← Назад
Решение #83852 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 30 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| илинаётган ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/1274-сонли
2025 йил февраль ойининг “28” куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўз, биносида, очиқ суд мажлисида,
ВКА режими орқали,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг
котиблигида,
тарафлардан:
Чилонзор
туман
прокурорининг
катта
ёрдамчиси
Н.Рустамов,
судланувчи
Д.Рахмановнинг
ҳимоячиси
адвокат
Э.Усманов,
жабрланувчи
И.Давлатовнинг иштирокида, Рахманов Даврон Мумтозовичга нисбатан
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Рахманов Даврон Мумтозович (RAXMANOV DAVRON
MUMTOZOVICH), 1998 йил 28 январь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумотга ўрта, муқаддам
судланмаган, тадбиркор, Тошкент шаҳри, Юнусобод
тумани,
Юнусобод
МФЙ,
13-мавзеи,
23-уй,
27-хонадонда яшовчи, иш бўйича «муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида тилхат» эхтиёт чораси
қўлланилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 11.02.2025 йилдаги ажрими
билан “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида
тилхат” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, 19.02.2025 йилдан
қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Рахманов Даврон Мумтозович алдаш ва ишончни
суиистемол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш
мақсадида 2024 йил 28 июль куни Давлатов Исломбек Жалоладдин
ўғлига 2023 йилда ишлаб чиқарилган “Malibu XL” автомашинасини унинг
номига расмийлаштириб бериб бануда бўлган тақиқни ечиб беришини
ваъда қилиб, ундан 5.900 АҚШ долларини (74.576.236 сўм) олиб, берган
ваъдасини бажармасдан пулларни шахсий эхтиёжига сарфлаб юборган.
1
Судланувчи Д.Рахманов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
унга пул маблағлари керак бўлганлиги сабабли ўзига тегишли бўлган
“Malibu XL” русумли автомашинани сотиш мақсадида танишлари орқали
2024 йил июнь ойларида “OLX” интернет онлайн савдо платформаси
орқали автомашина сотувга қўйганлигини, шу билан бирга унга нотаниш
бўлган телефон рақамдан қўнғироқ бўлганлигини ҳамда унга тегишли
бўлган автомашинани сотиб олиш нияти борлигини маълум қилгани,
сўнг унинг яшаш уйига унга нотаниш бўлган И.Давлатов келганлигини ва
унинг олдида “Акбар” исмли акаси ҳам бор эканлигини ва у И.Давлатовга
яъни унга тергов қадар текширув жараёнида шахси аниқ бўлган
И.Давлатовга ўзига тегишли бўлган “Malibu XL” русумли автомашинани
кўрсатганлигини ва ушбу автомашинани сотиб олишга қарор қилгани ва
И.Давлатов унга залог сифатида 400 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларини берганлигини, шу билан бирга автомашинани нотариус
орқали расмийлаштиришга келишгани ва орадан бир кун ўтганидан сўнг
у И.Давлатовга қўнғироқ қилганлигини ва унга автомашинани тақиқини
ечиш учун 15.500 АҚШ доллари яъни ушбу автомашина кредитга
расмийлаштириб олган эканлигини ушбу автомашинани кредитини
ечиш учун 15.500 АҚШ доллари сўраганида И.Ж.Давлатовга унга
автомашинани унинг номига нотариусга расмийлаштирилгандан сўнг у
қолган ҳамма пулларни беришлигини айтганлигини ва унга агарда
тақиқни ечмаса ушбу автомашинани уни номига расмийлаштириб
беришини айтганлигини, сўнг И.Ж.Давлатов унга 5.500 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларини бера олиши ҳақида айтганлигини, сўнг у
И.Ж.Давлатовга пулни қаердан олишни айтганида И.Давлатов унга
Чилонзор тумани 19-мавзедан олиб кетишини айтганлигини, сўнг у
Чилонзор тумани 19-мавзега борганида И.Ж.Давлатов унга тилхат
орқали 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берганлигини, сўнг
орадан вақт ўтиб, у Д.Рахмановга ваъда қилган автомашинани тақиқ
ечолмаганлигини сабаби у 15.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини
тополмаган эканлигини ва ўзини муамолари ҳам ҳал бўлганлигини, сўнг
у ушбу юқоридаги 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўз
эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини, ҳозирда жабрланувчига
етказилган барча модий зарарни қопланганлигини, қилган ишидан
пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Д.Рахманов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи И.Давлатов ВКА режими орқали суд
мажлисида, 2024 йил 29 июнь куни “OLX” интерннет онлайн савдо
платформаси орқали автомашина қидиришга киришганлигини, сўнг у
Рахманов Даврон Мумтозовичга тегишли бўлган йили 2023 йил бўлган
“Chevrolet Malibu XL” автомашинасига кўзи тушганлигини ва ушбу
автомашинанинг эгасига қўнғироқ қилганлигини, сўнг у Юнусобод
2
автомашинасини хайдаб кўрганида ўзига ёқгани учун эгаси билан
келишишга қарор қилганлигини ва у Д.Рахманов билан ушбу
автомашинани 25.900 АҚШ долларига келишганлигини келишув асосида
унга пулларини Натариусга бориб хужжатларини расмийлаштириб
бўлганидан сўнг беришини айтганлигини, сўнг унга залог сифатида
400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини берганлигини ва келишув
асосида 2024 йил 30 июль куни Нотариусга бориб автомашинани унинг
номига расмийлаштириши кераклигини аммо Д.Рахманов унга қўнғироқ
қилиб автомашинани банкда таъқиқи борлиги ҳақида айтганлигини, шу
билан бирга автомашинани уни номига расмийлаштириб бериши учун ва
банкдаги таъқиқини ечиши учун жами 15.500 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларини беришини сўраганлигини, аммо унга келишув асосида
пулларни нотариус орқали беришини айтганлигини, шу билан бирга
нотариусга борсам кейин беришини айтганида унга агарда тақиқни
ечмаса уни номига ўтказишни иложи йўқлиги ҳақида айтганлигини, сўнг
у Д.Рахмановга 5.500 АҚШ доллари миқдорида пулларини берганлигини
ва унга 5.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олганлиги учун ва
унга олдиндан залог сифатида берган 400 АҚШ доллари миқдордаги
пулларини ундан олганлинги ҳақида тилхат ёзиб берган эканлигини ва
тилхатдан ундан жами 5.900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини
олганлигини ёзганлигини, сўнг орадан вақт ўтиб, у Д.Рахмановга бир
неча маротаба қўнғироқ қилиб нима бўлди автомашинани уни номига
ўтказашини айтганида унга автомашинани таъқиқини ечишни иложи
бўлмаганлигини шунинг учун бошқа автомашина қидиришини
айтганлигини ва унга пулларини беришлигини айтганида, у бироз вақт
ўтиб беришлигини айтганлигини, сўнг орадан яна вақт ўтганлигини у
Д.Рахмановга қўнғироқ қилиб пулларини сўраганида Д.Рахманов унга
турли бохоналар тўқиб алдаб келаётганлигини ва у Д.Рахманов уни
алдаганини ва уни фирибгар эканлигини билиб ИИО ходимларига
мурожаат қилишга қарор қилиб 102 алоқа операторига қўнғироқ қилиб
Д.Рахмановга нисбатдан қонуний чора кўришларини сўраб унга
етказилган моддий зарарни ундириб беришларини сўраганлигини,
ҳозирда
судланувчи
томонидан
етказилган
зарар
тўлиқ
қопланганлигини айтиб, суддан Д.Рахмановга нисбатдан ҳеч қандай
даъво ва эътирозлари йўқлигини, енгиллик беришни сўради;
бундан ташқари, судланувчи Д.Рахмановнинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора кўришни
сўраб ёзган аризалари, нарсани кўздан кечириш, юзлаштириш
баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят
ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ
исботини топган.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Д.Рахмановнинг “фирибгарлик, яъни жабрланувчи И.Давлатовни алдаш
3
ҳамда ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан унинг анча миқдордаги,
яъни 5.900 АҚШ доллари (74.576.236 сўм) пул маблағларини қўлга
киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида, ҳеч
ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога
тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши
мумкин эмас.
Суд судланувчи Д.Рахманова нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар деб, ғаразли мақсадларда фирибгарлик жиноятини содир
этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан
жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, суд судланувчи Д.Рахмановга нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда ушбу Кодекснинг 7,8-моддаларида назарда
тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларни, иш бўйича жабрланувчиларга етказилган
моддий зарар қопланмаганлигини, жабрланувчиларнинг судланувчига
нисбатан даъвоси борлигини инобатга олиб, унинг ҳаракатлари талқин
4
қилинаётган ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди санкциясида
назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари суд, жабрланувчиларга етказилган моддий
зарарни судланувчи А.Рустамовдан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471,
472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва
шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) баравари, яъни
34.000.000 сўм жарима жазоси тайинлансин.
Рахманов Даврон Мумтозовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддаси тартибида унинг 2025 йил 19 февралдан 28 февралга қадар
қамоқда сақланган вақти (9 кун) тайинланган жарима жазоси
муддатидан чегириб ташланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
95,5 баравари миқдорида 32.312.500 сўм жарима жазоси қолдирилсин.
Д.Рахмановга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
Д.Рахмановга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Судланувчи Д.Рахманов томонидан жабрланувчи И.Давлатовга
етказилган моддий зарар қоплангани инобатга олинсин.
Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
5
А.А.Мухиддинов