Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/236 Дата решения 03.03.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368179 Claim ID 2740988 PDF Hash aa2225dabefd8799... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 1261 3 code_article
збекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 1261 3 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
аровий даъвогар ЖКнинг 661-моддаси аровий даъвогар ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 1261 3 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил март ойининг 03 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи С.Жовунбоев ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи Т.Ўроқованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1261-моддасининг 3-қисми билан айбланган Жовунбоев Собиржон Зокир ўғлига нисбатан 1-1006-2501/236-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Жовунбоев Собиржон Зокир ўғли (Jovunboyev Sobirjon Zokir o‘g‘li)–1996 йил 02 апрель куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, Тошкент шахрида устачилик билан шуғулланади, оилали 3 нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Шейхлар МФЙ, рақамсиз уйда истиқомат қилади, “Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Айбланувчи Жовунбоев Собиржон Зокир ўғли, 2024 йил 07 октябрь куни соат 22:00 ларда оилавий (маиший) зўравонлик замирида, вақтинча яшаш хонадони ҳисобланган Чилонзор тумани, Катта хирмонтепа МФЙ, 47-уй, 64-хонадонда турмуш ўртоғи Ўроқова Тошбиби Фахриддин қизи билан ўзаро оилавий келишмовчилик юзасидан оғзаки жанжаллашиб, жанжал натижасида, С.Жовунбоев турмуш ўртоғи Т.Ўроқовани қўллари билан юз қисмига бир-неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Т.Ўрокова олган тан жарохатлари билан РШТЕИМга мурожаат қилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 2024 йил 15 октябрдаги Nº7373-сонли хулосасига асосан Т.Ўроқовада "ташқи нафас олиш фаолияти бузилишсиз кечган, бурун суякларининг ёпиқ силжимасдан синиши, иккала куз пастки қовоқлари тери ости гематомаси ва қонталашлари" каби жароҳатлар аниқланиб, ушбу тан-жароҳатлар оғирлик даражасига кура, соғлиқни қисқа, яъни, 6 кундан кўп аммо, 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келадиган Енгил турдаги тан жароҳат эканлиги аникланган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи С.Жовунбоев Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Айбланувчи С.Жовунбоев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Т.Ўроқовадан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Т.Ўроқова у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи Т.Ўроқова суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи С.Жовунбоевга нисбатан даъвоси йўқлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи С.Жовунбоевга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи С.Жовунбоев жабрланувчи Т.Ўроқова у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 1261-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Т.Ўроқова ва айбланувчи С.Жовунбоевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи С.Жовунбоев ва унинг ҳимоячиси Ш.Юлчиева, жабрланувчи Т.Ўроқованинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи С.Жовунбоевнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи С.Жовунбоевни жиноий жавобгарликдан озод 3 қилиб унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи Т.Ўроқова Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л А Д И: Айбланувчи Жовунбоев Собиржон Зокир ўғли (Jovunboyev Sobirjon Zokir o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, С.Жовунбоевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Т.Ўроқовага мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров