← Назад
Решение #83761 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 109 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/285-сонли
2025 йил март ойининг “03” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, “Чўпонота” маҳалла фуқаролар йиғини
биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор
туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи Ф.Номозов
ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Муротов, жабрланувчи О.Султановларнинг
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми
билан гумонланган:
Номозов Фахриддин Камолиддин ўғли (Nomozov
Faxriddin Kamoliddin o‘g‘li) 2001 йил 07 ноябрь куни
Сурхондарё
вилоятида
туғилган,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти олий,
вақтинча ишсиз, оилали, судланмаган, Сурхондарё
вилояти, Сариосиё тумани, Шахриобод МФЙ, БоғиИрам қишлоғи, рақамсиз уйда яшовчига
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларига кўра, 2024 йил
06 октябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 9-мавзе, 1-Қатортол
МФЙ, Чўпонота кўчаси 22-уйнинг олдида ўзига таниш бўлаган Султанов
Отабек Жамоловичга қасддан баданига енгил оғирликдага тан жарохати
етказган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган судга оид тиббиёт
экспертизасининг, эксперт Усмонов Мухаммаджон Неъматжон ўғли
томонидан 09.10.2024 йилдаги №7221-Х-Усмон-сонли тақдим этилган
ҳулосасига кўра жабрланувчи Султанов Отабек Жамоловичнинг жанжал
натижасида олган тан жарохатлари соғлигини қисқа муддатга
бузилишига олиб “ЕНГИЛ” тан жарохатлари тоифасига киришини маьлум
қилган.
Гумонланувчи Ф.Номозов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи О.Султанов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза
тақдим қилиб, гумонланувчи Ф.Номозовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб
чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини
тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи О.Султанов ҳамда гумонланувчи Ф.Номозов
томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари
билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини,
етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчива
жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисмида назарда
тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини
инобатга олиб, Ф.Номозовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик
муносабати билан тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи О.Султановга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан
гумонланувчи Номозов Фахриддин Камолиддин ўғли (Nomozov Faxriddin
Kamoliddin o‘g‘li)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи О.Султановга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов