← Назад
Решение #83749 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 277 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 451 | 5 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
2025 йил март ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман
судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
Чилонзор
туман
прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи А.Узоқбоев ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position” адвокатлик бюроси адвокати
Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси
2-қисмининг “в” банди билан айбланган, Узоқбоев Атхам Алишер ўғлига
нисбатан 1-1006-2501/138-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Узоқбоев Атхам Алишер ўғли (Uzoqboyev Atxam
Alisher o’g’li), 2003 йил 03 июнь куни Тошкент вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент
Арзитектура ва қурилиш Университети 4-босқич талабаси,
бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота
тумани, Саккизоға МФЙ, 154-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси
сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат”
қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи А.Узоқбоев, 2024 йил 12 декабрь куни, соат 19:30ларда,
ўзининг бошқарувидаги “Ласетти” русумли, давлат рақами 10 Т 212 DA
автомашинада Чилонзор тумани, Гавҳар МФЙ, КХАЙ кўчаси бўйлаб
бошқариб келаётиб, ушбу йўлдан бошқарувидаги “Спарк” русумли, давлат
рақами 01 М 256 ЕВ бўлган автомашинада ҳаракатланиб келаётган
О.Ёқубжонов билан йўлларда ҳаракатланиш қоидалари юзасидан ўрталарида
келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида, жамиятда юриш-туриш
қоидаларини менсимасдан, боши билан О.Ёқубжоновнинг юз соҳасига бир
марта уриб, тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 12 декабрдаги 9019-ХЙўл-сонли хулосасига кўра, О.Ёқубжоновда нафас олиш фаолияти
бузилишисиз бурун суягининг синиши жароҳати аниқланиб, оғирлик
даражасига кўра соғлиқни қисқа вақт, яъни олти кундан кўп, аммо йигирма
бир кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан
жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.
Судланувчи А.Узоқбоев суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2024 йил 12 декабрь куни ўзининг бошқарувидаги “Ласетти”
русумли автомашинада КХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, орқага
қайрилиб олиш мақсадида қарама-қарши йўналишдан келаётган
автомашиналарни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турганида, кейинчалик
шахсини билган О.Ёқубжонов ўз бошқарувидаги “Спарк” русумли
автомашинада иккинчи қатордан келиб, унинг ёнида тўхтаб қайрилиб олиш
чироқларини ёқиши, йўл-ҳаракат қоидаларига риоя қилишини айтиб, уни
куракда турмайдиган турли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги,
О.Ёқубжоновга ўзини босиб олишини, уни ҳақорат қилмаслигини айтганида,
О.Ёқубжонов автомашинасидан тушиб, унинг ёнига кела бошлаганлиги,
шунда ўзи ҳам автомашинадан тушиб, О.Ёқубжоновдан ўзини ҳимоя қилиш
мақсадида боши билан унинг юз соҳасига бир марта урганлиги, О.Ёқубжонов
зарбадан ўтириб қолганлиги ва бурни қонаганлигини, сўнгра унга тиббий
ёрдам кўрсатиш мақсадида касалхонага олиб борганлиги, шунда
О.Ёқубжоновнинг бурни синганини билганлиги, кейинчалик, О.Ёқубжонов
унинг узоқ қариндоши эканини билиб, ундан кечирим сўраганлиги ва ўзаро
ярашиб олганлиги, воқеа куни О.Ёқубжоновнинг қўлида бўлган қаттиқ жисм
билан эмас, балки боши билан урганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга
енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди..
Судланувчи А.Узоқбоев айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан тўлиқ
тасдиқланади.
Жабрланувчи О.Ёқубжонов суд мажлисида, 2024 йил 12 декабрь куни
ўз бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинада КХАЙ кўчаси бўйлаб
ҳаракатланиб кетаётганида, у билан бир йўналишда ҳаракатланиб келган
“Ласетти” русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракатланиш қоидаларни бузиб,
қайрилиш чироқларини ёқмасдан ҳаракатлангани натижасида унга
ноқулайлик туғдирганлиги, “Ласетти” русумли автомашина тўхтаганида,
унинг ёнида тўхтаб, кейинчалик шахсини билган А.Узоқбоевга
автомашинани ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилиб бошқаришини
айтганлиги, А.Узоқбоев унга қўпол тарзда жавоб қайтаргани сабабли, уни
сўкиб юборганлиги, шундан сўнг А.Узоқбоев автомашинадан тушиб, унинг
ёнига кела бошлаганлиги, ўз навбатида у ҳам автомашинадан тушганлиги,
А.Узоқбоев унинг ёнига келиб, боши билан юз соҳасига урганлиги, шунда
зарбадан ўзини йўқотиб қўйганлиги, А.Узоқбоев уни касалхонага олиб
борганлиги ва унга тез тиббий ёрдам кўрсатилганлиги, кейинчалик
А.Узоқбоев ўзининг қариндоши эканини билганлиги, А.Узоқбоев унинг
соғлиғини тиклаш билан боғлиқ барча ҳаражатларини қоплаб, кечирим
сўраганлиги, воқеа куни А.Узоқбоев уни бир марта боши билан юз соҳасига
урганлиги, қўлида бўлган бирор предмет билан урмаганлиги, ҳозирда
судланувчи А.Узоқбоевга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб,
судланувчи А.Узоқбоевга енгил, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд
мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан,
ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Узоқбоевнинг содир этган
жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва
тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббиёт
экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар
билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд, тергов органи томонидан судланувчи А.Узоқбоевга Ўзбекистон
Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан эълон қилинган
айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида
ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши
шартлиги;
455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги,
ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида
чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий
ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда
аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан
жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса,
айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб
эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган
далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари
асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” банди
диспозициясида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан
кишининг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсадан
қурол сифатида фойдаланиб, уриб-дўппослаб, енгил тан жароҳати етказишда
ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Суд терговида аниқланган ҳолатларга кўра А.Узоқбоев, 2024 йил 12
декабрь куни, соат 19:30ларда, ўзининг бошқарувидаги “Ласетти” русумли,
давлат рақами 10 Т 212 DA автомашинада Чилонзор тумани, Гавҳар МФЙ,
КХАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб келаётиб, ушбу йўлдан бошқарувидаги
“Спарк” русумли, давлат рақами 01 М 256 ЕВ бўлган автомашинада
ҳаракатланиб келаётган О.Ёқубжонов билан йўлларда ҳаракатланиш
қоидалари юзасидан ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик
натижасида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, боши билан
О.Ёқубжоновнинг юз соҳасига бир марта уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан судланувчи А.Узоқбоев, воқеа куни жабрланувчи
О.Ёқубжоновни боши билан урганлиги, қўлида ёки ёнида бирор қаттиқ жисм
бўлмагани ҳақида кўрсатув берди.
Ҳолат юзасидан жабрланувчи О.Ёқубжонов, воқеа куни судланувчи
А.Узоқбоев уни боши билан юз соҳасига бир марта урганлиги, бирор қаттиқ
жисм ёки предмет билан урмаганлиги ҳақида кўрсатув берди.
Ҳолат юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт экспертизаси хулосасига
кўра, О.Ёқубжоновнинг танасида нафас олишининг бузилишига олиб
келмаган бурун суягининг синиши жароҳати аниқланган бўлиб, бурун
соҳасига бирор қаттиқ жисм билан зарба берилган тақдирда, бурун териси
йиртилиши, яра пайдо бўлиши лозимлиги, аммо О.Ёқубжоновда бу каби
жароҳатлар аниқланмаган.
Бундан ташқари, тергов органи қаттиқ жисм билан тан жароҳати
етказишда айб эълон қилган бўлиб, ушбу жисмнинг тури, кўриниши,
номланишини мавҳум қолдирган, иш бўйича бирор нарса ашёвий далил
сифатида олинмаган, жиноят иши ҳужжатларида воқеа куни судланувчи
А.Узоқбоев О.Ёқубжоновга айнан бирор қаттиқ предмет билан тан жароҳати
етказганини тасдиқловчи объектив далил мавжуд эмас.
Бундай ҳолатларда суд, суд терговида аниқланган ҳолатлардан келиб
чиқиб, судланувчи А.Узоқбоевнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” бандидан, безорилик, яъни
жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш,
енгил тан жароҳати етказиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси
ЖК 277-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи А.Узоқбоевга жазо чораси ва турини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни
муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, қасддан жиноят содир этганлигини
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, А.Узоқбоевнинг
жабрланувчи О.Ёқубжонов билан ярашиб олганини ва жабрланувчи
судланувчига нисбатан енгил жазо тайинлашни қатъий талаб қилганлигини
эътиборга олиб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модданинг қисми
санкциясида назарда тутилган мажбурий жамоат ишлари жазосини
тайинлашни ва ўқиш жойи бўйича хусусий ажрим чиқаришни лозим топади.
Бундан ташқари суд, жабрланувчи О.Ёқубжоновнинг судланувчи
А.Узоқбоевга нисбатан моддий даъвоси йўқлигини инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
ҲУКМ
Қ И Л А Д И:
Узоқбоев Атхам Алишер ўғли (Uzoqboyev Atxam Alisher o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддасининг 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Узоқбоев Атхам Алишер ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 277моддасининг 1-қисми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451моддаси тартибида, 300 (уч юз) соат мажбурий жамоат ишларига жалб
қилиш жазоси тайинлансин.
А.Узоқбоевнинг мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган
жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг тури мазкур жазонинг
ижросини назорат қилувчи органлар томонидан белгилансин.
А.Узоқбоевга нисбатан тайинланган мажбурий жамоат ишлари жазоси
бир кунда 4 (тўрт) соатдан кўп бўлмаган вақтда ўташ белгилансин.
А.Узоқбоевга жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, мажбурий
жамоат ишларининг ўталмаган муддати озодликни чеклаш ёки озодликдан
маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 451-моддасининг 5-қисми талаби
тушунтирилсин.
6
Ҳукм ижросини назорат қилиш Тошкент вилояти, Зангиота тумани
ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Узоқбоевга нисбатан танланган
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги
эътиборга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
Ҳукм нусҳаси аслига тўғри:
И.Сабиров