик жўнатмаси муляжи иш материалларига қўшиш учун олиб қўйилганлиги, унинг розилиги билан «LEECHES EXPORT» ХК фаолият юритувчи Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадон манзили тезкор ходимлар томонидан кўздан кечирилганда, ушбу бинонинг офисидаги шкафлар ичидан 290 дона яшил ва жигар рангли қадоқланмаган капсулалар борлиги аниқланганлиги, коридордаги шкафларнинг жавонлари кўздан кечирилганда шкафнинг тепа қисмидаги жавонлардан 55 дона яшил ва жигар рангли қадоқланмаган капсулалар, 1 дона ичида 100 дона қизғиш рангли таблеткалари бўлган ёзувсиз елим флакон, 1 дона «IGF-1L3» ёзувли гормон комплекти, 1 донадан 2 ml ли ва 1 ml ли ишлатилган ҳамда 2 дона 1 ml ли янги шприцлар, 3 дона «Bacteriostatic water» ёзувли ампула, раковинанинг пастки томонидаги шкафлар ичидан картон каробкалар ва полиэтилен пакетлар ичидан 52 дона қути «TREN-DEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли, 55 дона қути «TREN 100 Trenbolone actetate 100 mg» номли, 60 дона қути «DECA-DURABOLIN Nandrolone decanoate 10 250 mg» номли, 25 дона қути «MEDI 3-TREN 200 3 Trenbolone esters 200 mg» ёзувли, 48 дона қути «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 151 дона қути «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» номли, 44 дона қути «CYPIONEX Testosterone cypionate 250 mg» номли, 35 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» номли, 24 дона қути «ANADROL oxymetholone 50 mg» номли суюқлик кўринишидаги дори воситалари, 20 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «Turinabol chloromethandlenone 10 mg» номли, 20 дона қутида (ҳар бирида 50 донадан таблетка) «ANAVAR oxandrolone 50 mg» номли, 9 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «ANADROL oxymetholone 10 mg» номли, 9 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «STANO-10 Stanozolol 10 mg» номли дори воситалари борлиги аниқланганлиги, коридорнинг охиридаги чап қўлда жойлашган муолажа хонаси кўздан кечирилганда, ушбу хонанинг полида турган бир дона картон каробкада 200 дона (ҳар бирининг ичида 100 донадан) қизғиш рангли таблеткалари бўлган ёзувсиз елим флаконлар борлиги, коридор охиридаги ўнг қўлдаги хонадан 2 дона «SUSTANON 250 testosterone complex usp grade 250 mg» ёзувли, 1 дона «Stanol 50 stanozolol 50 mg» ёзувли, 2 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» ёзувли, 1 дона «ANADROL oxymetholone 50 mg» ёзувли, 1 дона «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» ёзувли, 1 дона «Parabolan trenbolone hexahydrobenzylcarbonate 150 mg» ёзувли, 1 дона «Medinolt 300 4 Nandrolone esters 300 mg» ёзувли, 1 дона «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 1 дона «TREN-DEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли ва 4 дона ёзувсиз ичида суюқлиги бўлган ампулалар борлиги аниқланганлиги, бинога кираверишдаги савдо залида жойлашган музлаткич ичидан 13 дона «Rip tropin somatropin» номли ичида оқ рангли кукунсимон моддалар бўлган ампулалар, 399 дона ичида оқ рангли кукунсимон моддалари бўлган ёзувсиз ампулалар борлиги аниқланди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган 345 дона яшил ва жигар рангли қадоқланмаган капсулалар, 201 дона ичида 100 дона қизғиш рангли таблеткалари бўлган ёзувсиз елим флакон, 1 дона «IGF-1L3» ёзувли гормон комплекти, 1 донадан 2 ml ли ва 1 ml ли ишлатилган ҳамда 2 дона 1 ml ли янги шприцлар, 3 дона «Bacteriostatic water» ёзувли ампула, раковинанинг пастки томонидаги шкафлар ичидан картон каробкалар ва полиэтилен пакетлар ичидан 53 дона қути «TREN-DEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли, 55 дона қути «TREN 100 Trenbolone actetate 100 mg» номли, 60 дона қути «DECA-DURABOLIN Nandrolone decanoate 250 mg» номли, 25 дона қути «MEDI 3-TREN 200 3 Trenbolone esters 200 mg» ёзувли, 49 дона қути «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 152 дона қути «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» номли, 44 дона қути «CYPIONEX Testosterone cypionate 250 mg» номли, 37 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» номли, 24 дона қути «ANADROL oxymetholone 50 mg» номли суюқлик кўринишидаги дори воситалари, 20 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «Turinabol chloromethandlenone 10 mg» номли, 20 дона қутида (ҳар бирида 50 донадан 11 таблетка) «ANAVAR oxandrolone 50 mg» номли, 9 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «ANADROL oxymetholone 10 mg» номли, 9 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «STANO-10 Stanozolol 10 mg» номли дори воситалари, 2 дона «SUSTANON 250 testosterone complex usp grade 250 mg» ёзувли, 1 дона «Stanol 50 stanozolol 50 mg» ёзувли, 1 дона «Parabolan trenbolone hexahydrobenzylcarbonate 150 mg» ёзувли, 1 дона «Medinolt 300 4 Nandrolone esters 300 mg» ёзувли, 4 дона ичида суюқлиги бўлган ёзувсиз ампулалар, 13 дона «Rip tropin somatropin» номли ичида оқ рангли кукунсимон моддалар бўлган ампулалар, 399 дона ичида оқ рангли кукунсимон моддалари бўлган ёзувсиз ампулалар жами 1.529 дона дори воситалари алоҳида-алоҳида полиэтилен пакетлар ҳамда конвертларга ходимлар томонидан солиниб, муҳрланганлиги ҳамда ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинганлиги, шу орада у бўлаётган ҳодисалардан саросимага тушиб, жияни Мирхаитов Абдурахмон Бахтияровичга қўнғироқ қилиб, унга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, Айний кўчаси 40-уйга боришини, ишлаб чиқариш хонасида, яъни асбобускуналар турган жойга киришини, у ерда 4 турдаги менга тестестерон моддаларини қайта ишлаш учун мўлжалланган асбоб ускуналар яшириб қўйишини айтганлиги, лекин унинг ушбу асбоб-ускуналар нима мақсадда фойдаланилиши ва моддаларнинг савдоси ҳақида хабари йўқлиги ҳақида кўрсатувлар бериб, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Судланувчи Ф.Абдуллаев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, 2018 йилдан буён Тошкент шахар Чилонзор тумани Новза метроси ёнида жойлашган Акрамов Акбар Абдурахимовичга тегишли бўлган «Leeches export» ХКнинг «Табобат олами» номли табобат хизматларини курсатувчи шахобчада ғазначиси фаолият юритганлиги, ушбу фирманинг йўналиши зулук ишлаб чиқариш ва кўрайтириш ҳамда оҳирги йилларга косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш эканлиги, у ушбу сотилган маҳсулотларнинг пулларининг ҳисобкитобини юритиши, 2021 йил бошларида у А.Акрамовга оғир атлетика спорти билан шуғулланувчи шахслар учун тестестерон моддасининг «ёғли ва таблетка» куринишидаги кучли таъсир қилувчи моддалар керак эканини, уларни сотиш орқали яхши фойда олиш мумкинлигини таъкидлаб таклиф берганлиги, сўнг, А.Акрамов сарф-ҳисоблардан келиб чиқиб, ушбу моддани сотиш ишлари билан шуғулланиш ортидан орттирилган даромад уни қониқтирмаслигини маълум қилганлиги, шунда у сотиш ишларини, А.Акрамов эса уларни тайёрлаш ишларини ўз зиммасига олиб келишиб олишганлиги, кейин 2021 йилда тестестерон моддасини қайта ишлаш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни Интернет тармоғи орқали Хитой Халқ Республикасидан буюртма қилиб, олиб келтирганлиги, тестестерон кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича харид қилинган асбоб-ускуна А.Акрамовнинг ўзи буюртма қилиб, тайёрлаш билан боғлиқ ишларни А.Акрамовнинг ўзи амалга оширганлиги, кейин А.Акрамов ХХРда яшовчи 12 «Whats App» мессенджеридаги +86 180 6851 9287 рақами билан рўйхатдан ўтган «Jason Gr» аккаунти фойдаланувчиси билан танишиб, у билан боғланганлиги ҳамда ушбу мавзуда мурожаат қилганлиги, ушбу тестостреон моддаси учун тўловларни «Новза» метро бекати ёнидаги «Зираат» банки орқали хитойлик хамкорлари томонидан тақдим этилган пластик карталарига жўнатиб келганликлари, шу тартибда тестостерон моддасини 2021 йилдан 2024 йил сентябрь ойига қадар мунтазам равишда олиб кирганликлари, шу давр оралиғида барча тестостерон моддалари «FedEx» халқаро почта хизмати орқали А.Акрамовнинг номига, яъни Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1 уй, 47 хонадон манзили, Акрамов Акбар ҳамда «LEECHES EXPORT» ХКга кириб келганлиги, буюртма берилган тестостерон моддасининг икки хил турдаги, яъни «таблетка» кўринишидаги тестестерон моддаларни А.Акрамов томонидан топилган Андижон вилоятида жойлашган таблетка тайёрлаш хизмати кўрсатувчи номаълум бўлган шахслар ёрдамида тайёрлатганлиги, ёғли эритма инъекциясини эса А.Акрамовнинг ўзи «Leeches export» ХКнинг ишлаб чиқариш (цех) манзили ҳисобланган Тошкент вилояти Чирчиқ шахри Садриддин Айни кўчаси 40-уйда тайёрлаб, қадоқлаганлиги, тестестерон таблеткалари тайёр бўлгандан сўнг у Тошкент шаҳридаги «Қўйлиқ» деҳқон бозори яқинидаги автотрураргоҳдан ушбу таблеткаларни таксистлардан олиб қолиб, Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1 уй, 47 хонадонга олиб келиб, қадоқлаш учун А.Акрамовга берганлиги, А.Акрамов ушбу таблеткаларни Тошкент вилояти Чирчиқ шахри Садриддин Айний кўчаси 40-уйда буюртма асосида Хитой давлатидан олиб келинган 30 мл хажмдаги флаконларга 100 та донадан солиб қадоқлаганлиги, А.Акрамов унга ҳар бир флаконни 5 АҚШ долларидан берганлиги, у эса ўз мижозларига ҳар бир флаконини 6.5-10 АҚШ долларидан сотганлиги, тайёр ёғли эритмали тестестерон кучли таъсир қилувчи моддаларни А.Акрамов унга ҳар бир флаконини 5 АҚШ долларидан берганлиги ва у эса ушбу махсулотни ўз мижозларига тестетерон моддасининг тури ва талабдан келиб чиқиб, 6.5-10 АҚШ долларидан сотиб, кейин ушбу пуллардан А.Акрамовнинг улушини тўлаб берганлиги, А.Акрамов 2024 йилнинг август ойининг охирларида у билан келишган ҳолда, яна «Whatsapp» мессенджери орқали «Jason gr» аккаунти билан боғланиб, ундан тахминий оғирлиги 2 килограмм «тестостерон энантанте» ва 2 килограмм «дегидрохлорметилтестостерон» номли бўлган тестестерон моддасини буюртма қилганлиги, ҳисоб-китобларга кўра, «тестостерон энантанте» номли тестестерон моддасининг бир килограми 350 АҚШ доллари ва «дегидрохлорметилтестостерон» номли тестестерон моддасининг бир килограми 2.300 АҚШ доллари бўлиб, моддаларнинг умумий баҳоси 5.300 АҚШ доллари ва етказиб бериш хизмати 250 АҚШ доллари, жами 5.550 АҚШ доллари бўлганлиги, аванс шаклида «Jason gr» томонидан кўрсатилган реквизитларга 4.550 АҚШ долларини ўтказиб, қолган 1.000 АҚШ долларини маҳсулот етиб келгандан кейин ўтказиб беришлари керак бўлганлиги, маҳсулот учун 13 тўловни амалга ошириш учун А.Акрамов унга ўша вақтдаги валюта курсига қараб, 4.550 АҚШ долларига тенг бўлган тахминан 58 млн сўм миқдоридаги пулларни берганлиги ва у «Ziraat bank JSK» орқали 28.08.2024 йилда свифт коди NA, қабул қилувчи банк номи СN NANJING AGRICULTURAL BANK OF CHINA,THE (100), свифт коди ABOCCNBJ100, қабул қилувчи мижоз номи MIN XU бўлган 623 052 041 002 2953 672 ҳисоб рақамига ўтказганман. Шундан сўнг, А.Акрамов 09.09.2024 йилда саёхат сафари билан Германия давлатига учиб кетган ва у бўлмаган вақтимда ХХРдан келиши керак бўлган тестестерон моддаларини кутиб қабул олиш бўйича кўрсатма берганлиги, «Whats App» мессенджеридаги +86 180 6851 9287 рақами билан рўйхатдан ўтган «Jason Gr» аккаунти фойдаланувчиси билан гаплашиб турган вақтида у унга маҳсулот Хитойдан чиқиб кетганлигини айтиб, тегишли маълумотларни унга етказиб турганлиги, жумладан, Хитой давлатидан «Akramov Akbar» ҳамда «LEECHES EXPORT» ХК номига юборилган 1.997,99 гр. «тестостерон» номли, 1 994,23 гр. «дегидрохлорметилтестостерон» номли, жами 3.992,22 гр. оқ рангли грануласимон кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 278981213934 трек (track) рақамли куръерлик жўнатмаси орқали келган моддаларни Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадон манзилда жойлашган «Табобат олами» номли дўконда қабул қилиш олиш учун ушбу маълумотларни берганлиги, у курьерлик хизмати кўрсатувчи «Fedex» ташкилоти ходимлари билан гаплашиб турганида улар ҳали жўнатма етиб келмагани, келиши билан дарҳол алоқага чиқишлигини билдириб келишганлиги, ушбу ҳолат ҳақида А.Акрамовга ахборот берганида у унга озроқ кутишни ва божхона назоратига тушиб қолган бўлиши мумкинлигини, бирон-бир муаммо бўлган тақдирда божхона ходимларининг ўзлари алоқага чиқиб, чақиришини, шунинг учун кутиб тургани маъқуллигини билдирганлиги, унга маълум бўлишича, 2024 йил 23 сентябрь куни тахминан соат 18:00ларда А.Акрамовга «Fedex» почтасиинг курьери қўнғироқ қилиб, А.Акрамовнинг номига почта келганлигини, почта ходимлари эртага кун давомида Чилонзор Екварталда жойлашган «Табобат олами» номли офисига етказиб беришларини маълум қилишганлиги, 2024 йил 24 сентябрь куни тахминан соат 11:00ларда ўзининг яшаш манзилида чиқиб, ўз ишлари битириб бўлгач, Новзада жойлашган «Табобат олами» номли офислари томон йўл олганлиги, дўконга етиб келганида ушбу дўконнинг эшиги ичкари томондан қулфланган бўлганлиги, чамаси 1 соатлар ташқарида кутиб ўтирган вақтида дўкон ичкарисидан олдига фуқаролик кийимида бўлган бир нечта шахслар келиб, ўзларини тезкор ходим эканликларини айтиб, гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда ўзларини таништириб, тезкор тадбир бўлаётганини маълум қилиб, дўкон ичига таклиф қилишганлиги, дўконга кирганида у ерда А.Акрамов, Кошкартаев Ёрқин, Султонов Хусниддин ва Хакимов Азаматлар бўлганлиги, тезкор ходимлар томонидан мазкур жўнатма орқали юборилган 4 дона кулранг термополиэтилен пакетларга солинган, оқ рангли, кристалсимон моддалар таркибида 14 оғирлиги 1 997,99 грамм бўлган оқ рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли, қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1 994,23 грамм бўлган оқ рангли грануласимон моддалар таркибида «Дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлиги аниқланганлигини маълум қилишганлиги, унинг номига юборилган 278981213934-рақамли куръерлик жўнатмаси муляжи иш материалларига қўшиш учун олиб қўйилганлиги, унинг розилиги билан «LEECHES EXPORT» ХК фаолият юритувчи Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1 уй, 47 хонадон манзили тезкор ходимлар томонидан кўздан кечирилганда, ушбу бинонинг офисидаги шкафлар ичидан 290 дона яшил ва жигар рангли қадоқланмаган капсулалар борлиги аниқланганлиги, коридордаги шкафларнинг жавонлари кўздан кечирилганда шкафнинг тепа қисмидаги жавонлардан 55 дона яшил ва жигар рангли қадоқланмаган капсулалар, 1 дона ичида 100 дона қизғиш рангли таблеткалари бўлган ёзувсиз елим флакон, 1 дона «IGF-1L3» ёзувли гормон комплекти, 1 донадан 2 ml ли ва 1 ml ли ишлатилган ҳамда 2 дона 1 ml ли янги шприцлар, 3 дона «Bacteriostatic water» ёзувли ампула, раковинанинг пастки томонидаги шкафлар ичидан картон каробкалар ва полиэтилен пакетлар ичидан 52 дона қути «TREN-DEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли, 55 дона қути «TREN 100 Trenbolone actetate 100 mg» номли, 60 дона қути «DECADURABOLIN Nandrolone decanoate 250 mg» номли, 25 дона қути «MEDI 3TREN 200 3 Trenbolone esters 200 mg» ёзувли, 48 дона қути «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 151 дона қути «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» номли, 44 дона қути «CYPIONEX Testosterone cypionate 250 mg» номли, 35 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» номли, 24 дона қути «ANADROL oxymetholone 50 mg» номли суюқлик кўринишидаги дори воситалари, 20 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «Turinabol chloromethandlenone 10 mg» номли, 20 дона қутида (ҳар бирида 50 донадан таблетка) «ANAVAR oxandrolone 50 mg» номли, 9 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «ANADROL oxymetholone 10 mg» номли, 9 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «STANO-10 Stanozolol 10 mg» номли дори воситалари борлиги аниқланганлиги, коридорнинг охиридаги чап қўлда жойлашган муолажа хонаси кўздан кечирилганда, ушбу хонанинг полида турган бир дона картон каробкада 200 дона (ҳар бирининг ичида 100 донадан) қизғиш рангли таблеткалари бўлган ёзувсиз елим флаконлар борлиги, коридор охиридаги ўнг қўлдаги хонадан 2 дона «SUSTANON 250 testosterone complex usp grade 250 mg» ёзувли, 1 дона «Stanol 50 stanozolol 50 mg» ёзувли, 2 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» ёзувли, 1 дона «ANADROL oxymetholone 50 mg» ёзувли, 1 дона «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» ёзувли, 1 дона «Parabolan trenbolone hexahydrobenzylcarbonate 150 mg» ёзувли, 1 дона «Medinolt 300 4 Nandrolone esters 300 mg» ёзувли, 1 дона «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 1 дона «TREN-DEPOT trenbolone enanthate 15 200 mg» номли ва 4 дона ёзувсиз ичида суюқлиги бўлган ампулалар борлиги аниқланганлиги, бинога кираверишдаги савдо залида жойлашган музлаткич ичидан 13 дона «Rip tropin somatropin» номли ичида оқ рангли кукунсимон моддалар бўлган ампулалар, 399 дона ичида оқ рангли кукунсимон моддалари бўлган ёзувсиз ампулалар борлиги аниқланганлиги, ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган 345 дона яшил ва жигар рангли қадоқланмаган капсулалар, 201 дона ичида 100 дона қизғиш рангли таблеткалари бўлган ёзувсиз елим флакон, 1 дона «IGF-1L3» ёзувли гормон комплекти, 1 донадан 2 ml ли ва 1 ml ли ишлатилган ҳамда 2 дона 1 ml ли янги шприцлар, 3 дона «Bacteriostatic water» ёзувли ампула, раковинанинг пастки томонидаги шкафлар ичидан картон каробкалар ва полиэтилен пакетлар ичидан 53 дона қути «TRENDEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли, 55 дона қути «TREN 100 Trenbolone actetate 100 mg» номли, 60 дона қути «DECA-DURABOLIN Nandrolone decanoate 250 mg» номли, 25 дона қути «MEDI 3-TREN 200 3 Trenbolone esters 200 mg» ёзувли, 49 дона қути «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 152 дона қути «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» номли, 44 дона қути «CYPIONEX Testosterone cypionate 250 mg» номли, 37 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» номли, 24 дона қути «ANADROL oxymetholone 50 mg» номли суюқлик кўринишидаги дори воситалари, 20 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «Turinabol chloromethandlenone 10 mg» номли, 20 дона қутида (ҳар бирида 50 донадан таблетка) «ANAVAR oxandrolone 50 mg» номли, 9 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «ANADROL oxymetholone 10 mg» номли, 9 дона қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «STANO10 Stanozolol 10 mg» номли дори воситалари, 2 дона «SUSTANON 250 testosterone complex usp grade 250 mg» ёзувли, 1 дона «Stanol 50 stanozolol 50 mg» ёзувли, 1 дона «Parabolan trenbolone hexahydrobenzylcarbonate 150 mg» ёзувли, 1 дона «Medinolt 300 4 Nandrolone esters 300 mg» ёзувли, 4 дона ичида суюқлиги бўлган ёзувсиз ампулалар, 13 дона «Rip tropin somatropin» номли ичида оқ рангли кукунсимон моддалар бўлган ампулалар, 399 дона ичида оқ рангли кукунсимон моддалари бўлган ёзувсиз ампулалар жами 1.529 дона дори воситалари алоҳида-алоҳида полиэтилен пакетлар ҳамда конвертларга ходимлар томонидан солиниб, муҳрланганлиги ҳамда вақтинча сақловга олинганлиги ҳақида кўрсатувлар бериб, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Гувоҳ А.Минаров суд мажлисида, 2024 йил 24 сентябрь куни соат тахминан 10:30ларда тезкор ходимлар топшириғига биноан “ТошкентАЭРО” ИБК маъмурий биносига олдига борганлиги, у ердан тадбир иштирокчилари билан бирга 95-030-33-77 абонент рақами эгаси томонидан маълум қилинган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Е-мавзеси томон ўз хизмат машинасида йўлга чиққанлиги, келишилганидек, ходимлар белгиланган жойга етиб боришганидан сўнг етиб борганлиги, 16 жўнатмани Е-мавзеси, 1-уйнинг 1-қаватида жойлашган “Табобат олами” номли биноси ичига олиб кирганлиги, у ерда бир сотувчи йигитга А.Акрамов номига жўнатма олиб келганлигини айтганлиги, сотувчи йигит жўнатмани олиб қолишини айтганлиги, унга ходимлар топшириғига биноан жўнатмани топширганлиги ва жўнатмани қабул қилиб олганлигини тасдиқлаш учун планшетига электрон имзо қўйдирганлиги ва бинодан чиқиб кетганлиги, чиқиб кетганидан сўнг тезкор ходимлар бинога кириб кетишганлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ А.Гайбуллаев суд мажлисида, у божхона органларида 2016 йил июль ойидан буён, ҳозирда эгаллаб турган лавозимида 2023 йил ноябрь ойидан буён хизмат қилиб келиши, хизмат вазифаларига божхона назоратини таъминлаш, юкларни божхона кўригидан ўтказиш, белгиланган тартибда божхона кирим ордерларини расмийлаштириш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича тегишли тартибда процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқалар кириши, 2024 йил 07 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қумариқ 102-уйда жойлашган «CPT» почта омборида ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтида Хитой давлатидан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 1-квартал, 47-уй манзили кўрсатилган «LEECHES EXPORT» МЧЖ вакили Акрамов Акбар номига 278981213934 рақамли почта накладнойи ва рақамсиз инвойс билан юборилган курьерлик жўнатмаси «Rapiscan» рентген аппаратидан ўтказилганда, жўнатма ичида 4 дона кулранг термополиэтилен пакетларда ҳеч қандай ишлаб чиқарувчи ва (ёки) қадоқловчи ташкилот тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган модда борлиги ва унинг юк кузатув ҳужжатларига кўра брутто оғирлиги 4,66 кг.га тенг бўлган «SODIUM CARBOXY METHYL CELLULOSE (CMC) Material: Cellulose and sodium hydroxide use» ёзилгани сабабли унда ушбу юкка нисбатан шубҳа пайдо бўлганлиги ва жўнатмани божхона кўригидан ўтказиш учун алоҳида жойга олиб қўйганлиги, шундан сўнг, божхона кўригини ўтказиш учун у икки нафар холис ва курьерлик хизматини амалга оширувчи «Cargo Star» МЧЖ вакили Инагомов Расулни жалб қилганлиги, Р.Инагомов у ва икки нафар холис иштирокида видеотасвирга олган ҳолда 278981213934 рақамли почта накладнойи ва рақамсиз инвойс билан юборилган курьерлик жўнатмаси қадоғи очилганлиги, ушбу жўнатма ичида жўнатма ичида 4 дона кулранг термополиэтилен пакетларда ҳеч қандай ишлаб чиқарувчи ва (ёки) қадоқловчи ташкилот тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган, юк кузатув ҳужжатларига кўра брутто оғирлиги 4,66 кг.га тенг бўлган «SODIUM CARBOXY METHYL CELLULOSE (CMC) Material: Cellulose and sodium hydroxide use» ёзувли ўзига хос ҳидли, оқ рангли, номаълум кукунсимон ва грануласимон моддалар борлиги аниқланиб, вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳамда аниқланган ашёларнинг таркибига аниқлик киритиш мақсадида Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясига экспертиза тайинлаганлиги, Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг 13.09.2024 йилдаги 423(24)-сонли хулосасига кўра, экспертизага тақдим этилган 17 жўнатмаларидаги 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1 997,99 гр. бўлган оқ рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли, қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1 994,23 гр. бўлган оқ рангли грануласимон моддалар таркибида «дегидрохлорметилтестостерон» номли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сон қарорининг 1-иловасига киритилган кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилганлиги, «тестостерон» ва «Дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи моддаларнинг вазнини аниқлаш имкони йўқлиги маълум қилинганлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ М.Мавлонов суд мажлисида, у 2024 йил 07 сентябрь куни ўз ишлари билан юрган вақтида «Бош почтамт» ТИФ божхона пости катта инспектори Ғайбуллаев Асрор ундан божхона кўриги ўтказилиги жараёнида холис сифатида иштирок этишни сўраганлиги ва у рози бўлганлиги, божхона кўригини ўтказилиши жараёнида у, яна бир нафар холис ва курьерлик хизматини амалга оширувчи «Cargo Star» МЧЖ вакили Инагомов Расул иштирок этганлиги, Р.Инагомов томонидан уларнинг иштирокида 278981213934 рақамли почта накладнойи ва рақамсиз инвойс билан юборилган курьерлик жўнатмаси қадоғи очилганлиги, ушбу жўнатма ичида жўнатма ичида 4 дона кулранг термополиэтилен пакетларда ҳеч қандай ишлаб чиқарувчи ва (ёки) қадоқловчи ташкилот тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган, юк кузатув ҳужжатларига кўра брутто оғирлиги 4,66 кг.га тенг бўлган «SODIUM CARBOXY METHYL CELLULOSE (CMC) Material: Cellulose and sodium hydroxide use» ёзувли ўзига хос ҳидли, оқ рангли, номаълум кукунсимон ва грануласимон моддалар борлиги аниқланганлиги, юқоридаги 278981213934 рақамли почта накладнойи ва рақамсиз инвойс билан юборилган курьерлик жўнатмаси ичидаги номаълум кукунсимон моддалар шубҳа уйғотганлиги сабабли, курьерлик жўнатмаси аввалги ҳолатига келтирилиб, экспертиза ҳаракатларини ўтказиш ҳамда жўнатмани қабул қилувчи шахсни алоқадорлигини аниқлаш мақсадида вақтинча сақловга олинганлиги, тузилган процессуал ҳужжатлар ўқиб эшиттирилганлиги, улар баённома билан танишиб чиқиб имзолаганликлари ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Х.Азимов суд мажлисида, у 2024 йил 23 сентябрь куни соат тахминан 18:00ларда СПТ почта ҳудудида ўз ишлари билан юрган вақтида бир нечта фуқаролик кийимидаги шахслар ўзларини Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари деб таништириб, бир ҳолат юзасидан холис сифатида иштирок этишини илтимос қилганлиги ва у вақти бўлганлиги учун рози бўлганлиги, шундан сўнг шу куни у ва яна бир холисни СПТ почта биносидаги хонага таклиф қилишганлиги, у ерда «Cargo star» МЧЖ ходими Минаров Абдужаббор Абдуғани ўғли, у ва яна бир нафар холисга «Бош почтамт» ТИФ божхона пости ходимлари 18 Е-мавзеси, 1 уй, 47 хонадон манзили, Акрамов Акбар ҳамда «LEECHES EXPORT» ХК (тел: 99895-030-33-77) номига юборилган 278981213934 рақамли куръерлик жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда жўнатма ичида 4 дона кулранг термополиэтилен пакетларда ҳеч қандай ишлаб чиқарувчи ва (ёки) қадоқловчи ташкилот тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган, юк кузатув хужжатларига кўра «SODIUM CARBOXY METHYL CELLULOSE (CMC) Material: Cellulose and sodium hydroxide use» деб кўрсатилган брутто оғирлиги 4,66 кг бўлган ўзига хос ҳидли, оқ рангли номаълум қаттиқ кукунсимон ва грануласимон моддалар мавжудлиги борлиги аниқланиб, курьерлик жўнатмаси вақтинчалик тўхтатилганлиги, курьерлик жўнатмасида аниқланган ашёларнинг таркибига аниқлик киритиш юзасидан экспертиза тайинланганлиги ва Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясига юборилганлиги, Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг 13.09.2024 йилдаги №423(24)-сонли суд экспертиза хулосаларига кўра, экспертизага тақдим этилган 278981213934 рақамли куръерлик жўнатмаларидаги 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1 997,99 грамм бўлган оқ рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли, қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.994,23 грамм бўлган оқ рангли грануласимон моддалар таркибида «Дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқланганлиги таништирилиб, мазкур курьерлик жўнатмаларини қабул қилиб олувчиларни аниқлаш мақсадида «Назорат остида етказиб бериш» тезкор қидирув тадбири ўтказилиши, тезкор тадбирда А.Минаров ўз хизмат вазифаларини бажариш орқали бевосита иштирок этиши маълум қилинганлиги, мазкур тадбирда аниқланган кучли таъсир қилувчи модда Марказий божхона лабораторияси муҳри билан муҳрланган ҳолда конвертга солинганлиги, уни почта жўнатмаси қутисига қайта жойлаш имкони мавжуд эмаслиги ҳамда аниқланган ашёвий далилларнинг йўқолишини олдини олиш мақсадида, уларнинг иштирокида тўрт дона термополиэтилен пакетга 4 кг ош тузи солиниб, 278981213934 ракамли почта жўнатмаси қутиси ичига жойланиб қадоқланиб, муляж тайёрланганлиги ҳамда А.Минаровга «Назорат остида етказиб бериш» тезкор қидирув тадбири доирасида жўнатмани қабул қилувчи шахсларга ўз хизмат ваколати доирасида тезкор тадбирда қўллаш учун баённома асосида у ва яна бир холис иштирокида почта ходимига топширилганлиги, «Cargo Star» МЧЖ курьерлик ташкилотининг масъул ходими А.Минаров томонидан 278981213934 рақамли курьерлик жўнатмаларида қабул қилувчининг рақами сифатида кўрсатилган +99895-030-33-77 абонент рақамига ўзининг фойдаланувида бўлган +99899-303-02-22 рақамли хизмат телефони орқали соат 18:25ларда қўнғироқ қилинганлиги, қўнғироққа жавоб берган шахсга А.Акрамовнинг номига жўнатма келганлиги маълум қилинганлиги, қўнғироққа жавоб берган шахс ўзини Акрамов Акбар деб таништирганлиги ва жўнатмада 19 кўрсатилган Тошкент шахар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1 уйда жойлашган «Табобат олами» номли жойга етказиб берилишини сўраганлиги, «Cargo Star» МЧЖ курьерлик ташкилотининг масъул ходими А.Минаров иш вақти тугаганлиги сабабли, жўнатмани эртаси куни кун давомида сўралган жойга етказиб берилишини маълум қилиб, суҳбатни якунлаганлиги, иш вақти тугагандан сўнг, ходимлар тадбир эртаси куни давом эттирилишини маълум қилишганлиги ва у уйга кетганлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ А.Хакимов суд мажлисида, у 2018 йилдан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган Акрамов Акбарга тегишли бўлган «Табобат олами» номли тиббий зулуклар, хижома буюмлари, табиий доривор ўсимликлар сотиладиган дўконда сотувчилик қилиб келиши, 2024 йил 24 сентябрь куни тахминан соат 08:50ларда иш жойига келганлиги ва дўконни очиб ўз вазифаларини бажаришга киришганлиги, шу куни тахминан соат 11:00-12:00лар атрофида А.Акрамов унинг номига «FedEx» курьерлик хизмати орқали почта жўнатмаси келаётганлигини ва ушбу жўнатмани қабул қилиб олиб унга олиб кириб беришини айтганлиги, орадан бироз вақт ўтиб, у ишлайдиган дўкон ичига «FedEx» почтаси куръерлари кириб келишганлиги ва ундан А.Акрамовни сўрашганида у уларга почтани у қабул қилиб олишини айтганлиги ва куръер унга жўнатмани топшириб, почтани олгани ҳақида имзолатиб олганлиги, шундан сўнг, у жўнатмани А.Акрамовнинг хонасига олиб кириб, унга олганлигини айтганлиги ва у унга шкафни устига қўйиб қўйишини айтганлиги, у жўнатмани шкаф устига жойлаб чиқиб кетганлиги, орадан тахминан 2-3 дақиқа ўтиб, бир нечта фуқаролик кийимидаги шахслар киришиб ўзларини таништиришиб, ундан почта жўнатмаси ва бошлиғи ҳақида сўрашганида, у уларга А.Акрамов бошлиғи эканлигини ва почтани унинг хонасига ташлаб чиққанлигини айтганлиги, шунда одамлар билан бошлиғи А.Акрамовнинг хонасига киришганлиги ва ходимлар А.Акрамовга ўзларини таништиришиб, тезкор тадбир ўтказилаётганлигини айтишганлиги, ундан унинг номига юборилган почта жўнатмаси ҳақида сўрашганида у жўнатмани унга тегишли эканлигини ва қабул қилиб олганлигини айтганлиги ва жўнатмани ходимларга кўрсатганлиги, шунда жўнатма ичи холислар иштирокида очилиб, жўнатма ичида кучли таъсир қилувчи моддалар келганлиги ва экспертиза хулосалари мавжудлиги айтилиб тегишли қарор ва ҳужжатлар билан таништирилганлиги, шундан сўнг ходимлар томонидан у ишлайдиган дўкон ва А.Акрамовнинг офиси кўздан кечирилганлиги, кўздан кечириш натижасида офисдаги шкафлар ичидан 290 дона капсулалар борлиги аниқланганлиги, коридордаги шкафларнинг тепа қисмидаги жавонлардан 55 дона капсулалар, 1 дона ичида 100 дона қизғиш рангли таблеткалари бўлган елим флакон, 1 дона гормон комплекси, 1 донадан ишлатилган ҳамда 2 дона янги шприцлар, 3 дона «Bacteriostatic water» ёзувли ампула, раковинанинг пастки томонидаги шкафлар ичидан картон каробкалар ва полиэтилен пакетлар ичидан 52 дона қути «TREN-DEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли, 20 55 дона қути «TREN 100 Trenbolone actetate 100 mg» номли, 60 дона қути «DECA-DURABOLIN Nandrolone decanoate 250 mg» номли, 25 дона қути «MEDI 3-TREN 200 3 Trenbolone esters 200 mg» ёзувли, 48 дона қути «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 151 дона қути «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» номли, 44 дона қути «CYPIONEX Testosterone cypionate 250 mg» номли, 35 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» номли, 24 дона қути «ANADROL oxymetholone 50 mg» номли суюқлик кўринишидаги дори воситалари, 20 дона қутида «Turinabol chloromethandlenone 10 mg» номли, 20 дона қутида «ANAVAR oxandrolone 50 mg» номли, 9 дона қутида «ANADROL oxymetholone 10 mg» номли, 9 дона қутида «STANO-10 Stanozolol 10 mg» номли дори воситалари борлиги аниқланганлиги, коридорнинг охиридаги чап қўлда жойлашган муолажа хонаси кўздан кечирилганда, ушбу хонанинг полида турган бир дона картон каробкада 200 дона таблеткалари бўлган ёзувсиз елим флаконлар борлиги, коридор охиридаги ўнг қўлдаги хонадан 2 дона «SUSTANON 250 testosterone complex usp grade 250 mg» ёзувли, 1 дона «Stanol 50 stanozolol 50 mg» ёзувли, 2 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg» ёзувли, 1 дона «ANADROL oxymetholone 50 mg» ёзувли, 1 дона «EQUIPOISE Boldenone undecylenate 250 mg» ёзувли, 1 дона «Parabolan trenbolone hexahydrobenzylcarbonate 150 mg» ёзувли, 1 дона «Medinolt 300 4 Nandrolone esters 300 mg» ёзувли, 1 дона «MASTERON Drostanolone propionate 100 mg» ёзувли, 1 дона «TREN-DEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли ва 4 дона ёзувсиз ичида суюқлиги бўлган ампулалар борлиги аниқланганлиги, бинога кираверишдаги савдо залида жойлашган музлаткич ичидан 13 дона «Rip tropin somatropin» номли ичида оқ рангли кукунсимон моддалар бўлган ампулалар, 399 дона ичида оқ рангли кукунсимон моддалари бўлган ёзувсиз ампулалар аниқланганлиги, мазкур аниқланган дори воситалари ва моддалар алоҳида-алоҳида паолиэтилен пакетлар ҳамда конвертларга солиниб, муҳрланганлиги ва вақтинча сақловга олинганлиги, у А.Акрамов кучли таъсир қилувчи моддалар ва воситалар савдоси билан шуғулланиб келишидан хабари бўлмаганлиги, уларни кўрмаганлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Н.Муратбеков суд мажлисида, у тахминан 2011 йилдан буён «Body building» спорт тури билан шуғулланиши, ушбу спорт тури бўйича профессионал равишда 2018 йилдан буён шуғулланиб келиши, ҳозирда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани эски хотин-қизлар коллежи орқа тарафида жойлашган «B7 GYM» спорт зали тренери бўлиб ишлаб келиши, тахминан 2023 йилда «Instagram» ижтимоий тармоғи орқали Абдуллаев Фурузбек билан танишганлиги, Ф.Абдуллаев ўша вақтда гармон ўстирувчи моддалардан фойдаланишни ўргатганлиги, шунинг учун Ф.Абдуллаев томонидан сотиладиган моддаларни истеъмол қилишга эҳтиёжи бўлганлиги, чунки, «Body building» билан шуғуллангани мобайнида жароҳат олганидан сўнг, анча вақт шуғулланмай қолганлиги, ўзининг олдинги ҳолатини тезроқ тиклаш ва Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган 21 «Body building» мусобақаларида қатнашиш учун «гармон роста» ва «тестестерон» моддаларини истеъмол қилишим керак бўлганлиги, шундан кейин у Ф.Абдуллаевнинг фойдаланувидаги +998 97 772-14-41 телефон рақами билан боғланиб, ундан турли хилдаги тестестерон моддаларини бор ёки йўқлигини сўраб, ундан ўзига кераклигини харид қилганлиги, Ф.Абдуллаевдан «тестестерон энантант», «тестестерон пропианат» моддаларни 10-15 АҚШ долларидан харид қилиб, истеъмол қилиб келганлиги, бироқ, 2024 йилнинг ёз ойидан бошлаб, тестерон моддаларини истеъмол қилишни тўхтатганлиги, тестеронларни фақатгина ўзи учун машғулотларим учун харид қилиб истеъмол қилганлиги ҳақида кўрсатув берди. Гувоҳ Н.Тахиров суд мажлисида, у 2018 йилдан буюртма асосида дори воситаларини (капсула)ни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Perfect farm laboratories» МЧЖ директори лавозимида ишлаб келиши, 2023 йил баҳор ойларида «Телеграмм» мессенджеридаги «Фарм производители» номли гуруҳга таблетка ишлаб чиқариш хизмат кўрсатиш хизмати ҳақида эълон жойлаштирганлиги, ушбу эълон бўйича унга +99895-030-33-77 телефон рақамидан бир шахс қўнғироқ қилиб, ўзини «Акбарали» исми билан таништирганлиги, унинг телефон рақамини «Телеграмм» мессенджеридаги «Фарм производители» номли гуруҳдан топганлигини айтиб, таблетка кўринишидаги дори воситаларини тайёрлаб беришни сўраганлиги, у «Акбарали» исмли шахсдан қандай хом ашё (дори тури)дан тайёрлаб беришни сўраганида у унга оздирадиган дори воситалари кукун шаклида эканини айтганлиги, шунда «Акбарали» исмли шахснинг буюртмасига кўра, ушбу кукунлардан диаметри 8 мм бўлган таблеткаларни тайёрлаб бериши керак бўлганлиги, хизмат хақи сифатида 1 млн. сўм деб белгилаганлиги ва ушбу сумма «Акбарали» исмли шахсга маъқул келиб, ўзаро келишганликлари, шундан кейин «Акбарали» 2 кг оқ рангли кукунсимон моддаларни йўловчи такси ҳайдовчиси орқали Тошкент шаҳридан Андижон шаҳрига етказганлиги, ушбу жўнатмани қабул қилиб, кўздан кечирганида у кулранг ялтироқ, устки қисмида «Glue» (клей) ёзуви бўлган пакетга ўралган (фольгага ўхшаш) бўлганлиги, унинг ичида эса оқ рангли, хиди елимникига ўхшаган кукунсимон моддалар бўлганлиги, «Акбарали» билан қайта алоқага чиқиб, бу қандай турдаги дори эканлиги, ундан елимнинг хиди келаётганлиги, бу озиш учун қандай ёрдам беришини сўраганида, у модда таркибида шундай модда ҳам бўлишини, ҳеч нарсадан хавотир олмаслигини билдирганлиги, 1 кг кукундан ёрдамчи моддалар қўшиш ҳисобига 100.000 дона таблеткаларни ясаб берганлиги ва ҳар бир килограмми учун 70.000 сўмдан хизмат хақи олганлиги, тайёр бўлган тахминан 10.000 дона ёки ундан ортиқ таблетка маҳсулотларини қопга солиб, йўловчи такси ҳайдовчиси орқали Тошкент шаҳрига юборганлиги, юборишдан олдин «Акбарали» унга +998 95 030-3377, +998 95 332-88-88 телефон рақамини бериб, исмини «Ферузбек» деб, шу одам билан боғланишини, «Ферузбек» исмли шахс такси ҳайдовчисидан дориларни қабул қилиб олиши керак бўлганлиги, бироқ, у 22 «Акбар», «Фируз»лар билан кўришмаганлиги, хизмат хақини «Акбарали» пластик карта орқали унинг пластик картасига ўтказиб берганлиги, «Акбарали»нинг буюртмасига у 2 марта таблеткалар тайёрлаб берганлиги, лекин ушбу моддаларнинг таркиби бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмаслиги, фақатгина «Акбарали» ушбу моддалар оздириш учун қўлланишини маълум қилганлиги ҳақида кўрсатув берди. Суд, судланувчилар А.Акрамов ва Ф.Абдуллаевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзларининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва гувоҳларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, ҳуқуқбузарлик ашёларини аниқлаш ва вақтинча тўхтатиш ҳақидаги далолатнома, кўздан кечириш ва олиб қўйиш, тезкор табдирни ўтказиш, кўздан кечириш ва олиб қўйиш, курьерлик жўнатмасини кўздан кечириш ва муляж тайёрлаш, топшириш, турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иношоотларни жойнинг участкаларини текшириш, уяли алоқа воситаси хотирасини кўздан кечириш ва ишга алоқадор файлларни олиб қўйиш баённомалари, судга кимёвий экспертизасининг хулосаси, ашёвий далиллар ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчилар А.Акрамов ва Ф.Абдуллаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан уларнинг ҳаракатлари бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ва уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш учун асбоб-ускуналарни сақлаш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми (эски таҳрирдаги) билан тўғри квалификация қилинган бўлсада, уларнинг ҳаракатлари контрабанда, яъни бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб, кучли таъсир қилувчи моддаларни бошқа номга ёзилган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда божхона назоратидан яшириб, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш жинояти аломатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПКнинг 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, 23 дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги, 16-бандида “ЖПКнинг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади”, 24-бандида “суд судланувчини баҳоловчи категорияларга тегишли белгиларга қараб айбдор деб топишда, ушбу белгининг жиноий қилмишда мавжудлигини тасдиқловчи ҳолатларни келтириши шарт”лиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 27-моддасига мувофиқ, икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилади. Ушбу Кодекснинг 28-моддасида, жиноятни бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам жиноят иштирокчилари деб топилади. Қонун мазмунига кўра, контрабанда учун жиноий жавобгарлик, ЖКнинг 246-моддасида кўрсатилган контрабанда ашёларини, товар ёки бошқа қимматликларни ўтказиш улар ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят деб ҳисобланиши кўрсатилган. Иш ҳолатларига кўра, А.Акрамов ва Ф.Абдуллаевлар ХХРда яшовчи «Whats App» мессенджеридаги +86 180 6851 9287 рақами билан рўйхатдан ўтган «Jason Gr» аккаунти билан боғланиб, унга буюртма қилиб, кучли таъсир қилувчи моддаларни бошқа номга ёзилган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда божхона назоратидан яшириб, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказишда иштирок этишган. Суд, А.Акрамов ва Ф.Абдуллаевлар бевосита ўзлари кучли таъсир қилувчи моддаларни контрабанда йўли билан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказмаганликлари, балки контрабанда жинояти содир этилишида иштирок этганликларини инобатга олиб, уларнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисмидан 28,246-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, А.Акрамовга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилали бўлиб, 3 нафар фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, у айбли деб топилаётган моддалар санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖК 24 62-моддасига асосан ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 24 сентябрь-11 декабрь, 161 кун) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан бирга, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, юқорида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, А.Акрамовга тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам уни хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблаб, синов муддати белгилашни лозим топади. Суд, Ф.Абдуллаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилали бўлиб, 3 нафар фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, у айбли деб топилаётган моддалар санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 24 сентябрь-11 декабрь, 161 кун) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, шу билан бирга, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, юқорида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, А.Акрамовга тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам уни хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деган қатъий фикрга келиб, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли деб ҳисоблаб, синов муддати белгилашни лозим топади. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 10 октябрдаги 2423-сонли далолатномасига кўра, А.Акрамов ва 2424-сонли далолатномасига кўра, Ф.Абдуллаев гиёҳвандлик касалликларига йўлиқмаганлиги ва даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўлламасликни; Ашёвий далил деб эътироф этилган: - А.Акрамовдан олинган “ADATA C906/4GB” ёзувли ахборот ташувчи қурилма, 5 дона пластик карталар, 1 дона “Acer Asripe E5-546 series” русумли ноутбук А.Акрамовга тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга 25 аппаратини А.Акрамовга, Ф.Абдуллаевга тегишли “iPhone 15 Pro” русумли уяли телефон аппаратини Ф.Абдуллаевга қайтаришни; - “Божхона сервиси” давлат муассасасида сақланаётган кучли таъсир қилувчи моддалар, нарсалар ва ускуналарни ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни; - иш бўйича ёзма далил деб топилган дафтарлар, тўлов бланкалари, рўйхат, сертификат, юк хати, тижорат инвойсини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни; - иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар ёзилган DVD дискларини жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Акрамов Акбар Абдурахимович (AKRAMOV AKBAR ABDURAXIMOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси 3-қисмида (эски таҳрирдаги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Акрамов Акбар Абдурахимовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,246-моддаси 1-қисми билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Акрамов Акбар Абдурахимовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1 251 -моддаси 3-қисми билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан А.Акрамовга узилкесил ўташ учун 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан А.Акрамовни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 24 сентябрь-11 декабрь, 161 кун) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб ташлансин ҳамда узил-кесил ўташ учун А.Акрамовга 6 (олти) йил 7 (етти) ой 19 (ўн тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Судланувчи А.Акрамовга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 2 (икки) йил синов муддати белгилансин. Синов муддати 2025 йил 03 март кунидан бошлаб ҳисоблансин. А.Акрамовга яшаш жойи ўзгарса, бу ҳақида унинг хулқи устидан 26 назорат олиб борувчи органларга хабар бериб туриш ва вақти-вақти билан келиб, назорат олиб борувчи органларда рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти юклатилсин, унга синов муддати давомида ҳукм шартларини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси 6,8-бандида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. А.Акрамовнинг хулқи устидан назорат олиб бориш Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғи зиммасига юклатилсин. Судланучи А.Акрамовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Абдуллаев Фирузбек Баҳодирович (ABDULLAYEV FIRUZBEK BAHODIROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси 3-қисмида (эски таҳрирдаги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Абдуллаев Фирузбек Баҳодировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,246-моддаси 1-қисми билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Абдуллаев Фирузбек Баҳодировичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Ф.Абдуллаевга узилкесил ўташ учун 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ф.Абдуллаевни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 24 сентябрь-11 декабрь, 161 кун) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан чегириб ташлансин ва узил-кесил ўташ учун Ф.Абдуллаевга 6 (олти) йил 7 (етти) ой 19 (ўн тўққиз) кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Судланувчи Ф.Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 2 (икки) йил синов муддати белгилансин. Синов муддати 2025 йил 03 март кунидан бошлаб ҳисоблансин. Ф.Абдуллаевга яшаш жойи ўзгарса, бу ҳақида унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органларга хабар бериб туриш ва вақти-вақти билан келиб, назорат олиб борувчи органларда рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти юклатилсин, унга синов муддати давомида ҳукм шартларини бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси 6,8-бандида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги 27 Ф.Абдуллаевнинг хулқи устидан назорат олиб бориш Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғи зиммасига юклатилсин. Судланувчи Ф.Абдуллаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган А.Акрамовдан олинган “ADATA C906/4GB” ёзувли ахборот ташувчи қурилма, 5 дона пластик карталар, 1 дона “Acer Asripe E5-546 series” русумли ноутбук А.Акрамовга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган А.Акрамовга тегишли iPhone 14 Pro русумли телефон аппарати А.Акрамовга, Ф.Абдуллаевга тегишли iPhone 15 Pro русумли телефон аппарати Ф.Абдуллаевга қайтарилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган “Божхона сервиси” давлат муассасасида сақланаётган кучли таъсир қилувчи моддалар, нарсалар ва ускуналар ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин. Иш бўйича ёзма далил деб топилган дафтарлар, тўлов бланкалари, рўйхат, сертификат, юк хати, тижорат инвойси жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган видеотасвирлар ёзилган DVD дисклари жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 28 А.А.Мухиддинов